Yoshlar kundaligi | Rasmiy
107K subscribers
12K photos
6.99K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ #шукуҳ

Ёшлик - шижоат. Ёшлик - муҳаббат. Ёшлик - куч-ғайрат. Ёшлик - ...

"Чорвоқ" оромгоҳида ёшлик байрами бошланди, ёшлар байрами бошланди. Атмосфера супер!😍

Сўзлар ожизлик қилган дамда тасвирлар тилга киради. Видеони кўринг.

Р.S: Асосий тадбирлар эртадан старт олади. Бўстонлиққа келинг, жараёнга ўзингиз гувоҳ.бўлинг!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Бўстонлиқ #стол_тенниси_Республика_босқичи

🏓Стол тенниси дунёдаги энг тезкор тўп спорти бўлиб, XIX асрда Англияда бошланган, Аввал бошида китоблар тўпни қайтарувчи сифатида ишлатилган

📁Ушбу фаолиятнинг тобора кенгайиб бораётгани ўйинчоқ компанияларининг ёғоч раcкларни ишлаб чиқишига туртки бўлган. Улар шовқинни кўпайтирдилар ва шунинг учун «пинг понг» деб номланди.

📍Кейинчалик Ж.Жакуэс номли инглиз компанияси товар белгисини рўйхатдан ўтказди ва бу стол тенниси деб юритила бошланди.

⚪️Ҳозирги вақтда дунё бўйича камида тахминан 300 миллион одам стол тенниси билан шуғулланади.

◽️1988 йилда стол тенниси Олимпия спорти турига киритилди.

🇺🇿Айни дамда Бўстонлиқда стол тенниси мусобақаларининг Республика босқичига старт берилди. Барчага омад ёр бўлсин!

Олға, Тошкент вилояти!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ #стол_тенниси

📢📢📢Бўстонлиқдан гапирамиз!:

🏓Ракетка усталари муросасиз жангларни бошлаб юборишди.

Каналга уланиш:

https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Бўстонлиқ #Столтенниси #финал

Беш ташаббус олимпиадаси доирасида ўтказилаётган стол тенниси мусобақасининг Республика босқичи давом этмоқда. Иштирокчиларнинг кайфияти кўтаринки.

📌Айни дамда мусобақанинг ярим финал босқичида ғолиб бўлган спортчилар финал ўйинларида беллашмоқда.

Баҳслар қизиқарли давом этмоқда. Қани ғолиблик қайси вилоятга насиб этаркин?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#кун_сурати #Бўстонлиқ

- Алло, дадаси, суюнчи беринг, энди маҳалламизга спорт майдончаси қурилади, мен финалда ўрин олдим....

Р.S: Стол тенниси мусобақасининг Республика босқичига ташриф буюрган Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов бугун ёш ракеткачилар билан суҳбатлашиб, ғолибларнинг маҳалласига рағбат тариқасида спорт майдончаси қуриб берилишини таъкидлаганди.

Суратда: сурхондарёлик спортчи Улуғой Жумаева.

Фото: Абдулазиз Абдурашидов.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ #стол_тенниси #финал

🏓Наманганми ё Навоий?

22-26 ёш тоифасида икки вилоят спортчи қизлари ўртасида муросасиз кечган финал баҳси 3 сет давом этди ва.....

😉Қолгани видеода.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

Бўстонлиқ туманида ёмғир ёғишни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет маълумотига кўра, 18-21 июнь кунлари Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида кучли шамол ҳамда чанг тўзони кузатилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Бўстонлиқ #Ташаббус

Бўстонлиқ тумани ҳокими Жўрабек Аҳмедов ҳудуддаги 59 та маҳаллада кичик кутубхона ташкил этишни бошлади. Бошланишига ҳар бир маҳаллага шу мақсадда 112 турда жами 6 минг 608 та бадиий ва илмий-оммабоп китоблар берилди.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Мавзуга доир:

Вилоят ҳокими ўз хонадони ёки маҳалласида кутубхона ташкил қилган ёшларга 10 миллион сўм пул ажратишга ваъда берган эди (бу таклиф ҳозир ҳам амалда, ҳаракат қилинг, ёшлар).

Маълумотларга кўра, бугунги кунда бевосита вилоят ҳокими томонидан маблағ олиб, кутубхона қурган ёшлар 68 нафарга етган.

Бу борада Чиноз, Янгийўл ва Тошкент тумани яққол пешқадам. Хусусан, Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов барча маҳаллаларда QR код билан ўқиладиган бой китоб фондига эга электрон кутубхона ташкил этишни бошлаб юборган.

Ўз навбатида, бошқа шаҳар ва туманларнинг ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳам бу ташаббусга ҳисса қўшиб келишмоқда. Натижада, бугун 1020 та МФЙ нинг қарийб 300 тасида шинам кутубхона ёки китобхон бурчаги ташкил қилинган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Мўйноқ #Бўстонлиқ

🚄Ҳозиргина Тошкент Жанубий вокзалига Мўйноқ тумани ва Нукус шаҳридан 308 нафар ўқувчи ёшлар етиб келди.

🏔Улар Бўстонлиқ туманидаги «Гулзор» оромгоҳида таътил вақтларини мароқли ўтказишади.

📁Ўн икки кун давом этадиган мазкур дам олиш дастури учун қизиқарли кун тартиби шакллантирилган.

‼️Меҳмонларни вокзалда Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Бобожонов ва бошқа расмийлар кутиб олишди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мўйноқ #Нукус #Бўстонлиқ

☝️ Аввал хабар берганимиздек, Мўйноқ ва Нукус ёшлари сўлим Бўстонлиқдаги оромгоҳда ҳордиқ чиқаришмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг ташаббуси билан болажонларни кўргани вилоятимизда халқ хўжалигинг турли соҳаларида меҳнат қилаётган этник қорақалпоқлар ташриф буюришди.

📚 Ташкилотчилар томонидан болажонларга китоблар, болалар ўйинчоқлари ҳадя қилинди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Хушхабар #Бўстонлиқ

Айни пайтда Туркияда Ислом бирдамлиги ўйинлари бўлиб ўтаяпти.

🏋️‍♂️ Мусобақаларда иштирок этаётган Бўстонлиқ фарзанди, олимпиада чемпиони Aкбар Жўраев 3 та олтин медаль олди ва рекорд натижа қайд этди!

📊 Ўзбекистон умумжамоа ҳисобига кўра 3-ўринда бормоқда ва бугунги олтин медаллар эвазига 2-ўриндаги Эронга жуда яқин келди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Бўстонлиқ

АЙГЕРИМНИНГ АСАЛ ҚИШЛОҒИ

🤼‍♂️Юнон-рум кураши бўйича беш карра Осиё чемпиони, уч карра жаҳон чемпионати совриндори, "Рио-2016" Олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби Эльмурат Тасмуродов ҳақида эшитмаган, унинг халқаро ареналардаги муваффақиятидан ғурурланмаган ўзбек бўлмаса керак. Чемпионнинг кўнглида қайси қишлоқ кўчаларида спортга муҳаббат уйғонгани кўпчиликка қизиқ бўлса керак. Бугун шу ҳудуд ҳақида ҳикоя қиламиз.

Бўстонлиқ тумани марказидан 18 км узоқликда жойлашган бу қишлоқ Уйенкулсай деб номланади. Асосан қозоқ миллатига мансуб аҳоли истиқомат қиладиган бу ҳудуд номи ривоятларга кўра қишлоқ ўртасидан оқиб ўтган Уйенкулсой ва унинг ўртасида барқ урган бир тўп дарахт номи билан боғлиқ экан. Бироқ йиллар шамоли сойнинг қуриб кетишига сабаб бўлган.

🔘"Уйенкулсай" 1997 йилгача "Янгиовул" ҚФЙ таркибида бўлган. Ўтган даврда қишлоқ фуқаролар йиғинига Турсунбой Алменов, Абдусамад Хаштаев, Ҳурматилла Ушерқулов, Даулбай Эгембердиев, Нурсалима Байназарова ҳамда Мустафо Мусакулов раислик қилишган. 1997 йил 1 февралда "Уйенкулсай" га маҳалла фуқаролар йиғини мақоми берилган.

🔺 Маҳалладаги Қоратепа номли тепаликдан топилган археология ёдгорликлари бу ернинг кўп йиллик тарихга эгалигидан далолат беради.

🐝Асаларичилик маҳалланинг асосий драйвери ҳисобланади. Бугун бу ердаги 40 дан ошиқ хонадонда асал етиштирилади. Алоҳида меҳр ва эътибор талаб қиладиган бу соҳадан бир хонадон йилига (300 асалари оиласидан 4 тонна асал) соф 60-70 млн. сўм даромад олади. Маҳсулот Республикамиз ҳудудидан ташқари Россия Федерациясига ҳам жўнатилади.

🔺Бундан ташқари ҳудуддаги "Агропром" МЧЖ томонидан тайёрланган ярим тайёр ош маҳсулоти (полуфабрикат) хорижда ўзбек ошининг донғини таратишга хизмат қилмоқда,

🌳
Қишлоқдаги ҳар бир хонадонда боғ, аксарият оилада иссиқхона мавжуд. Бу маҳалла аҳлининг даромадини оширибгина қолмай, ишсизлигининг олдини ҳам олмоқда.

🎵Шу ерлик Айгерим Қаюмованинг Италияда ўтказилган фестивалда эстрада йўналишида 3-ўринни қўлга киритиши маҳалла ёшларининг санъатга меҳри бўлакчалигининг исботидир.

👨‍👩‍👧‍👦Айни пайтда "Уйенкулсай"да 10 та кўча бўлиб, 2993 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 623 нафарини 16-30 ёшгача бўлганлар ташкил этади.

🔍Қишлоқ ер майдони - 4431 гекта
р. 1 та мактаб, 2 та оилаий боғча, 1 та оилавий поликлиника аҳоли хизматида. Мактаб ва ички йўлларнинг таъмирталаблиги уйенкулсайликларнинг асосий муаммоларидан саналади.

Ҳозирда:

🔹 Маҳалла раиси – Мирзагул Шерматова

🔹 Ҳоким ёрдамчиси – Аббосхўжа Асқаров

🔹 Ёшлар етакчиси – Анвар Туреев

🔹 Хотин-қизлар фаоли – Қолдигул Кудайбергенова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi