Yoshlar kundaligi | Rasmiy
107K subscribers
12K photos
6.99K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

Мактаб яқин. Янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш керак...😁

Yoshlar kundaligi
БУГУН МУСТАҚИЛЛИК ТАНТАНАЛАРИ ҚАЕРЛАРДА НИШОНЛАНАДИ?

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллик тантаналари "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остида кенг нишонланмоқда. Бугун вилоятимизнинг туман-шаҳарларида бўлиб ўтадиган байрам тадбирлари вақти ва манзилини сизгаям илиндик.

Бўка тумани: Ҳокимлик биноси олд қисмидаги майдон.
Соат 18:00 да
📍 Локация

Паркент тумани: Марказдаги  "Ёшлар боғи".
Соат 17:00 да
📍 Локация

Бўстонлиқ туман: Марказий ўйингоҳ.
  Соат 17:00да
📍 Локация

Тошкент тумани: Маданият саройи ва амфитеатр олдидаги сайилгоҳ.
Соат 17:00да
📍 Локация

Ўрта Чирчиқ тумани: Амфитеатр мажмуаси ёнидаги катта очиқ майдон.
Соат 19:00да
📍 Локация

Чиноз тумани: Ёшлар боғи (Қиртепа манзилгоҳи)
Соат 19:00
📍 Локация

Олмалиқ шаҳри:  ОКМК спорт комплекси.
  Соат 18:30
📍 Локация

Янгийўл шаҳри: Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг катта стадиони.
Соат 18:00 да
📍Локация

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_челленж

🇺🇿 Ўзбекистонимиз 32 ёшда! 🇺🇿

‼️Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида  Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан "Байроғим фахрим менинг!" челленжи старт олди.

✔️ Сиз ҳам челленжда фаол иштирок этинг! Ёшларнинг чорловига беэътибор бўлманг! Сурат ва видеоларни @Yoshlar_aloqada_bot га жўнатинг.

Мен Ватанимни, байроғимни севаман, сиз-чи?🇺🇿❤️


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси

ЧИНГИЗ ВА БИБИСОРА: МУҲАББАТДАН ЯРАЛГАН АФСОНА

❤️ Машҳур адиб Чингиз Айтматов ва қирғизнинг биринчи балеринаси Бибисора Бейшаналиева муҳаббатини инсон ишқининг олий қиёфаси деб аташдан тап тортмаган бўлар эдим.

😖 Тўғри, баъзи қарашлар ва қонунларга бошини эгмаган бу муҳаббат қиссаси кимнингдир юрак торларини чертиб юборар, балки қайсидир изтироб, севги ҳиссидан мосуво кимсаларнинг ғазабини қўзғатар.

🔥 Аммо шуниси аниқки, ҳақиқий ишқ ҳеч қандай чегара ва тўсиқ билмайди. У коинотнинг ҳеч бир қонунига бош эгмайди. Қуйида Чингиз ва Бибисоранинг ана шундай севги қиссасидан сўз очамиз.

👉 Батафсил

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#видеоселектор

Президент ОТМларга кириш имтиҳонларида қайд этилган паст натижаларни танқид қилди

107 та тумандан талаба бўлганлар олийгоҳга кириш имтиҳонларида математика бўйича максимал баллнинг ярмини ҳам йиға олмаган. Физика, кимё ва биология бўйича ҳам бирорта туман ва шаҳарда мақтагулик натижа йўқ.

Ўтган йили 220 минг муаллимдан 86 минг нафари ёки 37 фоизининг билим ва кўникмаси “қониқарсиз” баҳоланган. Айниқса, ҳозирда талаб юқори бўлган информатика, физика, инглиз тили, математика ва кимё фани ўқитувчиларининг билими “қониқарсиз” эканлиги аниқланган.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видеоселектор

Президент:
Ёшлигимизда муаллимларга йўлдан беш метр четга чиқиб салом берардик. Ҳозир шунақа борми? Нима ўзгарди? Замон тезлашди, компьютер кирди, лекин биз ўзлигимиз, урф-одатимизни тиклашимиз керак-ку?

Yoshlar kundaligi
#видеоселектор
#таълим

Юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқаради

Олийгоҳга киришга иштиёқи бор бўлган 10-11 синф ўқувчиларига "кимё – биология", "математика – физика", "математика – чет тили", "она тили ва адабиёт – чет тили" фанлари уларнинг танлови асосида чуқурлаштириб ўқитилади.

❗️Касб-ҳунар эгаси бўлиш истагидаги ўқувчиларга эса мактабнинг ўзида тайёр мутахассис бўлиб етишиб чиқиш имконияти яратилади.

📌 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сентябрдан бошлаб ушбу тажрибани салоҳияти ва тайёргарлиги бор 135 та мактабда йўлга қўйиш топширилди. Келгуси ўқув йилидан камида 1 мингта мактаб ушбу тизимга ўтказилади.

✔️ Дарсларнинг мазмуни ҳам ўзгариши таъкидланди. Бунда 1-синфдан компьютер саводхонлиги, юқори синфларда молиявий саводхонлик дарслари жорий этилади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#видеоселектор
#таълим

Бундан буён ўқитувчиликка қабул қилиш танлов асосида бўлади

📝 Илк бор қабул қилинган номзодлар 1 йил ўқитувчи-стажёр бўлиб ишлайди ва йил якуни билан касбий сертификат олиши лозим бўлади.

Келгусида бу тизим барча ўқитувчилар учун босқичма-босқич жорий қилинади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақиллик_байрами

Айни дамда Янгийўл шаҳрида Мустақиллик байрами кенг нишонланмоқда.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эътироф

"ЭНЕРГЕТИК" РЕСПУБЛИКАДА ИККИНЧИ!

Оҳангарон тумани 1-сон касб-ҳунар мактабининг “Энергетик” жамоаси “Кўпкураш” ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақасининг Республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилди.

🥈Натижаларга кўра, “Энергетик” жамоаси 2-ўринни қўлга киритиб, 70 миллион сўм мукофот жамғармасига эга бўлди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Етакчи_минбари

Манзилга етиш учун оёқларнинг ўзи кифоя эмас. Асосийси, интилиш ва жасоратдир - Муҳаммад Юсифбоев

🤩Қуйи Чирчиқ тумани “Маданият” маҳаллаcи ёшлар етакчиси Муҳаммад Юсифбоев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан "Жасорат" медали билан тақдирланди.

Табриклаймиз, Муҳаммад!👏👏

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Кўзларимдан оққан навосан,
Кўнгил ичра топганман сени.
Дил қўмсаган тоза ҳавосан,
Осмонингга олиб кет мени.


Шеър: Муҳаммад Юсуф
📷 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образ:  Нилуфар Убайдуллаева

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Кокардага беркитилган сир

🇺🇿 Қуролли кучлар хизматчилари бош кийимининг ўртасига қадаладиган нишон кокарда дейилади. Ўзбекистон армиясининг кокардаси гербимиз шаклида.

Байрам-тантаналарда кийиладиган ҳарбий либосларга сариқ металлдан ишланган кокарда, хизмат формасига эса пластмассадан қилинган қора кокардалар қадалади. Хўш, нима учун хизмат ҳолатида пластмасса тақилади? Ёки металл қимматми, дейишингиз мумкин.

❗️ Гап шундаки, жанговар ҳолатда металл кокардалар кўп панд берган. Яъни сариқ ялтироқ металл тунда озгина нурда ҳам шуълаланади. Бу эса жангчиларни спутникда ёки учувчисиз қурилмаларда кузатаётган душман томонга аскарлар жойлашувини аниқлашга имкон беради.

📌 Амалиётда ҳам бу ўз исботини топган. Уруш даврида душман снайперлари ўзидан акс нур қайтарган металл борки, ўшандан ярим қарич пастини мўлжаллаб ўқ узаверган. Натижада шу кичкина нишон сабаб кўпчилик қурбон бўлган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТАЪЛИМ-КУ ҲАР ЖОЙДА БОР, БИЗДА БОРИ ҚАЙДА БОР?

Янги ўқув йилидан “
Kundalik.com” платформаси ўз фаолиятини “e.maktab.uz” сифатида давом эттиради. Бунга эски лойиҳадаги камчиликлар сабаб бўлган. Янгиси қай даражада ишлашини, ўзини оқлашини эса вақт кўрсатади.

Ўқувчиларни баҳолаш тизими бизникидан тубдан фарқ қиладиган бир қанча мамлакатлар тажрибасини тўпладик.

🇫🇮 ФИНЛЯНДИЯ. Мамлакатда 10 баллик тизим қабул қилинган. 1-синфдан 3-синфгача ўқувчилар баҳоланмайди. 4-синфдан 7-синфгача қуйидагича оғзаки баҳоланади: “ўртача”, “қониқарли”, “яхши”, “аъло”. Барча мактаблар “Wilma” давлат электрон тизими – электрон мактаб кундалигига уланган.

Уй вазифаси деярли берилмайди. Болалар уйда дам олиши, бўш вақтини кўпроқ ота-онаси билан музейга, сузиш ҳавзаларига ёки саёҳатга бориб ўтказиши керак деб ҳисобланади.

👉Батафсил

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Cўнгги соатларда

‼️ "Опен бюджет" овозлари хавф остида: “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг расмий портали хакерлик ҳужумига учради Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

🇨🇳 Учар таксига тобингиз қалай: Хитойда учувчисиз бошқариладиган дрон-автомобиль ҳавода ҳамда сувда синовдан ўтказилдиBBC.

✈️ Москвага учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди: бунга йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган, беморга шифохонага олиб кетилган Uzbekistan Airports.

Боғ аро қўйманг қадам: “Толибон” аёлларга мамлакатдаги энг машҳур марказий Банди-Амир боғига киришни тақиқладиТhe Guardian.

🌊 Сел келиш хавфи бор: 30-31 август кунлари кутилётган ёғингарчиликлар оқибатида республикамизнинг 9 та вилоятига сел келиш хавфи эълон қилинди Ўзгидромет.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Фақат сўрайвермасдан ҳаракат ҳам қилиш керак, жўра...

Видеони эрта-ю кеч ҳеч нарса қилмай, ётволиб сўрайдиган танишларга юбориб қўямиз😁

Yoshlar kundaligi
#Даҳонинг_болалиги

МУСИҚА ТАҚДИРИГА БИТИЛГАН "ЮЛДУЗ"

🔥 Бугун унинг таваллуд куни. У медиа оламида ўзига хос ва ноёб фигуралардан саналган. Отаси профессионал гитарачи эди. Оила ташвиши дея бир пайтнинг ўзида 3 та ишда ишларди. Онаси ҳам ундан қолишмасди. Пианино ва кларнет билан яхшигина чиқишарди.

⚡️ Болалигида қаттиққўл отанинг тарбияси билан мусиқа оламига кириб келган машҳур юлдуз мусиқа асли унинг тақдирига битилганлигини кейинчалик исботлади. "Уй тозалаётганда ҳам, идишларни юваётганда ҳам мусиқани ўйлардик, бусиз бўлмасди. Ижромиз отамга ёқиши учун хаёлимиз ҳатто мусиқага айланганди", деган эди у.

8️⃣ Ўнта боланинг саккизинчиси бўлган бу йигит кўриниши, ранги, бурнидан уялган. Лекин бора-бора ўз шахсий карьерасининг асирига, маҳбусига айланишга мажбур бўлди: "Бордию одамлар сен ва сенинг ички ўй-хаёлларингни бирдек қабул қилмас экан, ўз имижингни ярат", деб ҳисобларди у.

🏆 5 ёшида илк марта қўшиқ айтди, 50 ёшида вафот этди. Шу вақт оралиғида юзлаб мукофотлар соҳиби бўлди. Қўшиқлари ёзилган албомлари 1 миллиард нусхада сотилиб, рекорд ўрнатди.

💸 Болалиги миллионлар ичида ўтмагандир эҳтимол, бироқ мусиқа оламидаги миллион-миллионларнинг "юлдузи"га айланган ушбу машҳур поп қиролининг исми

Майкл эди. Майкл Жексон эди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шоубизнес

БОТИР ҚОДИРОВ ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВГА ТАЛАБНОМА ЮБОРТИРДИ

😳 Ботир Қодиров Шерали Жўраевни ўзининг биологик отаси эканлигини исботлашга киришди.

📝 Хонанданинг адвокати О.Шамсиддиновнинг билдиришича, Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд тиббиёти экспертизаси марказига, ДНК тести топшириш учун Шер акага талабнома юборилган.

❗️ Эл суйган ҳофиз ДНК текширувига келмаса, мажбурий тартибда келтирилишини сўраб, судга мурожаат қилинади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- 3 ёшли набирам Хитой тилида қаттиқ-қаттиқ гапиради, тушунмайман.

Президентимиз набираси ҳақида гапириб ўтди.

Yoshlar kundaligi