Yoshlar kundaligi | Rasmiy
92.4K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#nocomment

Пискент туманида қиш.

❄️❄️❄️❄️

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

Қор ёғди. Тармоқларни турли оҳ-воҳлар босиб кетди. Айрим жойларда авария ҳолатлари юз бергани учун аёллар кўчани тўсиб, газ бер дейишгача борди. Яхши. Балки, бу талаб ўринлидир.

🌨Лекин, эслаб кўрайлик, охирги беш йилликда тузукроқ қор ёғмади.
Фарзандларим билан чана учиш, қиш завқини ҳис қилишни эсламай ҳам қўйгандим. Чунки, қиш айтарли бўлмади, қор кўрмадик баъзи йилларда. Иқлим ўзгариши ва яна нималардир.

❄️Бу йил эса қиш жуда вақтида, оппоқ қор, лайлакқор билан кириб келди. Кўчага чиқинг, атрофга қаранг. Ҳаётдан завқланаётган, ўртоқлари билан қор ўйнаётган болаларингизга қаранг. Кўзларидаги учқунни кўраяпсизми?

❗️Шунақа, қор мусибат эмас. Қор барака. Ризқ. Қувонч. Қорбобо. Болаликнинг диллардан бир умр ўчмас завқли кунлари, чана учиб маза қилиш дегани. Илтимос, болаларга ҳалал берманг. Улар қандайдир электрон, виртуал ўйинлардан бош кўтариб, интернетдан чалғиб, қор ўйнасин, завққа чўмсин. Бу кунлар ҳам бир ғанимат.

Миразиз Мирсултонов,
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи.

Фото: Абдул Азиз

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муҳим

❗️Фавқулодда ҳолат. Тошкентда мега қорбобо ясалди. Лойбобо даври ўтди, одамлар ҳақиқий қорбобо ясаяпти.

😉 МЧС огоҳлантиради: бу улкан қорбободан ўтакетган эҳтиёт бўлинг, босиб қолмасин.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ретросурат

1985 йил. Бўстонлиқ туманидаги Чимён дам олиш маскани.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

Янгийўлда катта йўлни тўсиб, газ бер, деб айтаётган аёлларнинг видеосини кўриб...

📍Яқинда Мўйноққа бордик. Йўл-йўлакай Самарқанду Бухоро, Навоийдан ўтдик. Бутун-бутун қишлоқлар газлаштирилмаган. Аҳоли яшаш пункти оралиқ масофалари шунчалик бир-биридан узоқки, уларга табиий газ етказиб бериш қарийб имконсиз. Сиз улардан ҳам ночор, оғир шароитдамисиз?

📌 Яқинда водийга тўйга бордик. Наманган вилоятининг Чортоқ, Янгиқўрғон, Учқўрғон туманларида бўлдик. Газ йўқ, аҳоли қиш ғамини еб, ўтин ғамлаяпти. Деҳқонлар, маҳаллий аҳоли ҳашар қилиб, далани ғўза поясидан тозалаб, тандирга, сандалга солишга ўтин жамғараяпти. Сиз улардан ҳам оғир шароитдамисиз, янгийўлликлар?

ℹ️ Биласизми, ўша жойларда уйни табиий газ билан иситиш ҳеч қачон бўлмаган. Таққослаш учун: ўн беш кунча аввал Чирчиқ дарёси бўйларини айландик. Қаровсизлик, шох-шаббалар қалашиб ётибди. Бугун Янгийўл ва унга яқин ҳудудлардаги далада ғўза поялари далада қолиб кетди. Биров йиғиб олиш ҳақида ўйламади ҳам. Вилоят бўйича жами 50 минг гектар ерда ғўза пояси – ўтин ётибди. Яна суриштириб кўрса, жуда кўп одамлар ўзбошимчалик билан газни улаб олиб, табиий газнинг айланма ҳаракатланишини ҳисобга олмай, қувур тортиб олишган. Сиз буларни билмасмидингиз?

⁉️ Совуқ фақат биздами? Аномал совуқ бўлиши, энергетика аллақачон халқаро сиёсатда бир қурол, босим ўтказиш омилига айланиб қолганини тушунмаяпсизми? Кўрмаяпсизми? Биз учун энг муҳими нима ўзи? Ғуруримиз, шарафимиз бўлган давлатимизни, Ватанимизни нимага ўйламаяпсиз? Кўрмаяпсизми, президент жамоаси вазиятни ўнглаш учун туну кун ишлаяпти, музокаралар ўтказаяпти, тинмаяпти. Биз ўзи кимнинг ноғорасига ўйнаяпмиз, халойиқ?

🇺🇦 Украина халқини кўринг! Мамлакат ғорат бўлди, энергетика тизими ишдан чиқди, Европа ҳам уч ойдирки, совуққа тайёргарлик кўради, муқобил энергия излаяпти. Бироқ, ўша Украинада ҳам, Европада ҳам одамларнинг руҳияти синмади, давлати дуч келган муаммолар кўламини ҳис қилаяпти. Қўллаб-қувватлаяпти. Сиз буларни кўрмаяпсизми?

🌍 Дунё энергетика бозорида тўс-тўполон бўлиб ётибди, ҳамма энергия тежовчи мосламаларга ўтган, табиий газ захиралари йилдан-йилга камайиб бораяпти, дунё қуёш энергиясига секин-аста ўтмоқда. Биз ҳам мана шу глобал иқтисодиётнинг бир қисмимиз, буларни кўрмаяпсизми?

❗️Янгийўл Ўзбекистоннинг қаймоқдай тупроғи. Ери унумдор, сувли, даласига тош эксанг, ўшаям гуллайди. Одамлари бой, халқи фаровон, маҳаллада битта фақирни эшитса, ўнта сахий хабар олгани борадиган одамлар яшайди. Бир тўп аёллар шу синовли ва кутилмаган совуқда йўлни тўсиб, эътиборни жалб қилиб, нимага эришдингиз? Умумий қозондан, лимитдан сизга кўпроқ энергия ажратилса, розимисиз? Тинч ухлайсизми? Ўша лимит яна қайсидир бошқа ҳудудларнинг ҳақини қисқартириш эвазига келтирилганини билмайсизми? Сиз Ўзбекистоннинг энг оғир ва совуқ ҳудудларида ҳозир аҳвол қандай эканлигини биласизми?

💭 Тафаккур қилинг! Кимларнинг авлодисиз? Юртни ёв босганда, жазирамада Тошкан сувсизликка 40 кун чидади. Маломат қилмади халқ. Янгийўл шаҳри яқинидаги Шоҳруҳияни эронликлар қамал қилганда, халқ олти ой қамалда яшади, лекин давлатига қарши бормади, ғурури билан турди. Сиз уларни билармидингиз? Ҳозир ҳам гибрид уруш, энергетика ва табиий ресурслар учун кураш кетаётганини, босимлару таҳдидлар жаранглаётганини кўрмаяпсизми?

⚠️ Яна бир гап. Шу ишни қилаётиб, сиз йўлини тўсаётган ҳайдовчилар ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Улар ҳам шу юрт фуқаролари, худди сиз-у биз каби. Кимдир мана шу совуқ ҳавода ишдан уйига, оиласи бағрига қайтаётгандир. Яна бири эса кун бўйи газ қуйиш шохобчасида навбатда туриб, тирикчилик ташвиши билан юргандир. Кимдир бемор боласини шифохонага олиб кетаётгандир. Наҳотки, шу нарсалар хаёлингиздан ўтмади?!

☝️Халойиқ, бугун Ватанга тиргак бўлинг! Ватанга суянманг! Бугун! Ҳозир шундай қилинг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#футбол
#жаҳон_чемпионати

⚽️Бугун, 5 декабрда Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичининг навбатдаги ўйинлари бўлиб ўтади. Япония терма жамоаси Хорватия термаси билан, Бразилия эса Жанубий Корея билан кураш олиб боради.

🇯🇵Япония - 🇭🇷Хорватия

⚽️Хорватлар
турнирда ҳали мағлубият аламини тотиб кўрмаган. Япония терма жамоаси эса 2-турда Коста-Рикага имкониятни бой берди. Германия ва Испания устидан қозонилган ғалабалар эса биринчи ўринда 1/8 финалга чиқиш имконини берди.

🇧🇷Бразилия - 🇰🇷Жанубий Корея

⚽️Бу жуфтликда яққол фаворит Бразилия терма жамоасидир. Пентакампеонлар гуруҳ босқичининг дастлабки икки турида иккита ғалабага эришиб, мундиалда муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Фақат 3-турда Камерунга 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Аммо, Жанубий Корея термаси сўнгги дақиқада ўз гуруҳида иккинчи ўринга кўтарилди. Португалия терма жамоаси билан ҳал қилувчи ўйиннинг қўшиб берилган вақтидаги қаҳрамонликни ўша тундаги томошабинлар яхши билади (2:1).

❇️Қисқаси, бугунги ўйинларга қизиқиш катта. Тошкент вилоятидаги туман-шаҳар ҳокимлари, бошқармалар раҳбарлари қайси терма жамоаларга мухлислик қилиши билан қизиқдик.

🔹Янгийўл шаҳар ҳокими Фарҳод Мирзаев Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари ғалабасига ишонмоқда.

🔹Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов чемпионат давомида Франция жамоасига мухлислик қилади.

🔹Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов Хорватия ғалабасига ишоняпти.

🔹Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов японларнинг имкониятини хорватларникидан устун баҳолади. Шу билан бирга, у бразилиялик футболчилар ғалаба қозонади, дея тахмин қилмоқда.

🔹Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камолов ҳам гарчи М.Мирсултонов каби Бразилия жамоасига мухлислик қилса-да, кореяликлар ғалабасидан умидвор.

🔹Вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Жамшид Бабажанов Янопия ва Бразилия терма жамоаларини кейинги босқичда кўришга ишонади.

🔹Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳамдам Назаровнинг Япония ва Жанубий Корея жамоаларини қўллаб-қувватламоқда.

🤔Сизнинг тахминингиз қандай?

Бугунги ўйинлар вақти:

20:00. Япония - Хорватия
00:00. Бразилия - Жанубий Корея.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Диққат, сўровнома - 1️⃣

🔘"Ёшлар кундалиги" бугунги сўровномани Ёшлар ишлари агентлиги туман ва шаҳар бўлимлари раҳбарлари ўртасида ўтказишга қарор қилди. Тошкент вилоятида 22 та туман ва шаҳар борлигини инобатга олган ҳолда сўровномани иккига бўлиб беришни ( бугун ва эртага) режа қилдик.

📌Қани ёшлар, "Ёшлар ишлари агентлигининг йил раҳбари" бўлишга ким лойиқ? Овоз беринг.

Сўровнома эртага соат 20:00 гача давом этади.

⚠️Турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

🎁Эслатиб ўтамиз, сўровномалар ғолиблари йил якунида тантанали тарзда тақдирланади.

Овоз беришда иштирок этиш учун ушбу каналга уланинг:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Audio
#дайжест

5 декабрь. Янги ҳафтанинг илк кунида вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

Чирчиқ давлат педагогика университети. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди .

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.Тиббиёт факультети талабалари  Ўзбекистон тарихи давлат музейида бўлиб, Ватан тарихи билан яқиндан танишиб қайтишди.

📍Пискент тумани. 10-умумтаълим мактабининг 11- синф ўқувчиси Муҳаммад Таллибоев академик эшкак эшиш бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионатида  фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

📍Ангрен шаҳри. 20-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Абдулатиф Абдуқаюмов бокс бўйича ўтказилган очиқ чемпионатда фахрли 3-ўринни эгаллаб, шаҳар ҳисобига яна бир ютуқни қўшиб қўйди.

📍Оққўрғон тумани. Қўштепа маҳалласида яшовчи  Саманлар Мараловга субсидия асосида мотокултиватор топширилди.

📍Оҳангарон шаҳри. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 21 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказилди. Хайрли тадбирлар оилаларга қувонч улашишда давом этмоқда.

📍Олмалиқ шаҳри.19-ИДУМда таълим сифатини баҳолаш бўйича “Математик саводхонлик” йўналишида республика семинари бўлиб ўтди.

📍Оҳангарон тумани. 31-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси ҳисобот концертини тақдим этди. Унда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг маҳорат ва ютуқлари намойиш этилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Қор қўйнида лола...

Сатр: Чўлпон

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КИНО

Миллий киноларимизга, режиссёрлар - улуғ сиймоларимизга бағишланади

Шеър муаллифи ва ижрочиси Эркин Бозоров

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#фойдали

Дугоналар ўзингизни қурбон қилманг

🤔Совуқ кунларда ҳам модага эргашиб енгил кийинган қизларни кўп учратамиз. “Гўзаллик қурбонлик талаб қилади” дейишади. Хўш, ўша олифта қизлар аслида нималарни қурбон қилганини биласизми?

🔹Юрак хуружи

🫀Мутахассисларнинг фикрича, совуқ урган кишиларнинг юрак хуружидан кўпроқ азият чекиши аниқланган. Tана қалтирашни бошлайди, юрак уриши эса оёқ-қўлларни иситиш учун тезлашади. Организмнинг бундай зўриқиши юракка салбий таъсир кўрсатади.

🔹Кайфиятдаги беқарорлик

🙄Совуқ мавсумда кўпчилик қизлар "қишки депрессия"дан азият чекади. Сабаби аниқ бўлмасада мутахассислар буни қуёш нурларининг етарли эмаслиги билан боғлайди. Қуёш нурининг етарли эмаслиги уйқу гормони мелатониннинг ишлаб чиқарилишига ҳам таъсир қилади.

🔹Соч тўкилиши

🧢Бошкийимсиз юрган қизларда бош териси тез касалланади. Оқибатда сочларнинг қуриб, синувчанлиги ошади. Бориб бориб соч илдизларини совуқ уриб, толалар тўкилиб кетади.

🔹Шамоллаш

🤧Енгил либос ва юпқа, нам тортувчи оёқ кийимларни доимий кийиш туфайли ёш танада сурункали шамоллаш бошланади. Натижада, айрим аёлларга хос касаллик ривожланади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эътироф

🇺🇿 Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эътироф

👏 "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳа аъзоси, журналист Отабек Бакиров бир гуруҳ ОАВ вакиллари қаторида “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.

🏅Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев давлат мукофотини ўз эгаларига топширди.

🤝 Жамоамиз номидан ҳамкасбимизни чин дилдан табриклаймиз.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

Муносиб яшалган ҳаётни йиллар билан эмас, балки қилинган ишлар билан ўлчамоқ зарур.

✍️Ричард Шеридан, инглиз драматурги.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

«Темир хотин»лар учун қиш нимани англатади?

Ёхуд ўзбек аёлларига маслаҳат!

Қиш келиши билан далаларда юмушлар тинди, кунлик дала меҳнати билан рўзғорининг бир учини ямаётган қишлоқ аёлларининг кўксига шу билан бироз шамол теккандай бўлди.

Ахир қиш - кетмондан қаварган нозик қўллар тин оладиган давр. Ушбу фасл аёллар ҳаётидаги энг тинч ва хилват онлар бўлса ажабмас...

Аёзнинг узун оқшомлари ва қисқа кунларида улар телевизор қаршисига михланади. Экранларни эса бугун зўрланган ёки қайнонанинг зулмидан ўзини ўлдириш илинжида юрган аёллар ҳақидаги ўзбек сериаллари эгаллаган... Хуллас, ойнайи жаҳонда кўришга арзигулик кинофильм ва кўрсатувлар ҳам йўқ.

Иссиқлик ва электр энергияси билан боғлиқ муаммолар уларнинг нозик елкаларига тағин ташвиш юкини ортган...

Ишдан кела солиб, ўчоқда кўзи ачишиб, овқат қилаётган, дунёга келиб, рўшнолик кўрмай ўтиб кетаётган "темир хотин"ларнинг кечинмаларини бир тасаввур қилинг-а?

Бугун минбарларда инсон манфаатлари, конституция ва аёллар саодати ҳақида бонг урилаётганда уй бекалари ўзининг одатий юмушлари билан овора.

"Қиз бола палаҳмон тоши", "Эрнинг нонини ейиш учун темирдан тиш керак", "Турмуш - мушт" деган сийқаси чиққан мақоллар билан ўзга оилага ирқитилган аёллар! Қайноналарнинг қош-қовоғи, эрининг инжиқликларига ечим топаётган фидойи опа-сингиллар сизга айтар сўзим бор!

Сиз бу қишни рутубатда, маънисиз сериаллар, қўшни хотинларнинг беҳуда ғийбатлари ва ижтимоий тармоқлардаги поёни йўқ оҳ-у воҳлар билан ўтказманг!

Илм олинг, китоб ўқинг, дунё қарашингизни кенгайтиринг. Кутубхоналар бунда Сизга бағрини очсин!

Унутманг, Сиз қарам эмассиз, Сиз қул эмассиз, Сизнинг ҳам бу жамиятда мустаҳкам ва ажралмас ўрнингиз бор. Уни намоён қилиш учун эса, буюклар айтганидай билимнинг эгасига айланинг! Айни машаққатлар эса абадий эмас.

Тақдирингизнинг ижодкори, яратувчиси ўзингизсиз! Кириб келган қиш эса Сизга имкон эшикларини очувчи бир фасл бўлсин!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Диққат, сўровнома - 2️⃣

🔘Кеча каналимизда Ёшлар ишлари агентлигининг туман ва шаҳарлардаги раҳбарлари ўртасида танлов эълон қилган, барча номзодларни биттада тақдим этиш имконияти бўлмагани боис, сўровномани икки босқичда ўтказишимизни хабар қилгандик. Ваъдага кўра, сўровноманинг 2-қисми эътиборингизга ҳавола қилинмоқда.

📌Қани, ёшлар, "Ёшлар ишлари агентлигининг йил раҳбари" бўлишга ким лойиқ? Овоз беринг.

Сўровнома эртага соат 20:00 гача давом этади.

⚠️Турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

🎁Маълумот учун: Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бўлимлари раҳбарлари ўртасида ўтказилган сўровномалар умумлаштирилиб, ғолиб эртага эълон қилинади (сўровноманинг 1-босқичи якуни бўйича бугун соат 20:00 даги скреншот мавжуд).

Овоз беришда иштирок этиш учун ушбу каналга уланинг:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#турфа_олам

БУ АКВАРИУМГА КИТ СИҒАДИ

🇦🇪 Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби шаҳрида сиғими 68000 денгиз жониворига мўлжалланган катта аквариум қурилиш режасини ишлаб чиқилди.

ℹ️ Унинг ҳажми 58 миллион литр сувни ташкил қилади ва дунёдаги энг катта аквариум бўлиши кутиляпти. Бу эса 23 та олимпия бассейни ҳажмига тенг деганидир.

🇺🇸 Ҳозиргача АҚШдаги “Shedd” аквариуми 19 миллион литр, Хитойдаги “Chimelong” аквариуми 49 миллион литр сув сиғимига эга бўлган дунёдаги энг катта аквариумлар ҳисобланган.

🏝 Абу-Даби шаҳрига ёндош Яс ороли бўйида жойлашган сунъий маржонлар ва қоя тошлар билан қопланган мегааквариумнинг умумий майдони 183 минг квадрат метрни ташкил қилади.

🐋 Ажабланарлиси, унга бир қанча кичик китлар бемалол сиғади. Аммо, ёпиқ сув ҳавзасида китларнинг бўлиш-бўлмаслиги ҳали аниқ эмас.

❗️Катта ҳажмдаги аквариумни тўлдириш ва уни очиқ сув ҳавзасига айлантиришда кўплаб муаммолар ҳам бўлиши мумкин.

📌 Иншоотнинг асосий залида баландлиги 20 метрдан иборат бўлган вертикал ойна орқали балиқлар, акулалар, денгиз тошбақалари, судралувчилар ҳатто микроамфибияларни ҳам томоша қилиш мумкин.

Аквариумнинг ички муҳити қуёш нурларидан ҳимоя қилинади. Бунга асосий сабаб сувда балиқларга зарар берадиган бактерияларнинг ўсишига йўл қўймасликдир. Уни сув билан тўлдириш учун Яс ороли танлаб олинган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#дайжест

6 декабрь. Ҳафтанинг сешанба куни вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

📌Чирчиқ давлат педагогика университети. Туризм факультети ёшлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан челленж ташкил этди.

🏐 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети. Олийгоҳда волейбол спорт тури бўйича республика финал босқичи баҳсларига старт берилди.

📍Бўстонлиқ тумани.Имконияти чексизлар” шиори остида 125-сонли махсус мактаб-интернати ўқувчи ўртасида "Қувноқ стартлар" спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

📍Оҳангарон шаҳри. Спортнинг волейбол ва стол тенниси тури бўйича республика босқичида юқори ўринларни эгаллаган ёшлар Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.

📍Оҳангарон тумани. Спортнинг волейбол тури бўйича республика босқичига чиққан “Ўзбекистон” маҳалла қизлар жамоаси беллашувларнинг якуний босқичида иштирок этиш учун Бухоро вилояти томон йўлга чиқди.

📍Олмалиқ шаҳри. Ахборот-кутубхона марказида коллеж ва техникумлари ўртасида "Конституция - ҳуқуқимиз кафолати" шиори остида беллашув бўлиб ўтди. Беллашув натижаларига кўра 1-ўринни Касб-ҳунар мактабининг "Матонат" жамоаси эгаллади.

📍Юқори Чирчиқ тумани. "Беш ташаббус" олимпиадаси ғолиблари туман ҳокими томонидан муносиб тақдирланди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM