Yoshlar kundaligi | Rasmiy
85.8K subscribers
12.1K photos
7.04K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Дунё_тажрибаси

♻️ ПЛАСТИК ИДИШЛАР УЧУН 4 ЙИЛ ҚАМОҚ ЖАЗОСИ

🗺 Табиатни асрашнинг энг фойдали усуллари кундан-кунга такомиллашиб бормоқда. Бутун дунё шу ҳақида бош қотиряпти. Қуйида хориждаги энг қизиқарли ташаббуслар ҳақида сўз боради.

🇸🇬 Сингапур

1992 йилдан буён мамлакатда сақич чайнаш тақиқланган. Қоидабузарларга жарима солинади. Жамоат жойида тупуриш ҳам мумкин эмас. Чунки сўлак таркибида 24 соатгача яшовчи вируслар борлиги аниқланган.

🇺🇸 АҚШ

Сув, ҳаво ва чиқиндиларга доир қонунларни қасддан бузиш 25 минг долларгача жаримага, 1 йилгача қамоқ жазосига олиб келиши мумкин. Такрорий қоидабузарлик учун жарима 50 минг долларгача, қамоқ муддати 2 йилгача белгиланган.

🇦🇪 БАА

Чиқиндиларни қайта ишловчи тадбиркорлар қўллаб-қувватланади. Чиқиндини тўғри саралашни ўргатиш мақсадида турли экологик мусобақалар ҳам ўтказилмоқда. Ғолибларга қимматбаҳо совғалар берилади.

🇫🇷 Франция

Аллақачон полиэтилен пакетлардан фойдаланиш тўхтатилган. 2040 йилга бориб бензин ва дизель ёқилғиси билан ишлайдиган автомобиллардан ҳам воз кечилади.

🇰🇪 Кения

2017 йилдан буён мамлакатда полиэтилен пакет ва турдош товарларни сотган, ишлаб чиқарган ёки оддийгина олиб юрган ҳар бир киши 38 минг АҚШ доллари жарима тўлашга ёки 4 йил қамоқда ўтиришга мажбур бўлади.

🇸🇪 Швеция

Бу давлат 2018 йилда фуқароларни эски нарсалардан фойдалангани учун рағбатлантириш ёки қайта таъмирлаши учун солиқ имтиёзлари жорий қилган биринчи давлат бўлди.

📌 Биз эса ҳали кўпчиликка банкомат чекини ерга ташламасликни, кўчада писта чақмаслик каби оддий қоидаларни ўргатишимиз керак.🙈

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
#Дунё_тажрибаси

ДУНЁ МАМЛАКАТЛАРИ ЎҚИТУВЧИЛАРГА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДА?

🇨🇳Хитой

Мамлакатда ўқитувчилар қадрланади ва ушбу касб "муқаддас" саналади. Ўқувчилар кўча-кўйда ҳам ўқитувчини учратганда таъзим қилиб, салом беради. Бундан ташқари, Хитойда ўқитувчилар куни дабдабали нишонланади. (Қизиқарли факт: қадимги даврларда болалар ўқитувчисига ҳурмат белгиси сифатида оёқларини ювишган экан).

🇹🇷Туркия

Турк ота-оналари болани мактабга олиб келганларида ўқитувчига: "болам энди сизники", деб айтишади. Улар ўқитувчилар билан дўстона муносабатларни ўрнатишга ҳаракат қилишади. Шунингдек, бу ерда ўқувчилар миннатдорчилигини изҳор этиш учун ўқитувчиларнинг қўлларини ўпишади.

🇫🇷Франция

Ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида катта масофа бор. Ҳаттоки ўқитувчини бориб қучоқлаш ҳам мумкин эмас. Шунингдек, мактаблардаги ўқитувчи ва ўқувчилар алоҳида ажратилган жойларда чекишади.

🇩🇪Германия

Ўқитувчилар учун бир нечта аниқ қоидалар мавжуд, уларга риоя қилмаслик ишдан кетишига олиб келиши мумкин. Масалан, бу ерда ўқитувчига овозини кўтариш, болаларни таққослаш, бошқаларга ўқувчининг баҳоси ҳақида айтиш ва ўқувчилар томонидан берилган совғани олиш мумкин эмас. Уларда бу поранинг бир тури ҳисобланади.

🇯🇵Япония

Кадрлар етишмаслиги сабабли япон ўқитувчилари бошқа мамлакатлардаги ҳамкасбларига қараганда кўпроқ ишлашга мажбур. Ўқитувчилар ҳафтасига ўртача 54 соат ишлайди — бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичдир. Шунга яраша ўқитувчилар ҳар ой 4 фоиз миқдорида мукофот оладилар.

Yoshlar kundaligi
#Дунё_тажрибаси

🛣 КУЗАТУВ КАМЕРАСИ ВА ЙЎЛОВЧИ: ҚАЙСИ ДАВЛАТДА ҚАНДАЙ?

🇺🇿 Эндиликда Ўзбекистонда камералар йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган фуқароларни ҳам қайд этади. Хўш, бошқа мамлакатлар бу борада қандай йўл тутган?

🇨🇳 Хитой

Катта шаҳарларда камералар қоидабузар пиёдаларни суратга олади. Чорраҳалардаги экранларда ўша суратлар кўрсатилади. Жарима тўлаганларнинг сурати эса ўчирилади.

🇷🇺 Россия

Пиёдалар йўлни фақат "зебра" орқали кесиб ўтиши мумкин. Акс ҳолда камера ёрдамида аниқланиб, катта жаримага тортилади.

🇩🇪 Германия

Пиёдалар қоидабузарлигини аниқловчи кузатув камералари йўқ. Улар йўлни истаган жойидан кесиб ўтиши мумкин.

🇬🇧 Буюк Британия

Пиёдалар фақат тротуардан юриши керак. Катта йўллар четида юриш қатъиян тақиқланади. Қоидабузарлар камералар ёрдамида аниқланиб, уларга чора кўрилади.

🇪🇸 Испания

Йўлларда қулоқчинлардан фойдаланиш маън қилинган. Ушбу пиёдалар кузатув камералар орқали аниқланиб, 210 АҚШ доллар миқдорида жаримага тортилади.

🇯🇵 Япония

Бу ерда кузатув камералари йўлларда смартфондан фойдаланадиган пиёдаларни қайд этади. Талабга бўйсунмаганларга расмий баённома тузилади.

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_тажрибаси

МАОШ ВА ИМТИЁЗ: ДУНЁ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЁТИГА НАЗАР

🌐 Парламент — бу халқ сайлаган депутатларнинг давлат ҳокимиятидаги органидир. У ўз сайловчилари ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонунларни қабул қилади, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини белгилашда, бюджетини тасдиқлашда бевосита иштирок этади.

Дунё мамлакатларида парламентнинг тузилиши, сайлов тизими, мажбурият ва имтиёзлари ўзига хос тарзда ишлаб чиқилган. Ўзбекистондаги бу йилги парламент сайлови олдидан жаҳон тажрибасига назар соламиз.

🇷🇺 Россия

Парламент тузилиши: Федерал Мажлис икки палатадан иборат: Давлат Думаси ва Федерация Кенгаши. Улар 5 йилга сайланади. Ойлик маошлари — 6850 АҚШ доллар.

Имтиёз: Транспорт ва уй-жойларни сотиб олишда имтиёзлар бор. Шунингдек, улар бепул тиббий суғуртага эга.

🇺🇸 АҚШ

Конгресс икки палатадан - Вакиллар палатаси ва Сенатдан иборат. Сенатда 6 йилга сайланган 100 та сенатор, Вакиллар палатасида эса 2 йил муддатга сайланган 435 аъзо бор. Ойлик маоши — 14 500 АҚШ доллари.

Имтиёз: Конгресс аъзолари ҳибсга олинмайди (ватанга хиёнат, жиддий жиноят ҳолатлари бундан мустасно). Ёзишмаларни почта орқали тўловсиз жўнатиш ҳуқуқига эга.

🇬🇧 Буюк Британия

Парламент Жамоатлар палатаси ва Лордлар палатасидан иборат. Палата аъзолари 5 йилга сайланади. Жамоатлар палатасида 650 нафар, Лордлар палатасида эса 750 нафар аъзо бор. Ойлик маоши — 5 950 АҚШ доллари.

Имтиёз: Уларга ижара ҳақи, саёҳат харажатлари ва ёрдамчиларининг маошлари учун алоҳида компенсация берилади.

🇩🇪Германия

Германия Бундестаги 4 йил муддатга сайланадиган 709 депутатдан иборат. Ойлик маоши — 11 227 АҚШ доллари.

Имтиёз: Аъзолар жамоат транспортларидан бепул фойдаланиш ва қўшимча харажатлар учун компенсация олиш ҳуқуқига эга.

🇫🇷 Франция

Парламент икки палатадан: Миллий Ассамблея ва Сенатдан иборат. Миллий Ассамблея 577 аъзо (5 йил), Сенат 348 сенатор (6 йил) дан иборат. Ойлик маоши — 6 минг АҚШ доллари.

Имтиёз: Коммунал тўлов ва тиббий муолажада имтиёзларга эга.

🇺🇿 Хўш, Ўзбекистонда вазият қандай?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан иборат: Қонунчилик палатаси (150 депутат) ҳамда Сенат (100 та сенатор). Ойлик маоши – 6-10 млн. сўм (бундан ташқари давлатнинг махсус фондидан харажатлар учун қўшимча 10 млн. сўм берилади).

Имтиёз: Депутат ва сенаторлар такси, темир йўл, аэропорт хизматидан имтиёзли равишда фойдаланиши мумкин. Қолаверса улар поезд ва самолётлардан навбатсиз комфорт жой олиш ҳуқуқига эга.

Депутатларга нима сабабдан имтиёзлар берилади?

Бу имтиёзлар депутатларга моддий масалалар билан чалғимасдан, ўз вазифаларини самарали бажаришлари учун жорий этилган.

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_тажрибаси

🧨МАВСУМ ОЧИҚ: ЯНА ПАҚИЛДОҚЛАР МАВЗУСИ

‼️🤨Ўзбекистонда пиротехника воситаларини сотиш ва шу турдаги воситалардан фойдаланганлик учун 7 миллион сўмгача жаримага тортилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Хўш, қўшниларимизда бу борада вазият қандай?

🇰🇿Қозоғистон

Жамоат жойларида пиротехника воситаларини рухсатсиз қўллаш 2 миллион сўм миқдорида жаримага сабаб бўлади. Агар 16 ёшгача бўлган болалар қўлга олинса, уларга огоҳлантириш берилади ёки ота-оналари жаримага тортилади. Бир йил давомида такрорий қоидабузарлик учун эса 3 миллион 800 минг сўм.

🇰🇬Қирғизистон

Қирғизистонда пиротехникалардан фақатгина рухсатнома асосида фойдаланиш мумкин. Ноқонуний фойдаланиш учун жарима миқдори 1 ярим миллион сўмдан 7 ярим миллион сўмгача.

🇹🇯Тожикистон

Республикада пиротехника воситаларини тақиқлаш тўғрисидаги қонун бундан 15 йил муқаддам, бахтсиз ҳодисалар сони ортгани учун қабул қилинган. Пақилдоқ олди-сотдиси билан шуғулланганлар 3 миллион сўм атрофида, фойдаланганлик учун эса 205 минг сўмдан 360 минг сўмгача жарима белгиланган.

🇹🇲Туркманистон

Бу ерда пиротехникани ноқонуний ишлатиш учун жарима миқдори 750 минг сўмдан 7 ярим миллионгача бўлиши мумкин. Аниқ миқдор ва жарима даражаси ҳолатга қараб фарқ қилиши мумкин.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM