#Туйғу
Мен кетганда анча ёш эдинг,
Боғбон қизи – гуллар эркаси.
Мана энди ойдек тўлибсан,
Юрагимнинг шўх арзандаси.
✍️ Шеър: Шароф Рашидов
📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образда: Анора Абдурашидова, Зилола Ҳакимжонова
Yoshlar kundaligi
Мен кетганда анча ёш эдинг,
Боғбон қизи – гуллар эркаси.
Мана энди ойдек тўлибсан,
Юрагимнинг шўх арзандаси.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
🌐 Ўзбекистонда дориларни электрон рецепт асосида дорихоналардан бепул олиш тартиби тасдиқланди
⚠️ Электрон рецептда ҳар бир ташхис бўйича учтагача дори воситаси кўрсатилиши мумкин. Электрон рецептнинг амал қилиш муддати расмийлаштирилган кундан бошлаб 7 кун.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби
Биз кам даромадли, эҳтиёжманд оилаларни фаровон, бекам турмуш даражасига олиб чиқишга камарбастамиз. Бугун Президентимиз биз ҳокимларга, энг биринчи навбатда, шу йўналишда туну кун ишлашни устивор вазифа этиб белгилаб берганлар.
Шу маънода бугун мен бош, Тошкент вилоятидаги барча раҳбарлар ўзига бириктирилган камбағал оилаларга кириб бордик. Улар билан бирга яшаб, самимий суҳбатлашиб, ҳаёти изига тушиб кетиши учун аниқ амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Бу уйма-уй мулоқотларда кўтарилаётган масалаларни ўша жойдан туриб, кунлик таҳлил қилиб борамиз, биргаликда ечим излаймиз.
Олдинда ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Биз жонажон халқимизни бой-бадавлат, фаровон ҳаёт кечириши учун биргаликда курашамиз, уларга ёрдам берамиз.
Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими

#Кун_ҳикмати
Нуҳ алайҳиссаломни ўз қавми ичида энг кўп умр кўрган, яъни 950 йил яшаган, дейишади.
Пайғамбар умрининг якунида “Бу дунёда қандай яшадингиз?”, деган саволга:
— Умрим бир эшикдан кириб, унинг нариги тарафидан чиққанчалик тез ўтиб кетди, дея жавоб берган экан.
Шундай экан, инсон ўзига берилган қисқа умрни файзли ва хурсандчиликларга бой қилиб ўтказмоғи лозим.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгилик
🇺🇿 🇰🇿 Амир Темур ҳақидаги фильм Ўзбекистон ва Қозоғистонда суратга олинмоқда.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қўшниларда_нима_гап
🇰🇬 Қирғизистоннинг "Тоо-Ашуу" довонида Бишкек-Ўш автомобиль йўлида кучли туман бўлиб, қор ёғаётгани айтилмоқда
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўровнома
Сайлов яқин. Сизнингча, бугун қайси партия фаолроқ ишламоқда?

Anonymous Poll
26%
ЎзЛиДеП
6%
"Миллий тикланиш"
12%
ХДП
6%
"Адолат"
6%
Экология партия
5%
Сиёсатга қизиқмайман
38%
Ҳеч қайси
#Кун_ҳикмати
Ақлнинг ҳам чегараси бор!
Бир йигит Артур Шопенгауэрга қандайдир савол беради. Машҳур файласуф эса шунчаки:
— Билмайман, – деб жавоб беради.
Бундан йигитнинг жаҳли чиқиб:
— Мен сизни донишманд, ҳамма нарсани биладиган одам деб ўйлаган эканман!
— Бундай ўйлаш хато. Ақлнинг чегараси бор. Фақат аҳмоқликнинг чегараси йўқ! – дейди Шопенгауэр.

Forwarded from Олимлар минбари
#Минбар
Сайловлар ҳамма муаммоларга ечим бўлиши керакми?
Ўзбекистонда ўтказилаётган сайловолди ташвиқотлари ва унга аҳоли муносабатлари юзасидан эксперт мулоҳазалари
✅ Батафсил
✍️Худойберди Ҳақназаров,
тарих фанлари доктори, мустақил эксперт
@olimlar_minbari

#Кайфият
Севги ёш танламайди, деганлари шу бўлса керак-да, а?🤣
Тушунган тушунди.😉
🎨 Рассом: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
Севги ёш танламайди, деганлари шу бўлса керак-да, а?
Тушунган тушунди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги
ДИНАМИТ "ОТА"СИНИНГ АФСУСИ
❗️У 1833 йил 21 октябрда Швециянинг Стокгольм шаҳрида аслзода оилада дунёга келди. 16 ёшидаёқ кимёгар бўлиб етишди. Инглиз, француз, немис, рус тилларида эркин мулоқот қила оларди.
🧪Аммо 26 ёшида оилавий бизнеси инқирозга юз тутди. Ёш кимёгар тез орада билимларини амалиётда синаш, оиласининг фаровонлигини тиклаш мақсадида кичик лабораторияда портловчи моддалар билан тажриба ўтказа бошлади.
💥31 ёшида унинг заводи портлаб кетди. Завод ичида укаси ҳам бор эди. Бу фожиа ёш ишбилармонни чуқур қайғуга солди, аммо умидсизликка тушиб қолмади.
🧨34 ёшида у динамитни ихтиро қилди. Бу воқеа дунё бўйлаб унга оламшумул шон-шуҳрат ва мислсиз бойлик келтирди. У XIX асрнинг 70-80 йилларида бутун Европадаги динамит ишлаб чиқарувчи заводлар тармоғи эгаси эди.
🔰У динамитдан туннелларни портлатиш, каналларни қазиш, темир йўллар ва автойўллар қуришда кенг фойдаланишни кўзлаган эди. Аммо янги кучга (динамит юнонча куч дегани) эга бўлган одамзод динамитни ажал қуролига айлантирди.
😞1888 йилда унинг укаси Людвиг вафот этди. Француз газеталари Людвигни акаси билан адаштириб юборишади ва "Ўлим савдогари ўлди” сарлавҳаси билан таъзия чиқаришади. Ана шунда у ўлимидан кейин тарихда қандай ном билан қолишини англаб етади.
❗️У вафотидан олдин кутилмаган қарор қабул қилади. Бутун бойлиги ҳисобидан мукофот таъсис этиб, махсус жамғарма очишни васият қилди. Жамғармага ҳар йили келиб тушадиган даромад 5 қисмга тенг бўлинади. Мукофот ирқи, миллати, жинси ва динидан қатъий назар физика, кимё, физиология ёки тиббиёт соҳасидаги кашфиётлар, бадиий асарлар, халқлар дўстлиги ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлида кўрсатилган фаолият учун берилади.
🏆1901 йилдан бошлаб ишида муносиб натижаларга эришган ва тан олинганлар ушбу мукофоти билан тақдирланмоқда.
❗️Аммо у бунга ҳам қаноат қилмади. Шон-шуҳрат, бойлик ва ихтиролар ичида ўтган умри, номини тарихга муҳрлаган мукофотлар ҳам унинг безовта юрагига малҳам бўлмади. У васиятномасининг сўнггида ўлимидан сўнг жасадини ёқиб юборишни буюрди.
🤔Балки бу орқали инсониятдан ажалвор ихтиролари учун узр сўрамоқчи бўлгандир, балки динамит орқасидан келган бойликка эгалик қилгани учун виждони қийналгандир.
🔰Ҳаёти афсона ва ҳақиқатларга қоришиб кетган, 350 дан ортиқ ихтироларга патент олган, дунёдаги энг нуфузли мукофотга унинг номи берилган бу ихтирочи ва ишбилармон...
Нобель эди, Альфред Нобель эди

– Цемент заводига ким?
– Мен
– Ғишт заводига ким?
– Мен.
(c) ChatGPT
😂 Бугуннинг актуал масаласига рассом тилидан ажойиб жавоб.
🎨 Рассом: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
– Цемент заводига ким?
– Мен
– Ғишт заводига ким?
– Мен.
(c) ChatGPT
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM