Yoshlar kundaligi | Rasmiy
99.3K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

😳Инсон қаерда бўлмасин, ўз ҳаракати билан олган тарбиясини намоён қилиб қўяди. Мана бу ўсмир ҳам синф хонасидаги доскани уриб синдириб, машҳурлик учун видеони ижтимоий тармоққа жойлади.

⚠️Телефонга ружу қўйган, дарди фикри лайк бўлган бундай авлодни кўриб ачинасан, келажакдан хавотирга тушасан. Ҳе, тарбиянгга сенинг, деворгинг келади...

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жанжал #Акфа_университети

Хусусий университетларда аҳвол жуда ёмон. Саводсизлик манбаига айланган бу даргоҳларда давлат йўқ.

Ёшлар ташкилотининг "Акфа"да кичик ячейкаси борми? Собиқ президент маслаҳатчиси, бой ота Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қудаси бўлмиш Абдужаббор Абдувоҳидов ота-оналарга нега бақираяпти?

Қайси ташкилот бу ғўддайган бойлардан "Акфа" университетида тўлов-контракт нархи бирданига 100 миллион сўм этиб белгиланганига изоҳ сўрайди?

Битта бу эмас, ҳамма хусусий олийгоҳу мактабларда ёшлар ташкилотининг вакиллари – бошланғич ташкилотлари бўлиши шарт.

Йўқ, булар ҳамма сиёсатини оддий мактабларга, давлат университетларига қилади. Уларни тадбирларга кўмиб ташлайди. Мана, сизга фронт. Боринг, ёшлар билан корчалонлар ўртасига тушинг, жаноб!

Таълимни бизнесга айлантириш жараёни қачон бошланиб қачон бу даражага келганини ҳам билмай қолдик. Бахайр бўлсин.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор_видео #ТАРҚАТИНГ

ОТА-ОНАЛАР, ОГОҲ БЎЛИНГ, БОЛАЛАРНИНГ КАСАЛЛАНИШИ ТОШКЕНТГА ҲАМ ЕТИБ КЕЛДИ!

‼️Айтишларича, пойтахтдаги 16-шифохонанинг токсикология бўлими заҳарланган болалар билан тўлиб тошган.

➡️Куни кеча бу заҳарланиш Чустда кузатилган, 71 нафар бола мактаб ва боғчаларда тарқатилган "Антиструмин" препарати сабаб шифохонага тушганди. Шундан сўнг телеграм каналларида Андижон ва Фарғонада ҳам болаларнинг заҳарланиши кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

☄️Журналист Муаззам Иброҳимова фейсбукдаги саҳифасида "UzEX" (бюджетдаги ташкилотларнинг электрон дўкони) орқали катта миқдордаги "Антиструмин" 3041146 рақам остида ўтган йили кузда давлатга сотилгани ва 12 вилоятга тарқатилганини маълум қилди. "Ўша "Антиструмин" 2019 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, яроқлилик муддати 2022 йилгача эди... Муддати аллақачон ўтган дорини боғча болаларига ичириш учун ким бўлиш керак?", деб ёзади М. Иброҳимова.

📌Худди шуни тасдиқлагандек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги зудлик билан барча вилоят бўлимларига шошилинч хат чиқариб, ушбу препарат истеъмолини тўхтатди.

Ҳурматли ота-оналар, болангизнинг саломатлигидан огоҳ бўлинг.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Фузулий лутф этиб кетган бир замон,
Гўзаллар вафосиз, алдоқчи дедим.
Ёнингда қолишга йўқ эди имкон,
Мен сенинг ёдингда қолмоқчи эдим.

Шеър: Иқбол Мирзо.

🖼Образда: Зилола Ҳакимжонова
📷Фото: Отабек Турсунқулов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид

ХУСУСИЙ ТАЪЛИМ ВА ЁШЛАР ТАШКИЛОТИ

Хусусий боғча, мактаб, институт, университет – булар кейинги икки-уч йилда ғоятда кўпайгандан кўпайди. Болажон халқимизни нозик туйғулари билан ўйнаб, болангни комилликка элтаман деб алдаб, нақшинкор, муҳташам биноларда дабдала қилиб тарбиялаб беришаяпти, десам ишонаверинг.

Бизда хусусий таълим ҳали ривожланиш ва шаклланиш жараёнида экан, ҳозир, шу бугундан эътиборан давлат билан муносабатларига аниқлик киритиб олиши, қоидалар қатъий ўрнатилиши шарт, деб ҳисоблаймиз.

Хусусий мактабларда ота-оналар кенгаши, ёшлар ташкилотининг бошланғич ячейкаси сингари анъанавий институтлар бўлиши керак, бизнингча. Энг муҳими, давлат таълим стандартлари ҳали ҳамон борми? Бу стандартлар ҳам хусусий таълимга тааллуқлими?

Тошкент туманида бир хусусий боғчага борганимда ғаройиб ҳолатга гувоҳ бўлганман. Ҳижоб ўраган, феъл-атвори ҳалим ва шикаста бир аёл рус тилидан болажонларга дарс бераркан. "Пушкин қачон туғилган?" деб сўрадим мутлақо тасодифан, ўзимча. Жавоб йўқ. Кейин секин рус адабиёти, рус эстетикаси ҳақида сўрадим. Яна жавоб йўқ.

Бу ерда гап русларни қанчалик билиш ҳақида эмаслигини тушуниб турибсизлар, деб умид қиламан. Рус боғчасига болаларни берганда рус тилидан дарс берадиган устоз бу тилда яратилган мўъжизаларни сал-пал билиши ҳам керак-да. Беш вақт намозда эканлигини пеш қилди, рус тили грамматикасини билишини айтди. Ибодат – ҳар ким ўзи учун қиладиган иш. "Касбингизни бажариб қўйинг", – дедим унга хайрлашарканман.

Билишимизча, хусусий таълим ташкилотларига Ёшлар ишлари агентлигининг киришга, ўрганиш ўтказишга ҳақи йўқ экан. Бизнес-омбудсман орқали кириларкан. Ие, бу ер бизнес майдончаси эмаску, бу ер таълим даргоҳику!

Хусусий таълим гулласин, ривожлансин. Лекин ҳозирги ҳолат кишини чўчитади, халқнинг чўнтагини шилиш учун ҳар недан тап тортмаётган бизнесменлар таълимга кириб қолмадимикан, деган хавотир пайдо қилади.

Ёки сиз бошқача фикрдамисиз?

Ҳорун Калонов.

Yoshlar kundaligi
#таҳлил

ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ: ХУСУСИЙ ОТМ ВА ДАВЛАТ

АҚШ

Америка Қўшма Штатларида давлат университетларига кириш жуда қийин. Чунки аксарият нуфузли университетлар юқори балл тўплаб кирган талабаларига катта миқдордаги степендиялар ажратади. Бундан ташқари, ҳар бир талабанинг йиллик харажатлари, турар жой муаммолари билан боғлиқ молиявий масалаларнинг катта қисмини ҳам давлат ўз бўйнига олади. Қулай имконият, сифатли билимга эга бўлиш учун дунёнинг турли қисмидан келган талабгорлар ҳам кам эмас.

Сўнгги йилларда мамлакатда хусусий университетлар сони ошиб кетди. Улар ҳар йили давлат ОТМ дан йиқилган талабаларни қамраб олади. Контракт нархи эса жуда баланд. Таълим сифати талабларга жавоб бермайди. Ҳукумат қайсидир маънода талабаларнинг диплом ва ишга бўлган талабини қондириш учун хусусий ОТМ ва коллежлар фаолиятини чеклаб қўя олмайди. Аксинча, контракт нархининг ярим қисмини ўзи тўлаб беради. Натижада тажрибасиз ва билимсиз дипломлилар сони ортиб кетади.

Германия

Мамлакатда хусусий ва давлат университетларининг нуфузи, сифати бир хил. Икки турдаги ОТМ лар ҳам жаҳон стандартлари талабига жавоб беради. Ҳатто хусусий олийгоҳларда ҳам давлатники сингари грант ва стипендиялар мавжуд. Қизиғи шундаки, мамлакатдаги талабаларнинг катта қисми хусусий ОТМ ларни танлашади. Чунки унда яратилган шарт-шароитлар, иш билан таъминлаш, таълим сифатининг юқорилиги давлат олийгоҳларини ҳам ортда қолдиради. Контракт масаласида ҳам деярли муаммо йўқ. Хусусий ОТМ тўловлари давлатники билан деярли бир хил.

Финляндия

Мамлакатда давлат ОТМ ларига кириш бироз мушкул. Давлат ОТМ лари талабалардан пул олмайди, яъни контракт деган тушунча уларга бегона. Сифат бобида хусусий олийгоҳлар давлат ОТМ ларидан қолишмайди. Давлат хусусий ОТМ нинг кўпайишига қарши. Аксарият аҳоли пул тўлаб, хусусий ОТМ да ўқишни истамайди. Финляндия ва Япония ОТМ тизими деярли бир хил.

Yoshlar kundaligi
#Бир_ихтиро_тарихи

Гугурт қандай пайдо бўлган?

Ўрта асрларда одамлар кремний ва темир ёрдамида олинган учқунлар билан қуруқ латта ёки мохни (қуруқ ўсимлик) ёқиб олишга уринишган.

Замонавий гугурт эса фосфор — яъни жуда паст ҳароратда ёнадиган модда кашфиёти билан ихтиро қилинган. Шунингдек, бу воқеа 1681 йилда инглиз олими Роберт Бойлнинг тадқиқотлари билан боғлиқ. Бироқ у тайёрлаган гугурт жуда тез ёниши туфайли ноқулай эди.

Дори сотувчи Жон Уокернинг гугуртлари 3 дюйм узунликда эди. Улар қалай қутиларга қадоқланганди. Бироқ Уокер ўз ихтироси учун кўп пул ишлаб олмади. Бундан ташқари, бу гугуртларнинг даҳшатли ҳиди бор эди.

1830 йилда 19 ёшли француз кимёгари Шарл Сориа фосфорли гугуртларни ихтиро қилди. У бартолий тузи, оқ фосфор ва элим аралашмасидан иборат эди. Бу гугуртлар жуда тез алангаланувчи эди, улар қутидаги ўзаро ишқаланиш натижасида ҳам, ҳар қандай қаттиқ сиртга, масалан, этик тагига ишқаланганда ҳам ёниб кетарди.

Уокер ва Сориа гугуртларининг асосий камчилиги гугурт тутқичини ёқишнинг беқарорлиги эди - бошнинг ёниш вақти жуда қисқа эди. Эритма фосфор-олтингугуртли гугурт ихтиросида топилган.

Ушбу гугуртлар нафақат ишлаб чиқаришда, балки фойдаланишда ҳам хавфли бўлиб қолди - ўчирилган гугурт чўплари ёнишда давом этиб, тез-тез ёнғинларга олиб келди. Ушбу муаммо гугурт дастагини аммоний фосфат билан сингдириш орқали ҳал қилинди. Бундай гугуртларни кейинчалик хавфсиз деб аташ мумкин эди.

Yoshlar kundaligi
#Бу_қизиқ

🔥 ИККИ ЎТ ОРАСИДАГИ ҲУДУДЛАР

🗺 Икки давлат ўртасидаги низоларнинг катта қисми баҳсли ҳудудларга оид бўлади. Бу мавзу кўлами жуда кенг. Чунки икки томон ҳам ўз далилларига эга. Охири дипломатия ожиз қолганда қурол ишга тушади ва уруш бошланади.

🇦🇿🇦🇲 Шу кунларда кенг муҳокама қилинаётган Тоғли Қорабоғ ягона жанжалли ҳудуд эмас. Бугун шу мавзуга тўхталамиз👇👇👇

➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларимиз_тарихи

ҚИБРАЙ ТУМАНИ: ЁНАРИҚДАН ОҚҚОВОҚҚАЧА

💎Қибрай тумани 1933 йил 1 декабрда ташкил этилган (1933-1991 йилларда Оржоникидзе тумани, 1991 йилдан Қибрай тумани). 1962 йил 24 декабрда Калинин (ҳозирги Зангиота) тумани билан бирлаштирилди. 1964 йил 31 декабрда қайтадан тузилди.

⚠️Жануби-ғарбдан Тошкент шаҳри, жанубдан Юқори Чирчиқ, шарқдан Бўстонлиқ, ғарбдан Тошкент туманлари, шимолдан Қозоғистон Республикаси билан чегарадош.

📌Майдони - 0,56 минг кв.км.  Туманда 2 шаҳарча (Қибрай, Салор), 67  та маҳалла  фуқаролари йиғини  бор. Туман маркази – Қибрай шаҳарчаси.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика

🎧Қадрдон оҳанглар: «Инсон ўзинг»
🎤Ижро: Шерали Жўраев
📝Шеър: Эркин Воҳидов

🎼Бу қўшиқ дунёнинг кўплаб тилларида янграган, аммо ўзбекона ижрога ҳеч бири тенг келолмаган...

🔥Тингланг-а, сўз ва ижро жудаям уйғун келган. Халқона айтганда, йиғлаб кўришган. Чиндан одамни йиғлатади, ўйлатади. Айниқса, оқшом маҳал юракни сел қилади, ғуборлардан тозалашга ёрдам беради.

Собиту сайёрада Инсон ўзинг, Инсон ўзинг...


Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Муҳаббатда мазмун эрур эрк,
Бир армонга ҳар ким эгадир.
Сизсиз менга барча йўллар берк,
Кўргим келар сизни негадир.

Тун. Кутаман ойдин, юлдузли,
Кун. Кутаман нурафшон изли.
Дилимни эзади ёлғизлик,
Кўргим келар сизни негадир.

Шеър: Бобур Бобомурод
🖼Образ: Анора Абдурашидова
📷Фото: Отабек Турсунқулов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳакер_кундалиги

Инстаграмдаги видеоларни ботларсиз осон кўчиришни биласизми?

Видеони кўринг.

Yoshlar kundaligi
Қўшниларда нима гап?

🇰🇿 Агар огоҳ сен: Қозоғистон қурол-яроғ сотиб олиш учун янги бозорлар изламоқда — РИА Новости.

🇰🇬 Нархлар ошмасин: Қирғизистонда ун ва буғдой экспорти 6 ойга тақиқланди 24.kg

🇹🇲 Энг ёш қаҳрамон: 42 ёшли Сердар Бердимуҳамедовга "Туркманистон Қаҳрамони" олий унвони берилди — ТDH.

🇹🇯 Табиатни асранг: Тожикистоннинг "Тигровая Балка" қўриқхонаси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди — Аргументы недели.

🤝 Ҳамкорликка янги қадам: "Толибон" ҳукумати Туркманистон билан янги чегара пункти очмоқчи — TOLOnews.

Yoshlar kundaligi
#Расман

Эртадан техникумларга кириш тест синовлари бошланади


2023-2024 ўқув йили учун профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникум) га кириш тест синовлари 2023 йил 26-29 сентябрь кунлари 2 сменада ўтказилади. Бунда тест синовлари:

1️⃣-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
2️⃣-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Унда талабгорларга мутахассислик фанларидан 30 тадан, мажбурий фанлардан 10 тадан жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.

Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда

🇺🇿 Осиёда иккинчимиз: эшкак эшиш бўйича ўтказилган Осиё ўйинларида Ўзбекистон Хитойдан сўнг 2-ўринни эгаллади — TACC.

"Америкалашув"га "запрет":
Шимолий Корея сайёҳлардан кўк жинси шим киймаслик ва чет эл мусиқаларини тингламасликни талаб қилмоқда — The Guardian.

🇩🇪 Немисча ёрдам: Германия Украинага 50 та масофадан бошқариладиган катерларни етказиб беради — Германия Вазирлар Маҳкамаси.

🚫 Канадаликларга виза йўқ:
Ҳиндистон канадаликлар учун визани тўхтатиб қўйди — BBC.

🇷🇺 Россияда мактаблар тобора ҳарбийлаштирилмоқда: ўқувчиларга бомбани узоқ масофага улоқтириш, шунингдек, автоматдан фойдаланиш ўpгатилмоқда — Риа Новости.

👩‍🎓Талабаларга хушхабар: 1-босқич талабаларининг контракт тўлаш муддати 15 октябргача узайтирилди — Edu.uz

Yoshlar kundaligi
#Билдириш

Диққат, кредит бўйича саволингиз борми?

📞 Таълим кредити, имтиёзли ва ипотека кредитлари билан боғлиқ масалаларда жавобини кутаётган саволларингиз борми? У ҳолда бугун "Ёшлар кундалиги" расмий телеграм саҳифасида соат 20:00 да бўлиб ўтадиган онлайн мулоқотда иштирок этинг.

➡️Саволларингизга соҳа мутахассислари жавоб беришади.

👉 Суҳбат манзили

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream scheduled for
#Анабўлмаса

Айтишларича, мактаб ва боғчалар учун "Антиструмин" препаратини етказиб бериш учун кўп миллиардлик тендер ғолиби бўлган "SAMO" МЧЖ эгаси бўлмиш Нодир Юнусов ўта хавфли жиноятчи сифатида Интерпол томонидан қидирилмоқда.

Энг қизиғи, ўта хавфли жиноятчи сифатида қидирилаётган одамнинг фирмаси бизнинг болаларга дори тарқатмоқда.

Yoshlar kundaligi
#ДИҚҚАТ

БАНК МУТАСАДДИЛАРИ БИЛАН СУҲБАТ БОШЛАНИШИГА 10 ДАҚИҚА ҚОЛДИ!

Таълим кредити беришмаяптими? Кредит борасида саволларингиз борми? Унда соат 20:00 да бўлиб ўтадиган онлайн суҳбатда иштирок этинг ва саволларингизга жавоб олинг.

👉 Суҳбат манзили бу ерда 👈

Yoshlar kundaligi