Yoshlar kundaligi | Rasmiy
99.3K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жанжал #Акфа_университети

Хусусий университетларда аҳвол жуда ёмон. Саводсизлик манбаига айланган бу даргоҳларда давлат йўқ.

Ёшлар ташкилотининг "Акфа"да кичик ячейкаси борми? Собиқ президент маслаҳатчиси, бой ота Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қудаси бўлмиш Абдужаббор Абдувоҳидов ота-оналарга нега бақираяпти?

Қайси ташкилот бу ғўддайган бойлардан "Акфа" университетида тўлов-контракт нархи бирданига 100 миллион сўм этиб белгиланганига изоҳ сўрайди?

Битта бу эмас, ҳамма хусусий олийгоҳу мактабларда ёшлар ташкилотининг вакиллари – бошланғич ташкилотлари бўлиши шарт.

Йўқ, булар ҳамма сиёсатини оддий мактабларга, давлат университетларига қилади. Уларни тадбирларга кўмиб ташлайди. Мана, сизга фронт. Боринг, ёшлар билан корчалонлар ўртасига тушинг, жаноб!

Таълимни бизнесга айлантириш жараёни қачон бошланиб қачон бу даражага келганини ҳам билмай қолдик. Бахайр бўлсин.

Yoshlar kundaligi