Yoshlar kundaligi | Rasmiy
117K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

ҚИЗЛАРИНГИЗ УЙИНГИЗГА СИҒСИН!


📚 Хотин-қизларнинг таълим олиши учун давлат томонидан қатор имтиёзлар берилмоқда. Халқнинг ҳам дунёқараши ўзгариб, "Қизимни, рафиқамни олий маълумотли қиламан", дейдиганлар сафи ортиб боряпти. Аммо...

😱 Ҳануз қиз болани уйдаги ортиқча одам, тезроқ кетиши керак бўлган меҳмон, деб биладиган оилалар учраб турибди. Агар биринчи йил ўқишга кира олмаса азза-базза эрга бериб юборишади. Оила қуриш керак – буни ҳеч ким рад этмайди. Лекин илму ҳунар ҳам керак-ку!

👩‍🎓 Қизларга яна бир имкон беринг: ўқисин, ҳунар ўргансин, олий таълим олсин, тил билсин. Ўз орзу-ҳавасингиз орқасидан ёш қалбнинг умид ва мақсадларини барбод қилманг!

‼️ Тупроқ тортиб турган бувининг "Неварамнинг тўйини кўриб қолай", деган истаги; отанинг "Одамлар нима дейди" қабилидаги ўйи; онанинг "Қариқиз бўлиб қоласан", деган қўрқуви; қариндошларнинг "Маҳаллада қандай бош кўтариб юрамиз", деган бемаъни андишаси орқасидан ҚИЗЛАР ИЛМСИЗ БЎЛИБ ҚОЛМАСИН!

🌷 Оналар! Қизингизни тўққиз ой қорнинггизда, бир неча йил қўлингизда кўтариб юргансиз. Оғринмагансиз. Эндиям сабр қилинг, ўзи юради-ку, оғирлиги тушмайди сизга. Ўз ёшлигингизни, ўшандаги орзуларни эсланг...

🌷 Оталар! Ҳовлиқманг. Ҳали қизингиз турмушга чиқса ойда-йилда бир кўришга зор бўласиз. Рўзғори билан бўлиб кетиб, келмай ҳам қўяди уйингизга. Даврингизда яна бир-икки йил юрса юрибди-да.

🌷Қизлар! Ё илмнинг, ё ҳунарнинг пайида бўлинг. Тил ўрганинг. Оқ отдаги шаҳзода қочиб кетмайди. Эрсиз қолиб кетмайсиз...

P/S: Амма-холаларга ҳам қизларга куёв топишдан бошқа иш топиб берайлик, илтимос.

🎨 Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

🤔 ЁШЛАРНИНГ ХАЁЛИ ҚАЕРДА?

🔰 Таклиф. Жарима тушумларини тўлиқлигича Давлат бюджетига йўналтириш керак – Улуғбек Иноятов.

🔰 Талқин. Фестиваллар ўтказиш кўчани асфальт қилишдан муҳимроқ – Озодбек Назарбеков.

🔰 Танқид. Биз ўзи солиқлардан қочиб юрадиган халқмиз – Акмал Мирзо.

Зиёлилар, фаоллар юқоридаги учта гапни ёқавайрон бўлиб муҳокама қилаётган бир пайтда миллат ёшларини қизиқтираётган масала:

Тақдир ҳазили ёки... 26 сентябрда Ҳамстер Комбатнинг нархини эълон қиламан – "Каламушча"

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун

Ака-укалар судга келишди. Кўринг, улар нимани талашишяпти...

Yoshlar kundaligi
#Мулоҳаза

📌 Математика масалани ҳаётдан олади ва уни математик усуллар билан ечиб, амалий равишда ҳаётга қайтаради

Мен доим математикани ўрганишда ўқитувчининг, айниқса, мактаб ўқитувчисининг ўрни жуда катта эканлигини таъкидлайман. Чунки бу фаннинг амалий аҳамияти тушунтириб берилса, ўзлаштириши паст болалар ҳам қизиқиб қолади. Аксинча, мураббий қолипга тушиб, фақат қоида ва теорема ёдлатиб, ўқувчиларнинг тушунмаган саволларига жавоб бермай дарс соатини ўтказса, қарабсизки, икки-уч дарсдан сўнг болаларда "Математика умуман тушуниб бўлмас фан экан", деган нотўғри тасаввур ҳосил бўлади.

Аслида математика кишини мантиқий фикрлашга ўргатади. Кўпчилик бу фанни фақат ҳисоб-китоб машқи деб тушунади. Аммо теоремани ёдлаб гапириб беришнинг ўзи етарли эмас. Аксинча, ҳар бир қодиани тушуниш, унинг исботини билиш зарур. Шундагина формулалар эсда қолади.

Мактабда ўқитувчининг роли беқиёслиги шундаки, у математик муаммони ечгач, амалиётда бу нимага кераклиги, қаерда қўлланилишини тушунтириб бериши зарур.

✍️ Шавкат Аюпов,
Ўзбекистон Қаҳрамони, академик


📖 "Жадид" газетасининг 25-сонидан

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

🎃 ХЭЛЛОУИН ТАРИХИНИ БИЛАСИЗМИ БУ АСЛИДА ҚАНДАЙ БАЙРАМ?

🤔 Янги асрда “оммавий маданият” таъсирига учраган Хэллоуин моҳияти ва ўтказиш тартибларида туб бурилиш ясалди. Энди Хэллоуин карнавалларида ўликлар, қонхўрлар ёки қароқчилар образи урфдан қола бошлади. Уларнинг ўрнини машҳур шахсларнинг ниқоблари, одамларнинг эркин тасаввурида туғилган ваҳший махлуқлар, ҳатто жинсий ҳаёт манзаралари тасвири эгаллади.

‼️ Аслида эса бу байрам тарихи қуйидагича👇

📌 БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

Yoshlar kundaligi
#Мулоҳаза

"БИР ҚИЗ СОЧИНИ ЁЙСА, ҚИРҚ ЙИГИТГА АЖАЛ ЧАҚИРАДИ" — ХАЛҚ МАҚОЛИ

Мактабда ўқувчи қизларнинг сочини ёйиб, сакраб, беҳаёларча рақсга тушаётгани видеосини кўрдим. Юрагим орзиқиб кетди. Бу ҳолатнинг чуқур-чуқур маъноларини ўйладим. Келинг, сизга бир гап айтай.

Халқимизда: "Бир қиз сочини ёйса, 40 йигитга ажал чақиради", деган гап бор. Пандемия, ижтимоий тармоқлар даври, қизиқарли шоулар олами авлодлар ва аждодлар ўртасидаги муносабатларни бузди. Ота билан ўғил, она билан қиз ўртасидаги фаол мулоқот йўқолди.

Сочлари қирқ ўрим жамалаксоч қизлар энди йўқ. Ёки узун-узун сочларини қалин қилиб, икки ўрим қилиб олган қизларни учратиш қийин бўлиб қолди. Нимадир ўзгарди. Нега соч ўрими мавзусини эсладик?

Аслида бу машғулот она билан қизнинг сирлашиш соатлари, меҳр улашиш онлари, ҳос тарбия ҳисобланади. Фарзанд онадан меҳр ва эътибор, энергия олади. Бу жараён ўзбекона мукаммал тарбиянинг бир қисми аслида. Қайдам, шу машғулотсиз ҳаёт жудаям рангсиз эмасдир, лекин турмушимизнинг бу ичкин, беназир маданиятини йўқотиб, унутиб нималар топдик биз?

Менинг момом сочларини ўрим-ўрим қилиб юрардилар. Уйларига меҳмонга борсак, ётар чоғимизда бизнинг пойимизга ҳокисоргина бўлиб жой солиб ётардилар. Сабабини сўраганимда, "Йигит кишининг ҳурмати бўлади, болам. Аёл доим ҳаддини билгани дуруст", дердилар. Бу 80 ёшни қоралаган кампирнинг 6-7 яшарлик набирасига айтганлари.

Фарзандингиз билан гаплашинг. Унга вақт топинг. Эътибор беринг. Қизларингизни сочларини ўзингиз меҳр билан ўриб қўйинг, шу чоғда она ва бола дилдан сирлашинг. Илтимос.

Ҳорун Бобоев,
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM