Yoshlar kundaligi | Rasmiy
105K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#видеоселектор

🔺Айни дамда Президент раислигида туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

📌Йиғилишда Шавкат Мирзиёев юртимиз туризм салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган камчиликларни санаб ўтди.

Жумладан, Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳали бор имкониятлардан фойдаланмаётгани айтилди.

🔍Шунингдек, баъзи ҳудудлар сингари Оҳангарон туманида 2,5-3 минг метр баландликда жойлашган Арашан кўллар тизимидаги сув ҳарорати қишин-ёзин 36 градус иссиқликда бўлиб, хорижий курортлардан қолишмаслиги, санатория-курортлар ташкил қилиш учун барча имкониятлар мавжуд бўлса-да, ташаббус кўрсатилмаётгани танқид остига олинди.

⚡️Жараёнда вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига 3 ой синов муддати белгиланиб, якуни бўйича лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#видеоселектор

🎙 Президент раислигида ўтаётган йиғилишда сўнгги беш йилда спортни ривожлантиришга қарийб 4 триллион сўм йўналтирилиб, 118 та янги йирик спорт объектлари фойдаланишга топширилгани ва 110 та объект реконструкция қилингани таъкидланли.

🗓 Жорий йилда спорт соҳасига 2 триллион 300 миллиард сўм (2017 йилдан 5 бараварга кўп), шундан спорт таълим муассасалари учун 1 триллион 200 миллиард сўм ажратилди.

📌 Илк бор барча маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мактаблари тренерлари иштирокида ёшларни спортга жалб этиш бўйича янги беш босқичли мусобақаларга старт берилди.

Апрель-май ойларида мусобақалар билан 3 миллиондан зиёд ёшлар қамраб олинди.

“Лекин, спортдаги натижалар яратилган шароитларга ҳали мос эмас”, - деди давлат раҳбари.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#видеоселектор

Шавкат Мирзиёев:

– Республика ва Чирчиқ шаҳар олимпия захиралари коллежларидан бошқа бирорта спорт коллежи ўз натижаси билан мақтана олмайди. Сабаби, ёшлар терма жамоаларининг бош тренерлари айнан шу 2 та коллежда фаолият юритади ва спорт федерациялари ҳам фақат улар билан ишлашга ўрганган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#видеоселектор

⭕️Оққўрғон тумани ва Янгийўл шаҳри ҳокимлари лавозимидан озод этилади

✔️Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Оққўрғон тумани ва Янгийўл шаҳри ҳокимлари раҳбарлик қилаётган ҳудудларида тўғридан-тўғри инвестиция олиб келиш кўрсаткичлар қониқарсизлиги сабабли лавозимидан озод этилди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#видеоселектор

Президент ОТМларга кириш имтиҳонларида қайд этилган паст натижаларни танқид қилди

107 та тумандан талаба бўлганлар олийгоҳга кириш имтиҳонларида математика бўйича максимал баллнинг ярмини ҳам йиға олмаган. Физика, кимё ва биология бўйича ҳам бирорта туман ва шаҳарда мақтагулик натижа йўқ.

Ўтган йили 220 минг муаллимдан 86 минг нафари ёки 37 фоизининг билим ва кўникмаси “қониқарсиз” баҳоланган. Айниқса, ҳозирда талаб юқори бўлган информатика, физика, инглиз тили, математика ва кимё фани ўқитувчиларининг билими “қониқарсиз” эканлиги аниқланган.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видеоселектор

Президент:
Ёшлигимизда муаллимларга йўлдан беш метр четга чиқиб салом берардик. Ҳозир шунақа борми? Нима ўзгарди? Замон тезлашди, компьютер кирди, лекин биз ўзлигимиз, урф-одатимизни тиклашимиз керак-ку?

Yoshlar kundaligi
#видеоселектор
#таълим

Юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқаради

Олийгоҳга киришга иштиёқи бор бўлган 10-11 синф ўқувчиларига "кимё – биология", "математика – физика", "математика – чет тили", "она тили ва адабиёт – чет тили" фанлари уларнинг танлови асосида чуқурлаштириб ўқитилади.

❗️Касб-ҳунар эгаси бўлиш истагидаги ўқувчиларга эса мактабнинг ўзида тайёр мутахассис бўлиб етишиб чиқиш имконияти яратилади.

📌 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сентябрдан бошлаб ушбу тажрибани салоҳияти ва тайёргарлиги бор 135 та мактабда йўлга қўйиш топширилди. Келгуси ўқув йилидан камида 1 мингта мактаб ушбу тизимга ўтказилади.

✔️ Дарсларнинг мазмуни ҳам ўзгариши таъкидланди. Бунда 1-синфдан компьютер саводхонлиги, юқори синфларда молиявий саводхонлик дарслари жорий этилади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#видеоселектор
#таълим

Бундан буён ўқитувчиликка қабул қилиш танлов асосида бўлади

📝 Илк бор қабул қилинган номзодлар 1 йил ўқитувчи-стажёр бўлиб ишлайди ва йил якуни билан касбий сертификат олиши лозим бўлади.

Келгусида бу тизим барча ўқитувчилар учун босқичма-босқич жорий қилинади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM