Yoshlar kundaligi | Rasmiy
108K subscribers
12K photos
6.99K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат #18+

5 нафар ўқитувчи ишдан олинди – воқеа сабабчиси оппоқ эдими?

Бугун эрталабдан телграм каналларда Сурхондарё вилояти, Бандихон тумани 4-мактабдаги видеоси тарқалди.

Масъуллар вазиятни тезда ўрганиб чиқиб, мактабдан 5 кишини ишдан бўшатишди.

Албатта, ўқитувчи ўқувчини аямай ураётгани жамоатчиликни жунбишга келтирди. Лекин, ўша калтак еяётган бола аслида ким эканлиги кейинроқ маълум бўлди.

У мактабда бўлаётган бунақа разборкаларни видеога олиб, "Тик-ток"га тарқатаётган экан. Хуллас, болага ўша калтак ҳам кам экан аслида.

Муаммо ўқитувчида эмас, боласига яхши тарбия беролмаётган ота-оналарда. Эрталаб шов-шувга ишониб, ўқитувчини тармоқларда қарғаб ўтирган халқ, мана энди, бундай ўқувчига лаънатлар айтаяпти.

Хулоса ўзингиздан!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон #Муносабат

Қорақалпоқ нидоси – "Аллоҳ таоло, ўзинг сақла ёмондан..."

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон #Муносабат

Қорақалпоқ нидоси: "Тинчликнинг қадрига етайлик..."

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муносабат

Пискент тумани ҳокимининг ўринбосари Сарвар ҲАМДАМОВ "Ёшлар кундалиги"да эълон қилинган танқидий материалга муносабат билдирди. Қуйида унинг фикрлари ҳавола қилинади.

Пискент туманида ўтказилган хатлов якунларига кўра, 311 нафар кам таъминланган ёшлар аниқланган. Уларнинг муаммолари, қизиқишларидан келиб чиқиб, туман ҳокимлиги томонидан баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиб келиняпти.

Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига туман “Ёшлар жамғармаси”дан 938 миллион сўм маблағ тадбирлар ва ёрдамга муҳтож ёшларнинг муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган.

Жумладан, 223 нафар йигит-қизга ўқиш, касбга ўргатиш, сафарбарлик чақируви учун шартнома пуллари тўлаб берилган.

Бу ўринда муаммо – мазкур кўрсаткичларимиз маҳаллалардаги ёшлар етакчиси томонидан ўз вақтида электрон базага киритилмаганида. Масъулиятдан қочиб, айбни етакчиларга ағдармоқчи эмасман, бу – биринчи навбатда менинг ҳам хатоимдир. Етакчи ёшларимиз учун эса бу ўзига хос бир тажриба, мактаб бўлди.

Бажарилган ишларни ўз вақтида ва юқори савияда кўрсата олиш, ҳисобот шаклида электрон базаларга киритиш ҳам ишимизнинг бир қисмидир. Бундан кейин Пискент жамоаси бу борада бенуқсон иш олиб боришга ҳаракат қиламиз.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муносабат

🗓 Ҳар йили август ойи – ёшлар (абитуриентлар) учун чинакам синов палласи. Умумтаълим мактабини битирган фарзандларимиз олий таълим муассасаларига имтиҳонлар топширишади.

☝️ Улар 11 йил давомида олган билимлари орқали қайси таълим даргоҳига муносиб эканини амалда исботлаши керак.

Батафсил: https://bit.ly/3pkGRes

✍️Жасурбек домла РАУПОВ,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi‌‌
#Мурожаатнома #Муносабат

Давлатимиз Раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаат йўллаши анъанага айланди.

- Ўтган йиллар давомида йўлланган мурожаатларнинг натижасини ўз ҳаётимда кўрдим, - дейди Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Кумуш Абдусаломова..

Ҳа! Одамлар минбардан туриб айтилган гаплар гаплигича қолиб кетмаслигига ишоняпти! Президент айтдими, демак амалга ошади!

👉Батафсил

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

"ПАРКЕНТЧА" ТАЖРИБА: 57 ТУП КЎП ЙИЛЛИК СОҒЛОМ ДАРАХТ НОҚОНУНИЙ КЕСИЛГАН

"Ёшлар кундалиги" Паркентда куппа-кундузи бир неча йиллик дарахтлар кесиб ташланаётгани мавзусини кўтариб чиққан эди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция ҳамда Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъуллари томонидан ўтказилган ўрганишда Паркент тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан Красногорск қўрғони ҳудудидаги "Ойдин", "Тойбулоқ", “Саид ота", "Файзобод" маҳалласи ҳудудида жами 57 туп кўп йиллик соғлом дарахтлар таг қисмидан ноқонуний кесилганлиги аниқланган.

"Экология тобора ифлосланиб кетаётганда она табиатниям ўйла, одамзод, эртага бу ҳаводан сенинг авлодларинг ҳам нафас олади. Фақат жиғилдонни ўйлама, Увол сенга Инсон деган ном", дегинг келади бунақаларни кўриб.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Энди маҳалла ўз муаммосини мустақил ҳал қилади

❗️ Давлатимиз раҳбарининг аввалги Мурожаатномасида маҳаллани тубдан ислоҳ қилиш борасидаги таъкидлаб ўтган эди. Шундан сўнг ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаоли каби лавозимлар жорий этилиб, аҳоли, айниқса, ёшлар ва аёлларга муносиб шароит яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар бошланди.

Биргина ўзим ишлаётган “Увайсий” МФЙда ўтган даврда сарҳисоб қилишга арзийдиган кўплаб ишлар қилинди. Жумладан, 35 нафар ишсиз йигит-қизнинг доимий бандлигини таъминлашга эришдик. Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда оилавий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантириш мақсад қилган 1 нафар ёшга новвойхона ташкил этиш ва 2 нафар ёшга ўқув маркази фаолиятини ривожлантириш учун ташаббуслар кўрсатдик. Муаммоли ёшларнинг мурожаатларини кутмасдан ўтказаётган хатловлар туфайли тизимли бартараф этишга ҳаракат қиляпмиз. Авваллари мен маҳалла ёшларининг бунчалик кўп муаммолари бўлишини билмасдим. Бироқ бу ишдаги олган тажрибам менга кўплаб жабҳаларда қўл келяпти.

🔰20 декабрь куни Президентимиз Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига навбатдаги Мурожаатномасида ҳам “Маҳалла – тинчлик ва осойишталик пойдевори, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, маърифат ва тарбия қўрғонидир”, дея жуда тўғри таъкидлади. Айниқса, маҳалла ўз муаммосини мустақил ҳал этиши учун “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилиши жуда зўр бўлди. Эндиликда жойлардаги кўплаб аҳоли муаммолари маҳалла кесимида ҳал бўлади.

❗️ Халқимиз ишонч билдирган биз каби ёшлар давлатимиз билдирган ишончни оқлашимиз керак.

Дониёр Абдураимов.
Олмалиқ шаҳри “Увайсий” МФЙ ёшлар етакчиси.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

"Оҳангарон шаҳри 5-кичик ноҳия ҳудудида дарахт кесишга старт берилди" мазмунидаги хабар Тошкент вилояти Экология бошқармаси Назорат инспекцияси ҳудудий бўлими томонидан зудлик билан жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида  Оҳангарон шаҳар, Нўғойқўрғон маҳалласида яшовчи фуқаро О.Б. томонидан давлат захираси ихтиёридаги ердан ҳеч қандай рухсатномасиз ўрик дарахти кесилгани аниқланган.

Айни дамда ҳолатга тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳужжатлар расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Ўрта Чирчиқ. "Бургалик" маҳалласидаги кўл қирғоғига ташланган чиқиндилар ҳашар йўли билан тозаланди.

Шу ўринда фуқароларга белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтамиз.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Оҳангарон шаҳри 2-сектор ҳудуди. Саломатлик йўлагидаги ҳолат бартараф этилибди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

"Можарога ким чек қўяди?" номли мақолага Оҳангарон шаҳар касб-ҳунар мактаби раҳбарияти муносабат билдирибди

Унда айтилишича, Оҳангарон шаҳар касб-ҳунар мактаби 720 ўринга  мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 981 нафар ўқувчилар ўқийди. Оҳангарон шаҳар ҳокимининг 2020 йилдаги №313-сонли қарорига асосан Қоракўл мактаб интернатининг 110 нафар ўқувчилар жойлаштирилган бўлиб, таҳсил олмоқда.

Мазкур мактаб интернат ўқувчилари 2-қаватдаги спорт залида дарс машғулотлар олиб боришади, касб-ҳунар мактабида 981 нафар, Қоракўл мактаб интернатида 110 нафар, умумий ўқувчилар контингенти 1091 нафар бўлаётганлиги, дарс машғулотларини ўтилишида параллелликларни келтириб чиқариб, дарс машғулотлари сифатига таъсир кўрсатмоқда.

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ

P/S: "Ёшлар кундалиги" мавзу юзасидан томонларга минбар берди. Таҳририят касб-ҳунар мактаби директорининг расмий позициясига қўшилмайди.

Yoshlar kundaligi
#Муносабат

100 ЙИЛЛИК ҚАЙҒУ: ЎҚИМАГАН БОЛАНИНГ АҲВОЛИ


"Ёшлар кундалиги"да эълон қилинган "Телефонми ёки китоб?" мазмунидаги видеолавҳани кўриб, кўп нарсаларни ўйладим. Хусусан, бу иллатнинг хронологияси кўз олдимга келди.

Адабиёт реал воқеликни типиклаштиради, умумлаштиради ва баҳо беради. Хўш, Туркистоннинг ўқимаган болалари кейинги 100 йилда кимлар бўлди, нималар қилди?

1910 йиллар


Жадидлар етакчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий "Падаркуш ёки ўқимаган боланинг ҳоли" номли драма ёзди. Асар шов-шувга сабаб бўлди. Бойнинг ўғли Тошмурод ўз кайфу сафосига, маишатига пул ўғирлаш учун отасини ўлдиради. У замонда ўқимаган болаларнинг ҳоли шундоқ эди...

1940 йиллар


Саид Аҳмаднинг машҳур "Уфқ" романи. Эркатой, тантиқ, ўйинқароқ Турсунбой урушдан қочди. Онаси Жаннат хола уни деб ғуссага ботиб вафот этди, қочоқ ўғил тўқайдан жим кузатиб турди, жанозага ҳам боролмади. Хор-зор бўлиб ўлди. Чўлоқ отаси Икромжон уни элдан яшириб биёбонга кўмди...

1990 йиллар


Тоҳир Маликнинг "Шайтанат" қиссаси. Асадбек ва унинг шайкаси одамларнинг молини талади, қизларини ўғирлади, маишатга, қиморга берилди. Ҳаммани қон қақшатди. Қизини ўғирлаб кетишди, номуси топталди. Ўғли касал бўлиб вафот этди. Ўзи оғир дардга чалинди. Жамият уни ва ундайларни четга суриб ташлади (Маълумот учун: кинода бошқа Асадбек, китобда бошқа Асадбек. Киночилар Асадбекни қаҳрамонга айлантирган, Тоҳир Малик бундан қаттиқ ранжиган).

2020 йиллар

Хўш, бу авлод нималарга қодир? Бугуннинг ўқимаган болалари эртага нималар қилади? Қандай хунрезлик ёки жиноятларга қўл уради? Хулоса қилишимиз керак.

Беҳзод Қобулов,
Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

БАЙДЕН САЙЛОВ ПОЙГАСИДАН ЧИҚДИ: ДУНЁ ЛИДЕРЛАРИ БУНГА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДА?

🔖 Германия канцлери Олаф Шолц Байден ўз мамлакати, Европа ва бутун дунё учун кўп нарсага эришганини таъкидлади.

🔖 Польша Бош вазири Доналд Туск Жо Байден Польша, Америка ва бутун дунёни хавфсиз ва демократияни кучлироқ қилган кўплаб қийин қарорлар қабул қилганини билдирди.

🔖 Британия Бош вазири Кей Стармер Байденнинг танловини ҳурмат қилишини айтди.

🔖 Чехия Бош вазири Петр Фиала буни масъулиятли ва қийин қадам деб баҳолади.

🔖 Латвия Президенти Эдгарс Ринкевич сиёсат ҳеч қачон бунчалик қизиқарли бўлмаганини таъкидлади.

🔖 Украина президенти Владимир Зеленский Байденга ўта муҳим паллада Украинани қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.

🔖 Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия учун ким АҚШ президенти бўлиши эмас, балки Украинадаги ҳарбий амалиёт мақсадларига эришиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

🔖 Финляндия президенти Александр Стубб Байден маъмурияти Финляндия тарихига киришини эълон қилди.

🔖 Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху президент ким бўлишидан қатъий назар унинг мамлакати Қўшма Штатларнинг Яқин Шарқдаги энг кучли иттифоқчиси бўлишини айтди.

🔖 Япония Бош вазири Фумио Кисида ҳам Байденнинг қарори энг яхши сиёсат қарори бўлганига ишонишини айтди.

🔖 Испания бош вазири Педро Санчес Байденнинг қарорини муносиб қарор деб баҳолади. У давлат раҳбарига ҳайрат ва эътирофини билдирди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Анабўлмаса 😳 Ижтимоий тармоқларда энди эшак гўшти ҳам истеъмол қилинадиган гўштлар қаторида бўлади деган хабар тарқалмоқда. 🔖 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш назарда тутилган…
#Муносабат

Эшак гўшти истеъмол қилинадиган гўштлар қаторига киритилдими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев бунга муносабат билдирди.

"Бугун Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилнинг 5 август куни қонун ташаббускори томонидан Қонунчилик палатасига киритилган.
Қонун лойиҳаси билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган (парвариш қилинадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари – қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя, ит, мушукни идентификация қилиниши (визуал ёки электрон биркаларни ҳамда электрон микрочипларни ҳайвонларга ўрнатиш) назарда тутилган.

Мазкур қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг қўмитасида, сиёсий партиялар фракцияларида ва ялпи мажлисида кўриб чиқиш жараёнида депутатлар томонидан эшак, ит ва мушукнинг идентификация қилиниши асослиги бўйича эътирозлар билдирилган.
Эътирозлар қонун ташаббускорлари томонидан қабул қилиниб, лойиҳа биринчи ўқишда маъқулланган тақдирда, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида олиб ташланиши қайд этилган.
Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган.

Умуман бу қонун “гўшт истеъмоли” ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади. Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан", дейилади расмий муносабатда.

Yoshlar kundaligi