Yoshlar kundaligi | Rasmiy
86.9K subscribers
12.1K photos
7.03K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Сўнгги соатларда

🇺🇿 "Welcome to Uzbekistan": Қўқон II халқаро ҳунармандлар фестивалига старт берилди — ЎзА.

🇯🇵 Япон бренди "синди": "Тошиба" компанияси рақобатга чидолмади, энди фаолиятини якунламоқчи — BBC.

🇺🇸 Шерлок Холмс ишсиз қолди: Нью-Йоркда жиноятларни башорат қилувчи сунъий интеллект ишга туширилди The New-York Times.

🇳🇴 Путинга яна бир "сакраш": Россия давлат рақамига эга автомобилларни Норвегияга олиб кириш тақиқланди — TACC.

🇦🇲 "Пашинян, кетинг!": арман мухолифати бош вазирдан истеъфо сўрамоқда — РИА Новости.

Yoshlar kundaligi
#спорт

⭕️ Тошкент вилояти футбол мактаби фаолияти ривожлантирилади

⚽️ Вилоят ҳокимининг тегишли қарорига асосан Юқори Чирчиқ тумани “Қорасув” МФЙ даги спорт мактаби, Пискент тумани “Лола ариқ” МФЙда жойлашган спорт мактаби ва Қуйи Чирчиқ тумани “Пахтазор” МФЙда жойлашган 2-спорт мактабига қарашли футбол майдонлари ҳамда мавжуд бино ва иншоотлар Тошкент вилояти футбол мактаби тасарруфига белгиланган тартибда ўтказилди.

📍 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб футбол академияларига футбол мактаблари, спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари ва бошқа спорт-таълим ташкилотларида дастлабки тайёргарликдан ўтган ҳамда бошқа иқтидорли номзодлар танлов асосида қабул қилинади.

Yoshlar kundaligi
#тезкор

Қалин кийимларни чиқарамиз: совуқ тушиши мумкин!

❄️"
Ўзгидромет" хабарига кўра, 22 сентябрь куни Тошкент вилоятида кучли ёмғир ёғиши, ёмғир тоғли ҳудудларда қорга айланиши кутилмоқда.

Yoshlar kundaligi
ХАТО ТУЗАТИЛДИ: 5 АБИТУРИЕНТ ПРЕЗИДЕНТ ИМТИЁЗИГА КЎРА ТАЛАБА БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг навбатдаги баёни қабул қилинди.

Унга кўра, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Халқаро муносабатлар” йўналиши (ўзбек гуруҳи)га энг юқори – 189 балл тўплаган, аммо тўлов-контракт асосида тавсия этилган қуйидаги абитуриентлар:

1. Ахатова Азиза Шухрат қизи;

2. Абдулвохидова Мухайёхон Лутфулло қизи;

3. Хўжабеков Убайдулло Неъматович;

4. Иргашева Мухлиса Азизбек қизи;

5. Тилаволдиев Санжар Зафаржон ўғли
Президентимиз томонидан берилган имтиёз бўйича давлат гранти асосида ўқийди.

P.S: Имтиёз қурбони бўлган қизлар ўқишга кирди. "Темурбеклар мактаби" битирувчиларига берилган имтиёзлар сабабли 100 фоизлик натижа билан тестда ижобий натижа кўрсатган қизлар ўқишга контрактга қабул қилингани катта шов-шувга сабаб бўлаётган эди.  Хато тузатилди. Косметика. Тизим жойида қолди. Нафрат тўлқини юмшатилди холос. Камчилик тўлиқ бартараф этилмади.

Yoshlar kundaligi
#Жараён
#Таълим

🥪 Энди Ўрта Чирчиқ туманидаги мактаб ва шифохоналарда алоҳида рацион асосида бепул овқат бериш намуна сифатида йўлга қўйилади.

📍Бу ҳақда Зойир Мирзаев иштирокидаги мактаб ва мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш тизимида охирги 8 ойлик сарҳисобига бағишланган йиғилишда айтиб ўтилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари таълим тизимидаги барча раҳбарлар чекка ҳудудлардаги мактабларда дарс ўтиш таклифини берди.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хабардормисиз

📌Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан Маъмурий жавобгарлик ҳамда Жиноят кодекслари янги моддалар билан тўлдирилди.

Энди яшаш жойида вақтинча бўлмаслик ота-онани масъулиятдан озод қилолмайди.

Видеони кўринг ва яқинларга юбориб қўйинг.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_бўлмаса

Матизни "Айфон 15"га алмаштириб юборди😱


Видеони Матизи борларга юборманг, йиғлавормасин!

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Мезон торларига дилни боғладим,
Узилган барг чизар ҳавода бир йўл.
Ўзимни шу зайл узоқ йўқладим,
Бор бўлса, бир келсин Шодмонқул.

Шеър: Шодмонқул Салом

🖼Образ: Шодмонқул Салом, Мирзоозод Мирзанеъматов, Анора Абдурашидова, Моҳларойим Қурбонова, Зилола Ҳакимжонова.

📷Фото: Отабек Турсунқулов.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

‼️ Чустда 71 нафар бола заҳарланган:
айни вақтда 10 нафари тузалди, қолганларининг ҳам аҳволи қониқарли — ССВ.

🇷🇺 Текин пишлоқ қопқонда бўлади:
Ленинград вилоятида ўзбек ва тожик мигрантларига урушда қатнашиш эвазига пул ва ер ваъда қилинмоқда — СNN.

🚝 Метрода навбат қисқаради:
Тошкент метрополитенида Face ID орқали тўлов қилиш синовдан ўтказилмоқда Транспорт вазирлиги.

🇺🇸🇺🇦 Зеленский АҚШда: Байден Украинага 325 миллион долларлик ёрдам пакети ва танклар ажратмоқчи — BBC News.

Yoshlar kundaligi
#Сурат_гапирганда

📱Хўрозқандниям чет элники деса, ялайман дейди-я...

🤨 Ҳурмат билан Фармон биби


Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Топ5

😳😱Хитойда одам қиёфасидаги робот яратилди. У ҳис-туйғуларни бемалол ифодалаши, гапириши ва мунозараларда ҳам қатнашиши мумкин. Видеони ҳозироқ томоша қилинг!

‼️Батафсил Анош тайёрлаган лавҳада.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Чустдаги боғча ва мактаблардан антиструмин дорилари йиғиштириб олинмоқда

❗️Эслатиб ўтамиз, кеча Чуст туманида 71 нафар бола соғлиғидан шикоят қилган ва улар тезкорлик билан шифохонага ётқизилган эди.

Yoshlar kundaligi
#Иқтибослар

📣 МИРКАРИМ ОСИМДАН ТЕКИН ВА ФОЙДАЛИ МОТИВАЦИЯ

⁉️ Инстаграмдаги айрим ёшлар мотиваторларга янги дунё очган даҳодай қарайди. Аслида улар ҳам осмондан тушмаган. Асл мотивация эса китобларда. Бунинг учун пул сарфлаб курсларга бориш, вақт кетказиб қандайдир топшириқларни бажариш шарт эмас. Шунчаки, қулай жойлашиб мутолаа қилиш керак. Синаб кўринг!

〰️〰️〰️〰️

Ожиз одамларгина ўз қисматларига кўникиб кетгайлар.

Қаерда бўлсанг ҳам тилингни тийиб юр, ҳамма билан тотув яшаб бўлмайдур.

Баъзан оқил одамлар ҳам адолатсиз бўлар экан, қизиқ

Дард бор ерда даво ҳам бор.

Бахт-саодатнинг ҳам вақти-соати бор. Уринаверган киши бир кун эмас, бир кун мақсадига эришгай.

Ғазаб келганда уни жиловлаб олмаган кишининг бошига фалокат келадур.

Замон доим ўзгариб турадур, ҳатто инсон феъли ҳам.

Баъзан мусибат ҳам кишини бахт-омад эшиги олдига олиб келиб қўяр экан.

✍️ Миркарим Осим, ёзувчи

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табиатни_асранг  #Кун_тарихи

22 сентябрь — Халқаро автомобилсиз кун!

🚗 Бу сана "World Car Free Days" тузилмаси ташаббуси билан дунёнинг юзлаб шаҳарларида ўтказиб келинади. 2021 йилдан эса Ўзбекистон ҳам бу ташаббусга қўшилди.

👆Нега айнан 22 сентябрь танланган? Батафсил видеода.

Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️

⭕️ ЯНГИ ҲАРФЛАРГА ТОБИНГИЗ ҚАЛАЙ?

⁉️ Тил масаласига бағишланган конференцияда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги 2 та қўшма ҳарфни ажратиб қўйиш ҳамда 2 та ҳарфнинг "шапка"сини янгилаш таклифи берилди.

‼️ Ўзгартиришга "даъвогар"лар қуйидагилар:

O‘ => Õ õ
G‘ => Ğ ğ
CH => С с
SH => Ş ş

🤔 Бу масалада сиз нима дейсиз?

Yoshlar kundaligi
#Тезкор

Мактаб ва боғчаларга тарқатилган антиструмин дори воситалари - Калий йодид 1 mg таблетка #100 (Антистримун), яъни йод препаратининг истеъмоли тўхтатилди.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Биз бахтиёр бўлгаймиз хўб,
Бизни зафар қучажак!
Тепамизда чарх уришиб
Қалдирғочлар учажак!


Шеър: Йўлдош Эшбек
🖼 Образда: "Ёшлар кундалиги" вакиллари.


Yoshlar kundaligi
#Дунё_хабарлари

ЖАҲОН ИНФЛЯЦИЯСИ: ИҚТИСОДИЙ ИНҚИРОЗ

2023 йил ҳамма учун оғир келди. Бугун жаҳон иқтисодиёт тизими бор эътиборини кундан-кунга кўтарилиб, мамлакатлар иқтисодиётига катта таъсир ўтказаётган инфляция муаммосига қаратган. Охирги марта бундай вазият 2008 йилда рўй берган эди. Ўша йили дунёнинг ярмидан кўп мамлакатлари бошдан-оёқ қарзга ботган, оддий халқ ночор аҳволда қолганди. Сўнгги уч йиллик инфляциясига эса асосий сабаб қилиб Россия-Украина уруши, COVID-19 пандемияси, табиий офатлар ва масофадан туриб ишловчилар сонининг кўпайиши этиб кўрсатилмоқда.

➡️Туркиядаги сайловдан сўнг мамлакатдаги иқтисодий аҳвол янада оғирлашди. Ҳозирга келиб, инфляция 60 фоиздан юқори кўрсаткични кўрсатмоқда. Озиқ-овқат нархлари жуда баланд, маошлар эса паст. Оддий аҳоли орасида кучли депрессия, стресс ҳолатлари авж олган. Нархлар таълим ва туризм соҳаларига ҳам катта зарба бермоқда.

➡️Буюк Британияда вазият оғирлигича қолган. Давлат ишчиларга маош етказиб бера олмагани учун оммавий иш ташлаш авж олган, ташкилотларда ва ҳаттоки шифохоналарда ҳам ишчи кучи етишмаяпти. Битта кадр камида тўртта инсоннинг ишини бажаришга мажбур бўлиб қолган. Британия деҳқончилигидаги даромад асосан иссиқхоналардан келади. Аммо Россия ва Украина уруши сабаб газнинг қимматлаб кетиши иссиқхоналар фаолиятига нуқта қўйди.

➡️Европа Иттифоқи ичида инфляция даражаси энг паст бўлган мамлакат бу - Франция. Энергия танқислиги ишлаб чиқариш ва саноат соҳаси фаолиятини чеклаб қўйди. Ҳукумат мамлакатдаги озиқ-овқат ва иш ҳақини бир маромда ушлаб туришга тиришаяпти.

➡️Америка Қўшма Штатларида инфляция сўнгги 40 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди. Ҳозирда ҳар беш америкаликдан учтаси рўзғорини бут қила олмайди. Мамлакатда айниқса озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашиб кетган.

➡️Қатар, Тайван, Белгия, Япония, Саудия Арабистони ва бошқа бир қатор мамлакатлар бу борада анчайин омадли бўлиб, инфляция кўрсаткичи 3 фоиздан ошмайди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сурат_гапирганда

🌿Табиатга қандай муносабатда бўлсанг, шундай жавоб оласан.

Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
#кайфият

UzAuto'нинг сўровномаси унинг иш услубига ўхшайди. Вариантлар берилади, лекин орасида сен излаганинг топилмайди 😂

Yoshlar kundaligi