#online
"ЯШИЛ МАКОН-2023" СТАРТ ОЛДИ: ОЛҒА, ЁШЛАР!
✅ Президентимиз раислигидаги видеоселектор йиғилишида 25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” деб эълон қилинган эди.
🌱Бугун "Яшил макон-2023" тадбирлари Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ шаҳарларида старт олди. Кўчат экиш акциясида вилоят ҳокими масъуллари, нуронийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳудуд фаоллари ва ёшлар қатнашмоқда.
🌴Жараёнда барпо этилаётган боғларни аҳолига шартнома асосида бўлиб бериш, уларнинг манфаатдорлигини ошириш ҳақида айтиб ўтилди.
Yoshlar kundaligi
"ЯШИЛ МАКОН-2023" СТАРТ ОЛДИ: ОЛҒА, ЁШЛАР!
🌱Бугун "Яшил макон-2023" тадбирлари Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ шаҳарларида старт олди. Кўчат экиш акциясида вилоят ҳокими масъуллари, нуронийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳудуд фаоллари ва ёшлар қатнашмоқда.
🌴Жараёнда барпо этилаётган боғларни аҳолига шартнома асосида бўлиб бериш, уларнинг манфаатдорлигини ошириш ҳақида айтиб ўтилди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_фотоси
Суратда иккита "шеп"😉
Олмалиқ шаҳри. "Яшил макон" акциясидаги энг ёш иштирокчи - 4 ёшли болакай Зойир Мирзаев томонидан тақдирланди.

#жиноят_ва_жазо
‼️ ҚОЗОҒИСТОНДА УЮШГАН ЖИНОЯТЧИЛАР ҚЎЛГА ТУШДИ
🔎 Ижтимоий тармоқларда бедарак йўқолган шахслар ҳақидаги қидирув эълонларига дуч келамиз. Қўшни давлатда юз берган ҳодиса бу мавзуга ҳушёр қарашга ундади.
🇰🇿 Қозоғистон Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмалари томонидан 22 нафар гумонланувчи қўлга олинган. Улар орасида ташкилотчилар, тиббиёт ходимлари, нотариуслар, реципиентлар ва донорлар бор.
🫀 Бозор иқтисодиётини от бозорга айлантирган "одамхўр"лар битта ички аъзони ўртача 6-10 миллион тенге (ўртача 12-17 минг АҚШ доллари) атрофида сотиб олган ва сотган.
❌ Қозоғистон қонунчилиги трансплантация пайтида инсон аъзолари ва тўқималарини сотишни тақиқлайди. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
📌 Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра инсон тана аъзолари ва (ёки) тўқималарини сотиб олиш ва сотишга доир жиноятлар тегишли моддалар билан 3 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Яхшиси, йиғлатма, кел, кулдирақол,
Ким билади, бошқа куламанми-йўқ.
✍ Шеър: Ғайрат Шералиев
🖼 Образда: Отабек Бакиров
🎞 Видео: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
Яхшиси, йиғлатма, кел, кулдирақол,
Ким билади, бошқа куламанми-йўқ.
✍ Шеър: Ғайрат Шералиев
🖼 Образда: Отабек Бакиров
🎞 Видео: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
#биласизми?
Талаба "5"га ўқимаса, стипендия берилмайдими?
◀️ Маълумки, грант асосида ўқишга кирган талабаларга стандарт 517.880 сўмлик стипендия тўланади.
‼️Лекин ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларининг 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми "қониқарли" баҳо (71 фоиздан паст) бўлган талабаларга кейинги семестр давомида стипендия тўланмайди.
⚠️ Шунинг учун ҳам грантда ўқийдиганлар стипендия олишни хоҳласа, ҳеч бўлмаса 30 фоиз дастурни 71 фоиздан юқори ўзлаштириши керак.
✔️ Контракт асосида ўқийдиган талабалар эса шартнома пулини стипендиялик қилиб тўлашсагина, уларга ҳам стипендия берилади. Бироқ ало баҳоларга семестрни тугатган контрактда ўқийдиган талабаларга ойига 100 минг сўмдан сал кўпроқ стипендия тўланади.
Yoshlar kundaligi
Талаба "5"га ўқимаса, стипендия берилмайдими?
‼️Лекин ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларининг 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми "қониқарли" баҳо (71 фоиздан паст) бўлган талабаларга кейинги семестр давомида стипендия тўланмайди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Назорат
⭕️ ПАРКЕНТЛИК ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ РАСМАН ЖАЗОЛАНДИ
📍 Паркент туманидаги 6 нафар ҳоким ёрдамчисига фаолиятида йўл қўйган камчиликлар ва ўзига бириктирилган вазифаларни лозим даражада бажармагани учун “Ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоиз миқдорида жарима” интизомий жазо чораси қўлланилади.
📎 Жумладан:
👉“Оқтепа” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси – Олимов Миркамол Миртохирович;
👉“Файзобод” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси – Хатанова Гулистон Миравлатовна;
👉“Шампан” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси – Игамназаров Эркин Саитназарович;
👉“Саид ота” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси – Абдурасулов Фаррух Султанходжаевич;
👉“Чотқол” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси – Пўлатов Миржавод Миржўраевич;
👉“Истиқлол” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси – Султонов Жаҳонгир Илҳомович;
🤔 Шунингдек, Бекобод туманидаги “Пахтакор” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Курбанов Шухрат Абдукохаровичга “Ҳайфсан” берилди.
✅ Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Янгийўл туманидаги ҳоким ёрдамчиларига ҳам шундай чора кўрганди.

Диққат, сўровнома!
🔘"Ёшлар кундалиги" йилнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади. Илк сўровномамиз ҳокимларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ўртасида бўлиб ўтади.
🔺Барчамизга маълумки, ушбу мутасаддилар ёшлар ва давлат бошқарув органи ўртасида кўприк вазифасини ўтайди, йигит-қизларнинг муаммоларини тинглаш, ечим топишида муҳим аҳамият касб этади.
⚡️Қани, ёшлар, сизнингча, қайси ҳоким ўринбосари йилнинг энг яхшиси бўлишга лойиқ? Муносибларни қўллаб-қувватлаймиз.
⏰Сўровнома 24 октябрь куни соат 18:00 гача давом этади.
✅Сўровнома ҳомийси: "ЖАННАТ МАКОН" мебел компанияси
🎁Энг кўп овоз тўплаган иштирокчи йил якунида ҳомийимизнинг махсус совғаси билан тақдирланади.
ОВОЗ БЕРИШ УЧУН

ДУНЁ МАМЛАКАТЛАРИДА ДАВЛАТ ТИЛИ ВА УНГА БЎЛГАН МУНОСАБАТ
🌎Биласизми, дунёда салкам 7000 га яқин тил мавжуд. Бугунга келиб уларнинг 300 га яқини йўқ бўлиб, бутунлай мулоқот жараёнидан чиқиб кетган. Маълумотларга қараганда, 1.35 миллиард сўзлашувчиси борлиги билан инглиз тили дунёда биринчи ўринда турар экан.
😇 Мамлакат қанчалик катта ёки кичик бўлмасин тил миллатнинг фахри, унинг асл ўзлиги ҳисобланади. Ушбу мақолада бугун дунёнинг энг ривожланган мамлакатларида давлат тили ва унга бўлган эътибор ҳақида сўз боради.
🇫🇷 Франция
Мамлакатда фақат битта тил - француз тили тан олинади. Тўғри, ҳукумат фуқароларини айнан шу тилида мулоқот қилишга мажбурламайди, аммо тижорат, таълим ёки расмиятчиликка алоқадор барча ҳужжат ишлари француз тилида бўлиши қатъий талаб қилинади. Франция ҳукумати давлат тилини нафақат мамлакат, балки бутун Европа Иттифоқи учун ҳам тарғиб қилишга бел боғлаган. Аҳолининг 88% соф француз тилида мулоқот қилади.
🇬🇧 Буюк Британия
Инглиз тили Буюк Британиянинг асосий ва расмий тилидир. Мамлакат ишлари фақат инглиз тилида олиб борилади. Қироллик аҳолиси шотланд, ирланд, уэлс тилларидан ташқари яна 300 га яқин тилларда мулоқот қилишади. Аммо мактаб ва университетларда инглиз тили биринчи, қолганлари иккинчи тил сифатида ўқитилади.
🇨🇳 Хитой
Хитой халқи тилга маданиятнинг асосий омили сифатида эътибор беради. Мандарин (Putonghua) давлат тили сифатида тан олинган бўлиб, нафақат Хитой Халқ Республикаси, балки Тайван аҳолиси учун ҳам асосий сўзлашув тили ҳисобланади. Республиканинг барча ўқув даргоҳлари хитой тилида бўлиб, нашриётлар ҳам асосан ушбу тилда китоб, журнал, газета чоп этади. Мамлакатда бошқа тилда гаплашиш тақиқланмаган, аммо ҳукумат аҳолини фақат давлат тилида мулоқот қилишига психологик даъват қилади.
🇯🇵 Япония
Мамлакат аҳолисининг 99 фоизи фақат япон тилида сўзлашади. Улар учун ватани ҳудудида ўзга тилда мулоқот қилиш уят ва ориятсизлик саналади. Инглиз тилини ўрганиш бўйича Япония дунёда етакчи ўринда туради. Деярли барча мактаб ўқувчилари мактабнинг ўзидаёқ инглиз тилида бемалол мулоқот қила оладиган бўлиб чиқишади. Аммо япон халқи ҳаттоки мамлакатига ташриф буюрган туристлардан ҳам япон тилида гапиришларини талаб қилади.
🇦🇪 Бирлашган Араб Амирлиги
Амирликда 200 дан ортиқ миллат вакиллари истиқомат қилади. Мамлакатда давлат тили араб тили бўлишига қарамай, аҳолининг катта қисми инглиз тилида сўзлашади. Ва амалда араб тили инглиз тилидан кейинги поғонага тушиб қолган. Аммо мамлакат идоралари ёки баландроқ ерга ишга кирмоқчи бўлган барча номзодлардан араб тилини мукаммал билиш талаб этилади.
🇷🇺 Россия
Давлат тили рус тилидир. Аҳолининг деярли барчаси фақат рус тилида сўзлашишади. Умуман олганда дунё бўйлаб рус тилида сўзлашувчилар сони 258 миллиондан ошиб, рейтингда 7-ўринда туради. Сир эмаски, Собиқ Совет Иттифоқи таркибида бўлган давлатлар, яъни Марказий Осиё мамлакатларида ушбу тил ҳанузгача иккинчи расмий тил ҳисобланади. Халқаро космик станциясидаги иккинчи асосий тил ҳам айнан рус тилидир.

#Мулоҳаза_учун
ДАДАМГА ИЧИРМАНГЛАР!
(Бир шоир хотираларидан парча)
**
Водийга қиш қаттиқ келди. Тунов кундан бери тинимсиз ёғаётган қор нақ икки қаричдан ошиб қолган. Ташқарида изғирин, аччиқ совуқ изғийди. Тор кўча муюлишида жойлашган болохонали уйдан аёл кишининг йиғи аралаш ялинган овози эшитилди. Ўша уйда ҳар икки куннинг бирида жанжал, ароқ жанжали. Эндигина биринчи синфга борган болакайнинг отаси онасининг бор йиғиб-териб қўйган пулини тортиб олади-да, улфатлари билан майхўрлик қилади. Бу ҳол тинимсиз такрорланади. Ана, бақир-чақирга қараганда уйда пул тугаган, томоқ эса тақиллаб турибди.
— Бор, ўғлим, Карим акангнинг дўконидан қарзга олиб кел. Борақол, жоним болам. Дадангдан хафа бўлма!
Остонада яктакчан, ялангоёқ турган ўша болакай жиққа ёш тўлган кўзлари билан калишини кийди. Енглари ямалавериб титилиб кетган чопонини эгинига илди-да, ташқарига қараб отилди. Қор босган тор кўча бўйлаб анча юрди. Калишининг ичига кирган қор бўлаклари жажжи оёқларини музлатар, жонини қақшатиб борарди. Катта йўлга чиқди. Машиналар асфальтга ёғган қорларни текислаб кетган, йўл четлари музлама бўлиб қолганди. Карим аканинг ароқ дўконигача ҳали анча бор. Судиралавериб таги емирилиб кетган калиши муз устида салга сирпаниб кетаверади. Йигитча мувозанатини сақлай олмай тойиб-тойиб боради.
Дўконга етай деб қолганида димоғига иссиқ кабобнинг қитиқловчи ҳиди урилди. У ҳид қаердан келаётганини билиш учун атрофига аланглади. Ҳа, ҳув анави сомсахона ёнидан келаяпди экан. У ўша томонга бироз жовдираб турди-да, бир бўлак кабоб хаёли билан иягини чопоннинг ёқасига тиққанча йўлида давом этди.
— Карим амаки, қарзга бир шиша ароқ беринг, илтимос. Пулини аям индинга ташлаб кетар эканлар.
— Ҳой, сен ҳалиги Султонали қассобнинг ўғлимисан? Ўтган сафар ҳам қарзга олиб кетган эдинг. Ҳали пулини қайтармадинглар. Йўқ, қарзга бермайман.
— Амакижон, илтимос. Охирги марта беринг. Бўлмасам дадам аямни ураверадилар. Ароқ топиб бер, деб жанжал қилаяпдилар, – деди болакай ҳиқиллаб йиғлаганича.
Карим ака унинг йиғлашини кўриб кўнгли бўшашиб кетди. Дўконнинг ичкари хонасига кириб бир шишасини олиб чиқди.
— Ма, олақол. Бу охиргиси!
— Раҳмат, раҳмат, Карим амакиии!
У ташқарига қараб югурди. Бирдан йўлда нақ етти марта сирғалиб ерга думалагани хаёлига келиб қолди. Шишани синдириб қўйишдан қўрқиб муздек бутилкани чопони ичига яширди. Йўқ, у қаттиқроқ йиқилиб тушса синган шиша кўксини кесиб юбориши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмасди. Унинг учун муҳими ўша ароқнинг жажжигина кўксида, хавфсиз ерда кетиши эди. Ҳозир дадаси ароқни ичиб ухлаб қолади, кейин аясини урмайди, уни сўкмайди. Ана шунинг ўзи унинг учун катта гап...!
****
Мана, орадан йиллар ўтди. Ўша болакай истеъдодли шоир бўлиб етилди. Ўқиш учун водий томонлардан шаҳарга келди. Иш топди, обрў, эътибор топди. Яқинда унинг тўйи бўлади, севган қизига уйланяпти. Лекин... Лекин унинг бир армони ва орзуси бор. У ичмайдиган ота бўлади! Унинг фарзандлари ўзи каби бир шиша ароқ эмас, бошқа бахтли болалар каби ширинлик кўтариб юради...
Нилуфар Убайдуллаева.

Тонгда эсган майин саболар,
Ёрим сочин силаб қайтинглар.
Самоларда учган қушчалар,
Унга саломимни айтинглар..
Еллар чертсин кўнгил торини,
Билиб келинг ёрим ҳолини.
Севар бўлса у ҳам ёрини,
Елдек қайтиб менга айтинглар.
✍ Қўшиқдан
🖼 Образда: Отабек Турсунқулов
Yoshlar kundaligi
Тонгда эсган майин саболар,
Ёрим сочин силаб қайтинглар.
Самоларда учган қушчалар,
Унга саломимни айтинглар..
Еллар чертсин кўнгил торини,
Билиб келинг ёрим ҳолини.
Севар бўлса у ҳам ёрини,
Елдек қайтиб менга айтинглар.
✍ Қўшиқдан
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда
➖🇺🇸АҚШнинг "совға-саломи": Исроил АҚШдан зирҳли техникаларнинг биринчи партиясини қабул қилиб олди — The Israil Times.
➖🇰🇿Янги турдаги "запрет": Қозоғистон Россияга 106 турдаги ҳарбий товарлар экспортини тақиқлади — TengriNews.
➖🇹🇷Туркияда мотам: Мамлакат Президенти Ғазо секторидаги шифохонага уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди — CNN.
➖🇹🇯"Қўшнинг тинч, сен тинч":Тожикистон зилзиладан жабр кўрган Ҳиротга қарийб 120 та юк машинасида гуманитар ёрдам юборди — Avesta.tj.
➖🇪🇬Дунё етакчилари Мисрга йиғилади: Эртага Мисрда Фаластин масаласи бўйича халқаро саммит бўлиб ўтади — Аl-Qahera News.
➖🇮🇪Ирландия сув остида: Кучли ёмғир сабаб шаҳардаги 250 мингта уйни сув босди. Мутахассисларга кўра 1 ойлик ёмғир 24 соат ичида ёғган — The Irish Times.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#истеъдод
Тошкент вилоятида истеъдодлар кўп. Оҳангарон шаҳри "Бўстон" маҳалласининг санъатга шайдо ёшларидан бири Абдухалил Исматовнинг "Х Фактор" лойиҳасидаги чиқишини кўринг! Энг қизиғи, Абдухалилнинг мусиқий билими йўқ, у шунчаки туғма талант!
Офарин, Абдухалил 👏👍

#фотолаҳза #Ангренда_куз
Юргил, далаларга кетайлик, дўстим,
Диққинафас уйда ётмоқ пайтимас.
Олтин Ўзбекистон тупроғи бу кун
Бир пари фаслнинг оғушида маст.
✍️ Шеър: Абдулла Орипов
📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Суратда: Ангрен шаҳри, Лашкерак қишлоғи.