#Назар
🔥 ОЛОВ ҚЎЙНИДАГИ ОЛИЙГОҲЛАР. ДУНЁГА БИР НАЗАР
Октябрь иккита йирик ёнғин билан бошланди. Бири Тошкент давлат аграр университетида, бири Самарқанд архитектура-қурилиш университетида содир бўлди. Биз дунё университетларида содир бўлган ёнғинлар хронологиясига назар солдик.
➖ 🇰🇪 Капсус давлат университети, Кения
2021 йил. Олийгоҳдаги ёнғин талабаларнинг норозилик намойиши вақтида юзага келган. Натижада ўқув бинолари ва талабаларнинг ётоқхоналари ёниб кетган.
➖ 🇮🇳 Деҳли университети, Ҳиндистон
2019 йил. Университетнинг маъмурий биносида ёнғин келиб чиқди. Ушбу ёнғин қимматли ҳужжатлар ва олийгоҳнинг архив материалларининг ёниб кетишига сабаб бўлди.
➖ 🇨🇳 Хитой фан ва технология университети
2017 йил. Университет лабораториясида ёнғин содир бўлди. Оқбатда Илмий-тадқиқот ишлари бўйича қимматли маълумотлар ва жиҳозлар ёниб, кулга айланган.
➖ 🇹🇷 Анқара университети, Туркия,
2015 йил. Ёнғин ҳам кутубхонада юзага келиб, катта ҳажмдаги қадимий китобларнинг ёниб кетишига сабаб бўлган. Бу ҳолат илмий ҳамжамиятда катта йўқотиш сифатида қабул қилинди.
➖ 🇷🇺 Москва Давлат университети, Россия
2005 йил. Талабалар турар жойини қамраб олган ёнғин оқибатида юзлаб одам эвакуация қилинган. Бинога катта зарар етган, аммо ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.
➖ 🇫🇷 Бернард Университети, Франция
1999 йил. Ёнғин кампусдаги илмий лабораторияларнинг катта қисмини вайрон қилди, қимматбаҳо илмий жиҳозлар ва тадқиқот материаллари аланга ичида қолди. Бу ёнғин давлат тарихидаги энг катта йўқотишлардан бири бўлиб қолди.
✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.
Yoshlar kundaligi
Октябрь иккита йирик ёнғин билан бошланди. Бири Тошкент давлат аграр университетида, бири Самарқанд архитектура-қурилиш университетида содир бўлди. Биз дунё университетларида содир бўлган ёнғинлар хронологиясига назар солдик.
2021 йил. Олийгоҳдаги ёнғин талабаларнинг норозилик намойиши вақтида юзага келган. Натижада ўқув бинолари ва талабаларнинг ётоқхоналари ёниб кетган.
2019 йил. Университетнинг маъмурий биносида ёнғин келиб чиқди. Ушбу ёнғин қимматли ҳужжатлар ва олийгоҳнинг архив материалларининг ёниб кетишига сабаб бўлди.
2017 йил. Университет лабораториясида ёнғин содир бўлди. Оқбатда Илмий-тадқиқот ишлари бўйича қимматли маълумотлар ва жиҳозлар ёниб, кулга айланган.
2015 йил. Ёнғин ҳам кутубхонада юзага келиб, катта ҳажмдаги қадимий китобларнинг ёниб кетишига сабаб бўлган. Бу ҳолат илмий ҳамжамиятда катта йўқотиш сифатида қабул қилинди.
2005 йил. Талабалар турар жойини қамраб олган ёнғин оқибатида юзлаб одам эвакуация қилинган. Бинога катта зарар етган, аммо ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.
1999 йил. Ёнғин кампусдаги илмий лабораторияларнинг катта қисмини вайрон қилди, қимматбаҳо илмий жиҳозлар ва тадқиқот материаллари аланга ичида қолди. Бу ёнғин давлат тарихидаги энг катта йўқотишлардан бири бўлиб қолди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ва сотишни тартибга солувчи қонунлар асосан ёшларни ҳимоя қилишга қаратилган. Бу ерда тақиқлаш ўрнига, спиртли ичимликларни истеъмол қилишга тўғри ёндашув ўргатилади.
Спиртли ичимликлар мутлақо тақиқланган. Бироқ, Буюк Британиядан келган сифатли ичимлик сотиладиган 60 га яқин дўкон бор. Иккита мажбурий шарт бажарилса, сотилади – мусулмон бўлмаслик ва ҳукумат томонидан бериладиган махсус рухсатнома олиш.
ХХ асрнинг 20-30-йиллари оралиғида АҚШда ҳамма учун ичиш тақиқланганди. Бугунги кунда эса фақат бир қатор штатлардагина чекловлар мавжуд. Техасда фақат ўтирган ҳолда ичиш мумкин бўлган туманлар бор. Агар тик турган ҳолда кетма-кет уч қултумдан ортиқ ичсангиз, сиз ҳуқуқбузар ҳисобланасиз.
Мазкур давлатда қонуний ичиш ёши, спиртли ичимликларни сотиш ва истеъмол қилишни тартибга солувчи қонунлар штатларга нисбатан сезиларли даражада фарқ қилади. Мисол учун, Нагаленд, Бихар, Мадхя, Прадешеда спиртли ичимлик бутунлай тақиқланган, сотиш ҳам, истеъмол қилиш ҳам. Бошқа штатларда эса тақиқ йўқ.
Мамлакатда ёқилғи қуйиш шохобчалари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида спиртли ичимликлар сотишни бутунлай тақиқлаган. 2009 йилда эса қонуний ичиш ёши 18 ёшдан 21 ёшга кўтарилди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид
Чирчиқда 20 яшар йигит ўзини осди
🌐 Воқеа 27 сентябрь куни шаҳарнинг "Ҳумо" маҳалласида бўлган.
❗️ Бунга қандай ҳолат сабаб бўлгани ҳақида аниқ факт йўқ. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
📌 Эслатиб ўтамиз, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш бўйича очиқ статистика юритилмайди.
Yoshlar kundaligi
Чирчиқда 20 яшар йигит ўзини осди
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Янгилик
Дубай амирининг китоби ўзбекчада чоп этилди
📖 "Фан" нашриётида Дубай амири Муҳаммад Рашид ол Мактумнинг "Менинг қарашларим" номли китоби ўзбек тилида чоп этилди. Таржимон — Бунёд Абдуллаев.
✅ Яқин йилларда бир қатор дунё етакчиларининг китоблари ўзбек тилида чоп этилди. Хусусан, Хитой раҳбари Си Цзиньпин (Камбағалликка қарши кураш бўйича Хитой тажрибаси), Эрон собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажот (Ислом тафаккури тарихидан), Франция президенти Эммануэл Макрон (Революция), Жанубий Корея собиқ президенти Ли Мён Бак (Мўъжиза содир бўлмайди)нинг китоблари шулар жумласидан.
💠 Сиёсий адабиётларнинг фаол таржима қилиниши аҳолининг, хусусан, зиёлиларнинг ижтимоий-фалсафий тафаккури ривожига кучли туртки беради, сиёсат майдонида босиб ўтилган ёки босиб ўтилаётган йўлимизнинг мазмунини қиёсий таҳлил қилиш имконини оширади, кенгроқ фикрлашга ундайди.
Yoshlar kundaligi
Дубай амирининг китоби ўзбекчада чоп этилди
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият
Ота уйда улғайиш бор, қолиш йўқдир,
Сингилларни йўқлаб туринг кўнгил учун.
Қўшиқдан.
Yoshlar kundaligi
Ота уйда улғайиш бор, қолиш йўқдир,
Сингилларни йўқлаб туринг кўнгил учун.
Қўшиқдан.
Yoshlar kundaligi
#Туйғу
Ҳар нечук, бир гапни айтмоғим керак:
Осон бўлмаган ҳеч Абдуллаларга.
✍️ Абдулла Орипов
🖼 Суратда: ОКМК Бошқарув раиси Абдулла Хурсанов.
Yoshlar kundaligi
Ҳар нечук, бир гапни айтмоғим керак:
Осон бўлмаган ҳеч Абдуллаларга.
✍️ Абдулла Орипов
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_сурати
🍋 Ҳосил боғлаган лимон дарахти
‼️ Цемент заводларининг таъсири қишлоқ хўжалигида жуда тез билинмоқда. Айниқса, боғдорчилик барбод бўлаяпти, ҳосил истеъмолга яроқсиз ҳолатга келмоқда.
📍 Оҳангарон тумани. Қорахитой. Наримон Юнусов хонадони.
Yoshlar kundaligi
🍋 Ҳосил боғлаган лимон дарахти
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_ва_раҳбар_учрашуви
ДХХ раҳбари Янгийўл туманида
🌐 Янгийўл туманида ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Абдугапур Ахмедовнинг ёшлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
📎 Мулоқотда ҳудуд ёшларининг кундалик ҳаёти, турмуш тарзи, янги лойиҳа ва таклифлари эшитилди.
✅ Учрашув якунида ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари ёшларни келажакда ҳам ўз фикрларини эркин ифода этиб, жамият ҳаётида фаол бўлишга чақирди.
Yoshlar kundaligi
ДХХ раҳбари Янгийўл туманида
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов
🌐 Бош вазир Арипов Абдулла Нигматович Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси лавозимига сайланди
✅ Ҳозиргача федерация раиси сифатида фаолият олиб борган Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли лавозимидан озод қилиниб, федерация раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов2024
БИЗ КУТГАН ВА КУТМАГАН НОМЗОДЛАР
📎 Тошкент вилоятидан Олий Мажлис депутатлигига номзодини қўйганлар орасида, муболаға билан айтганда, туғилганидан бери депутат бўлиб келаётганлар ва янги номлар бор.
Yoshlar kundaligi
БИЗ КУТГАН ВА КУТМАГАН НОМЗОДЛАР
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Олимлар минбари
#Эксперт_минбари
Мамлакатимиз йўлларидаги ўлим ҳолатларини камайтириш мумкинми?
💸 Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўз сайловолди дастурида йўл-транспорт ҳодисаларини кескин камайтириш чораларини кўриш, жиноий жавобгарликни кучайтириш, юқори тезликда ҳаракатланадиган ҳайдовчиларни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклифини илгари сурмоқда.
📌 Ушбу таклифнинг мазмун-моҳияти юзасидан эксперт Адҳамжон Аҳроров ўз муносабатини билдиради.
◀️ Батафсил
@olimlar_minbari
Мамлакатимиз йўлларидаги ўлим ҳолатларини камайтириш мумкинми?
@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос
🇺🇬 Угандалик сиёсатчи Патрик Окуму Ринга сўнгги парламент сайловларида мағлуб бўлганидан кейин ўз сайловчилари учун қурдирган 10 та қудуқни вайрон қилди.
🫧 Қудуқлар аҳолини йиллар давомида сув билан таъминлаган. Унинг сўзларига кўра, одамлар унга овоз бермай, унинг меҳрибонлигини қадрига етишмаган.
Yoshlar kundaligi
🫧 Қудуқлар аҳолини йиллар давомида сув билан таъминлаган. Унинг сўзларига кўра, одамлар унга овоз бермай, унинг меҳрибонлигини қадрига етишмаган.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Қуриган, ҳиди йўқ, унутилган гул —
Китобни очаркан кўриб қолдим мен.
Ғалати хаёлга тўлди-да кўнгил,
Паришон термулиб, туриб қолдим мен.
✍️ Пушкин
📸 Фото: Суҳроб Боймирзаев
Yoshlar kundaligi
Қуриган, ҳиди йўқ, унутилган гул —
Китобни очаркан кўриб қолдим мен.
Ғалати хаёлга тўлди-да кўнгил,
Паришон термулиб, туриб қолдим мен.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия
🍁‼️ БУ КУЗДА КЎРИШИНГИЗ КЕРАК БЎЛГАН ФИЛЬМЛАР РЎЙХАТИ
Қуйида кўрпага ўранган ҳолда, иссиқ лимонли чой ичиб, томоша қилинадиган бетакрор куз атмосферасини берувчи фильмларни тўпладик.☕️
➖ ♾ "Куз сонатаси"
Шопеннинг дурдона асарини эсламасдан қандай қилиб кузги фильмлар ҳақида гапириш мумкин? Фильмда муваффақиятга эришган пианиночи она ва қиз ўртасидаги муносабатлар акс эттирилган. Филмда сиз кузги бастакор Фредерик Шопиннинг мусиқасини эшитасиз
➖ 🎞 "Амели"
Амели — кафеда официант бўлиб ишлайди ва унинг севимли машғулоти одамларни ва умуман шаҳарни кузатишдир. Бир куни у вокзалда бир эркакнинг фотоальбомни унутиб қўйганини пайқайди. Амели альбомни эгасига қайтаришга қарор қилади ва бу жараён ҳақиқий саргузаштга айланади.
➖ 💞 Гарри Салли билан учрашганда
Тақдирдан қочиб қутула олмаслигингиз ҳақидаги илиқ куз фильм. Гарри ва Салли бир-бирларидан қочишга қанчалик уринмасин, тақдир уларни йиллар давомида қайта-қайта бирлаштираверади. Бу фильмни, албатта, кўришингиз керак.
➖ 👩🏻🏫 Ўлик шоирлар жамияти
Фильм Жон Кеатинг бошқалардан сезиларли даражада фарқ қиладиган ўқитувчи ҳақида. У шеър орқали ўқувчиларни ўз “мен”ини топишга, дунёга кенгроқ қарашга ундайди. Ишонинг, бу фильмдан кейин сиз бошқа одамга айланасиз.
➖ 🍂 Нью-Йоркдаги куз
Куз ҳақида яна бир фильм. Нью-Йоркдаги ресторанининг эгаси ёш Шарлотта билан учрашади. Унинг ҳаёти ва қизиқишларини ўргана бошлайди. Бу энг ёрқин куз фильмларидан бири.
➖ 🇺🇿 Ўзбек фильмлариданчи?
"Темирхотин", "Югурганники эмас, буюрганнники", "Ҳай-ҳай қизалоқ", "Замонавий совчилар" каби фильмлар кузги манзараларда суратга олинганлиги учун қайта-қайта кўришга арзийди.
Yoshlar kundaligi
🍁
Қуйида кўрпага ўранган ҳолда, иссиқ лимонли чой ичиб, томоша қилинадиган бетакрор куз атмосферасини берувчи фильмларни тўпладик.
Шопеннинг дурдона асарини эсламасдан қандай қилиб кузги фильмлар ҳақида гапириш мумкин? Фильмда муваффақиятга эришган пианиночи она ва қиз ўртасидаги муносабатлар акс эттирилган. Филмда сиз кузги бастакор Фредерик Шопиннинг мусиқасини эшитасиз
Амели — кафеда официант бўлиб ишлайди ва унинг севимли машғулоти одамларни ва умуман шаҳарни кузатишдир. Бир куни у вокзалда бир эркакнинг фотоальбомни унутиб қўйганини пайқайди. Амели альбомни эгасига қайтаришга қарор қилади ва бу жараён ҳақиқий саргузаштга айланади.
Тақдирдан қочиб қутула олмаслигингиз ҳақидаги илиқ куз фильм. Гарри ва Салли бир-бирларидан қочишга қанчалик уринмасин, тақдир уларни йиллар давомида қайта-қайта бирлаштираверади. Бу фильмни, албатта, кўришингиз керак.
Фильм Жон Кеатинг бошқалардан сезиларли даражада фарқ қиладиган ўқитувчи ҳақида. У шеър орқали ўқувчиларни ўз “мен”ини топишга, дунёга кенгроқ қарашга ундайди. Ишонинг, бу фильмдан кейин сиз бошқа одамга айланасиз.
Куз ҳақида яна бир фильм. Нью-Йоркдаги ресторанининг эгаси ёш Шарлотта билан учрашади. Унинг ҳаёти ва қизиқишларини ўргана бошлайди. Бу энг ёрқин куз фильмларидан бири.
"Темирхотин", "Югурганники эмас, буюрганнники", "Ҳай-ҳай қизалоқ", "Замонавий совчилар" каби фильмлар кузги манзараларда суратга олинганлиги учун қайта-қайта кўришга арзийди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#10_саволга_10_жавоб
❓ 💲 ТЎЛОВ КОНТРАКТ. 10 САВОЛГА 10 ЖАВОБ
1.Контракт бўйича тўловни қандай амалга ошириш мумкин?
✅ Жавоб
2. Тўловни қанча муддат ичида тўлаш керак?
✅ Жавоб
3. Агар тўловни ўз вақтида тўлай олмасам нима бўлади?
✅ Жавоб
4. Контракт суммаси йил давомида ўзгариши мумкинми?
✅ Жавоб
5. Талаба тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятига эгами?
✅ Жавоб
6. Контракт суммаси нимага боғлиқ бўлади?
✅ Жавоб
7. Талаба учун контракт тўловини ким тўлаши мумкин?
✅ Жавоб
8. Агар тўлов амалга оширилган бўлса, аммо талаба ўқишни тарк этса, тўлов қайтариладими?
✅ Жавоб
9. Агар ўқув йилида янги солиқ ёки йиғимлар жорий этилса, улар контрактга қўшиладими?
✅ Жавоб
10.Агар контракт суммаси тўлиқ тўланмаса, талаба имтиҳонларга киритиладими?
✅ Жавоб
Анора Абдурашидова тайёрлади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр
Мексикада қишлоққа кириб олган тимсоҳ зарарсизлантирилди
🐊 Рио-Гранде провинциясидаги қишлоққа сув тошқини сабаб келиб қолган икки метрли тимсоҳ тутилди ва табиатга қўйиб юборилди.
🐷 Кеча, 4 октябрь куни Ангреннинг тоғли "Жигаристон" маҳалласида ёввойи чўчқани ёввойиларча отиб ўлдирганлик ҳолати аниқланган. Қизиғи, куни кеча Бутунжаҳон ҳайвонларни муҳофаза қилиш куни эди. Қизиқ парадокс.
🐻 Олдинроқ эса Сурхондарё вилоятида қишлоққа келиб қолган айиқни ИИ ходими отиб ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар тармоқларни портлатганди.
❓ Наҳотки, бизда ёввойи жониворларни зарарсизлантириш учун ўлдиришдан бошқа ечим бўлмаса? Озуқа занжирини бузганимиз, ҳайвонларга вахшийларча муносабатда бўлганимиз учун она табиат биздан ўч олмаса бўлди эди... Ҳамма қўрқувимиз шундан.