Yoshlar kundaligi | Rasmiy
86.4K subscribers
12.1K photos
7.03K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_ёшлари

ҚОЗОҚ ЁШЛАРИ: ТАЪЛИМ, ЮТУҚ ВА МУАММОЛАР. МАВЗУГА НАЗАР

Меҳмондўстлик қонида бор...

🔥Ҳозирги кунда Қозоғистонда 6 миллионга яқин ёш бор, бу дегани мамлакат аҳолисининг 27 фоизи ёшлардан иборат. 2023 йилдаги социологик тадқиқот натижаларига кўра, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган респондентларнинг 75,8 фоизи бошқа миллат ва дин вакиллари билан дўстлашишга тайёр эканини билдирган. Кўриб турганингиздек, ёшларнинг катта қисми қозоқ меҳмондўстлик анъаналарини сақлаб қолган.

Таълим тизими ёшларни қониқтиряпти (ми?)

🏢Қозоғистонда таълим тизими уч босқичдан иборат: бошланғич, ўрта ва юқори. Ўқувчилар 12 йил давомида мажбурий равишда бепул ўқитилади. Дарс ҳафтасига 5 кун. Шанба-якшанба кунлари анъанавий дам. Мактабни тамомлагандан кейин битирувчилар асосий фанлардан имтиҳон топширадилар. Ўқувчининг тўплаган бали олий ўқув юртига кириш ёки кирмаслигини белгилаб беради.

ОТМ йўналишлари ҳам учга бўлинган. Бакалавриат (ўқиш муддати - 4 йил), магистратура (олий ўқув юртидан кейинги таълим, ўқиш муддати 1-1,5 йил, илмий-педагогик йўналишда 2 йил), докторантура (ўқиш муддати 3 йил).

‼️Бугунги кунда мамлакатда олий ўқув юртлари сони 117 та, халқаро университетлар 2 та, хусусий университетлар 47 тани ташкил қилади.

📌Қозоғистон таълим бериш методикаси бўйича Марказий Осиёдаги энг кучли давлат ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мамлакат ёшлари таълим сифатидан шу пайтгача умуман норози бўлмаган.

Ишсизликка ечим қидирилмоқда

⚡️Шаҳардаги ёшлари сони қишлоқ ёшларига нисбатан 12,8 фоизга кўп. Шу кунларда Қозоғистондаги энг долзарб ва муаммоли масалалардан бири бу - бандлик. Ишсиз ёшлар сони ҳозирги кунда 32 фоизга етган. Мамлакатда ишсизларни камайтириш мақсадида "Еңбек" дастури жорий этилган. Бандлиги таъминланмаганлар қисқа фурсат ичида бирон-бир касбга ўқитилиб, ишга жойлаштирилади.

😉Қозоқ ёшларининг катта қисми асосан миллий спорт билан шуғулланади. Бу ерда спортчи ёшлар 2 миллион нафарни ташкил қилади. Ёшларнинг асосий ҳаёт режалари – таълим олиш, оила қуриш ва касб-ҳунарли бўлишдир. Мамлакатда йигитлар сони қизларга қараганда кўпроқ бўлса-да, қизлар ОТМларга кириш бўйича йигитлардан устунлик қилмоқда.

☝️Мамлакат ёшлари орасида энг машҳур соҳалар бу – IT, ўқитувчилик ва бухгалтерия саналади.

Ёшлар ташкилоти – йигит-қизларнинг таянчи

🔹"Қозоғистон ёшлар парламенти", "Қозоғистон ёшлар иттифоқи - Республикадаги энг йирик бўлган ёшлар ташкилотлари ҳисобланади. Ушбу ташкилотлар ёшларнинг сиёсий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, уларнинг фикрлари ва таклифларини ҳукуматга етказиш, шунингдек, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_ёшлари

ҚИРҒИЗИСТОН ЁШЛАРИ. УЛАРНИ НИМА ҚИЙНАЙДИ?

Таълимдан қониқасизми?

📚 Қирғизистон аҳолисининг ярмидан зиёдини ёшлар ташкил этади. Қарийб 3/1 қисми 15-25 ёшгача бўлган йигит-қизлардир.

⚡️Қирғизистон ҳукумати ўз ёшлари учун 9 йиллик бепул мажбурий мактаб таълими ва икки йиллик касб-ҳунар таълимини кафолатлайди. Бироқ таълим муассасаларидаги сифат афсуски ёшларни қониқтирмайди.

🎓Олий таълим бўлажак талабаларни имтиҳон асосида университетга қабул қилади. Бир жиҳати қувонарлики, ОТМ ларда таҳсил олаётган талабаларнинг 55 фоизидан ортиғини хотин-қизлар ташкил этади.

💼Лекин мамлакатда ёшларни олий таълимга қамраб олиш кўрсаткичи баланд бўлгани билан, уларни иш билан таъминлашда қатор муаммоларга дуч келинади. Деярли 40 фоиз йигит-қизлар ишсиз. Шу сабаб ёшларда олий таълимга бўлган ишонч унчалик юқори эмас. Улар аксинча сердаромад касбларни эгаллашни маъқул кўришмоқда.

🏢 Қирғизистон университетларининг жаҳон рейтингларидаги ўрни ҳам ҳавас қиладиган даражада эмас. Биргина “QS World University Rankings 2022” топ мингталигида Қирғиз-Турк Манас Университети 801-ўринни эгаллаган.

Ёшлар сиёсати. Янгича қараш

📝 Ўтган сўнгги 2-3 йил оралиғида Қирғизистон ёшлар сиёсатини мукаммаллаштиришга бел боғлади. Ҳозирда мамлакатда спорт, маданият, санъатга эътибор кучайган. Ҳукуматнинг асосий мақсади мамлакат ёшларини ижтимоий амалиётга жалб этиш, инновацион ғояларни илгари суриш, ёшлар меҳнат биржалари, бандлик билан таъминлаш тизимини изчил йўлга қўйишдан иборат.

Қирғиз ёшлари характери

💡 Маълумотларга қараганда, кўпчилик қирғиз ёшлари шифокор кўригига боришни умуман исташмайди, яъни улар учун соғлиқ охирги ўринларда. "Оғриқ бўлмаса шифокорнинг кераги йўқ" тамойилига амал қилишади.

🔸 Улар асосий вақтини интернет билан ўтказишади. Бахт ҳиссини 100 фоиз деб оладиган бўлсак, қирғиз ёшлари ўзларини 75 фоизга бахтли деб билишади.

🔸 Қирғизлар учун оила биринчи ўринда. 

🔸 Мамлакат ёшлари ижтимоий эркинликни талаб қилишади. Яъни улар ўқиш, оила қуриш борасида ота-онасининг эмас, ўзларининг хоҳишларига қулоқ тутади. Аммо ҳар тўрт қирғиздан учтаси вояга етгач ота-онаси билан яшайди.

🔸 Ёшларни киноюлдуз ёки қўшиқчилар эмас, сиёсатчилар кўпроқ қизиқтиради. Айни шу сабаб мамлакатда уларнинг сиёсий фаоллиги йилдан-йилга кўтарилиб бормоқда. Аммо бу ўтган 3-4 йилликдаги хулоса. Авваллари бу халқ сиёсатга мутлақо бепарво эди, ундан маъно йўқ деб ҳисоблашарди. 

🔸 Сўровномаларга қараганда, қирғиз элати ҳар қандай шароитда ҳам ватанини ташлаб кетмаслигини айтишган. Улар ватанпарварлик борасида ўзгаларга ўрнак бўлса арзийди.

Yoshlar kundaligi
#Дунё_тажрибаси

МАОШ ВА ИМТИЁЗ: ДУНЁ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЁТИГА НАЗАР

🌐 Парламент — бу халқ сайлаган депутатларнинг давлат ҳокимиятидаги органидир. У ўз сайловчилари ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонунларни қабул қилади, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини белгилашда, бюджетини тасдиқлашда бевосита иштирок этади.

Дунё мамлакатларида парламентнинг тузилиши, сайлов тизими, мажбурият ва имтиёзлари ўзига хос тарзда ишлаб чиқилган. Ўзбекистондаги бу йилги парламент сайлови олдидан жаҳон тажрибасига назар соламиз.

🇷🇺 Россия

Парламент тузилиши: Федерал Мажлис икки палатадан иборат: Давлат Думаси ва Федерация Кенгаши. Улар 5 йилга сайланади. Ойлик маошлари — 6850 АҚШ доллар.

Имтиёз: Транспорт ва уй-жойларни сотиб олишда имтиёзлар бор. Шунингдек, улар бепул тиббий суғуртага эга.

🇺🇸 АҚШ

Конгресс икки палатадан - Вакиллар палатаси ва Сенатдан иборат. Сенатда 6 йилга сайланган 100 та сенатор, Вакиллар палатасида эса 2 йил муддатга сайланган 435 аъзо бор. Ойлик маоши — 14 500 АҚШ доллари.

Имтиёз: Конгресс аъзолари ҳибсга олинмайди (ватанга хиёнат, жиддий жиноят ҳолатлари бундан мустасно). Ёзишмаларни почта орқали тўловсиз жўнатиш ҳуқуқига эга.

🇬🇧 Буюк Британия

Парламент Жамоатлар палатаси ва Лордлар палатасидан иборат. Палата аъзолари 5 йилга сайланади. Жамоатлар палатасида 650 нафар, Лордлар палатасида эса 750 нафар аъзо бор. Ойлик маоши — 5 950 АҚШ доллари.

Имтиёз: Уларга ижара ҳақи, саёҳат харажатлари ва ёрдамчиларининг маошлари учун алоҳида компенсация берилади.

🇩🇪Германия

Германия Бундестаги 4 йил муддатга сайланадиган 709 депутатдан иборат. Ойлик маоши — 11 227 АҚШ доллари.

Имтиёз: Аъзолар жамоат транспортларидан бепул фойдаланиш ва қўшимча харажатлар учун компенсация олиш ҳуқуқига эга.

🇫🇷 Франция

Парламент икки палатадан: Миллий Ассамблея ва Сенатдан иборат. Миллий Ассамблея 577 аъзо (5 йил), Сенат 348 сенатор (6 йил) дан иборат. Ойлик маоши — 6 минг АҚШ доллари.

Имтиёз: Коммунал тўлов ва тиббий муолажада имтиёзларга эга.

🇺🇿 Хўш, Ўзбекистонда вазият қандай?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан иборат: Қонунчилик палатаси (150 депутат) ҳамда Сенат (100 та сенатор). Ойлик маоши – 6-10 млн. сўм (бундан ташқари давлатнинг махсус фондидан харажатлар учун қўшимча 10 млн. сўм берилади).

Имтиёз: Депутат ва сенаторлар такси, темир йўл, аэропорт хизматидан имтиёзли равишда фойдаланиши мумкин. Қолаверса улар поезд ва самолётлардан навбатсиз комфорт жой олиш ҳуқуқига эга.

Депутатларга нима сабабдан имтиёзлар берилади?

Бу имтиёзлар депутатларга моддий масалалар билан чалғимасдан, ўз вазифаларини самарали бажаришлари учун жорий этилган.

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_ёшлари

ЯПОН ЁШЛАРИНИНГ МУВАФФАҚИЯТИ СИРИ НИМАДА?


🫂 Японияда 15 ёшдан 29 ёшгача бўлган фуқаролар18, 46 миллион кишини (жами аҳолининг 14,6 фоизини) ташкил этади. Япония ёшларни ҳимоя қилиш ассоциацияси – бу болалар ва ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан қийин вазиятларда ёрдам бериш масалалари бўйича шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади. Мамлакатда ёшлар билан ишлашни ташкил этишни тартибга солувчи асосий ҳужжат 2010 йилда қабул қилинган "Болалар ва ёшларнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" ги қонундир. Келинг, бу гал кун чиқар ўлка ёшларининг ҳаётига назар соламиз.

📚 Таълим тизими

Бу ерда 6+3+3+4 тизими мавжуд бўлиб, бунда 6 йил бошланғич мактабда, 3 йил ўрта мактабда, яна 3 йил юқори мактабда ва 4 йил университетда (бакалавр даражасида). Таълим 6 ёшдан бошланади, бу ёшга қадар, 3 ёшдан бошлаб болалар боғчага боришлари мумкин.

Японияда юқори синфга ўқувчилар имтиҳон орақали қабул қилинади. Ўта олмаганлар иккинчи йилга қолдирилади. кириш учун танлов жуда кучли бўлади. Бу ердаги олийгоҳларга эса фақатгина мактабдаги якуний имтиҳонларни муваффақиятли топширганлар киради.

🍽 Аввал биз, хавфсиз бўлса, сизлар...

Мактаб раҳбарлари ўқувчилардан ярим соат олдин овқатланишади. Бу билан овқат болаларга зарар берадими йўқми, шуни аниқлаб беришади. Улар ўқувчиларни Япония келажаги деб билишади.

Ёшлар учун имтиёзлар

Япон ёшлари жамоат транспортларидан фойдаланишда чегирмаларга эга.

Талабалар бепул тиббий ёрдам олишлари мумкин.

Талаба йигит-қизлар ўқиш ва уй-жой харажатларини қоплашга ёрдам берадиган турли хил грантлар ва стипендиялардан фойдаланишлари мумкин.

Ёшлар учун бир қатор дўкон ва ресторанларда чегирмалар ҳамда махсус таклифлар мавжуд.

Чет давлатларга чипта сотиб олишда ёшларга катта чегирмалар тақдим этилади.

💼+💍 Касб ва турмуш

Мамлакатда IT ҳамда тиббиёт соҳасида ишловчи малакали ҳодимларга талаб жуда юқори. Ёшлар турмуш қуришга шошилишмайди. Бу ерда қизлар 29 ёшда, йигитлар эса 31 ёшда оила қуришни маъқул кўришади. Йигит-қизлар токи молиявий барқарорликка эришмагунга қадар никоҳ масаласини ўйлашмайди.

Японлар кимнингдир ҳисобига яшашни ёқтиришмайди. Улар ёшлигидан шахсий бизнесини йўлга қўйишга ҳаракат қилишади. Ёшлар орасида бир гап жуда машҳур, "ҳеч ким ва ҳеч нарса абадий эмас". Бу дегани, бировнинг ҳисобига ҳаёт кечириб бўлмайди. Ҳеч кимни сенга боғлаб бериб қўймаган. Бировга эмас, фақат ўзингга ишон!

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё

🗺 АЛЛОМАЛАР ДУНЁ НИГОҲИДА

⚡️Бугун Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Алишер Навоий ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевга мазкур ташаббус учун миннатдорлик билдирди.

❗️Мавзу доирасида дунё мамлакатларидаги буюк алломаларимиз шарафига ўрнатилган ёдгорликларга тўхталиб ўтамиз.

🇹🇯 2018 йил сентябрь. Душанбе шаҳрида (Тожикистон) Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий сиймоси қад ростлади. Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон ёдгорликни тантанали равишда очиб берди.

🇫🇷 2019 йил апрель. Парижда AVICENNIA INTERNATIONAL PRIZE (Халқаро Авиценна – Ибн Сино мукофоти)  тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шу муносабат билан Франция тиббиёт институти академиясидан Абу Али ибн Синонинг бронза бюсти жой олди.

🇹🇷 2021 йил март.Туркияда алгебра фанининг отаси Муҳаммад ал Хоразмий хотирасига ҳайкал қад ростлади. Ёдгорлик Анқара шаҳрининг Кечиўрен туманидаги машҳур боғлардан бири — "Жўка водийси" ҳудудида ўрнатилди.

🇰🇷 2021 йил декабрь. Корея пойтахти Сеулда таниқли шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг 580 йиллиги муносабати билан бюст ўрнатилди. Бугунга қадар Шанхай, Токио, Вашингтон, Москва, Минск, Боку, Мозори-Шариф, Ўш шаҳарларида ҳам Алишер Навоий хотирасига ёдгорлик мавжуд.

🇫🇷 2023 йил март. Тулуза шаҳрида жойлашган Франция Фуқаролик миллий авиацияси институти ҳудудида буюк астроном олим, математик ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек ҳайкали ўрнатилди. Мисдан барпо этилган ҳайкал муаллифи - самарқандлик Умирзоқ Шарипов. Ёдгорликнинг бўйи 240 сантиметрни ташкил этади.

🇷🇺 2023 йил сентябрь. Россия Федерацияси Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида ўзбек халқининг оташин шоири Усмон Носир ҳайкалининг очилиш маросими бўлди. Ҳайкал муаллифи - Константин Зенич.

🇺🇸 2024 йил январь. АҚШ пойтахтида буюк олим Абу Райҳон Беруний сиймоси акc этган ёдгорлик қад ростлади. Бюст Ўзбекистон элчихонаси олдига ўрнатилди.

Анора Абдурашидова тайёрлади.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#дунё_ёшлари

Озарбайжон ёшлари бугунидан розими?

Айни кунларда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давом этмоқда. Шу муносабат билан мазкур мамлакат ёшлари ҳаётига назар соламиз.

Озарбайжонда Европа мамлакатларидан фарқли ўлароқ ёшлар ва уларнинг тарбиясига жуда катта эътибор берилади. Агар умумий томонлардан қиёслайдиган бўлсак, халқ ва унинг маданияти ўзбекларники билан деярли бир хил.

Оилавий муҳит

Озарбайжон миллати бола тарбиясида оилага, ота-она ва яқинларга бўлган муносабатлар, анъаналарга содиқлик руҳи катта аҳамият касб этади. Одатда хонадонни оиланинг энг катта аъзоси бошқаради. Кўплаб шарқ халқлари сингари озарбайжон оилаларида қиз боланинг тарбияси, ўзини тутиши, либосига бўлган талаб кучли. Авваллари ёшлар турмуш қургач, ота-онаси билан бирга яшашда давом этар эди. Бугунга келиб, бу одат ёшлар ўртасида ўз ўрнини йўқотиб боряпти. Ўзбекларда одатда мероснинг катта қисми кичик ўғилга қолади. Аммо озабайжонларда мулкнинг энг катта қисми тўнғич ўғилга васият қилинади. Замоннинг олғирлигини ҳисобга оладиган бўлсак, озарбайжон ёшлари қадамма-қадам Европа ҳаётининг этагини тутиб кетмоқда. 

Таълим тури қандай?

Ҳукумат мамлакатда таълим жамият ва давлат тараққиётининг асосини ташкил этувчи устунликка эга бўлган фаолият соҳаси сифатида қаралишини таъкидлайди, аммо амалдаги натижалар гўё буни инкор қилгандек. Республикада барча тўққиз йиллик мажбурий умумий таълим олиш ҳуқуқига эга. Асосий таълим уч турга бўлинади: бошланғич, ўрта ва олий таълим. Бола мактабгача таълим (боғча) га бормаса ҳам мактабга қабул қилинади.

Нега Озарбайжон эмас, Туркия?

Озарбайжонда таълим тизими, айниқса маҳаллий таълим даргоҳлари шу пайтга қадар талабга жавоб берадиган даражада бўлмаган. Буни хорижда ўқувчи талабаларнинг ўзлари тан олади. Кўпчилик ёшлар чет элларда, айниқса Туркияда таълим олишни танлайди. Бошқа давлат талабаларининг таҳсил олиши учун Озарбайжонга бориш истаги жуда паст, сезилмайди ҳам. Чунки у ердаги олийгоҳларнинг йиллик ўртача шартнома пули 2500 АҚШ долларини ташкил этади. Туркияни танлашига сабаб эса, озарбайжон ва турк тилларининг катта ўхшашлигидир. Устига устак Туркияда олий таълимнинг ўртача йиллик нархи 300 АҚШ долларини ташкил қилади. Иш топиш у ерда Озарбайжондагидек қийин эмас. Аксарият аҳоли мамлакатдан чиқиб кетиб, Туркияда истиқомат қилади.

Қимматга олинган арзон диплом

Озарбайжонда олинган диплом билан чет эл тугул, мамлакатнинг ўзида ҳам иш топиш муаммо. Хорижга ўқишга кетган бир талабадан "нега ўз юртингда ўқимайсан?", деб сўралганда бир жиянини мисол қилган эди. "Жияним Бокудаги университетни битирди. Қурилиш соҳасида. Аммо, мана 5 йилдирки ўзига биронта иш топа олмайди. Чунки олийгоҳда таълим яхши берилмайди. Шу диплом учун катта маблағ сарфлаб ўқиди, натижа эса бу..."

Балки бунга сабаб мамлакатда таълим ва бошқа соҳалар яқин-яқин вақтларгача ривожланмай, эндигина олдинга илдамлашни бошлаганидадир. 

Ўзгаришлар

Сўнгги 10 йилда мамлакатда ёшлар соҳасига инвестициялар 100 мартага ошди. Ҳозирда улар ўртасида сиёсий, иқтисодий, гуманитар йўналишларнинг ривожи бошқа йўналишларга қараганда анча олдинда. Айниқса интеллектуал ўйинларга қизиқиш ниҳоятда катта. Сўнгги пайтларда “Breyn-ring”, “Virtual ring” каби ўйинлар оммалашиб, ёшларни ўзига жалб қиляпди  Ҳар йили  талабалар ташкилотлар билан ҳамкорликда  хорижий давлатлара таҳсил учун юборилади.  Ҳозирда Республикада 200 дан ортиқ мустақил ёшлар ташкилоти рўйхатга олинган. Шунга қарамай, ҳанузгача у ерда ёшлар учун яратилган шароитларни қониқарли деб айтиш мушкул.

P/S: Олий таълимдаги баъзи ҳолатлар Ўзбекистон олий таълим муассасаларидаги муаммоларга ҳам ўхшаб кетади. Фақат сўнгги 2 йилги муддатда мамлакатимизда олий таълимдаги тизим бироз барқарорлашди. Авваллари баҳолар сотиб олинар, талаба ўзининг кимлигини билмай қуруқ диплом ва қанчадир суммалик харажат билан олийгоҳдан чиқишар эди. Бугун ҳам бундай кўринишлар йўқ эмас, топилади. Нафақат Ўзбекистонда, Марказий Осиёдаги давлатларнинг деярли ҳар бирида шу муаммолар йўқ деганда бир чимдимдан бор.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_тажрибаси

🧨МАВСУМ ОЧИҚ: ЯНА ПАҚИЛДОҚЛАР МАВЗУСИ

‼️🤨Ўзбекистонда пиротехника воситаларини сотиш ва шу турдаги воситалардан фойдаланганлик учун 7 миллион сўмгача жаримага тортилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Хўш, қўшниларимизда бу борада вазият қандай?

🇰🇿Қозоғистон

Жамоат жойларида пиротехника воситаларини рухсатсиз қўллаш 2 миллион сўм миқдорида жаримага сабаб бўлади. Агар 16 ёшгача бўлган болалар қўлга олинса, уларга огоҳлантириш берилади ёки ота-оналари жаримага тортилади. Бир йил давомида такрорий қоидабузарлик учун эса 3 миллион 800 минг сўм.

🇰🇬Қирғизистон

Қирғизистонда пиротехникалардан фақатгина рухсатнома асосида фойдаланиш мумкин. Ноқонуний фойдаланиш учун жарима миқдори 1 ярим миллион сўмдан 7 ярим миллион сўмгача.

🇹🇯Тожикистон

Республикада пиротехника воситаларини тақиқлаш тўғрисидаги қонун бундан 15 йил муқаддам, бахтсиз ҳодисалар сони ортгани учун қабул қилинган. Пақилдоқ олди-сотдиси билан шуғулланганлар 3 миллион сўм атрофида, фойдаланганлик учун эса 205 минг сўмдан 360 минг сўмгача жарима белгиланган.

🇹🇲Туркманистон

Бу ерда пиротехникани ноқонуний ишлатиш учун жарима миқдори 750 минг сўмдан 7 ярим миллионгача бўлиши мумкин. Аниқ миқдор ва жарима даражаси ҳолатга қараб фарқ қилиши мумкин.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM