ДАҲОНИНГ БОЛАЛИГИ: ИККИ ХАЛҚ ФАРЗАНДИ, МАРДЛИК ТИМСОЛИ
2022 йил, 3 июнь. Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Хивада унинг қабрини зиёрат қилишди, улуғ мутафаккир номи эсланди.
1974 йил, сентябрь. Хива тарихи музейидан бир қўлёзма йўқолди. Буни биров билди, биров билмай қолди. Ота-боболаримиз 600 йил кўз гавҳарида сақлаган нодир қўлёзма эди. Ўша пайтдаги раҳбарлар бу қўлёзмани тузукроқ қидириб ҳам кўришмади.
1247 йил. Хоразм юрти вайрон бўлди, мўғуллар Гурганж (Урганч)ни харобага айлантирди, халқ чор тарафга қоча бошлади. Урганчдан паноҳ ахтариб, Хивага келаётган оила шаҳар остонасидаги бир уйда тўхтайди. Чунки фарзанд кутаётган эдилар, вақти-соати етган эди. “Ўғил! Полвон ўғил туғилди!” деди доя хотин.
Унинг ёшлиги Хивада ўтди. Жисмонан бақувват ва зеҳнли бўлганиданми, отаси уни курашга ўргатди, полвонлиги элга овоза бўлди. Уни майдон чорларди. Ўша давр полвонларининг удумига кўра, ор талашиб, муносиб рақиб излаб дунё кезди, Эрон ва Ҳиндистонда донг таратди.
1270 йиллар. Хоразм паҳлавонининг донғи жаҳонга танилди. У ҳақида эл ичида афсоналар пайдо бўлади бошлади, қайси тўй-ҳашамга Хоразм арслони борса, унинг чиқишларини кўргани эл оқиб келарди, подишоҳлар, маликалар юлдузи чақнаб турган полвоннинг хизматига камарбаста эдилар.
1280 йиллар. Форс императори дунёнинг энг зўр полвонларини йиғиб, катта тўй берди. Кураш бошланди. Баҳодирлар жанги бошланди. Шунда Хоразм шунқори форсларнинг мана-ман деган 40 полвонини курашда енгди. Қойил қолган подшоҳ ундан тилагини сўради ва бажо келтиришга ваъда берди. Хоразм паҳлавони асирликда бўлган юртдошларини озод қилишни сўради. Ўзига ҳеч нарса тиламади. Подшоҳ амри вожиб: ваъда бажарилди, 7 минг хоразмликликни олиб, паҳлавон йигит юртига қайтди. 15 йиллик саёҳат, дунё кезиш шу билан тамом бўлди. Зотан, у билан курашадиган полвон қолмаган эди дунёда!
Полвон бола Хивага қайтганида довруғи оламни тутган, шаҳарнинг ва қўшни юртларнинг йигитлари ҳузурига келиб, шогирдликка олишни сўраб турган кунлар эди. Шундай бўлди ҳам. У полвонлар устози – “Пурёйвалий” дея ном чиқазди. Ёшларга кучни қандай бошқариш ва керак пайтда тийиб туриш ҳақида билганларини ўргатди.
Паҳлавон ота касбини асло ташлаб қўймади: ҳар доим пўстиндўзлик ва телпакдўзликда моҳир эди, тирикчилиги шунинг орқасидан эди, тўй-ҳашамларда ва бошқа олишувларда тушган пулни ўша ернинг ўзида камбағал оилаларга эҳсон қиларди. Ҳеч қачон тўрвасида икки кунлик овқати бўлмаган, доим бир кунга етадиган захираси бўлган, қолганини тарқатган дейишади унинг замондошлари.
У эътиқоди мустаҳкам, имони бутун инсон эди, тариқат пирларидан эди. Полвонликда дунёга донғи кетгач, кибрга муккасидан кетмаслик учун ўзини атайлаб заифлаштирди, рубоийлар ёзди, сўзлари эл ичра машҳур бўлаверди, Хиванинг донғи оламга таралаверди. Чор атрофдан ҳамма бу буюк полвонни кўргани келар, 80 ёшни қоралаган, паҳлавон келбатли мўйсафид паҳлавон эса вазминлик билан бош ирғарди.
У 79 ёшида Хивада вафот этди. Васиятига кўра шогирдлари уни ўз устахонасига дафн қилишди. Кейинчалик Хиванинг ҳар бир ҳукмдори айнан мана шу паҳлавон ётган кўҳна мозорни қайта ва қайта таъмирлатди, буни ўзига қарз, шараф деб билди.
Хоразмда тоғ йўқ. Аммо бу паҳлавон “Хоразм тоғи” сифатида эътироф қилинади, ўша давр одатларига кўра, форс тилида ёзган рубоийлари зарҳал ҳарфларда қайта ва кўчирилиб, мардлик ва буюклик тимсоли, ўгити сифатида ҳарбий ўқув юртларида махсус ўқитилади.
20 ёшидаёқ уч салтанат паҳлавони, енгилмас баҳодир сифатида донг таратган бу йигитнинг исми...
Маҳмуд эди, Паҳлавон Маҳмуд эди...
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика
🎧Қадрдон оҳанглар: «Турфа гуллар»
🎼Ижро: Абдурауф Олимов
🥰Ҳаммаси эсингизда, а?.. Авжи ёз, қишлоқ, вужудни жунжиктирувчи енгил шамол, файзли оқшом ва ҳовли тўла меҳмонлар.
🔥У тўйлар бошқача эди. У тўйларда мен бошқача эдим, сен бошқача эдинг...

#туйғу
Не қилай? Юракдан бўшади таним,
Нажот - кўнишдами, нажот — ўлишда?
Азизим? Азизим! Азизим маним,
Айт, қачон улгурдинг жоним бўлишга?!
Шеър: Усмон Азим.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Не қилай? Юракдан бўшади таним,
Нажот - кўнишдами, нажот — ўлишда?
Азизим? Азизим! Азизим маним,
Айт, қачон улгурдинг жоним бўлишга?!
Шеър: Усмон Азим.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод #Ёшлик2
🔘Вилоят ҳокими Бекобод туманидаги "Ёшлик-2" маҳалласида бўлгани ҳақида хабар қилгандик.
❓Маҳалла аҳли Зойир Мирзаевни қандай қаршилади? Одамлар бугунги кунидан мамнунми ўзи?
☝️Баъзи ҳолатларда таъриф ортиқчалик қилади. Видеони кўринг, саволларингизга жавоб оласиз.😊

#Таътил2022
“ЁЗГИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАЙДОНЧАЛАРИ” ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
📌Тошкент вилояти ХТБ тасарруфидаги мактабларда 2022 йил ёзги дам олиш мавсумида 144 та “Соғломлаштириш майдончалари” ташкил этилиши ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
📌Ва ниҳоят мавсум бошланди. Юқори Чирчиқ туманидаги 18-сонли мактабда “соғломлаштириш майдончалари”нинг очилиши” бўйича вилоят семинари ҳамда тантанали тадбир ташкил этилди.
🔺Ўқувчилар қўл меҳнатидан иборат кўргазмалар, мусиқий чиқишлар тадбирга янада файз бағишлади.
🔘Кўнгилочар тақдимотдан сўнг туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари ва шўъба раҳбарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
✅Маълумот учун: “Соғломлаштириш майдончалари”га вилоятдаги жами 34 560 нафар ўқувчи ёшлар қамраб олинади. Бу ерда спорт, санъат, маданият, фан ва IT технологиялари тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган.

#Орамиздаги_олимлар #Бугуннинг_ёшлари
ОЛМАЛИҚЛИК ЁШ КАШФИЁТЧИНИ ТАНИЙСИЗМИ?
⚪️У ҳозир 30 ёшда. Унинг ёшидаги айрим йигитлар ҳамон йўлини тополмай сарсон. У эса бугун техника фанлари фалсафа доктори - кашфиётчи.
‼️Ёш олим яратган “техноген чиқиндилардан платинани соф ҳолатда ажратиб олиш” технологияси ҳозирги кунда “Олмалиқ КМК” шароитида кенг татбиқ қилинади.
❓Вилоятимизнинг изланувчан ёшларидан бири Орифжон Усмонқулов бу ютуқларга қандай эришди? Унинг кечинмалари, таассуротлари билан танишинг.
ОЛМАЛИҚЛИК ЁШ КАШФИЁТЧИНИ ТАНИЙСИЗМИ?
⚪️У ҳозир 30 ёшда. Унинг ёшидаги айрим йигитлар ҳамон йўлини тополмай сарсон. У эса бугун техника фанлари фалсафа доктори - кашфиётчи.
‼️Ёш олим яратган “техноген чиқиндилардан платинани соф ҳолатда ажратиб олиш” технологияси ҳозирги кунда “Олмалиқ КМК” шароитида кенг татбиқ қилинади.
❓Вилоятимизнинг изланувчан ёшларидан бири Орифжон Усмонқулов бу ютуқларга қандай эришди? Унинг кечинмалари, таассуротлари билан танишинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика
🎧Қадрдон оҳанглар: «Кабутар»
"Тангалик болалар" фильмига саундтрек.
🔥Ёшлик умрнинг энг сурурбахш, такрорланмас дамларидир. Бу пайтда севгининг жилолари ўзгача, муҳаббатнинг қиёси рангин. Бу пайтда ҳарчанд шўxликнинг, ҳарчанд бебошликнинг йўриғи ўзга.
🕊Севги соҳилларида кабутар мисол чарx уриб, ошиқ-маъшуқлик гаштини суриш шу қадар тотлики, дунёларга алишгинг келмайди у хотираларни. Бу туйғу қалбларда мангу яшайди.Нортой, Назира, Зокир тимсолларида янгиланиб, яшариб тураверади.

Юрагим,
поездлар, тайёраларда
сендан олислабман ҳаддан зиёда.
Минг йиллик йўллардан шошиб, энтикиб
Сен томон қайтяпман
энди пиёда…
Шеър: Шавкат Раҳмон.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Юрагим,
поездлар, тайёраларда
сендан олислабман ҳаддан зиёда.
Минг йиллик йўллардан шошиб, энтикиб
Сен томон қайтяпман
энди пиёда…
Шеър: Шавкат Раҳмон.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#LIVE
Айни дамда Тошкент вилояти ҳудудида нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан брифинг бошланди. Вилоят раҳбари Зойир Мирзаев бажарилган ишлар юзасидан маълумот бермоқда.
ЖАРАЁННИ ОНЛАЙН КУЗАТИШ УЧУН:👇👇👇
https://instagram.com/yoshlar_kundaligi/live/17943874190065740?igshid=YmMyMTA2M2Y=