Yoshlar kundaligi | Rasmiy
105K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#ажабо

⭕️ НАПОЛЕОННИНГ ШЛЯПАСИГА ХАРИДОР ЧИҚДИ

🇫🇷 XIX асрда қора қундуз терисидан тикилган шляпа Наполеон Бонапартни ўзгача савлатли қилиб кўрсатган.

💶 Яқинда ўтказилган Париждаги аукционда шляпа қарийб икки миллион еврога сотилган. Аввалроқ у шу аукцион уйи томонидан 2014 йилда ўтказилган аукционда 1 миллион 884 минг еврога ҳисобланган. Шляпа харидорининг шахси ҳақида маълумот берилмаган. Савдо роса шов-шувга сабаб бўлган эди.

Yoshlar kundaligi
#эшитдингизми

КЕСДИНГИЗМИ, ЭНДИ ЭКИБ ҲАМ ҚЎЯСИЗ!

Ҳайрон бўлманг, бу амалиёт ҳозирча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишларида кўриб чиқиляпти.

🪓 Унга кўра, энди давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахслар қайтадан компенсациявий дарахт ва бута кўчатларини айнан кесилган жойига экиб, 3 йил парваришлайди.

‼️Шунингдек, бу борада белгиланган талабларни бузган юридик шахсларга молиявий санкциялар қўлланилиши мумкин.

🤔 Сизнингча, бу амалиёт қанчалик ўз натижасини беради?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юраги_бўшлар_кўрмасин

БОЛАЛАРИНИ ЁҚМОҚЧИ БЎЛГАН АЁЛ, СЕН ҲАМ ОНАМИСАН?

Фаластиндаги воқеаларни кўринг, ўз боласини сақлаб қолиш учун ўзини ўққа тутаётган она, жигаргўшасининг ўлигини устида дод-фарёд чекаётган оналарни кўриб бутун вужудинг билан урушдан нафратланасан, лаънатлар айтасан.

Лекин фарзандидан озгина қийинчилик туфайли воз кечган, ҳаттоки ўлдиришгача борган "она"ларни кўриб, дилинг оғрийди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хоразмлик онанинг 3 нафар фарзандини ёқиб юбориш билан таҳдид қилганини кўриб, тўғриси, "Сен ҳам онамисан", дейсан.

Сабаби аниқланмоқда, дейиляпти. Ҳар қандай сабаб ҳам фарзандини ўлдириш учун баҳона бўлолмайди.

Бу болаларнинг бири икки ёш, бири уч ёш, бири олти ёш. Фарзандинг қўлига зирапча кирса, унга қўшилиб жонинг оғрийдику. Ҳар қанча ҳаётдан тўйиб кетадиган даражада қийналган бўлсанг ҳам фарзандингни бунга аралаштирма, эй "она".

Yoshlar kundaligi
ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАСИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

‼️ Йил якуни бўйичаТошкент вилоятида самарали фаолият юритаётган техникумлар директорлари ўртасида ўтказилган cўровнома ўз якунига етди.

🔰Бугун соат 17:00 даги натижаларга кўра, энг кўп овоз тўплаган номзодлар қуйидагилар:

🥇Жамшид Абилов -735 та овоз;
🥈Гулчирой Турсунова - 554 та овоз;
🥉Маҳмуд Сайимов - 505 та овоз.


‼️Мамлакат Ғуломова 3 та, Хуршид Ешимов 24 та, Нилуфар Шоюнусова 58 та овоз билан охирги ўринларни банд қилди.

🎁 Эслатиб ўтамиз, сўровномалар ғолиблари йил якунида тақдирланади.

Сўровномаларимиз эса давом этади.

Yoshlar kundaligi
Диққат, сўровнома!

ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ФАОЛЛИК КЎРСАТГАН БОШҚАРМА БОШЛИҒИГА ОВОЗ БЕРИНГ!

🔘Йилнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этамиз.

⚡️Юқоридаги суратдан жорий йилда Тошкент вилоятидаги бошқармаларда раҳбарлик қилаётган масъуллар ўрин олган.

Қани ёшлар, овоз беринг, сизнингча, қайси бошқарма бошлиғи ёшлар билан ишлашда ўрнак бўла олди?

Сўровнома 24 ноябрь соат 17:00 гача давом этади.

Сўровнома ҳомийси: "ЖАННАТ МАКОН" мебел компанияси.

🎁 Энг кўп овоз тўплаган иштирокчи йил якунида ҳомийимизнинг махсус совғаси билан тақдирланади.

ОВОЗ БЕРИШ УЧУН
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Ой юзингга жон била то бандаман...

Қўшиқдан.

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

Ҳеч қачон катта қийинчиликларсиз буюк нарсалар бўлмайди.

✍️ Мари Франсуа Аруэ (тахаллуси Вольтер)

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Бугун дунёга машҳур файласуф, Француз ёзувчиси, тарихчи Мари Франсуа Аруэ (1694-1778) туғилган кун.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

🇺🇿 Шифокорга тажовуз қилинди: Тошкент шаҳридаги шифохоналардан бирида Бош прокуратура академияси тингловчиси бўлган йигит шифокорга темир стул улоқтирган - Kun.uz

🇫🇮 🇷🇺 Чегаралар ёпилади: Финляндия ҳукумати  Россия билан чегарасидаги барча назорат-ўтказиш пунктларини бутунлай ёпишни режалаштирмоқда - IltaLehti

🇰🇿 ChstGPT энди ҳужжат тайёрлайди: Қозоғистон сунъий интеллектдан фуқаролар ҳужжатларини кечаю кундуз қайта ишлаш, барча саволлар ва хизматларга бевосита чат орқали жавоб бериш мақсадида фойдаланмоқчи - NUR.KZ

🇪🇬👶🏻 Чақалоқлар қадри учун: Исроил Ғазодаги касалхоналардан бирига ҳалокатли зарба бергани сабаб 28 та эрта туғилган чақалоқ Мисрга эвакуация қилинди - Philstar

🇺🇿🇮🇷 Ўзбекистон азалий рақиби билан ўйнайди: Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 2-саралаш босқичи доирасида Эрон миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб боради - Championat.asia

Yoshlar kundaligi
#21_ноябрь_Бутунжаҳон_телевидени_куни

⭕️ “Nurafshon TV” фаолиятига назар ёхуд 2 йилда нималарга улгурилди

📄 Президентимизнинг 2021 йил 18 ноябрдаги қарорига асосан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида “Nurafshon TV” ташкил этилди. Бунга ҳам 2 йил бўлибди.

🤔 Хўш, шу давр ичида ҳудуднинг расмий телеканали ўз томошабинларини топдими? Вилоятда бўлаётган ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва маданий-маърифий ҳаётида рўй бераётган ислоҳотларни ёритишда қанчалик кириб боряпти? Бу ҳақида бир сарҳисоб қилиб кўрамиз.

➡️ Илк қадам:

📣 Телеканал расман 2022 йил 17 январь куни 9:00 дан ўз дастурларини бошлаган эди. Эфир туну кун, 24 соат учун узлуксиз тарзда тузилган. (Бошқа вилоятлардаги маҳаллий телеканалларда 18 соат) Ҳозирги пайтда 20 га яқин муаллифлик кўрсатув ва информацион дастурлар бор.

🎞 Тошкент вилоятида бўлаётган ислоҳотлар ҳақида асосан информацион ва таҳлилий жанрдаги лавҳалар тайёрланиб, “Репортаж” дастурида ёритилмоқда. Ҳафтада бир “Ёшлар кундалиги” дастури берилади.

➡️ Мавжуд муаммолар:

📺 “Nurafshon TV” телеканали директори Олим Бегалиевнинг айтишича, кўрсатувлар сонини кўпайтириш, муаллифлик телелойиҳаларнинг қамровини ошириш мавжуд техник имкониятларга боғлиқ. Айни пайтда транспорт воситалари ва камералар олдиндан буюртма асосида МТРК дан олинади. Шу туфайли телеканал ҳали мустақил тўлиқ ишга тушгани йўқ.

📻 Ўз навбатида Тошкент вилояти телерадиоканали ҳам ҳали ташкил этилмади.

➡️ Кадрлар захираси:

👨‍💼 Ҳозир телеканалда 45 нафар ходим фаолият юритмоқда. Уларнинг деярли 99%  40 ёшгача бўлган журналистлар, оператор ва монтаж усталаридир. Улар журналистика ва турдош олийгоҳларни тугатган. Талаба бўлиб ишлаётганлар ҳам бор.

➡️ Ижронинг кечикиши:

📑 Президент қарорига асосан 2022-2023 йиллар Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти телерадиоканали учун комплекс бино қуриш белгиланган эди. Айрим сабабларга кўра, бу ишлар 2024-2025 йилларга қолдирилди. Бироқ "Nurafshon city" дан ер ва тегишли маблағлар ажратилган. Кейинги йилдан қурилиш ишлари бошланади. Шу асосида босқичма-босқич бинони мультимедиа, дастурий таъминот ва эҳтиёт қисмлари билан технологик жиҳозлаш ишлари олиб борилади.

➡️ Қайси ҳудудлар фаол? Сабаблар нимада?

Телеканалда кўпроқ Олмалиқ, Чирчиқ, Оҳангарон, Нурафшон шаҳарлари, Ўрта Чирчиқ, Тошкент, Паркент туманлари фаол ёритилади. Бироқ бошқа ҳудудларни ҳам қамраб олишга ҳаракат қилинмоқда.

🧐 Бунда муаммо зарур техникаларнинг етишмовчилигидир. Шунингдек, айрим туман-шаҳарлар ҳокимларининг матбуот котиблари масофадан туриб тайёр видеолавҳа юборишга шароити йўқ. Шу сабабли улар билан мунтазам ҳамкорлик қилинмаяпти. Агар бу муаммо ҳал бўлса телеканал дастурлари янада бойиган бўлар эди.

➡️2 йилда нималарга улгурилди?

👉 Бугунгача “Nurafshon TV” телеканалида жамоа шаклланди, Тошкент вилоятидаги ҳокимликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари матбуот котиблари билан ҳамкорликни йўлга қўйилди. Лекин танганинг иккинчи томони бўлган баъзи мухлиси йўқ кўрсатувлардан воз кечиб, янги телелойиҳаларни устида ишлаш пайти келди.

⚡️⚡️⚡️Мақсад ривожланаётган медиа майдонда бошқа ОАВ лар билан фаол рақобатлашиш, берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш ва вилоят аҳолисига сифатли медиамаҳсулотлар беришдир.

Хулоса:
P/S:  Ўтган 2 йил  бир қарашда камдек  кўриниши мумкин. Лекин  шу давр соҳада тажриба  тўпланишига етарли бўлди. Мавжуд имкониятлардан ҳам унумли фойдаланиб ижодий ходимлар самарали меҳнат  қиляпти. Бироқ ҳали бу телеканал ўз аудиторияси тўпгани йўқ.  Рақобат майдони катта. Бу ижодий жараёнида уларга омад тилаймиз.

Yoshlar kundaligi
#вазият

⭕️ Янгийўлда ҳомиладор аёл ўлими бўйича тафсилотлар очиқланди

💬 Ижтимоий тармоқларда янгийўллик ҳомиладор аёлнинг шифохонада вафот этгани ҳақида айтилган видеомурожаат тарқалди. Тошкент вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолатга аниқлик киритди.

📑 Суд тиббиёт экспертизаси дастлабки хулосасига кўра, марҳумада ҳомиладорликка алоқадор бўлмаган нейрофиброматоз хасталиги асоратлари оқибатида талоқ артериясининг, ичак тутқич томирларнинг спонтан ёрилиши тўсатдан ўлим ҳолатига олиб келган.

🧬 Маълумотларга кўра, артерияларнинг тўсатдан ёрилиши – наслий хасталик ҳисобланган нейрофиброматоз (Реклингхаузен синдроми)нинг асорати бўлиб, аксарият ҳолатларда ўлим билан якунланади.

⚖️ Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар суриштирув олиб бормоқда.

Yoshlar kundaligi
#Муҳокама_учун_мавзу

Инсоният келажагига яна бир хавф


🌐Сунъий интеллект борган сари барча соҳаларга кириб боряпти. Ундан фойдаланиш орқали инсонларнинг ҳаёти озми-кўпми енгиллашмоқда.

🏍Масалан, мактабда давоматни таҳлил қилувчи экран, ўйинчини зериктирмайдиган шахмат тахтаси, худди уй ҳайвонидек эгасига содиқ мотоцикл бир қарашда барчани ҳайрон қолдиради.

📊Лекин сунъий интеллект айрим соҳалардаги ходимлар бажарадиган вазифаларни қила бошлагач, инсон меҳнатига эҳтиёж қолмаётгандек.Турли саволларга жавоб бериш ва одамлар билан мулоқот қилиш имкониятига эга ''ChatGPT'' (Generative Pre-trained Transformer) – махсус чат бот АҚШ да 4,8 миллион иш ўрнини йўқ қилиши кутиляпти. Хитойда эса аллақачон 3,1 миллион нафар аҳоли ишсиз қолди.

📌Хўш, шу ўринда бир савол туғилади. Сунъий интеллект – имконми ёки хавф?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Футбол

ҒАЛАБАГА ТЕНГ ДУРАНГ: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ УЙҒОНГАН КЕЧА

Ўзбекистон🇺🇿 – Эрон🇮🇷 2:2

Yoshlar kundaligi