Yoshlar kundaligi | Rasmiy
117K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сарҳисоб

🗣🇺🇿 Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи 2022 йилда нималарга улгурди? Сиз ташкилот фаолиятидан қониқдингизми?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сарҳисоб

Ғалвир сувдан кўтарилмоқда

Нега айрим ёшлар етакчисига “ҳайфсан”, айримларига эса рағбат берилди?

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил этилган танлов ва мусобақаларда рўйхатдан ўтган, хабари бор айрим ёшларнинг маҳалла босқичларида иштирок этмаганига жиддий сабаб борми?

2024 йилда ёшлар билан ишлашда қандай режаларга таянилади ва улар тайинми?

Бу каби саволларга Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов раислигидаги 22 нафар туман ва шаҳар бўлими бошлиқларининг 11 ойлик ҳисоботларини тинглаш жараёнида жавоб изланмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб

🕰 Янги йилга ҳам саноқли кунлар қолди. 2023 йил қандай ўтди? Нималарга эришдик? Келгуси йилда нималардан умидвормиз?

🔰Ҳар бир одамни ўйлантирадиган ушбу саволлар билан Тошкент вилояти раҳбарлари, зиёлилари, таниқли инсонлари ва ёшларига юзландик.

⁉️Лойиҳамизнинг илк меҳмони – Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов. Хўш, 2023 йилда вилоят ёшлари ҳаётида қандай ўзгаришлар рўй берди?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб

Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши раиси Муҳриддин Ҳамзаев

Yoshlar kundaligi
#Сарҳисоб

Бугун ижтимоий тармоқларда кундалик шов-шувларга қўшиб-чатиб аудиторияни шок хабар деб алдаб юрган, шунинг ортидан тирикчилик қилаётган "каналлар" сероб. "Ёшлар кундалиги" шундай ўғри саҳифалардан фарқли равишда доим тадқиқот ва таҳлилларга, изланиш ва чуқур журналистик суриштирувларга қўл уради.

👇Қуйида 2023 йил давомида эълон қилинган энг сара илмий, таҳлилий мақолалар билан танишинг:

БОБУР ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА БЎЛГАНМИ
📜 Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳ асари бўлмиш “Бобурнома”да Тошкент вилоятидаги қадимий жойларга бир неча марта келгани айтилади. Хўш, буюк шоҳ ва шоир вилоятимизнинг айнан қайси ҳудудида бўлган?

БУЮК ОЛИМЛАРИМИЗНИНГ ҚАБРЛАРИ ҚАЕРДА
Дунё мамлакатлари тамаддунига юксак ҳисса қўшган Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Бурҳониддин Марғиноний, Али Қушчи, Алишер Навоий сингари буюк шарқ алломалари қаерга дафн қилинган?

ЎЗБЕК ТИЛИГА МЕҲР ҚЎЙГАН ХОРИЖ ОЛИМЛАРИ
Баъзи бир олифталар (ҳатто айрим зиёлилар ва машҳурлар ҳам) ўзбек тилига паст назар билан қараётган, давлат тили қоидаларини қўпол равишда бузиб турган бир пайтда дунё бу тилни ютоқиб ўрганмоқда. Ўзбек тили ва адабиёти бўйича илмий ишлар, бадиий таржималар амалга ошириляпти. Миллати бошқа бўлса ҳам қалбан ўзбек бўлган хорижликлар ҳақида ўқинг.

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДОВОНЛАРИ
Тошкент вилояти ҳудудида 40 дан ошиқ довон бўлганини аниқладик ва бу оригинал маълумотни сизгаям илиндик. Хуллас, "Ёшлар кундалиги" ҳар галгидек ҳеч ким қўл урмаган мавзулар юзасидан тадқиқотни бошлади. Албатта ўқинг.

ЎЗБЕК ТИЛИ ҚАЕРДАН КЕЛИБ ЧИҚҚАН? АЛИФБОЛАР ИСЛОҲОТИ
Бугун биз амалда қўллайдиган ўзбек тили асрлар давомида турли ислоҳотларга учраб, сайқалланиб келган қадимий тилдир. У кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолган янги тиллар тоифасига сира кирмайди. Тилимиз бугунга қадар қандай ўзгаришларга учради?

ХЭЛЛОУИН ТАРИХИНИ БИЛАСИЗМИ
Янги асрда “оммавий маданият” таъсирига учраган Хэллоуин моҳияти ва ўтказиш тартибларида туб бурилиш ясалди. Аслида эса бу байрам тарихи қандай?

ЖАНУБИЙ ҚУТБ ҲИКОЯСИ ЁХУД ТАДҚИҚОТ ҚУРБОНЛАРИ
🌎 Ер шарининг бир чеккасига, денгиз ва улкан музликлардан ташкил топган қаҳратон диёрга илк маротаба инсон боласининг қадами етди, аммо тадқиқот фожиа билан якунланди.

БОЛАЛАРДАН ҚЎЛИНГНИ ТОРТ!
⚠️ Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган педофиллар мавзуси асабларни қақшатишда давом этмоқда. Аслида педофил ким? Бу иллат руҳий касалликми ёки нафсга қулликми?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб

Тошкент вилояти ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зуҳра Миргазиева

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари Файзиева Сайёра

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб

Премьералар ҳафталиги
ўтган етти кун ичида Ўзбекистон ва унинг атрофида нималар содир бўлди?

"Миллион", "Браво" сингари кулги жамоалари, Аваз Охуннинг яккахон концертлари кутилмаганда бараварига премьера қилинди. Аваз Охун ҳар доимгидек томошабинга самимий, халқона, андишали йўсинда кулгу улашган. "Браво" ва "Миллион" эса ўзининг санъатда ўтказган йиллари миқёсида айтсак, энг омадсиз концертини тақдим қилди. Уларга ҳали алоҳида тўхталамиз. "Ёшлар кундалиги"нинг буюртмасига биноан санъатшунос Мирзо Озод таҳлилий материал тайёрламоқда.

Бекободнинг ёнгинасида жойлашган Сўғд вилоятида "Тожикистон металл заводи" очилди. Ўзбек тадбиркорлари ва Хитой ишбилармонлари биргаликда қурган бу объект қўшниларнинг металл маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини сезиларли равишда камайтиради, импорт ўрнини босувчи тайёр материал ишлаб чиқаради.

Қозоғистонда Бутунжаҳон кўчманчилар спорти чемпионати бошланди. Очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев қатнашди.

Паралимпия. Ўзбекистон яна Парижни ҳайратга солди. Айниқса, мухлислар армияси французларнинг ёқимтойига айланди.

"Субъектив" медиа лойиҳасиниг янги сони намойиш этилди. Орол денгизи, сув муаммоси кўтарилган кўрсатув YouTube'да илк кунларда 350 минг мартадан зиёд кўрилди. Узоқ рекламалар, аввал торроқ доирада ўтказилган ёпиқ премьера шов-шув уйғотган эди. Бироқ кўрсатувни кўргач, амин бўласизки, уни юқори сифатли медиа маҳсулот, деб бўлмайди. Оригинал топилмалар, юморга бой репликалар, кутилмаган хулосалар, креатив видеоҳикоя йўсини"Субъектив"да шулар йўқолиб боряпти.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб

☝️"Инсон унутгувчидир", дейилади муқаддас китобда. Баъзида бугунги ҳаётимиз, бугунги шарт-шароитлар атиги 6-7 йил олдин орзу бўлганини эсдан чиқарамиз.

⚡️ Электр, йўл, инфратузилма, ишлаб чиқариш бобида Ўзбекистон кейинги йилда қанчалар илгарилади, қанчалар ўсди. Бунга сиз ва биз гувоҳмиз.

⁉️ "Обод қишлоқ" лойиҳаси – ҳаммаси қандай бошланган эди? Томоша қиламиз ва яқин тарихни эслаймиз.

Yoshlar kundaligi