This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️
⛳️ ХАЛҚ БИЛАН МАРРАГА ЕТГАН ҲОКИМ
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Янги нафас" марафонининг фақат очилиш қисмида эмас, югуришида ҳам иштирок этди. Кўриб турганингиздек, бир гуруҳ илғорлар сафида финиш чизиғини кесиб ўтди.
📌 Спорт – соғлик гарови!
Yoshlar kundaligi

❄️❄️❄️
БАҲОР КУНЛАРИДА КУЗНИНГ ҲАВОСИ
Кўчада кеч кузнинг салқинини сезяпсизми?
🇰🇿 Кеча Тошкент вилоятига қўшни Жамбиль вилоятида (Қозоғистон) қор ёғди.
🏔 Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳам қор кузатилган.

#Мулоҳаза
ОРЗУГА АЙБ ЙЎҚ...
🚚 Очиғи, кулишингни ҳам, куйишингни ҳам билмайсан. Яхшиси ўзингиз кўринг.
😁 Юк машина ҳайдовчи танишларга юбориб қўйинг.

#Бир_севги_афсонаси
МУСЛИМ ВА ТАМАРА: Бокудаги танишув, Миландаги изҳор ва Москвадаги тўй
Романтик изҳор
1973 йил. Италиянинг жаҳонга машҳур “Ла Скала” опера театрида ўқиётган артисткага ватанидан қўнғироқ бўлди. Гўшакни кўтарган аёл бир неча лаҳзада сеҳрланиб қолди. Негаки, телефонда ўктам ва ширали овоз соҳиби қўшиқ айтарди:
Ты моя мелодия,
Я твой преданный Орфей.
Дни, что нами пройдены,
Помнят свет нежности твоей...
Кейинчалик бутун дунёга машҳур бўлиб кетган бу қўшиқнинг биринчи тингловчиси Тамара Синявская, ижро этувчи эса афсонавий озар хонандаси Муслим Магомаев эди.
Илк учрашув
1972 йилда Бокуда катта санъат фестивали ўтказилди. Унда шоир Роберт Рождественский Тамара ва Муслимни таништириб қўйди. Бу пайтда Магомаев ўт‑олов 30 ёшни қаршилаган, аллақачон “Озарбайжон халқ артисти” даражасига эришган эди.
Муслим Тамарани бир кўришда севиб қолганини умр бўйи такрорлашдан чарчамади, уялмади. Айтишларича, ўша кунлари бу икки юлдуз тадбирлардан қочиб, сокин Каспий соҳилларида соатлаб суҳбат қуришган экан.
Эсдан чиққан никоҳ
Бокудаги танишув, Миландаги мусиқий изҳор, Москвадаги учрашувлар беиз кетмади, 1974 йилда улар турмуш қурди. Аввал Москвада, кейин Бокуда тўй бўлди. Икки қалб бахтдан шунчалар сармаст эди-ки, ҳатто никоҳни расмийлаштириш ёддан кўтарилганди. Шунинг учун уларнинг умумий дўсти Тоир Салоҳов паспортларни ЗАГСга олиб бориб, расмийлаштириб қўя қолди.
Булбул тилини тушунган Булбул
Муслим қанчалик катта ижодкор бўлмасин, айни пайтда оддий банда эди. Тамара ҳам уйда шуҳрат фазосидан тушиб, оддий аёлга айланарди. “Ошсиз уй бўлади, жанжалсиз уй бўлмайди” деган туркий нақл бу оилани ҳам четлаб ўтмади. Лекин бу жанжаллар “дока рўмол қуриши"гача ҳам бормасди. Чунки Тамара доим эрига ён босар, биринчи бўлиб ярашиш ҳаракатига тушарди. Ҳатто бир сафар Муслим аразлаб Москвага кетиб қолди. Тамара эса унга атаб қўшиқ куйлади. Шундан кейин яна саодатли ҳаёт давом этди.
Фақат ёрига ишонган аёл
Тўйдан кўп ўтмай Муслим ҳақида турли мишмишлар тарқала бошлади. Тамара бундай хабарлар бўронига бир умр қоядай туриб берди. Муслимидан бошқасига ишонмади у. Ўрталаридаги муҳаббат барча тўсиқни енгиб чиқди. Ҳатто эрининг хасталик йилларида Тамара санъатни қўйиб, унинг парвариши билан машғул бўлди. Вафотидан кейин ҳам Муслимга отилган тошларни қайтариб яшади.
Ёлғизликнинг 16 йили
2008 йилнинг кузида Муслим Магомаев юрак хасталигидан Москвада, рафиқасининг бағрида жон берди. Энди Тамара ишқ чаманида ёлғиз қолди. 29 октябрь куни Озарбайжонда дафн маросими бўлиб ўтди. Минглаб одамлар кўтарган тобут қабрга етгунча Муслим ижросидаги “Озарбайжон” қўшиғи янграб турди.
Шунга ҳам мана 16 йил тўлди. Лекин ишонаманки, Тамарахоним учун дунёдаги энг гўзал қўшиқ ҳамон ўша, ўша 73-йилдаги қўшиқ бўлиб қолади:
Ты моя мелодия,
Я твой преданный Орфей…
Отабек Бакиров,
"Ёшлар кундалиги" журналисти

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Суратлар_гапирганда
🚨 Ёш ҳайдовчилар!
Тез ёрдам ва ўт ўчирувчи техникаларга йўл беринг. Чунки ҳеч ким, ҳатто, СИЗ ҳам касаллик ва ёнғиндан кафолатланмагансиз.
🖇 Маъқул кўрсангиз, бошқаларга ҳам улашиб қўйинг
🎨 Фаррух Авелов

#Бу_қизиқ
📆 ЭРТАГА ДУШАНБА ➖ ҲАФТАНИ ҚАНДАЙ БОШЛАШ КЕРАК?
‼️ Айримлар душанбани оғир кун деб ҳисоблайди. Аслида ундай эмас. Кунни қандай бошлаш ўзимизга боғлиқ.
➖ ЭРТА БУГУНДАН БОШЛАНАДИ
😴 Агар кунни соғлом ва ғайратли ҳолда бошлашни истасангиз, битта нарса керак: етарли уйқу. Камуйқулик сизда чарчоқ ва дангасаликни кучайтиради. Имкон қадар 6-7 соат дам олишга ҳаракат қилинг.
➖ УЙДАН ЧИҚИБ КЕТИШГА ШОШИЛМАНГ
❌ Ўриндан тура солиб, ювиниб, кийиниб ишга ё ўқишга кетиш асабларни зўриқтиради. Шунинг учун эрта туринг ва қуйидагиларга улгуринг:
🚴♂ Бадантарбия, эрталабки юриш ёки велосипедда сайр;
🧼 Ёқимли ифор таратувчи совун, шампунь, мойлар ва атирдан фойдаланиш;
🥗 Енгил ва мазали нонушта;
☕️ Янги пиёла ё финжонда чой, қаҳва ёки сут ичиш;
📚 Ҳар куни эрталаб мотивацион подкаст тинглаш ёки илҳомлантирувчи матн ўқиш.
➖ ВАЗИФАЛАР РЎЙХАТИНИ ТУЗИНГ
📌 Агар душанбада ҳафталик ишлар режасини тузиб олсангиз вақтингиз ва кучингизни тўғри тақсимлайсиз. Шунда чарчоқ ва асабийлик камаяди.

#Кайфият
😁 Якшанбани шўх ва гўзал қўшиқ билан якунлашга нима етсин.
👍 Қани, бир эшитиб кўринг-чи. Дилбар қизларнинг қўнғироқ овозига баҳо беринг.

#Туйғу
Эркаланиб, тилда бол билан
Кайхисравни от қилди гўдак.
Соддагина бир савол билан
Афлотунни мот қилди гўдак.
✍ Шеър: Эркин Воҳидов
📸 Фото: Отабек Турсунқулов
Yoshlar kundaligi
Эркаланиб, тилда бол билан
Кайхисравни от қилди гўдак.
Соддагина бир савол билан
Афлотунни мот қилди гўдак.
✍ Шеър: Эркин Воҳидов
📸 Фото: Отабек Турсунқулов
Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди — President.uz
❓Дунёда нима гап?
➖🇹🇯 Тожикистонда кучли сел: кучли ёғингарчилик ва дўл оқибатида юзага келган сув тошқини мамлакатнинг бир неча вилояти аҳолиси учун ноқулайлик туғдирмоқда — Спутник Таджикистан.
➖🇺🇸 Қуюнларда қолган Америка: АҚШнинг Небраска, Айова ва Техас штатини торнадолар қамраб олди. Қурбонлар бор — BBC News.
➖🇯🇵 Талаба рекорд ўрнатди: япониялик талаба дунёдаги энг кичик одамсимон роботни ясаб Гиннеснинг рекордлар китобига кирди — The Japan Times.
➖🇳🇬 Нигерияда мега тирбандлик: оқибатда, 300 га яқин машина ёниб кетди. Бунга сабаб, ёнилғи ташувчи танкер портлаб кетган — The Guardian.

#Статистика
Ўзбекистонда расман ишлаётган талабалар сони очиқланди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда жами ишлаётган талабалар сони 113 724 нафарни ташкил этмоқда.
Давлат ташкилотларида – 62 707 нафар яьни 55,1 фоизни, хусусий субъектларда – 47 235 нафар яъни 41,6 фоизни ташкил этади. Иккала секторда – 3 782 нафар, жинс бўйича эркак - 66 524 нафар, аёл - 47 200 нафарни ташкил этади.
Бу борада Тошкентда ўқиётган талабалар пешқадам бўлиб, 35864 нафарни ташкил этади. Улардан эркак –25 226 нафар, аёл – 10 638 нафардан иборат.

#Шоу_бизнес
СОДДАЛИКДАН СОХТАЛИККАЧА
Санъатдаги саркашликлар ҳақида икки оғиз сўз
"Қизил кўйлак", "Кўк жигули", мана энди "Қизил москвич"
Хонанда Фаррух Раимов янги клипни премьера қилди. Қўшиқни "бир тийинга қиммат" десак, меҳнати учун хонанда хафа бўлади. "Яхши" десак, томошабин ранжийди. Бунда ретро қиламан деб, 90-йил одамлари масхара қилинган. Маълумот учун, у даврнинг одамлари ҳам, қўшиқчилари ҳам балки содда бўлгандир, аммо аҳмоқ бўлмаган. Юлдуз Усмонованинг шлягери "Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон" таронаси ҳам ўша даврда яратилган ва катта воқеага айланган.
Мулоҳаза қилсак, яқин-яқингача ҳам санъат жамиятдаги кайфиятга хизмат қилганини кўрамиз. Санъат вакиллари томонидан асосан ижтимоий ҳолат, ҳодисаларга халқнинг муносабати урғулаб куйланар эди. Ҳозир-чи, ҳозир санъат маишийлашиб кетди. Аввалига индамадик, бир хумордан чиқсин шоу-бизнес дедик. Қарасак, хурмача қилиқлари кўпайиб кетяпти "юлдузча"ларнинг.
Талашманглар, ҳаммага етади
Бир томонда Ботир ва Зоҳиршоҳ марҳум Жўраевнинг арвоҳини чирқиратиб, дада талашяпти. Орага марҳумнинг биринчи аёли ҳам аралаштирилди. Иккинчи тарафда эса, Шоҳижаҳон Шерали қўшиқларини халқдан ҳимоялаб, қоровулчилик қилишга тушиб кетган. Бу ҳолатлар бўйича Озод ака фикрини айтди, Юлдуз опа куйиниб гапирди, аммо фойдасиз бўлди. Халқ эса ҳар икки томон изоҳларини муҳокама қилиш билан банд. Афсонанинг ижодини абадийлаштириш учун умрини сарфлаши керак бўлган давомчиларнинг нималар қилиб юргани инсонни ғашини келтиради. Булар шундай давом этса, Ҳамдам яқинда яна бир "вирус" тарқатади ва буларнинг барчасини шунинг соясида қолиб кетаверади...
Хулоса
Кўз олдимизда санъат - шифохонанинг жонлантириш бўлимида типирчилаб жон бераётган беморга ўхшаб бормоқда. Даво нима, ечим қандай? Ўтган бир неча йил давомида Ватан ҳақида айтарли қўшиқ эшитмадик. Фақатгина майдалашдик. "Мендирман Жалолиддин", "Аждодлар", "Оҳ менинг Ватаним бу" қани яна шундай қўшиқлар. Халқни руҳлантирадиган, миллатни бирлаштирадиган, эл юртга садоқатни урғулайдиган ёш хонандалар қаерда?

#Тезкор
12 ҳудуддаги 26 та бозор хусусийлаштирилади
Бу ҳақда Ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди. Уларнинг аксари деҳқон бозорлари.
Лойиҳага кўра, рўйхатдаги бозорлар устав капиталидаги давлат улушлари дастлабки босқичда замонавий кўринишга келтирилади.
Рўйхатда вилоятимиздаги "Ангрен шаҳар деҳқон бозори" МЧЖ ҳамда "Чирчиқ деҳқон бозори" МЧЖ бор.

Мактаб ходими ёки унинг яқин қариндоши оғир касалликка дучор бўлса, 2 лавозим маоши миқдоригача моддий ёрдам берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823 сон қарори, Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 33 бандига кўра, мактаб ходими ёки унинг яқин қариндоши оғир касалликка дучор бўлса, 2 лавозим маоши миқдоригача моддий ёрдам берилади.
Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

#Спорт
ОЛҒА, ДЎППИ!
Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубоги Ўзбекистон жамоаси учун янги даврин бошлаб бермоқда. Биз бугун ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очилганига гувоҳ бўлдик: вакилларимиз 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида ярим финалда Индонезияни мағлубиятга учратиб, нафақат финалга чиқди, балки Парижда бўлиб ўтадиган олимпиадага йўлланмани ҳам қўлга киритди.

Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубоги Ўзбекистон жамоаси учун янги даврни бошлаб бермоқда. Биз бугун ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очилганига гувоҳ бўлдик: вакилларимиз 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида ярим финалда Индонезияни мағлубиятга учратиб, нафақат финалга чиқди, балки Парижда бўлиб ўтадиган олимпиадага йўлланмани ҳам қўлга киритди! Бу тарихий ғалаба!
Дўппили йигитлар
Мусобақада вакилларимиз ўзига хос тренд яратди. Йигитлар гол урганда ва ғалабадан кейин дўппини кийиб, суратларга тушишмоқда ва дунё спорт нашрларида мана шу лаҳзалар кенг тарқалмоқда. Спорт – тарғибот воситаси сифатида жуда катта қуролдир. Ўзбекнинг мана шу йигитлари бу ишни аъло даражада уддалади.
Качайте Копадзе
Жамоамиз устози Темур Кападзе футболимизнинг тикланиш йилларида миллий жамоада ўйнаган. Жаҳон чемпионати ва олиппиядага чиқишда ҳар доим бир қадам қолганда орқага қайтганимизга кўп бора гувоҳ бўлган. Шу боис, у жамоага етарли концентрация бера олганига гувоҳ бўлдик. У катта гапирмади, ўзидан қаҳрамон ясамади, жимгина КАТТА жамоа қурди. Ва унинг жамоаси ўзбек футболи тарихини ёзди!
Ғалабанинг аҳамияти
Аввало, Марказий Осиёда футбол мамлакати ким эканлигини яхшилаб уқтириб қўйдик. Ўзбек футболида олтин авлод етишганини ҳам бутун дунё кўрди, билди. Миллий терма жамоамизнинг эртаси камбеклар устаси, руҳий жиҳатдан бақувват, беш-ўн йиллар аввалги юлдузли таркибданда ишончли, кучли жамоа қўлида эканига гувоҳ бўлдик. Ўзбек футболида чемпион таркиб пайдо бўлди. Энди футболимиз тарихидаги энг яхши таркиб қайси, деган саволга аниқ жавоб бор. Парижда, дунёнинг зўрлари йиғилганда, футбол юлдузлари фабрикаси деб қараладиган улкан турнирда ўзбек йигитлари ўйнайди, дўппили йигитлар ўйнайди.
Ўйин ҳақида икки оғиз
Биринчи бўлимда кучлар нисбатан тенг эди. Иккинчи бўлимда Қашқадарё футболи юлдузи Ҳусайн Норчаев ва Муҳаммадқодир Ҳамробеков захирадан ўйинга қўшилди. Ва ўйин темпини ўзгартириб, биргаликдаги комбинацияни голга айлантиришди. Мураббийимизнинг топқирлиги ўйин тақдирини ҳал қилди. Иккинчи бўлимнинг қолган қисмида даража, класс билинди ва ўзбек футболчилари Осиё гранди ким эканлигини рақибга яққол кўрсатиб қўйишди: 2:0. Индонезияда айтарли жиддий вазият бўлмади.
Олдинда финал
Энди Ўзбекистон финалда Япония ва Ироқ жуфтлиги ғолибига қарши 3 май куни майдонга тушади. Лекин энди бизга фарқи йўқ. Асосий вазифа уддаланди. Биз Париждамиз! Спортнинг энг оммабоп ва мамлакат спорт даражасини белгилайдиган турида Ўзбекистон олимпиада иштирокчиси! Кутиб ол, Париж! Эйфель минораси дўппили йигитларни кутиб ол!
Олға, дўппи!