Yoshlar kundaligi | Rasmiy
104K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#LIVE #брифинг #Гўшт

🐂Вилоятда 2 млн. 100 минг бош чорва мавжуд.

🐄2 та йирик ва 6 та кичик лойиҳалар ҳисобига 2817 бош қорамол четдан келтирилади.

🐂Тошкент вилоятидаги 21 та маҳалла чорвачиликка ихтисослашган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#LIVE #Брифинг #Шакар

Зойир Мирзаев:

🔘Бир ойда вилоят аҳолисининг шакарга бўлган талаби 2600 тоннани ташкил қилади. Айни дамда вилоятда шакар захираси етарли. Бу борада муаммо йўқ.

🔘Баъзи жойларда шакар нархи 13-15 минг сўм бўлиб кетяпти. Буни ўзимизнинг чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлар амалга оширяпти. Бу бўйича назорат рейдлари ўтказиляпти. Шакар нархини асоссиз оширган 3 нафар тадбиркорга айни дамда "иш очилди".

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#LIVE #Брифинг #Ун

🍞Тошкент вилоятида 280 та қолипли нон ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олинган.

🍞Вилоятда бир суткада 320 тонна унга эҳтиёж бор.

🍞Вилоят мутасаддилари томонидан ҳар куни 80 тонна унни аҳолига етказиш бўйича дон корхоналари билан келишув имзоланган.

🍞Ҳудудда ун тақчиллигини олдини олиш мақсадида 43 та корхонанинг коммунал қарзлари тўлаб берилди.

🍞62 та корхонанинг 12 млрд. сўмлик банк кредит қарздорлиги муддати узайтирилди.

🍞Вилоятдаги 13 739 нафар эҳтиёжманд оилага жон бошига 20 кг. миқдорида ун маҳсулоти тарқатилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Тезкор

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент вилоятида вақтинча истиқомат қилувчи Туркия Республикаси фуқароси, 1965 йил туғилган Ю.Х.нинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

У Туркияда бўлиш тартибини бузгани боис, депорт қилинган фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг мазкур давлатга киришлари учун қўйилган тақиқларни бекор қилдириб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан пул маблағларини ўзлаштириб келган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеофакт

‼️Вилоятимиз бўйлаб 13 минг 739 та оилага 20 килодан ун бепул тарқатилмоқда.

⚪️Яъни, оилада қанча жон бўлса, киши бошига 20 килодан ун текинга тарқатилади! Масалан, оилада 5 киши бўлса, 100 кило ун олади.

🔸Аммо бу охирги рўйхат эмас! Маҳалла раислари яна қайсидир оиланинг ҳақиқатан шунга эҳтиёжи борлигини айтса, қўшимча рўйхат қилинади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️

Дунёга ҳарбий тактикадан дарс берган армияни биласизми?

Соҳибқирон элчиларнинг юрагига қандай қилиб ғулғула солган?

Мирзо Улуғбекнинг ҳийласи сабаб ғалаба қилган Мовароуннаҳр қўшини.


Тарихдаги энг машҳур ҳарбий амалиётларни Тошкент ҳарбий округи ходими, ёш тадқиқотчи Бобур Элмуродов таҳлил қилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дарс #Дангал_гап

Миллатни уйғотиш уйғонганларнинг вазифаси!

▫️"Субҳаноллоҳ" деб зикр тушиб ўтиравергандан кўра болаларга дарс беринг, илм ўргатинг!

▫️Болаларимиз қайсидир дачаларда бировларнинг итини боқиб ўтираркан, бизда ҳаловат бўлмаслиги керак!

‼️Машҳур уламо Шукруллоҳ домла Эгамбердиевдан дангал ва аччиқ фикрлар.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Билдириш

БИРГАЛИКДА ТАКЛИФ ЙЎЛЛАЙМИЗ!

📌Бугун "Ёшлар кундалиги" жамоаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгариш киритиш бўйича махсус Комиссияга ўз таклифларини билдириш мақсадида ички йиғилиш ўтказиб, муҳокама йўсинида давра суҳбати ташкил қилди.

◽️Бугун мамлакат кун тартибидаги энг муҳим масала бўлиб турган ушбу мавзуга доир таклиф ва мулоҳазаларимизни умумлаштириб, яқин соатларда каналимизда эълон қиламиз ва расман Конституциявий Комиссияга йўллаймиз.

☝️Сизда ҳам Асосий қонунимизда давлатнинг ёшларга оид сиёсатини кучайтиришга қаратилган таклифларингиз бўлса, изоҳларда қолдиринг. Биз фикрларимизни умумлаштириб, эълон қиламиз ва комиссияга юборамиз.

‼️Хўш, ёшлар, Сиз Ўзбекистон Конституциясига айнан қандай ўзгартишлар киритиш шарт деб ҳисоблайсиз? Дангал ва дадил ёзаверинг, ҳозир айнан гапирадиган, фикр билдирадиган пайт. Кейин кеч бўлади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Шоу_бизнес #Тақриз

ОЗОДА БЛОГЕР ҲАҚИДА ҚЎШИҚ АЙТДИ: САЁЗ МАТН, САНЪАТ ЎЛЧАМЛАРИГА МОС ТУШМАЙДИГАН ҚЎШИҚ, ЗАБТ ЭТИЛМАГАН ЧЎҚҚИ

Қўшиқ ғояси

"Миллион" клипида икки юлдузнинг "сендан мен зўр, кўриб қўй" талқинидаги ғоя акс этган. Юлдузлар орасидаги тортишувлар, бири биридан машҳур бўлиш учун жонберар ҳаракатлар табиий ҳол. Озода Нурсаидова қўшиғидаги сўзларида бугуннинг порлаган янги юлдузи менман дея даъво қилаётган Лилл (Озод) га ҳаволанма, жойингни бил деган мазмундаги гапларни ифодалайди. Албаттаки қаҳрамонимиз Лилл ҳам бўш келмай, "жиндаккина" мақтаниб қўймоқчи, битта қилиб айтганда иккаласи ҳам ўзини кўрсатиб қўймоқчи бўлади.

Мусиқа

Мусиқа ғарб ижодига бироз ўхшаб кетади. Қўшиқда варваризм (чет тилига оид, ўзбек тили луғатида мавжуд бўлмаган) сўзлар қўлланган. Ким билсин, эстрадамиз ривожи "авжида" чоғи, қўшиқлар орқали луғатимизни "бойитиб" ҳам оляпмиз. Бироқ шуларга қарамай, қўшиқ мусиқасида ёшларбоп руҳ борлигини ҳам инкор қилиб бўлмайди.

Сюжет

"Миллион" клипи Озоданинг қора ҳашамдор машинадан тушиб, қизил гиламда юриб келишидан бошланади. Йўлакда уни продюсер тўхтатиб, Лилл тахаллусли блогер билан дуэт айтишни таклиф қилади. Шу пайт Озоданинг қаршисидан қаҳрамонимиз – таниқли блогер Лилл Хуррамов "такой йигит" кўринишида чиқиб келади. Озода янги юлдузга "ўз жойи"ни кўрсатмоқчи бўлгандек, саҳнада танбеҳ билан қўшиқни бошлайди. Буёғини йигитчамиздан эшитинг. Ўзининг айтишича, унда пул "море" эмиш, исми ўшал машҳур Лилл эмиш. Клипнинг асосий қисми рақслар билан ўтади. Клипнинг финал қисмини мантиқли деб айта олмайман. Бачканаликка мойил.

Актёрлар

Бош ролларда: Тўйтепа (Нурафшон) шаҳри фарзанди, 13 йил давомида норасмий тақиқда юрган ўзбек халқининг севимли қўшиқчиси Озода Нурсаидова ва "Алишер Узоқовнинг тутинган ўғлиман", дея даъво қилаётган ижтимоий тармоқ "фарзанди" блогер Озод Ҳуррамов (Лилл). Кейинги ўринларда продюсер образида актёр Алишер Узоқов.

Қўшимча фикр: Озоданинг бежирим ташқи имиджи (либослари) клипнинг бойиши учун катта ҳисса қўшган. Томошабинни ўзига жалб этувчи асосий қуроллардан бири бу — ташқи кўриниш эканлигини олдин ҳам айтган эдик.

Матн

Матн диалог шаклида деса ҳам бўлади. Бугунги кунда ёшлар орасида трендда бўлаётган мавзулар эслаб ўтилади, брендларга ишоралар бор. Аммо матнни шеър деб бўлмайди. Қандайдир узуқ-юлуқ гаплар. Айтиб ўтиш лозимки, илгариги кўшиқлари мазмунан бой, матни пишиқ бўлган Озодага бу услуб бироз "ёпишмаган".

Просмотр

"Миллион" клипи Озоданинг ютуб каналида икки ҳафта ичида 3 миллион просмотр бўлган. Инстаграм тармоғида салкам 2 миллион обуначиси бўлган Лилл клип ҳақидаги таассуротларини бўлишди. Унинг айтишича, клип учун катта куч ва меҳнат сарфланган ва у бундан фахрланади. Озода ушбу клип орқали Лилл Хуррамов воситасида ёшлар аудиториясини кенгроқ забт қилишни мўлжаллагани тушунарли. Аммо қўшиқ трендга чиқмади, шоу-бизнеснинг бугунги ўлчамлари билан айтганда, қўшиқ ва унга ишланган клип омадсиз чиққан, дейиш мумкин.

Хулоса

Икки ҳафта, салкам ярим ой ичида "Миллион" клипи 3 миллион просмотр билан бир ойда 21 миллион просмотр бўлган "Кўзмунчоғим" ни синдира олмади. Балки бунга сабаб қўшиқнинг саёзлигидир.

Очиқчасига айтадиган бўлсак, клипга ҳақиқатдан ҳам катта куч сарфланган: либослар, раққослар, ранг-баранглик ва машҳур чеҳралар. Аммо бу қўшиқ фақат ижтимоий тармоқда фаол бўлган ёшларнигина ўзига торта олади. Шунда ҳам фақат бир марта кўришга ярайди, холос. Ўрта ёш ва ёши катта аудитория учун бу қўшиқ – санъат эмас, мусибат, довруқли ўзбек эстрадасининг мотам куйи. Менимча.

Нилуфар Убайдуллаева,
"Ёшлар кундалиги" мухбири.


Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Ўзбекистон Республикаси Конституцивий комиссиясига "Ёшлар кундалиги" жамоаси томонидан таклифлар

1⃣ Давлат ва жамият болалар ҳамда ёшларда азалий миллий анъаналарга ва умуминсоний қадриятларга садоқат, буюк аждодларимизнинг бой маданий меросидан фахрланиш туйғусини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилишини конституциявий мустаҳкамлаш;

2⃣ Гўдак дунёга келгунча бўлган жараёнда аёлни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш механизмларини Бош қонунимиз даражасида мустаҳкамлаш;

3⃣ Сўз эркинлигига таҳдидни – мустақиллик асосларига таҳдид сифатида баҳолаш, жавобгарликни кучайтириш;

4⃣ Ёшларга доир давлат сиёсатини амалга оширувчи идорага конституциявий мақом бериш, тизимга бевосита раҳбарлик қилишни Олий Мажлис номенклатурасига ўтказиш;

5⃣ Конституцияга ёшларга доир махсус боб киритиш ва Ватан истиқболи бўлган ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг энг муҳим тамойилларини Қомусимизда акс эттириш.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

📌Янгийўл тумани. Ҳудуддаги марказий ўйингоҳ футбол мухлислари билан гавжум.

⚽️"Ниҳол" ва "Кескан" жамоалари ғолиблик учун курашмоқда. Кўрамиз, қайси жамоа ДХХ Кубоги соҳибига айланар экан?

‼️Фақат битта илтимос, ўртоқлар, ким ютсаям тошойна синдириш бўлмасин😄😉

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кунфотоси

Янгийўл тумани. ДХХ кубоги туман босқичи финал ўйинлари.

Суратни кўриб завқланмасликнинг иложи йўқ. Бизнинг мухлислар шунақа, катта футболни соғинишган, жаҳон чемпионатларида ўзбек футболчиларини кўришни, уларни олқишлашни орзу қилишади...

Жаҳонга йўл эса албатта ўзимиздан бошланади. Олға, йигитлар!

Фото: Суҳроб Боймирзаев

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

"Янги Ўзбекистон ёшлари - бирлашайлик!" шиори остида галаконцерт бошланди. Таниқли хонандалар эл хизматида.

Стадионда атмосфера
👍👍😇

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
ДАҲОНИНГ БОЛАЛИГИ: РОССИЯГА ЎЗЛИГИНИ ҚАЙТАРГАН ШОИР

1799 йил 6 июнь. Москва. Шаҳар четидаги немис кварталида француз тилида гаплашадиган зодагон рус оиласида ўғил туғилди. У кейинчалик жаҳон миқёсидаги мутафаккир, халқнинг ғурури ва ифтихорига айланди, шеърлари эса мумтоз давраларнинг мумтоз хонимлари-ю жанобларини мафтун этиб, аввал рус диёри, кейинчалик дунё бўйлаб донг таратди.

Аммо, шуниси аниқки, у туғилган вақтида, болалик чоғларида ҳали рус тилини яхши билмасди, болакайнинг тили французча чиқди, илк шеърини ҳам французчада қоралади (аччиқ сабоқ: ҳали Наполеон қўшин тортиб келишидан бурун Чор Россияси дворянлари ўзлигини унутиб, француз маданияти таъсирига тушиб бўлган эдилар. Тил – нозик масала, ўзлик қалқонидир.).

У 1 ёшида энагаси билан боғда сайр қилиб юрганида тасодифан император Павел I ни учратиб қолади. Ҳатто император оти болани деярли босиб кетган, деган фикрлар ҳам бор, аммо бунинг расмий тасдиғи йўқ. 3 ёшида эса зилзиладан омон қолди. Гарчи бу ҳалокатли бўлмаса-да, бутун умри давомида унинг хотирасида қолди.

Қаҳрамонимиз болаликдан бувиси ва энагасини жуда яхши кўрган, устоз сифатида қадрлаган ва улардан кўп сабоқ олади. Айнан бувиси набирасига рус тилини ўргатган. 1805-1810 йиллари ёзда болакай бувиси билан Москва яқинидаги Захарова қишлоғида яшади. У ерда оддий рус халқининг яшаш тарзини кўриш имконига эга бўлди. Кейинчалик у ўз шеърларида Захаровани тез-тез эслайди. Айнан бувиси билан мулоқот шоир ижодига катта таъсир кўрсатди.

Энага эса шоирга шунчалик содиқ ва яхши кўрар эдики, умрининг охиригача уларнинг оиласи билан бирга яшади. Ўша содиқлик, оналарча меҳр ҳурматидан бўлса керак, кейинчалик адибнинг асарларидаги бир нечта персонажлар прототипига айланди. Машҳур “Евгений Онегин”даги Татьянанинг энагаси бунга ёрқин мисолдир.

12 ёшида Россиянинг энг кучли ўқув юрти – император гимназиясида ўқишга кетди, социал-демократ ғоялар таъсирида улғайди, Бородино жангида Наполеоннинг мағлубияти унинг қалбидаги тушунчаларни остин-устун қилиб юборди.

Ахир у ўша даврда ўзи севган, эътиқод қилар даражада мухлислик қилган инсон – Бонапарт енгилган эди. Француз тили ва маданиятига мутелик ёш шоирнинг шуурида чилпарчин бўлди. У энди рус тарихи ва маданиятига мафтун, ўрганишга иштиёқманд ўсмирга айланди. Кутубхонага шўнғиб руснинг тарихи ва адабиётини ютоқиб ўрганди, ўз даври тафаккурини янгилаб юборди.

Нақд гап шуки, қўмондон Михаил Кутузов французлардан империяни сақлаб қолди, бизнинг қаҳрамонимиз эса француз маданиятининг ҳаддан зиёд таъсиридан рус халқи қалбини сақлаб қолди. нозиктаъб французлардан ўтказиб сўз айтди, альтернатив адабий ҳодисага айланди.

Ўша йиллари лицейдаги кўпчилик ўртоқлари уни яхши кўришмаган: бунинг сабаби унинг хушчақчақ феъл-атвори ва ақлли экани эди. 20 ёшидаёқ у 3 тилни мукаммал биларди. Ёш, хушбичим, доҳиёна фикрлар соҳиби бўлган йигитчанинг аёлларга суяги йўқ эди. Аёллар ҳам унга ҳар қадамда мафтун бўлар, буёғини сўрасангиз, ошиқ-маъшуқлик варақасида 30 дан ортиқ исм-шарифлар бор...

Жин урсин, даҳонинг на ақли ва на қалбини шарҳлаш, тушуниш осонмас!

У рус адабиётини уйғотди, янги эрага олиб кирди. Ҳар бир ёзган шеъри наинки киборлар, оддий халқ тилида достонга айланди, йирик ҳодисадек кутиб олинди.

Тарихчи, тилшунос, фольклор бўйича мутахассис, адабиётшунос, файласуф – унда буларнинг бари бенуқсон даражада мужассам эди. Айниқса, жаҳон болалар адабиётини усиз тасаввур қилиб бўлмайди: “Олтин балиқ ҳақида эртак”, “Шоҳ Салтан ҳақида эртак” сингари шедевр асарлари бор.

Икки марта муқаррар ўлимдан қолган, жаҳон адабиётига ўз номини зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қўйган бу йигитчанинг исми...

Александр эди, Александр Сергеевич Пушкин эди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#лирик_чекиниш

Александр Пушкин:
🔘«Татьянанинг Онегинга мактуби»

🎙Нилуфар Убайдуллаева ўқиди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#туйғу

Сеҳргарман - кўк шевасида,
Юлдузлар-ла сўйлай оламан.
Маст эрурман ишқ кемасида
Тўфонлар-ла ўйнай оламан.

Мен сахийман - ким истаса бахт,
Кўксин нурга тўлдирадурман.
Ойни кўкдан узиб олиб даст
Пешонангга қўндирадурман.


Шеър: Усмон Азим.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритишга эҳтиёж борми? Конституциямизнинг эскиргани ростми?

Шу каби долзарб саволларга юридик фанлари доктори, ТДЮУ профессори Ихтиёр Беков жавоб беради.

🎥 БАТАФСИЛ КЎРИШ

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Тошкент вилоятида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида туман ва шаҳарларнинг республика босқичига иштирок этиш учун қўлга киритган йўлланмалар сони

🔸Эслатиб ўтамиз хозирги кунда streetball, стол тенниси, workout ва енгил атлетика спорт турларининг 3 ёш тоифасида мусобақалар бўлиб ўтди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Юмор

Халқ – даҳо. Карантин даврида икки йил онлайн ўқиган талабалар университетни битираётганмиш. 🚀😳😂🙈

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi