Yoshlar kundaligi | Rasmiy
107K subscribers
12K photos
6.99K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Туйғу

Қўқон шамолида рўмолим учди,
Рўмолим қайда деб хаёлим учди.
Ёрим совға қилган ҳарир рўмолим,
Шамолга эргашиб қайларга тушди?


Шеър: Баҳодир Исо
🖼 Образда: Моҳларойим Қурбонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

Ҳеч қачон тўғри ишни қилишдан уялманг.

Бошингизни кўтаринг! Сиз мағлубият учун эмас, ғалаба учун яратилгансиз. Ўзингизга ишонинг, бировдан ишонч кутган одам ҳеч нарса қилолмайди.


Жорж Элиот
〰️〰️〰️〰️
Бугун таниқли инглиз ёзувчиси Жорж Элиот (1819-1880) туғилган кун.

Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда

🇮🇸 Исландияда вулқон хавфи: Гриндавик шаҳрининг 4 минг нафар аҳолиси эвакуация қилинди. Ҳудудда катта ёриқлар пайдо бўлган. Ундан буғ кўтарилмоқда – Euronews.

🇰🇬 Қирғизистонда кинофестивал: Ўзбекистонлик режиссёр Шокир Холиқовнинг “Якшанба” бадиий фильми Гран-прини қўлга киритди – ЎзА.

🇮🇱🇵🇸Тўрт кунлик сулҳ: Исроил ва Хамас гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазога ёрдам кўрсатиш бўйича келишиб олди – ToloNews.

🇲🇽 Оқибатлар ўрганилмоқда: Мексика кўрфазида нефт сизиб чиқишига Луизиана штати жануби-шарқий қирғоқлари яқинидаги қувурларнинг носозлиги сабаб қилиб кўрсатиляпти – АBC News.

🇨🇳 Хитойда халқаро ярмарка: Суперкарга ўхшаш, парракли автомобилнинг ақлли “самолёт”га айланиши барчани лол қолдирди – Жэньминь жибао.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юмор

😉 "Аёлни эркалаш" фанидан "0" баҳо олибди.

Yoshlar kundaligi
#Танқид

⭕️ БЎСТОНЛИҚ ТОМОНЛАРДА: ҲОКИМЛИКДА МУҲИТ СОҒЛОММИ?

🤔 Бўстонлиқда туман ҳокими Жўрабек Аҳмедов ва унинг ёшлар, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Маҳмуд Нурметов ўртасида можаро бошланганига ҳам мана бир ой бўлди.


💬 Ҳақоратларга чидай олмаган замҳоким ҳокимнинг кўзига тикка қараб ўзингниям... (на-на-най) деб ишхонадан дадил чиқиб кетган ва отпуск, унинг ортидан ишдан бўшашга ариза ёзган.

Сирасини айтганда, Бўстонлиқда ёшларга оид масалаларда қатор муаммолар қалашиб ётибди, ҳокимга муаммо олиб чиққан ёшлар турли шаклда босимга учраяпти. Ҳақорат ва сўкиниш одатий ҳол, деган ёқимсиз хабарлар келмоқда.

☄️ Ҳокимлик фаолиятининг дастлабки икки йилида яхши ишлаган, ёшлар меҳрини қозонган Жўрабек Аҳмедов бугунги кунга келиб ёшлар томонидан энг кўп танқид қилинадиган шахсга айлангани қанчалик адолатли ўзи? Балки ҳамма айб "нодон" ёшларнинг ўзида бўлса-чи? 

"Ёшлар кундалиги" Бўстонлиқда содир бўлаётган ҳолатларни диққат билан кузатиб бормоқда ва катта таҳлилий материал – журналистик суриштирув тайёрламоқда. 

📍 Ҳурматли Бўстонлиқ ёшлари! Агарда сизда масалага оид қўшимча ахборот ёки маълумот бўлса, "Ёшлар кундалиги" ботига юборинг. Шахсингиз сир сақланади ҳамда воқеликни реал очиб беришда ёрдам берган бўласиз.

👉 Бот манзили: @Yoshlar_aloqada_bot

Yoshlar kundaligi
​​#Танқид

⭕️ ҚИШЛОҚЛАРДА ПОРТЛАШ ОВОЗИ: ХОИН БОЖХОНАЧИЛАР ҚАЧОН ТОПИЛАДИ?

💬 Mufasa ёзяпти: "Божхона тизимида амалга оширилаётган  ислоҳотларни ҳар куни соат 00:00 да гувоҳи бўляпмиз 🎇  Бошида отишма бўляптими деб хавотирланардик, энди ўрганиб кетдик. Салют отилмаган куни бечора божхоначи бугун соққа қилмабди, оила бола-чақасига ҳеч вақо олиб кирмабди деб қайғурадиган бўлиб қолдик".

🧨 Бу муаммо пойтахтда эмас, Тошкент атрофларидаги шаҳару қишлоқларда ҳам бор. Чегараларимизда нималар бўляпти ўзи ростданам? Пиротехникани олиб киролган контрабандист бошқа нарсаларни, айтайлик, портловчи қуролларни ҳам олиб кириши мумкин экан, ўйлаб кўрилса.

🤔 Чунки, соҳада хоинлар бор. Кимдир Ватанни сотаяпти, порасини олиб бу нарсаларни киритаяпти. Эслаб кўринг, қачон божхона ходими контрабанда маҳсулотларини олиб киришга ёрдам бергани учун қўлга олинди, деган хабарни ўқигансиз? Ҳеч қачон. Нима, бу хоинлар қўлга тушмас ўғриларми?

🌒 Ярим тунда шаҳарни, қишлоқларни пақиллатиб портловчи моддалар билан мавлуд қилаётганлар кимлар? Наҳотки улар орқали биринчи қўлга етиб бўлмаса? Казо-казолар юриб тунги рейд қилишяпти, кафеларга боришаяпти.

📑 Мана, тайёр кейс. Бошқаларни тинчини бузаётган олифталар орқали биринчи қўлни топинглар, жиноятчини иссиқ изида фош қилиб ташланглар. Бир кўрайлик.

Менимча, бу қўлингиздан келади. Истак бўлса бас.

Yoshlar kundaligi
#Футбол

⭕️ ЎЗБЕК ЁШЛАРИ АНГЛИЯНИ ТИЗ ЧЎКТИРДИ

🏟 Индонезияда ўтаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

⛳️ “Жакарта” стадионида ўтган 1/8 финал босқичида Ўзбекистон ва Англия ёшлар терма жамоаси ўзаро рақобатлашди. Учрашувнинг 4-дақиқасида Амир Саидов боши билан дарвозага йўллаб, жамоамиз 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Бўлимнинг 36-дақиқасида Жоэль Ндала бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида Лазизбек Мирзаев жарима зарбасини мукаммал ижро этди ва жамоамизни олдинга олиб чиқди.

🏆 Ўйинда жамоамиз англиялик рақибларини 2:1 ҳисобида енгди.

⚽️ Энди футболчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда Франция ва Сенегал термалари ўртасидаги ўйин ғолибига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз таркибида икки нафар Тошкент вилояти фарзанди ҳам бор.

😉 Олға ёшлар, олға Ўзбекистон

Yoshlar kundaligi
#Расмий_муносабат

"Қишлоқларда портлаш овози: хоин божхоначилар қачон топилади?": Божхонадан жавоб келди!

Бу жараёнда билдирадиган ҳар бир фикрим тизим учун "адвокатлик қилмоқда" деб қабул қилинади, афсуски!

Ўтган йили август ойидан, жорий йилда сентябрь ойиданоқ пиротехникани ноқонуний олиб киришга уринишлар фош қилина бошланди.

Тахминан 30-40 минг долларни шу "иш"га тикаётган "ишбилармон"нинг демакки, ишончи аниқ - бу товар ички бозорда сотилишига ишонади!

Шуни кимдир сотиб олмаса, жамият бойкот эълон қилса, ўз-ўзида бозорда талаб сўнади ва таклиф ҳам йўқолади.

➡️ЖАВОБНИ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Мен сени севаман, ғунча лабида
Ўпичдай титраган шабнам мисоли.

Мен сени севаман, ҳижрон шабида
Эриб адо бўлган бир шам мисоли.

Мен сени севаман, чўққини қучиб
Жарликка осилиб турган қоядай.

Мен сени севаман, ўзидан қочиб,
Ўзига эргашиб юрган соядай.

Мен сени севаман...
О, бундан ортиқ
Севишимни талаб қилмагин, гулим.
Бундан ортиғини этолмам тортиқ,
Бундан ортиқ севги бўлади ўлим!

Шеър: Амир ХУДОЙБЕРДИ

P.S. Бу қиз "Дунё гўзали - 2023" танловида ғолиб бўлди. Сизнингча уми гўзалроқ?

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Минбар #Бекобод

МАХСУС ЛОЙИҲА: «ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ МИНБАРИ»

🏆Болаликдаги мақсаддан жаҳон чемпионлигигача.
Бекобод тумани "Пахтакор" МФЙ ёшлар етакчиси Исмоил Бобоевнинг ҳаётий ҳикояси.

Yoshlar kundaligi
#Самарканд2025

⭕️ ТАРИХИЙ ВОҚЕА: САМАРҚАНД 2025 ЙИЛДА ЮНЕСКО АССАМБЛЕЯСИГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛАДИ

Бу тадбир доим Парижда ўтказилган. Фақат бир марта бундан 40 йил муқаддам Париждан ташқарида, Болқонда ўтказилган эди. Самарқанд дунё маданияти пойтахтига айланиб бормоқда.

📍 Таъкидлаш жоизки, мазкур тарихий воқеа ўзбек дипломатияси ва сиёсий элитасининг оламшумул ютуғидир. Бу президент Шавкат Мирзиёев командасининг халқаро ташкилотлар билан фаол ва конструктив мулоқоти самарасидир.

🇺🇿 Ўзбекистонинг халқаро обрўси юксалиб бораётгани, катта мусобақаларга, халқаро тадбир ва анжуманларга мезбонлик қилишга чоғланаётгани ривожланиш белгисидир. Тинч ва осойишта заминда, мутараққий мамлакатдагина шундай қувончли воқеалар бўлади.

😉 Олға, Ўзбекистон!

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шарҳ

⭕️МУНОСИБЛАР САРАЛАНДИ

Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг Тошкент вилояти босқичи якунланди. Муносиблар республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

🤔 Нима деб ўйлайсиз, уларнинг қанчаси лауреат бўлади?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

🇺🇿 Тўлиқ сафарбарлик: Ўзбекистонда энергетика тизими 1 декабрдан 24 соатлик иш тартибига ўтади – ЎзА.

🇨🇳 Масжидлар ёпилди: Хитой ҳукумати энг кўп мусулмонлар яшайдиган ҳудудлардаги юзлаб масжидларни ёпди - HRW.

🇪🇸 Фаластин мустақиллигини тан олинади: Испания бош вазири Педро Санчес мамлакат Фаластин мустақиллигини яқин вақтлар ичида тан олишга тайёрлигини маълум қилди - El Confidencial

🇺🇸🇨🇦 Чегаралар ёпилди: Ниагара шаршараси яқинидаги кўприкда автомобиль портлаб, икки киши ҳалок бўлганидан кейин АҚШ ва Канада ўртасидаги тўртта чегара пункти ёпилган (видео) - The Guardian.

🇰🇬 Эътиборсизлик оқибатида: Бишкекдаги касалхоналардан бирида шифокорларнинг эътиборсизлиги сабаб қўли синган бемор вафот этди - Kg.24.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танқиддан_сўнг

"Шоҳбекат" лақабли бизнес

🏢Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Нурафшон 22 туман-шаҳарни бир-бири билан боғлайди.

🚖Ҳаракат кўп, транспорт кўп, 2 йил олдин қурилган янги шоҳбекат эса "соққа" қилувчи манзилга айланди. Бугун бу бино шоҳбекат вазифасини нега бажармапти?

😡Ноқулай жойдан ажратилган ер, нотўғри лойиҳа, хуллас баҳона мингта. Бу хато жабрини эса оддий одамлар, ҳайдовчилар тортмоқда. Хўш, бу лойиҳани барбод қилганлар ким? Кимдир бу масала билан қизиқадими ўзи?

Сизнингча, Нурафшон шоҳбекати қаерда бўлиши керак?

Yoshlar kundaligi
#спорт

⭕️ Футбол: 2024 йилги У23 Осиё кубогига қуръа ташланди

🏟 Унга кўра, Ўзбекистон Миллий терма жамоаси “Д” гуруҳидан жой олди ва қуйидаги жамоаларга қарши ўйнайди:

🇺🇿 Ўзбекистон
🇻🇳 Вьетнам
🇰🇼 Қувайт
🇲🇾 Малайзия

⚽️Мусобақа келаси йилнинг 15 апрель ва 3 май кунлари Қатарда ўтказилади. 16 жамоа Париж-2024 Олимпиадасига тўғридан-тўғри йўлланма берадиган 3та йўлланма учун кураш олиб боради. Тўртинчи бўлган жамоа Африка қитъаси вакили билан плей-оффда қатнашади.

Сиз жамоамиз имкониятини қандай баҳолайсиз? Фикрларингизни кутамиз.

Yoshlar kundaligi
#фото_танқид

Байрам ўтди, иззат битдими?😡

Бу ҳолат қаерда экани "Ёшлар кундалиги"га маълум. Ўзингизга ҳушёр бўлинг, кўрингчи, бу жиноят (давлат рамзини топташ жиноятдан бошқа нарса эмас - таҳририят) сизнинг ташкилотингиздамасмикан?

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️DIQQAT, TANLOV!

Ichki ishlar vazirligi yoshlar orasida huquqbuzarliklarning oldini olish va jinoyatchilikka qarshi kurashish maqsadida "Uyushmagan yoshlarni ilm-ma'rifatga va ma'naviyatga undovchi, bilimsizlik bilan hayotda muvaffaqiyat qozonib bo'lmasligini tushuntirishga qaratilgan ijtimoiy roliklar tanlovi"ni e'lon qiladi!

🗓Roliklar 2023-yil 20-dekabrga qadar qabul qilinadi.

💰G'oliblar pul mukofoti hamda esdalik sovg'alari bilan taqdirlanadi!
———
‼️ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Ички ишлар вазирлиги ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида "Уюшмаган ёшларни илм-маърифатга ва маънавиятга ундовчи, билимсизлик билан ҳаётда муваффақият қозониб бўлмаслигини тушунтиришга қаратилган ижтимоий роликлар танлови"ни эълон қилади!

🗓Роликлар 2023 йил 20 декабрга қадар қабул қилинади.

💰Ғолиблар пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади!

Telegram I YouTube I Instagram