Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#турфа_олам
БУ АКВАРИУМГА КИТ СИҒАДИ
🇦🇪 Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби шаҳрида сиғими 68000 денгиз жониворига мўлжалланган катта аквариум қурилиш режасини ишлаб чиқилди.
ℹ️ Унинг ҳажми 58 миллион литр сувни ташкил қилади ва дунёдаги энг катта аквариум бўлиши кутиляпти. Бу эса 23 та олимпия бассейни ҳажмига тенг деганидир.
🇺🇸 Ҳозиргача АҚШдаги “Shedd” аквариуми 19 миллион литр, Хитойдаги “Chimelong” аквариуми 49 миллион литр сув сиғимига эга бўлган дунёдаги энг катта аквариумлар ҳисобланган.
🏝 Абу-Даби шаҳрига ёндош Яс ороли бўйида жойлашган сунъий маржонлар ва қоя тошлар билан қопланган мегааквариумнинг умумий майдони 183 минг квадрат метрни ташкил қилади.
🐋 Ажабланарлиси, унга бир қанча кичик китлар бемалол сиғади. Аммо, ёпиқ сув ҳавзасида китларнинг бўлиш-бўлмаслиги ҳали аниқ эмас.
❗️Катта ҳажмдаги аквариумни тўлдириш ва уни очиқ сув ҳавзасига айлантиришда кўплаб муаммолар ҳам бўлиши мумкин.
📌 Иншоотнинг асосий залида баландлиги 20 метрдан иборат бўлган вертикал ойна орқали балиқлар, акулалар, денгиз тошбақалари, судралувчилар ҳатто микроамфибияларни ҳам томоша қилиш мумкин.
✅ Аквариумнинг ички муҳити қуёш нурларидан ҳимоя қилинади. Бунга асосий сабаб сувда балиқларга зарар берадиган бактерияларнинг ўсишига йўл қўймасликдир. Уни сув билан тўлдириш учун Яс ороли танлаб олинган.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
БУ АКВАРИУМГА КИТ СИҒАДИ
🐋 Ажабланарлиси, унга бир қанча кичик китлар бемалол сиғади. Аммо, ёпиқ сув ҳавзасида китларнинг бўлиш-бўлмаслиги ҳали аниқ эмас.
❗️Катта ҳажмдаги аквариумни тўлдириш ва уни очиқ сув ҳавзасига айлантиришда кўплаб муаммолар ҳам бўлиши мумкин.
✅ Аквариумнинг ички муҳити қуёш нурларидан ҳимоя қилинади. Бунга асосий сабаб сувда балиқларга зарар берадиган бактерияларнинг ўсишига йўл қўймасликдир. Уни сув билан тўлдириш учун Яс ороли танлаб олинган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM