Yoshlar kundaligi | Rasmiy
79.6K subscribers
12.1K photos
7.08K videos
52 files
16.5K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саҳнада Бўканинг жажжи ижодкор қизи Фазилат Ёқубова.

Фазилат Бўка туманидаги 27-мактабда 6-синфда таълим олади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Тошкент вилоятига қилган ташрифи пайтида Фазилат Ёқубова 5 ташаббус ҳақида ёзган шеърини ўқиб берган ва Президент унинг отасига автомобиль совға қилган эди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаяжонли дақиқалар...

Иштирокчиларнинг йиққан баллари эълон қилинди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Forwarded from Odiljon Tojiyev
#ЁшларКуч #МенингКонституциям

Конституция ислоҳотларда аҳолининг барча қатламлари фаол иштирок этаяпти. Лекин, республика ёшлар ташкилотида узоқ вақт ишлаганим учунми, айнан, мана шу қатламнинг фаоллигидан алоҳида хурсанд бўлаяпман.

Хусусан, камина Олий Мажлисга сайланган Паркент тумани, умуман, Тошкент вилояти ёшларининг ниҳоятда фаол бўлаётганини эътироф этишни истардим.

Конституциявий комиссияга келиб тушган жами таклифларнинг 70 фоизи ёшлардан эканлиги янги авлоднинг тафаккур тарзи ҳуқуқий жабҳада жиддий ўзгаришларга мойиллигини билдиради.

👉 @odiljon_tojiyev
#туйғу

Кетдим…
Соғинсангиз, стол устида
Шеърларим ёзилган дафтар туради.
Қайтсангиз, варақлаб кўринг оҳиста,
Сатрлар сиз билан суҳбат қуради.

Истасангиз отинг уни оловга,
Гулхан мавжларидан боқиб турар кўз…
Мен раво кўрмадим бошқа бировга,
Бор шеърим “СЕВАМАН” деган битта сўз.


Шеър: Жўрабек Рамазон.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Огоҳ_бўлинг

Диққат, баъзи ҳудудларга сел келиш хавфи бор!

📑 Ўзгидромет хабарига кўра, 23-27 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар туфайли Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Юқори Чирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида сел келиш хавфи мавжуд.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#лаҳзалар

Озарбайжон Президентининг матбуот котиби Азер Гасимов хоразмлик юртдошимиз Улуғбек Матниёзовнинг ҳарбий хизматдоши экан.

Бир вақтлар ҳарбий хизматни биргаликда ўтаган дўстлар 35 йил ўтиб, Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида Хоразмда учрашдилар.

Жудаям самимий, кўзга ёш келтирувчи учрашув.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Диққат #Қабул2022

🎓 Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Жавлон Нурматовнинг айтишича, бу йилги тест агар давлат комиссиясининг ёки махсус комиссиянинг таклифлари, чекловлари бўлмаса, ёпиқ биноларда ўтказилади.

📌 Бу йил ҳам абитуриентлар сув ва ручкалар билан таъминланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
ТАНИШИНГ, "ИНТЕЛЛЕКТ" ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ!

Хабар қилганимиздек, "Интеллект" билимдонлар беллашувининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Унда 5 иштирокчи билимини синовдан ўтказди ва қуйидаги натижалар қайд этилди:

1️⃣-ўрин: Рўзматова Дилдора Учқуновна;

1️⃣-ўрин: Раҳмонов Отабек Хайрулла ўғли;

2️⃣-ўрин: Эркаева Юлдуз Исақул қизи;

3⃣-ўрин: Эшонқулов Элёр Абдураҳмон ўғли;

4️⃣-ўрин: Исматхонова Мавлуда Абдумалик қизи.


🔘Маълумот учун: Танловнинг ютуқ жамғармаси 70 млн. сўмни ташкил этади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Оққўрғонлик Саиджаҳон Неъматиллаев Америкада мактабни олтин медалга битирди ва ўша ердаги нуфузли 5 та олийгоҳга муддатдан олдин талабаликни қўлга киритди.

Баракалла, Саиджаҳон!👏👏

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#кун_фотоси

– Ая, мен ҳам сизга ўхшаб кўп китоб ўқийман ва ғолиб бўламан...

Р.S: "Интеллект" танлови ғолиби Дилдора Рўзматовани фарзанди – 6 ёшли Сарваржон табриклаётган лаҳза.

Фото: Илҳом Иминжанов.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🤝🇦🇿

Ўзбекистон-Озарбайжон: Маънавий қадриятлари, урф-одатлари, маданияти ва тили муштарак қардош халқларимиз ҳамкорликнинг янги саҳифасини очмоқда

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
ДАҲОНИНГ БОЛАЛИГИ: НАВОИЙНИНГ ОЗАРБАЙЖОН ШОГИРДИ

Баниким ғамларим вордир, бийирин истина қўйсанг,
Чиқар кофир жаҳаннамдин, кулиб аҳли азоб ўйнар.

1494 йил. Ироқ
. Карбало шаҳридаги зиёлилар оиласида озарбайжон тили ва адабиёти тараққиётига янги даврни олиб кирган буюк шоир, мутафаккир ва файласуф дунёга келди. Болакайнинг юриш-туришига қараб таъриф берадиганлар уни бирор амалдорнинг фарзанди бўлса керак, деб ўйлашарди. Ҳа, бу тўғри эди, унинг падари Ҳилла шаҳрининг муфтийси бўлган.

Отаси Баёт қабиласидан бўлиб, XV аср охирларида Озарбайжондан Бағдодга кўчиб борган. Онаси ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Болакайнинг келажакда буюк мутафаккар бўлиб етишишида отасининг ўрни аҳамиятли бўлган, дейилади манбаларда.

У дастлабки таълимни Карбалодаги мактабда бошлаб, Бағдоддаги мадрасада давом эттиради. Болалигидан билимга ниҳоятда чанқоқ, ошуфта бўлиб улғайди. Бўлажак даҳо мантиқ, тиббиёт, астрология, математика, гуманитар фанларнинг оғушида яшади.

Мактаб пайтиданоқ шеърият масканига қадам қўйди. Шеърлари тезда машҳур бўлиб, ижод аҳли орасида чақмоқдек порлади. Бир жиҳати бор эди, унинг қалби фалсафага ошуфта эди. Улғайгани сари фалсафага чуқурроқ кириб борди, турк, араб, форс ва ҳинд адабиётини ўрганди.

Даҳонинг ижодий камолига шеърият ичра шер бўлган Навоий ва Лутфий асарлари кучли таъсир кўрсатган. Навоийни устози деб билган. Ҳа, у Навоийнинг йўлидан борди, лирик турнинг хилма-хил жанрларида: девон, ғазал, мухаммас, рубоий, қитъа, тажрибанд ва бошқаларида ижод қилди.

Таржимон, адиб ва шоир даражасига кўтарилиб борди. Асарларининг барчасида фалсафий руҳдаги ғоя, нафисликни мужассамлаштирди.

У Озарбайжон туркчасининг барча гўзалликларини, имкон ва қудратини намойиш этди. Озарбайжон тилида янги эшикларни оча олди ва Шарқ шеърияти оламида ўзининг ўлмас ижоди билан донг таратди. Ҳаётининг иккинчи ярми қийинчилик, қашшоқликда кечди. 1556 йилда вабодан вафот этган бу шоир ...

Фузулий эди. Муҳаммад Фузулий эди.

Нилуфар Убайдуллаева.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳазаучун

Болам, менга ҳасса олиб келдингми?

Ота-она қариганда ёғоч ҳассага эмас, фарзандига суянсин. Улардан меҳрингиз, эътиборингизни дариғ тутманг. Қайтар дунё бу, огоҳ бўлинг!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Begim sizni tabiat...
Ёшлар кундалиги
#туйғу

Ўзга олмам чексам ҳам шунча жабр-у жафони,
Ўзгага ҳам бермасман Сиздек бир бевафони!

Бегим, Сизни табиат расо қилиб яратган…


Шеър: Ҳалима Худойбердиева.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қабул_2022

Олийгоҳларга қабул бошланди. Хўш, Тошкент вилоятидаги ОТМларга қанча талаба қабул қилинади?

🔘Тошкент давлат аграр университети

👉 Кундузги таълим қабул квотаси – 1348 та
👉 Грант – 918 та
👉 Тўлов шартнома – 430 та
☎️ Call center – (71) 260-45-13

🔘Чирчиқ давлат Педагогика институти

👉 Кундузги таълим қабул квотаси – 1925 та
👉 Грант – 460 та
👉 Тўлов шартнома – 1465 та
☎️ Call center – (70) 716-67-05

🔘Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институти

👉 Кундузги таълим қабул квотаси – 783 та
👉 Грант – 527 та
👉 Тўлов шартнома – 256 та
☎️ Call center – (99) 362-71-61

🔘Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали

👉 Кундузги таълим қабул квотаси – 450 та
👉 Грант – 90 та
👉 Тўлов шартнома – 360 та
☎️ Call center – (70) 613-79-16

🔘Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиали

👉 Кундузги таълим қабул квотаси – 275 та
👉 Грант – 75 та
👉 Тўлов-шартнома – 200 та
☎️ Call center – (91) 772-37-38

ОТМлар, йўналишлар бўйича квоталар сони билан батафсил танишиш учун👇👇👇
https://bit.ly/3xPXKkJ

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Унда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Онлайн кўриш
Чирчиқ давлат педагогика институти университетга айлантирилди

❗️"
Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2022 йил 21 июндаги қарорига кўра, Чирчиқ давлат педагогика институти негизида Чирчиқ давлат педагогика университети ташкил этилди.

🔘Ушбу олийгоҳ фаолияти 2017 йил 27 июль куни “Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори асосида йўлга қўйилган.

📌Олийгоҳда хорижий тажрибалардан келиб чиқиб, дунё рейтингида юқори бўлган олий таълим муассасаларида қўлланилаётган ўқитишнинг кредит-модуль тизими бўйича ўқув жараёни йўлга қўйилган.

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида 10 та факультет, 35 та кафедра мавжуд. 30 та йўналишда жами 18150 нафар талаба таълимнинг кундузги, кечги ва сиртқи, йўналишларида таълим олади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️

Ўзбекистонга 25–29 июнь кунлари Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Паркентда 100 нафар ёшга ер ажратилди

🔺 Яқинда Паркент туман Давлат хизматлари марказлари орқали туманнинг "Боғбон" маҳалласидаги 100 нафар ёшга электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитлари берилган эди.

📊E-AUKSION” электрон савдо платформасининг очиқ электрон танловида қатнашган ёшлар айни пайтда 20 сотих майдонда ўз деҳқон хўжаликларини ташкил этишган.

🎙 Амалга оширилаётган ишлар ҳақида маҳалланинг ёшлар етакчиси Меҳриддин Муҳиддиновдан эшитамиз.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан #Пискент

Бобур лашкарлари ўтган Дўнгқишлоқ

📜 Пискент тумани 2 минг йиллик тарихга эгалиги билан нафақат Тошкент вилояти, балки юртимизда ўзига хос қадимий кентлардан ҳисобланади.

Дўнгқўрғон қишлоғи туман марказидан 10-15 чақирим узоқликда Оҳангарон–Гулистон катта автомобиль йўли ёқасида жойлашган.

🔍 Қишлоқ ҳақида турли қарашлар бор. Маҳалла фаоли Мўмин Ғаниевнинг айтишича, қадимда бу ер атрофидан катта дарё оқиб ўтган. Бироқ қишлоқ баландликда жойлашгани боис сувсиз қолган. Шунинг учун ҳам Дўнгқишлоқ деб номланган деган тахминлар бор. Ниҳоят 1936-1937 йилларда канал қазилиб, қишлоққа сув келтирилади.

🕌 Ҳудуддаги эски масжид ғишт қолдиқларини тадқиқотчилар Қорахонийлар давлатига тегишли деса, бошқа манбада 1509 йили Бобур Бўка туманидан тўғри лашкарлари билан мазкур ҳудуддан ўтганлиги айтилади.

📌 Шунингдек, у ерда жойлашган машҳур “Юлдузтепа" маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган.

🔸 “Дўнгқўрғон” қишлоғи 2011 йили "Сувти”, "Дўнгқўрғон”, "Мингтепа”, "Файзобод” маҳаллаларига ажралган.

Мазкур қишлоқда бокс бўйича жаҳон чемпиони Турсуной Раҳимова туғилиб камолга етган.

📃 “Дўнгқўрғон” маҳалласида "Кўчатзор", "Чўлоққўрғон", "Дўнгқўрғон"
қишлоқлари мавжуд бўлиб, аҳоли сони 2423 нафар. Уларнинг 1125 нафарини ёшлар ташкил этади.

Айни пайтда:

🔹Маҳалла раиси – Муроджон Эдилов
🔹Ҳоким ёрдамчиси –Ғайрат Шодмонов
🔹Ёшлар етакчиси –Аҳрор Тўлқинов
🔹Хотин-қизлар фаоли –Шаҳноза Бойирова
.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi: