Yoshlar kundaligi | Rasmiy
105K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ШоуБизнес

Аҳад Қаюм «Браво»га конкрет ультиматум қўйди. Шоир бу сафар ҳазиллашмаяпти.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шоубизнес
#анабўлмаса

Филипп Киркоров Қозоғистондаги концертида саҳнадан пастга тушиб, биринчи қаторда ўтирган мухлиснинг юзига гулдаста билан урди😳

Қўшиқчининг бу ҳаракатларига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шоубизнес

Ўзбек эстрадаси вакиллари аномал совуқни қандай ва қаерда ўтказди? Бу барчага қизиқ бўлса керак.

Анора Абдурашидова тайёрлаган лавҳа шу ҳақида.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#шоубизнес

Журналист Ғайрат Шералиев хонанда Ориф Чориевдан ранжиди. Бунга нима сабаб бўлди?

Душанба куни келган хат...

Очиғи, умримда ҳеч қандай ташкилотга шикоят билан мурожаат қилган эмасман. Лекин бу сафар муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни муҳофаза қилувчи идорага арз қилишга тўғри келди.

Талабалик йилларим "Севмайман душанбадан" деган ҳазиломуз бир шеър ёзгандим. Икки-уч ой аввал ажойиб ижодкор дўстим Беҳзод Қобулов бу шеърни ўзимдан эшитиб, билдирмай ёзиб олган ва ижтимоий тармоқда эълон қилган экан — шеър кутилмаган тезликда тарқалиб кетди.

Бу вақтда биз хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев билан ҳозир анча оммалашиб қолган "Ўн тўққиз йил..." қўшиғи устида ишлаётган эдик. Мен телефонда хонандага "Севмайман душанбадан" ҳақида ҳам айтдим ва у қизиқиб қолгани учун шеърнинг тўлиқ матнини унга ташлаб бердим.

Уч-тўрт кун ўтиб, Жалолиддин бу шеърни Фарғона шаҳрида қайсидир концертда ҳеч қандай тайёргарликсиз, шундоқ импровизация тариқасида ижро қилгани ва яхши олқиш олганини хурсанд бўлиб айтди. Энди бу қўшиқ устида жиддий ишлаб, мусиқий сайқал бериб, расман студияда ёзмоқчи эканини билдирди. Унинг илтимоси билан мен шеърга яна битта тўртлик қўшиб бердим. Шу тариқа қўшиқ тайёр бўлди ва уни Жалолиддин биринчи марта "ЗўрТВ" каналининг "Ухламайсизми?" дастурида жонли ижрода премьера қилди.

Орадан беш-олти кун ўтиб, хонанда Ориф Чориев бу қўшиқнинг сўзларини ўзбошимчалик билан ниҳоятда расво даражада ўзгартириб, бошқа мусиқага солган ва "Ризанова" мусиқий портали орқали оммавий намойиш этган. Табиийки, икки хонанда ўртаси келишмовчилик чиққан ва у оғзаки муроса йўли билан ҳал бўлмаган.

Бу шеърни ҳақли равишда биринчи бўлиб Жалолиддин ижро қилгани, керак бўлса ҳар бир қатори бўйича муаллиф билан маслаҳатлашгани учун масалага аниқлик киритишга тўғри келди ва Муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқларни химоя қилиш жамиятига расман мурожаат қилдим.

Хонанда Ориф Чориев шеърни истаганча бузиб, қўшиқ ёзганидан ранжиганим рост, лекин, очиғини айтаман, ҳеч қандай моддий ёки маънавий зарар кўрганим йўқ. Шунинг учун, қолаверса, оддий одамгарчилик нуқтаи назаридан, ундан моддий ёки маънавий зарар ундириш даъвосини қилмадим.

Шунчаки, бу шеърдан фойдаланиш ҳуқуқини Жалолиддин Аҳмадалиевга берганим учун Ориф Чориев ижросидаги вариантни барча тармоқлардан ўчириб ташлашни талаб қилдим.

Бугун келган жавоб хатида маълум қилинишича, бу мурожаатим ижобий ҳал этилибди. Хонанда Ориф Чориев ва у кишининг мухлислари мени тўғри тушунадилар, деб ўйлайман.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
журналист
.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шоубизнес

Юлдуз Усмонова концертини яхши ўтказишдаги ҳиссаси учун Ҳалима Ибрагимовага машина совға қилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шоубизнес

"Артист" лойиҳасида кастингда қатнашаётган йигит Озода Нурсаидовани жонли ижрода беллашувга таклиф қилди.

Нима дейсиз, ким ютаркин?😉

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шоубизнес

Сайёра Қозиева Паркентда сомса ёпди 🤩

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шоубизнес

"Stories 700 доллар, лента 1,5 минг доллар".

Раққоса Паризода Инстаграм саҳифасидаги реклама нархини ошкор қилди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шоубизнес

Азиз Раметовнинг ушбу видеоси кўп танқидга сабаб бўлмоқда.

Топингчи, нега?🧐

Комментларда ёзинг.👇

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шоубизнес

Хонанда Ботир Қодировнинг 15 нафар фарзанди бор экан

😳Ботир Қодиров отаси уни тан олмаганлиги учун турли аёллардан 15 нафар фарзандли бўлгани ва ҳаммасини тан олишини айтди.

🔴Шунингдек, хонанда судга мурожаат қилиб, Шерали Жўраев ўзининг биологик отаси эканлигини ДНК экспертизаси тайинлаттириб бўлса-да исботлашини маълум қилган.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шоубизнес

БОТИР ҚОДИРОВ ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВГА ТАЛАБНОМА ЮБОРТИРДИ

😳 Ботир Қодиров Шерали Жўраевни ўзининг биологик отаси эканлигини исботлашга киришди.

📝 Хонанданинг адвокати О.Шамсиддиновнинг билдиришича, Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд тиббиёти экспертизаси марказига, ДНК тести топшириш учун Шер акага талабнома юборилган.

❗️ Эл суйган ҳофиз ДНК текширувига келмаса, мажбурий тартибда келтирилишини сўраб, судга мурожаат қилинади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM