Yoshlar kundaligi | Rasmiy
105K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Audio
#Шарҳ

Олмалиқда нима бўлган эди – биринчи қисм

Бу аудиода Олмалиқ шаҳридаги марказий поликлиника лор врачи Аброр Исломов билан фуқаролар суҳбати. Фуқаролар томоқ, бурун, қулоқ ювиш пуллик эканидан норози.🧐 Тушунарли.

Прейскурант йўқ, демак ноқонуний деяпти фуқаролар.🤦‍♀️ Шундаймикан? 🤷‍♀️ Бу ерда можаронинг сабаби сифатида иссиғи 40 даражага чиқаётган 3 яшар болага токи дорихонадан дори 💊олиб келиб беришмагунча укол қилмагани айтилмоқда. Буям тушунарли.

‼️Халқда савол туғилаяпти: нега Олмалиқда тиббиёт масканларида тиббий препаратлар,
ҳатто биринчи ёрдам, температурани тушириш учун димедрол ва анальгин ҳам йўқ?..
Тушунарли. Ҳақли савол.

👨‍🔬Давом этамиз. Доктор боланинг томоғини тиббиёт усулида ювгани учун пул бериб кетишни айтаяпти.😱 Факт бор. Аммо, гап фақат шундами? Шошилманг.☝️

Иккинчи аудио ва бизнинг шарҳимизни кутинг. Пост яқин соатларда эълон қилинади.🤟

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook |Telegram| You tube | Twitter|
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари Рустам Унаров билан суҳбат. Бу ҳақдаги шарҳ қуйида.👇👇 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг: Facebook |Telegram| You tube | Twitter|
#Шарҳ

Олмалиқда нима бўлган эди – иккинчи қисм

Давом этамиз. Фуқаро (аёл киши) лор врач Аброр Исломовни пуллик асосда ишлаётганини аудиога ёзиб олган эди. Сўнгра, улар изоҳ сўраб тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустам Унаров ҳузурига боришади. Бўлди. Шу жойда тўхтаймиз. Буёғига энди саволлар, мулоҳазалар туғилади.

"Ёшлар кундалиги"нинг аниқлашича, бу врач ўз соҳаси бўйича анча таниқли мутахассис. Унда даволаниш учун узоқ ва яқинлардан беморлар Олмалиққа келишар экан.🚙 Демак, мутахассис ўз ишининг устаси, бугунги тиббиёт тизимига керакли мутахассислардан бири. Унда бизнинг эътироз нимадан?🤔

Аввало, тиббиёт бирлашмаси раҳбари Рустам Унаровнинг ҳеч нимадан хабари йўқ кишидек ажабланиб, фуқаролар билан суҳбатлашиши ғашингни келтиради. Ўзи раҳбарлик қилаётган шифохонада бўлаётган ишлардан "бехабарни ёқволиб", ходимларини ҳимоясиз қолдириш, бунга ақалли уриниб кўрмаслик таажжуб.😱

Очиғини айтиш керак ва буни давлат раҳбари ҳам катта минбардан туриб айтган: ҳозир Ўзбекистонда тиббиёт пулликми ёки йўқ эканига ҳеч кимда жавоб йўқ. Бу фақат Олмалиқда эмас, барча ҳудудларда мавжуд вазият.

Соғлиқни сақлаш ташкилотида қайси дорилар, хизматлар пуллик ва яна қайсилари текин эканига ҳали тўла изоҳ, тушунтириш, расмий бир ҳужжат йўқ.🙅‍♂️ Ҳарҳолда, бу мавзу бўйича қизиққанимизда ўнга яқин ҳужжатларда турлича ёндашувларга кўзимиз тушди.

Аслида бу ерда энг ҳал қилувчи нуқта ҳам мана шу.☝️ Масъулиятни ўз бўйнига олмайдиган раҳбарлар, телефон кўтариб ўзини саволга тутгандан чўчиб тушадиган, ходимларидан бемалол юз ўгирадиган мутасаддилар – энг камида яхши, намунали, ғурурли одам эмас.🤦‍♂️

Докторлар қанча ойлик олади, биласизми? Нега араб давлатлари, дейлик, Яманда минглаб ўзбек докторлари ишлайди, ўйлаб кўрганмисиз? У ерда докторга доктордек муомалада бўлишади. У ерда докторлар хизматига яраша ҳақ олади.💵🤙

Умуман, олтин қоида бор: ходим меҳнатига яраша ҳақ олмаса – олган маошига яраша ишлай бошлайди. Шуни истайсизми? 🤟🙈 Олмалиқда шундай бўлган, менимча. Докторни айбламайман...🙋‍♂️

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter|
#Шарҳ #Жанг_олдидан

БАҲОДИР ЖАЛОЛОВ РИНГГА КЎТАРИЛМОҚДА. ЖАНГ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МУЛОҲАЗА

Муқаддима

Алабай ва питбуль жангини кўрганмисиз? Афсус, мен кўрдим.

Кўрмаганларда эса (кўрманг ҳам, тавсия этмайман) савол пайдо бўлиши мумкин. Қанақа қилиб ҳар хил вазнда бўлган иккита кучукни уриштириш мумкин? Алабай питбулга нисбатан икки баравар катта ва оғирроқ бўлса рақибини ғажиб ташлайди-ку? Албатта, мантиқий савол.

Алабай питбулдан анча баландроқ, оғирроқ, ҳамда кучлироқ. Аммо питбуль чаққонроқ, қайишқоқроқ ва унинг қопиши кучлироқ. Ва яна муҳим омил — питбуль оғриққа бемалол чидай олади. Хато қилишим мумкин, аммо агарда адашмасам жангларнинг деярли 80% питбуль ғалабаси билан якунланади.

Сценарий бир хил — биринчи беш дақиқа давомида алабай рақибидан устун, аммо кейинроқ алабай чарчаганидан сўнг ташаббус бутунлай питбуль томонига ўтади. Агарда бошида масалани ўз фойдасига ҳал қилмаса (қанақа қилиб ўйлайман тушунтириш ҳожати йўқ), кейин катта кучук анча қийин аҳволга тушиб қолади.

Нима учун ушбу таққослаш келтирилди

Жалолов рақибидан баландроқ, оғирроқ, кучлироқ. Торрес эса яқин масофада, албатта чаққонроқ ва қайишқоқроқ бўлади. Баҳодирнинг джеб ва айниқса кросси, яъни тўғридан бериладиган зарбалар кучлироқ. Ричардда эса хуклар. Ва яна битта муҳим омилни айтиб ўтиш керак — Торрес зарбаларни яхши ушлайди.

Ҳа, мен адашмадим. Тўғри ўқидингиз. Торрес зарбаларни яхши ушлайди. 2019 йилда бўлган жангни ҳозир инобатга олмасак ҳам бўлади. Торрес ўша пайтдан анча ўсди. Ва ушбу Олимпиадада шахсан мен ўзим бир нечта шунга ўхшаган воқеаларни кузатдим — 5 йил олдин рақибларидан калтак еб юрган боксчилар Токио 2020 да ўз реваншларини олишди. Торрес эса ушбу турнирда бир қанча ўта кучли зарбаларни жиддий рақиблардан (Перо, Кункабаев) ўтказиб юборган, аммо бирон марта рингнинг полига йиқилмади.

Бизга маъқул бўлган жанг сценарийси

Баҳодир одатдагидай ўзига қулай, яъни узоқ бўлган масофадан ишлаши керак. Ва ўзининг машҳур джеб ва кроссларини доимо ишлатиши керак. Рақибимиз эса, албатта, ўша масофани бузишга ҳаракат қилади ўзининг оғир хукларини бериш учун. Агарда боксчимиз оёқда битта бир хил темпда уч раунд давомида ишласа, бу энг муҳим омиллардан бири, бизда муаммо бўлмайди.

Менимча, биринчи раундда Баҳодирда муаммо бўлмаса керак, аммо иккинчи раунддан бошлаб Жалолов аста-секин чарчашни бошлайди. Рақибимиз эса, менимча, ўша темпда тинмай ишлайди. Мана шу жойда жирканмай клинчларни ишлатиш керак бўлади, фақат ҳакамдан жарима очкони олмай. Ва шу тарзда жангни охиргача олиб бориш керак бўлади. Албатта, джеб ва кроссларни эсдан чиқармай.

Баҳодирда яна битта катта плюси бор. Апперкотлар. Мана шу пастдан бериладиган зарбани Баҳодир иккинчи раунднинг охирида ёки учинчи раунд бошланиши билан берса бўлади. Торрес ҳужумга бошини пастга эгиб ташланади, бу эса джеб ва кроссларга сал ноқулайлик яратса-да, аммо апперкотлар учун идеал позиция бўлади. Торреснинг ҳужумларининг бирида, айнан у кутмаган пайтида, ўша апперкот билан рақибимизга катта сюрпризни қилса бўлади. Ричард эса, менимча, Жалоловнинг 80% зарбалари джеб ва кросс деб ўйлайди. Ва кутмаган зарбадан сўнг, ким билади, балки ушбу Олимпиадада Торрес илк маротаба канвасга йиқилади.

Жанг фаворити

Хуллас калом. Менимча, биз ушбу жангда фаворитмиз, аммо яққол эмас. Менимча бизнинг устунлигимиз — 55/45. Агарда Жалолов ўзининг 100% ни кўрсатса, жангда ютишимиз керак. Аммо Торреснинг формаси мени ҳавотирга солмоқда. Ва ҳакамларга ҳам менда ишонч йўқ. Агарда тенг жанг бўлса, катта эҳтимол билан олтин медал Америкага жўнатиб кетади.

P.S.

1. Ушбу матнда мен ўзимнинг шахсий фикримни билдирдим. Фақатгина алабай ва питбулнинг жанг услубини таққослаш учун келтирдим. Одамларни итлар билан солиштирмадим (ушбу мурожаат матнни ўқимаган ёки нотўғри тушунганларга).

2. Қизиқ нарса, алабай — Ўрта Осиё ҳудудида шаклланган, Ўзбекистонда кўп, питбуль эса Америка Қўшма Штатларида, ўзи Америка питбули дейилади.

© Отабек Жўраев

ЁШЛАР КУНДАЛИГИ
#Шарҳ

МИРЗАЕВНИНГ КАДРЛАРИ ҚАЕРДА ВА ҚАНДАЙ ИШЛАМОҚДА?


Бугун Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими сифатида иш бошлаганига икки йил тўлди. Унинг фаолиятига баҳо бермоқчи эмасмиз. Ҳақиқий баҳони тарих беради, албатта.

Зойир Мирзаевни яқиндан билганлар у мураббий, устоз сифатида новатор эканини айтади. "Ёшлар кундалиги" жаноб Мирзаевнинг ўтган икки йиллик фаолиятини таҳлил қилди ва у томонидан тарбияланган ҳамда керак пайтда қайта сафга қайтарилган кадрларга эътибор қаратди. 

Чолларга тўзим берсин


Пискентлик нуроний Абдусамад Носиров узоқ йиллар раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Виждонан, самимий ва таъсирли қилиб гапиради. Марказий каналларнинг мухбирлари ҳар доим Носировни қидириб юрадилар. Боиси, у ислоҳотлар моҳияти ҳақида образли гап айтади, жўяли таклиф бера олади. Зойир Мирзаев нима қилди, билмадик, аммо кексаликни бўйинга олиб, опоқдада бўлиб уйида ўтирган Абдусамад бобо бугун йигитлардек елиб-югуриб "Нуроний"ни бошқаряпти.

Она қироличанинг қайтиши

Бўстонлиқ юлдузи Сайёра Файзиевани кимлардир шунчаки ёмон кўради, кимлардир қўрқади, қолганлари эса у кишининг шогирдлари. Хос давраларда "Она қиролича" деган ном-у нишони ҳам борки, бунда унинг уддабуронлиги, туғма кайвони эканига бир урғу бор. Характер ерники эмас, "уёқ"дан келган. Зойир Мирзаев Сайёра Файзиевани вилоят кайвонилари сафига қайтарди, катта тажрибасидан унумли фойдаланяпти.  

Қорахитойни рози қилган илк раҳбар

Ким нима деса десин – Оҳангарон туманининг машҳур Қорахитой қишлоғи бирон ҳокимга тан бермади-бермади. Фақат қорачадан келган, Қашқадарёнинг Китоб шевасида гапни букмай гапирадиган Абдурасул Абдуллаев туман ҳокими бўлиб келдию, бунга чек қўйилди. Банкир, молиячи, ҳокимликни кўрган, қишлоқ хўжалигини, чорвани ичдан биладиган шундай тилла кадрни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига таклиф этиш – дадил ва самимий қарор эди.  

Учар йигитнинг парвози

Қуйи Чирчиқда ҳоким ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Отабек Султонбеков вилоят ҳокимига ўринбосар бўлгач, тегирмонга бир тушиб чиқди.  Зойир Мирзаев уни обдон синади Шу билан бирга энг масъулиятли ишларни топширди, маълум бир мустақиллик берди. Ҳозир у энг керакли, уддабурон раҳбарга айланди-қолди. Отабек Султонбеков табиатан тезкор, харакатчан йигит. Бугун шу "учар йигит" мансаб пиллапояларида парвоз қиляпти. Ишлаяпти, тинмаяпти. Зойир Мирзаев Тошкент вилоятида етиштирган энг истеъдодли кадр бўлиб кўзга ташланяпти. 

Хуш келибсиз, жаноби Сардорлар
!

Бу икки Сардорлар кечагина кўзга ташланмай юришар эди. Вилоят ҳокими ёш ва серғайрат бу икки йигитни майдон марказига олиб чиқди. Улар билан ҳамманинг олдида тенг суҳбатлашиб, маслаҳатлашиб "дух" берди, ишонч билдирди. Гап "Инсон" ижтимоий ҳимоя маркази раҳбари Сардор Эргашев ва Давактив вилоят бўлими раҳбари Сардор Жумаев ҳақида. Бу йигитларда кўп гап бор. Ҳали юрт сўрайди, халққа астойдил хизмат қилади. Уларнинг исм-фамилияларини эслаб қолинг. 

Авазхоннинг Нурафшонга келиши


Маданият бошқармасининг раҳбари Авазбек Шомуродов қисқа вақт ичида фаоллар ўртасида обрў, нуфуз топди. Вилоятда ўтаётган маданий тадбирларнинг савияси ортди.

Музаффария жадид мактаби

Биласиз, юз йиллар бурун боболаримиз "Музаффария" номли жадид мактаби очишган. Вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат бўлими бошлиғи Музаффар Арипов жадидона қарашлари ва иш услуби билан "орготдел"га янгича ҳаво олиб кирди. Таниш-билишчилик омили анча камайди.  

Янги Одилжон


Бугун Янгийўл тумани ҳокими лавозимида ишлаётган Одилжон Атоуллаев Зойир Мирзаевнинг яна бир топилмаси. Нурафшон шаҳри “Чиғириқ” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаётган йигит бирданига катта бир туманга ҳоким бўлди.

Хулоса


Бу кадрлар осмондан келмади. Шу атрофларда, шу тизимда ишлаб юрган одамлар. Зойир Мирзаев кадрлар сиёсатини шундай олиб боряптики, ҳамма ўз ўрнида ва ўзига лойиқ жойда. Аслида ҳам энг муҳими шул.

Муаллиф: Ҳорун Абдусаидов

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шарҳ

⭕️МУНОСИБЛАР САРАЛАНДИ

Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг Тошкент вилояти босқичи якунланди. Муносиблар республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

🤔 Нима деб ўйлайсиз, уларнинг қанчаси лауреат бўлади?

Yoshlar kundaligi
#Шарҳ

Исроил-Эрон тўқнашуви: курашнинг янги жабҳаси


Кеча тунда дунё учинчи жаҳон урушига жуда яқин келди. Эрон балластик ракеталар билан Исроил шаҳарларини бомбардимон қилди. Бу Эроннинг тўғридан-тўғри берилган биринчи зарбасидир. Исроил ва Эрон қарама қаршилиги узоқ вақт прокси урушлар тарзида ривожланиб келди, аммо охирги ойларда содир бўлган воқеалар вазиятни кескинлаштириб юборди.

Воқеалар мундарижасига қарайдиган бўлсак, Исроил бу урушни ўзи хоҳлади, Эрон билан тўғридан тўғри урушга кириш учун узоқ вақт тайёрланди, икки давлатниг олий раҳбарияти бир вақтнинг ўзида ахборот уруши олиб боришди. Хўш, Исроил бундан қандай манфаат кўзламоқда?

Бизнингча, мақсад Яқин Шарқда Эрон амбицияларига жиддий зарба бериш, уни бутунлай қуролсизлантириш орқали Исроил ўзи учун янги, мутлақо бошқача даврга киришни мўлжал қилган. Эрон режими қуласа, Исроилга қарши турадиган бошқа жиддий куч қолмайди: аввалроқ Ироқ кучсизлантирилган, Миср ҳам пароканда қилинган, Туркия Исроил билан даҳанаки можаро қилиши мумкин, амалда эса улар умумий иттифоқчилар гуруҳига киради.

Эрон билан уруш Исроилга қанчалар қимматга тушади, форслар нималарга қодир ўзи? Эрон ядро қуролига расман эга бўлмаса ҳам, баъзи манбаларда мамлакат аллақачон ядровий даврга киргани айтилади. Истиқболда Исроилнинг мавжудлигига жиддий хавф сифатида кўриладиган бундай жиддий воқеага йўл қўймаслик учун бугун Исроил Эронни катта урушга чорлади. Исроил элитасининг фикрича, Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги керак ва бу йўлда уруш муқаррар эди. Энди прокси давлатлар ва гуруҳлар орқали эмас, тўғридан-тўғри уруш аланга олди.

Албатта, Эрон бу – катта можаролардан ўзини олиб қочишга уринадиган араб давлатлари эмас. Иқтисодий салоҳияти жаҳон иқтисодиёти билан мустаҳкам боғланмаган, санкциялар билан қўрқитиш мантиқсиз. Исроил ва унинг энг яқин иттифоқчиси АҚШ Эронга қарши қандай юриш қилади – гап шунда. Чунки, Исроил мустақил равишда ҳозирги Эронга қўшин киритишга журъат қила олмайди, АҚШнинг қўллови бу ерда жуда зарур. АҚШда эса сайловлар йили, улар ҳам катта можароларга дучор бўлишдан тийилади. Хуллас, дунё тарихида яна бир муҳим воқеликка гувоҳ бўлаяпмиз.

Хулоса шуки, биз ҳар қандай урушларга, ҳунрезликка қаршимиз. Урушқоқ давлатлар ва лидерларнинг дастидан оддий одамлар жабр чекаяпти – фожиа шунда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM