Yoshlar kundaligi | Rasmiy
118K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Расман

🔰 Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг
топшириғи билан:

Маҳаллийлаштириш дастури бўйича Бўстонлиқ туманидан бирортаям корхона ҳисобот топширмагани учун Бўстонлиқ тумани ҳокими Жўрабек Аҳмедов қатъиян огоҳлантирилди;

Маҳаллийлаштириш бўйича саноат ярмаркасида ҳудуддан масъуллар умуман иштирок этмагани учун Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Дўсбеков, Бўка тумани ҳокими Бахтиёр Бегматов, Тошкент тумани ҳокими Сардор Эргашев сўнгги бор қатъий огоҳлантирилди;

Ижро интизомига риоя қилмагани учун вилоят ҳокимлиги бош мутахассиси Сардор Усмоновга иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида интизомий жазо қўлланилди.

Yoshlar kundaligi
#Кўрмадингизми

👀 “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси Тошкент вилояти бўлими бошқаруви раиси Мурод Ғуломовни кўрмадингизми?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб

☝️"Инсон унутгувчидир", дейилади муқаддас китобда. Баъзида бугунги ҳаётимиз, бугунги шарт-шароитлар атиги 6-7 йил олдин орзу бўлганини эсдан чиқарамиз.

⚡️ Электр, йўл, инфратузилма, ишлаб чиқариш бобида Ўзбекистон кейинги йилда қанчалар илгарилади, қанчалар ўсди. Бунга сиз ва биз гувоҳмиз.

⁉️ "Обод қишлоқ" лойиҳаси – ҳаммаси қандай бошланган эди? Томоша қиламиз ва яқин тарихни эслаймиз.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

"Яна бу шаҳарда юзма-юз келдик,
Наилож, бошқа бир шаҳаримиз йўқ.
Балки биз бахтиёр бўла олардик,
Эҳтимол, бахтлимиз, хабаримиз йўқ..."


✍️Ромиз Равшан шеъри.
📹Видео: Эрмитаж. Санкт-Петербург
🖼️Образ: Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОСИЁ ПОЛВОНЛАРИ: БУЮК ҲОЖИМУҚОН

Алплар замонидан келган паҳлавон

Айтадиларки, Ҳожимуқон даштда олти бўри билан ёлғиз жанг қилиб, ер тишлатган; ҳўкизни ботқоқдан суғуриб олган; туёғи лат еган отни аравага солиб, ўзи тортиб олиб келган; салкам 300 килолик темирйўл рельсини букиб, бўйнига илиб олган; бутун бошли пароходни бир қўлда соҳилга тортиб чиқариб қўйган. Бу Жюль Верн ёки Рэй Брэдберининг фантастик ҳикоялари эмас, ҳақиқатан ҳам 100 йиллар олдин Дашти қипчоқда (ҳозирги Қозоғистонда) алплар замонидан келган буюк паҳлавон яшаб ўтган.

Турон арслони

Унинг исми-шарифи Ҳожимуқон Мунайтпасов. 1871 йил Қозоғистонда туғилган. Бўйи 195 сантиметр, вазни 139 килограмм. Белбоғли кураш, юнон-рум кураши билан профессионал шуғулланган. Кўп карра жаҳон чемпиони. У 17 ёшида бутун Турон ўлкасидаги полвонларнинг курагини ерга теккизади. Умуман, фаолияти давомида 54 та давлатда бўлиб, 48 та медални қўлга киритган. ХIХ аср охири-ХХ аср бошида Турону Эроннинг энг машҳур полвони бўлиб танилган. Ҳожимуқон 70 ёшида 350 килограммлик полвонтошни даст кўтарган. Буюк алп, Турон йўлбарси 1947 йили вафот этган.

Ип Ман курашни ундан ўрганган

Ҳожимуқон 77 йил умр кўрган. Шундан 55 йилини кураш ва циркка бағишлади. Баҳайбат полвонни кўргани одамлар оқиб келар, унинг номи тилларда достон эди. Подшоҳлар, қироллар, амирлар, беклар ташкил этадиган катта курашларга Ҳожимуқоннинг бориши тўй эгасига зўр обрў келтирган. Унга инглиз зодагонлари, турк султони, Чор Россияси генераллари мухлис бўлган. Айнан Ҳожимуқон туфайли рус армиясида дзюдо аскарларга махсус ўргатила бошланган.

Умуман, Ҳожимуқон шон-шуҳрат чўққисида бўлган йиллар – дунё миқёсида Шарқ яккакурашларига эътибор кучайган, Шарқий Осиёда Ип Ман, Брюс Ли сингари номдор жангчилар етилиб келаётган пайт эди. Ҳожимуқон ўша давр курашчиларнинг энг номдор вакили, устози эди.

Даҳшатли жанг услуби

Билакнинг кучи билан полвон саналмайди. Ҳожимуқонда довудий куч-қудрат билан баравар техника, ёввойи ва даҳшатли жанг услуби бўлган. У туркийларнинг тўй кураши услубларини мукаммал биларди. Юнон-рум курашига Ҳожимуқон киритган янги усуллар дарслик сифатида ўқитилади. Ҳожимуқон рақибларини чил бериб йиқитишни ўзига ор биларди. У рақибларини даст кўтариб, осмонга чалпак қилиб отарди. Рақиби тор-мор, яксон турган лаҳзаларда ғурур ва салобат билан қур олиб айланиш, элнинг олқишларини эшитиш унинг кучига қуч қўшарди.

🎨 Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

🤔 ДЕКАБРЬ ФАРЗАНДЛАРИ СИЗ УЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?

📌
Бу ой қишни бошлаб, совуқ билан кириб келса ҳам унда ҳаёти ва ижоди қайноқ шахслар туғилган экан. Бу маълумотлар сизга асқотади деган умиддамиз.

🔰 5 декабрь

Уолт Дисней (1901-1966) — америкалик анимацион фильмлар режиссёри, продюсер;

Гарри Каспаров (1963) — озарбайжонлик халқаро гроссмейстер;

Рустам Қосимжонов (1979) — халқаро гроссмейстер, жаҳон чемпиони.

🔰 6 декабрь Садир Жапаров (1968) — Қирғизистон Республикаси Президенти.

🔰 10 декабрь Николай Некрасов (1821-1878) — рус шоири, ёзувчи ва публицисти.

🔰 11 декабрь Вишванатан Ананд (1969) — ҳинд шахматчиси, гроссмейстер.

🔰 12 декабрь

Ҳамид Олимжон (1909-1944) — Ўзбекистон халқ шоири, драматург, адабиётшунос;

Коммуна Исмоилова (1927-2003) — Ўзбекистон халқ артисти.

Чингиз Айтматов (1928-2008) — таниқли адиб, давлат ва жамоат арбоби, "Асрга татигулик кун", "Жамила", "Оқ кема" асарлари муаллифи;

Наим Каримов (1932-2023) — Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, адабиётшунос;

Юлдуз Усмонова (1963) — Ўзбекистон халқ артисти, эстрада юлдузи;

Ботиржон Эргашев (1975) — шоир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари.

🔰 14 декабрь Раж Капур (1929-1988) — афсонавий ҳинд киноюлдузи, режиссёр, продюсер.

🔰 15 декабрь Саодат Қобулова (1925-2007) — Ўзбекистон халқ артисти, опера хонандаси, "Дугоналар" қўшиғи ижрочиси.

🔰 16 декабрь Людвиг ван Бетховен (1770-1827) — немис композитори, пианист ва дирижёр.

🔰 17 декабрь

Ҳамза Умаров (1925-1987) — Ўзбекистон халқ артисти, актёр, режиссёр;

Худойберди Тўхтабоев (1932-2021) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси, болалар адабиёти намояндаси.

🔰 21 декабрь Роберт Броун (1773-1858) — инглиз ботаники, Броун ҳаракатини кашф этган.

🔰 23 декабрь

Жак-Франсуа Шампольон (1790-1832) — француз мисршуноси, қадимги Миср иероглифларини ўқиган биринчи олим;

Асқад Мухтор (1920-1997) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси, "Чинор", "Аму", "Опа-сингиллар" каби асарлар муаллифи.

🔰 24 декабрь

Туроб Тўла (1918-1990) — Ўзбекистон халқ шоири, драматург;

Пўлат Мўмин (1922-2003) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси, болалар шоири;

Жўрабек Муродов (1942) — машҳур тожик хонандаси, композитор;

Илҳом Алиев (1961) — Озарбайжон Республикаси Президенти.

🔰 27 декабрь

Иброҳим Ғофуров (1937) — Ўзбекистон Қаҳрамони, таржимон, адабий танқидчи;

Тоҳир Малик (1946-2019) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси, "Шайтанат", "Одамийлик мулки" асарлари муаллифи.

🔰 28 декабрь Эркин Воҳидов (1936-2016) — Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири.

🔰 29 декабрь

Ҳалима Носирова (1923-2003) — Ўзбекистон халқ артисти, машҳур опера хонандаси, "Отмагай тонг", "Чаман ичра" қўшиқлари ижрочиси;

Рихси Иброҳимова (1937) — Ўзбекистон халқ артисти.

🔰 30 декабрь Шарифа Салимова (1951) — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира.

🗓 Декабрда туғилган яна қайси машҳурларни биласиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Yoshlar kundaligi
#Иқтибос

Илмда шундай гап бор: илмий жамоада ҳаммаси ёши катталар бўлса, бу трагедия; агар ҳаммаси ёшлар бўлса, комедия; агар ҳам катталар, ҳам ўрта ёш, ҳам ёшлар бўлса, бу симфония – шу керак аслида!

Баъзи соҳаларда катта олимлар кексайиб қолган, ёшлар эса деярли йўқ. Илмда 40-50 ёш оралиғи энг сермаҳсул ҳисобланади. Ҳамма авлод вакиллари бўлгандагина фан ривожланади.

✍️ Шавкат Аюпов,
академик

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Умидим кўп эди
ахир,
бу куздан...
Тунда видолашмай кетди ноябрь...

Шеър: Муҳаммад Сиддиқ

🎬Образда: Анора Абдурашидова
📸Фото: Отабек Турсунқулов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

"БИР ҚИЗ СОЧИНИ ЁЙСА, ҚИРҚ ЙИГИТГА АЖАЛ ЧАҚИРАДИ" — ХАЛҚ МАҚОЛИ

Мактабда ўқувчи қизларнинг сочини ёйиб, сакраб, беҳаёларча рақсга тушаётгани видеосини кўрдим. Юрагим орзиқиб кетди. Бу ҳолатнинг чуқур-чуқур маъноларини ўйладим. Келинг, сизга бир гап айтай.

Халқимизда: "Бир қиз сочини ёйса, 40 йигитга ажал чақиради", деган гап бор. Пандемия, ижтимоий тармоқлар даври, қизиқарли шоулар олами авлодлар ва аждодлар ўртасидаги муносабатларни бузди. Ота билан ўғил, она билан қиз ўртасидаги фаол мулоқот йўқолди.

Сочлари қирқ ўрим жамалаксоч қизлар энди йўқ. Ёки узун-узун сочларини қалин қилиб, икки ўрим қилиб олган қизларни учратиш қийин бўлиб қолди. Нимадир ўзгарди. Нега соч ўрими мавзусини эсладик?

Аслида бу машғулот она билан қизнинг сирлашиш соатлари, меҳр улашиш онлари, ҳос тарбия ҳисобланади. Фарзанд онадан меҳр ва эътибор, энергия олади. Бу жараён ўзбекона мукаммал тарбиянинг бир қисми аслида. Қайдам, шу машғулотсиз ҳаёт жудаям рангсиз эмасдир, лекин турмушимизнинг бу ичкин, беназир маданиятини йўқотиб, унутиб нималар топдик биз?

Менинг момом сочларини ўрим-ўрим қилиб юрардилар. Уйларига меҳмонга борсак, ётар чоғимизда бизнинг пойимизга ҳокисоргина бўлиб жой солиб ётардилар. Сабабини сўраганимда, "Йигит кишининг ҳурмати бўлади, болам. Аёл доим ҳаддини билгани дуруст", дердилар. Бу 80 ёшни қоралаган кампирнинг 6-7 яшарлик набирасига айтганлари.

Фарзандингиз билан гаплашинг. Унга вақт топинг. Эътибор беринг. Қизларингизни сочларини ўзингиз меҳр билан ўриб қўйинг, шу чоғда она ва бола дилдан сирлашинг. Илтимос.

Ҳорун Бобоев,
Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Табибимиз ашула ҳам айтарканлар. "Сизга нимаўлятти, қағдан келдингиз, ака", дейдигон одам йўқ. 😕

Лекин, тахминан Манзура, Даврон Эргашев, Самандар ва Шаҳзодадан яхшироқ овози бор экан. Яхши айтяпти.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Дарз кетади – айтолмайсан шарҳ –
Дунё нафис – хитойи идиш.
Бир қарагин, дарахтлар бебарг –
Куз тугади – бошланади қиш.


Шеър: Усмон Азим

📸 Фото: Отабек Турсунқулов.

Yoshlar kundaligi
#Кузатиш

Бугунги кун психологлари қандайдир нотўғри йўлдан кетяпти. Айниқса, аёлларнинг қалбига "ёқимли ўлим вируси" юқтиряпти. Эгоизм, айёрлик, қасдма-қасдига яшаш, ўч олишга очиқчасига даъватлар урчиди. Бу иллатнинг оилалар таназзулига таъсирини ўлчайдиган ускуна йўқ, афсуски.

Аёл итоати ва хушмуомаласи билан гўзал. Унинг бахти шунда. Оиладаги тенглик деганда аёлнинг безбетлиги, тўрсайиб эрига гап қайтариши тушунилмайди. Муҳаббатни нафратга айлантирадиган омил – чучмал психологларнинг бир тийинга қиммат маслаҳатларидир.

Аёл киши қулоғи билан севади. Унга ёқимли ва эгоизмни ривожлантиришга хизмат қиладиган гаплар айтиб бошини айлантираётган руҳшунослар на олим, на ҳаёт мактабини тузукроқ кўрган инсон. Уларнинг гапига тупуриб, аёл ўз ҳаётини асраб-авайлайвериши керак. Аёл ўйлаши керак: эртага мен ўзимга ўхшаган итфеъл характерли қизни ўғлимга раво кўраманми, хўш, айнан мана шу "ақлли" психолог хонимни келин қилган бўлармидим? Албатта йўқ, у фаришта, ҳалим, ўғлига ақл ўргатадиган эмас, хотинлик қиладиган қизни излайди.

Ўзбекистонда ҳақиқий психология илми бор ва улар ҳам интернетда вазминлик билан, илмий асосланган гаплар билан чиқиш қиладилар. Улар рекламага муҳтож эмас. Яна шуни дангал айтиш керакки, телефон экранларини тўлдириб, тутуруқсиз чиқишлари билан ўзини пиар қилаётган аёлларнинг ҳеч бири ҳақиқий психолог эмас. Улар инфолўли.

Психология қутуриш сирлари ҳақидаги фан эмас. Ўзини босиб олиш, орқа-олдига қараб иш тутишни ўргатадиган соҳа, фан. Шу. Умуман, шу кунларда бир-иккита психологларнинг "оламшумул" нутқлари, пулга очилиш, саёҳатга очилиш, қанақадир диний ибодатга ўхшаб кетадиган кармалари, асл мусиқадан узооқларда бўлган мусиқалари ҳақида ёзмоқчи бўлиб юрибман. Қуруқ сафсатадан иборат, мантиқий асослари ўта заиф ва оми, ўртача, ундан паст савияли хотин-қизлар учун мўлжалланган дарс машғулотларини таҳлил қилмоқчиман.

Эгоизмда ҳам меъёр бўлиши керак. Акс ҳолда бундай ахлоқсиз психология билан қуролланган аёл ҳеч кимга керак бўлмаган, ўзидан бошқа бировга ёқмайдиган бир қоп гўштга, ижтимоийлашмаган махлуққа айланади, қариганда итдек хор бўлади.

✍️Хорун Рашидов.
🎨 Фарруҳ Авелов .

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM