Yoshlar kundaligi | Rasmiy
85.7K subscribers
12.1K photos
7.04K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биз_буюк_миллатмиз

КАРАНТИННИ ТИББИЁТГА ИБН СИНО ОЛИБ КИРГАН (МИ?)

🔰Тиббиётнинг отаси Абу Али Ҳусайн ибн Сино (980-1037) ўз асарида биринчи марта "Карантин" атамасини ишлатганини биласизми? Ўша вақтдаёқ Ибн Сино микроорганизмлар, бактерия, вируслар орқали юқадиган касалликларни даволаш устида иш олиб борган ва унинг олдини олиш учун бемор 40 кун давомида ўз-ўзини изоляциялаши, одамлардан ўзини четга олиш усулини тиббиётга киритди. Ибн Сино бу усулни "Ал-Арбаъин иййа" деб атади. Ушбу сўз "қирқ кун" деган маънони англатади.

📌У жорий қилган усул Венеция савдогарлари ёрдамида Италияга ва бутун Европага тарқалган. Ва ўз-ўзини изоляциялаш усулига итальян тилида "қирқ" деган маънони англатувчи "quarantena-карантена", инглизча "карантин" номини беришди.

☝️Неча аср олдин яшаб ўтган бобомизнинг ушбу усули ҳозирги даврда ҳам дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида “Жасорат мактаби”нинг навбатдаги мавсуми бошланди

‼️Бугун вилоятнинг 22 та туман ва шаҳарларидан келган 100 нафар ёшлар Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида жам бўлди.

⚡️Ангрен шаҳридаги ҳарбий қисмда бўлиб ўтадиган 10 кунлик йиғин доирасида ёшларга  мотивацион тренинглар, касб-ҳунар сирлари, бизнес сабоқлари ва тадбиркорлик кўникмалари малакали мутахассислар томонидан ўргатилади.

Yoshlar kundaligi
Қўшниларда нима гап?

🇰🇿Энергетик ичимлар учун қўшимча солиқ: Сенат депутати Бибигул Жексенбай Қозоғистонда зарарли маҳсулотлар тарқалишини чеклашни, шунингдек, зарарли озиқ-овқат ва таркибида шакар кўп бўлган энергетик ичимликларга қўшимча солиқ жорий этишни кўриб чиқишни таклиф қилди - Tengrinews.kz.

🇹🇯Машинангиз борми, тўлайсиз: Тожикистонда автомобилларни қайта ишлаш учун мажбурий тўлов жорий этилди. Автомобил эгалари тоифасига қараб 360 дан 2880 сомонийгача тўлашлари керак бўлади - АsiaPlus.

💸Самолётдан пул ўғирланди: Афғонистонда ҳалокатга учраган Falcon 10 самолётидан 1,2 миллион доллар ўғирланган. Бадахшон вилояти губернатори тергов ўтказиш учун комиссия тайинлади - Коммерсант.

🇹🇲Байрам шукуҳи: Туркманистонда Ватан ҳимоячилари кунига катта тайёргарлик кўрилмоқда. Мамлакат Қуролли Кучлари 27 январда ташкил этилган - Мир 24.

🇰🇬 Водий вилоятларида сув танқислиги ошади:
Қирғизистон энергетика вазирлиги Хитой компанияси билан Норин ирмоғида яна бир катта ГЭС қуриш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади - Tazabek.kg.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Азизим, азизим, азизим маним,
Айт, қачон улгурдинг жоним бўлишга?


Шеър: Усмон Азим

📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼Образда: Анора Абдурашидова, Дониёр Акбаров


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#Бу_қизиқ

📚 РЕПЕТИТОР ХИЗМАТИ ДУНЁ ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТДИ?

🇩🇪 Германия

Болаларга қобилиятини намойиш этиш ва дунёни мустақил ўрганиш имконияти берилади. Ўқитувчи суҳбат учун мавзу беради, ўқувчилар эса ҳаётий бир воқеани импровизация қилиб, саҳналаштиради. Бу кўнгилхушлик эмас, бутунлай мақсадли олиб борилади. Қўшимча дарсларнинг бир ойлик нархи 120 АҚШ долларидан бошланади.

🇲🇾 Малайзия 

Хусусий репетиторлик хизмати ойига 940-1800 АҚШ доллари. Дарслар ўқув марказларида ўтилади. Бола бир ҳафтада 16 соат қўшимча дарслар билан шуғулланади. Машғулотларининг нархи соатига ўртача 28 АҚШ доллари.

🇮🇹 Италия

Мактабга олти, баъзан беш ёшдан қабул қилинади. Репетиторлик марказларида тўрт ёшдан ўқувчи олади. Ўқитувчилар асосан  ўқувчисининг уйига келади. Қўшимча дарсларнинг энг кам ойлик тўлови 90 АҚШ долларидан бошланади.

🇱🇰 Шри-Ланка

Ҳафтасига 13 соат қўшимча дарс берилади. Статистик маълумотларга кўра, ота-оналарнинг 92 фоизи фарзандларини мактабдан ташқари машғулотларга жалб қилган. Улар йилига репетитор учун камида 14 минг АҚШ доллари сарфлаган.

📌 Сиз-чи, бир ойда фарзандингизнинг қўшимча машғулотларига қанча пул сарфлайсиз?

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.

✈️ Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу

📱Ёшларнинг телефонида нима бор?

👩‍💻 Бугун ахборот олами дунёни ларзага солаётган бир вақтда ёшларни ахборот хуружларидан асраш борасида нечоғли бош қотиряпмиз? Сир эмас, балоғат ёшига яқинлашаётган ўғил-қизларимизнинг ижтимоий тармоқларда фаоллигига тўлиқ тўсиқ қўйиб бўлмай қолди.

📷▶️Масалан, сиз фарзандларингизнинг facebook, Instagram, TikTok,Telegram каби (агар бўлса) ижтимоий тармоқларидаги профилига қўйилган суратларни ҳеч кузатганмисиз?

⌨️ Яқинда ўзим аъзо бўлган бир гуруҳни кузатдим. Ишонасизми, қўйилаётган хабарлар, турли видео ва лавҳалар эътиборимни асло тортмади. Ана шу маълумотларни жойлаётганлар ким эканига қизиқдим. Ёшгина бир йигитнинг профилини (маданиятсизлик бўлса ҳам) безбетлик билан титкиладим. Афсуски, ҳали вояга етмаган бола юзларига... у ёғини айтолмайман. Қолган суратлари ҳам ундан қолишмайди.

🖥 Кейин у билан тенгқур фарзандим, жиянларимнинг профилини кузатдим. Билдимки, (балки ўтиш даврида ана шундай суратларни қўйиш бир ҳою ҳавасдир) уларнинг руҳиятида анча ўзгариш содир бўлибди. Ўйлаб қоласан киши, биз ота-оналар иш, тирикчилик деб фарзандларимизнинг келажагини бой бериб қўймаяпмизми?

Сиз-чи? Дилбандларингизнинг телефонини охирги марта қачон кўздан кечирдингиз?

✍️ Нигора Ўролова.

✈️ Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж

🇺🇿Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!🇺🇿

Бу тарих, бу миллат, бу Ватан бизники ва уни ҳеч кимга оёқости қилдириб қўймаймиз!

"Ёшлар кундалиги"
махсус челленж бошлади ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлимига чақириқ ташлади.

Қани, маънавиятчилар, челленж навбати сизники!
🔥🔥

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

...Аммо ҳали яшамадим: ҳозирландим, чоғландим,
Балки бир висол онида минг бор балққан қуёшим.
Ҳеч ишонманг, сочларимни тунга бўяб олганман,
Лек, ўттизга кирганим йўқ, балки мингдадир ёшим.

✍️ Шеър ва образ: Шодмонқул Салом

📸 Фото: Отабек Турсунқулов

✈️ Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж

🇺🇿 Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!

Юртим тинчлигига кўз тика кўрманг,
Бу юртнинг обрўси кўкка етгуси.
Андиша қилганни қўрқоққа йўйманг,
Жим туриб енгмоқлик, мардлик белгиси.


💥 "Ёшлар кундалиги" бошлаб берган "Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!" мавзусидаги челленж Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими томонидан давом эттирилди.

🎤 Челленж навбати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига берилди.

✈️Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Мен ҳоридим ғамингни ёзиб,
Узилгудай умрим торлари.
Юрагимга кирмоқда босиб,
Ҳўв, тоғларнинг совуқ қорлари.

✍️ Шеър Усмон Азим

Образ: ЗилолаҲакимжонова
Фото: Отабек Турсунқулов


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

◀️Айтилиши русча бўлгани билан мусиқаси ва эшитилиши ғирт ўзбекча қўшиқ😎


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM