Yoshlar kundaligi | Rasmiy
105K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг Харбин шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган муз ва қор фестивали қизғин паллага кирди.

Майдонда ўнлаб улкан ҳайкаллар ва инсталляциялар мавжуд. Паркнинг умумий майдони 810 минг кв.м. Ҳудуд кечаси рангли неон чироқлар билан ёритилган. Томошабинларнинг ҳайрати ошади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан #Қибрай

БАЙТИҚЎРҒОНМИ ЁКИ БАЙТҚЎРҒОН?

Қибрай туманида машҳур Байтқўрғон қишлоғи бор. Айни вақтда бу ҳудуд “Байтқўрғон” маҳалласи деб номланади. Қишлоқ тарихига оид айрим талқинлар бор.

Хайрулла Инағомовнинг "Байтқўрғон қишлоғи тарихи ва гиеографияси" қўлланмасида ёзилишича, қадимда мазкур қишлоқ қамишзорлардан иборат бўлиб, у ерда йирик судралиб юрувчи йиртқич ва паррандалар кўп бўлган.

Дастлаб “Бой тик” лақабли қозоқ кўчиб келган. У қамишзорларни тозалаб, ариқ қазиб сув келтиради. Чорвасини йиртқичлардан сақлаш мақсадида қўрғонлар қуради. Аста-секин бу ерга одамлар кўчиб келиб, ерни ўзлаштириб, деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланади. Шундай қилиб “Бой тик” қўрғони кенгайиб, қишлоқ даражасига етган. Қишлоқ номи қозоқ лақаби билан “Байтиқўрғон”деб атала бошланган. Аммо вақт ўтиши билан Байтиқўрғон атамаси “Байтқўрғон"га айланиб кетган.

Яна бир ривоятга кўра, қишлоқ табиати гўзал, баҳаво, зилол сувлари, кўп боғлари, узумзорлари, гулзорлари, кўп лолазорларга бой, шоир аҳлининг илҳомини келтирадиган жойлардан иборат бўлган. Шунинг учун ҳам яқин атрофдаги қишлоғу шаҳарлардан шоир, ёзувчи, бахшилар келиб шеърхонлик, ғазалхонлик, байтхонлик қилишган. Вақт ўтиши билан қишлоқ шоир аҳлининг байтхонлик қиладиган марказига айланган. Қишлоқ эса “Байтқўрғон”деб аталган.

Тарихий маълумотларга қараганда аҳоли асосан 1900 йилларда келиб яшай бошлаган. Аҳолининг асосий қисмини ўзбек, тожик, қозоқ миллатига мансуб фуқаролар ташкил этади.

Байт сўзи арабча бўлиб, уй-жой маъносини билдиради. Байтқўрғон асли Байти – қўрғон яъни мустаҳкамланган жой ёки ”қўрғон” маъносини билдиради. Қишлоқ номининг келиб чиқишида ана шундай фараз ва тахминлар бор.

2000 йилда қишлоқ қабристонида археология институтининг илмий доценти Сарвар Азимов бошчилигида олиб борилган қазишма ишларида сопол идишлар, қозон, қопқоқ,лаган дастурхон ва бошқалар топилган. Улар IV-V ва Х-ХI асрларга тўғри келиши айтилмоқда.

Байтқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғини 2014 йилда тугатилиб, "Нуробод"," Навбаҳор", А.Навоий, "Кўприкбоши", "Уйма-ўт", "Байтқўрғон", "Истиқбол" маҳаллаларига ажралади. Қишлоқ номи билан аталувчи "Байтқўрғон" маҳалласида 6 та кўча мавжуд.

Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиблари Рихсибой Зияев, Дилором Салимова, "Шуҳрат" медали соҳиби Нигматилла Исроилов, “Shotakan” карате бўйича жаҳон ченпионати бронза медали совриндори, бир неча бор Осиё чемпиони Шохрух Қўзиев шу ернинг таниқли инсонларидан

Айни дамда маҳаллада 2722 нафар аҳоли яшайди. Уларнинг 14-30 ёшлилар 505 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ҳудуди - 30.72 гектар.

Айни пайтда:

🔹Маҳалла раиси – Абдуллазокир Акмалов
🔹Ҳоким ёрдамчиси –Ҳамидулла Раҳманқулов
🔹Ёшлар етакчиси – Баҳодирхўжа Ғуломхўжаев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Лайло Нурматова

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏳 Волейболда Адлия бошқармаси жамоасининг қўли баланд келди. Ютқазиб қўйдик.

〽️ Ҳозир бир гап айтамиз. Енгилган курашга тўймас, деб маломат қилманг фақат.

🤽‍♀🤽 Ўйин тақдирини узатмалар (подача) ҳал қилди. Адлиячиларнинг битта ўйинчиси қойилмақом, профессионал подачалар билан яхши ўйин кўрсатди. Аммо ўйинни ташкил этиш, учлик орқали зарба беришда «Кундалик»чилар the champion. Шубҳасиз.

🏐 Нурафшон шаҳар адлия бўлимида ишлайдиган акамиз профи экан, қойил. Айнан унинг узатмалари бизни росааа қийнади.😊

🧘‍♂🧘‍♀Ички хотиржамлик. «Кундалик»чилар енгилмайди. Шунчаки рақибларига имконият беради. 🙈

🤝 Ўз навбатида, таклифимизни қабул қилиб, ажойиб ўйинни ташкил этишда ёрдам бергани учун Тошкент вилояти адлия бошқармаси ва спорт бошқармаси раҳбариятига миннатдорлик билдирамиз.

«Ёшлар кундалиги» жамоаси.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Масалан

Амударё. Сурат бугун олинган. Экологлар дарё музларини ёриб, ёввойи ҳайвонлар сув ичиши учун тешик очиб кетишмоқда.

Аномал совуқ бошланди. Бугун тун ва эртага кундузи совуқ энг юқори даражага чиқиши кутилаяпти.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг!  Иссиқроқ кийининг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Оталик туйғуси - энг бебаҳо туйғу.

Суратда: вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов фарзанди билан.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#lifehack

💡Билсангизда бир эслатма!
Музлаб қолган машина ойналарини қиртишлашга шошилманг.

🌡Елим халтадаги иссиқ сув билан эритиш қулайроқ. Ишонмасангиз синаб кўринг.

Айтганча, яқинларга ҳам юборишни унутманг. 😉

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#маззами

❗️"А" синфни қизлари “Б” синф билан бир ёшликни эслашиб, қорбўрон ўйнашяпти 😂

😉Синфдошлар группаларига юбориб қўямиз

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#даҳонинг_болалиги

ДАЙДИ УМРИМ. ХАЙР МАЪСУМЛИК

У 1876 йили Сан Францискода дунёга келди. Хат саводи қандай чиқди, ким сабаб бўлди, аниқ эслолмайди. Лекин 5 ёшида ўқиш ва ёзишни уддасидан чиқарди. Болакай эндигина Аламедадаги мактабга боришга улгурмасидан оиласи ҳудуддаги ранчога кўчиб ўтди. Унинг 8 ёшида эса мурғаккина болалиги поёнига етди. Ярим чала қурилган кулба, дала ва тинимсиз меҳнат. Кундалик бир бурда нон топиш оила учун жуда қийин эди.

Болакай 13 ёшида кунига 12-18 соатлаб ишлашга мажбур бўлар, жамиятнинг қолоқ ва ботқоқ тизими, жаҳолатга чўмган инсонлар унинг қалбида нафрат уруғларини экиб борарди.

Унинг ўзга олами, ғайриоддий ҳаёллари бор эди. Кутубхонада ўзини буткул унутар, ўргангани сари олам сир-асрорларнинг моҳиятини англаб, ҳаёт ташвишларидан халос бўлар эди. Борган сари у ўзида қандайдир руҳий хасталик томир отаётганини ҳам сезади.

У 15 ёшида қилмаган иши, қоқмаган эшиги қолмади. Ҳаётнинг бор аччиқ чучугини ҳали ўсмирлик чоғидаёқ кўриб бўлган, қўлига бир икки чақа тушса тенгқурлари сингари обакидон эмас, май сотиб олишга сарфларди. Катталарга ҳос ўсмирлик шиори бор эди: эркак кишига айнан майхўрлик ярашади.

Кейинчалик у мажбурлик тақозосидан Калифорнияга келди. Ишсизлик авж олган, ёнида бир чақаси ҳам йўқлигига қармай университетга кириш иштиёқидан қайтмасди. Олийгоҳга кирди ҳам, унинг ўқиши ишга уланиб кетар, бош қашишга фурсат тополмади.

Аммо, 2 йил ҳам ўтмай ўқишдан кетди. Ёо яшаш керак, ёки ўқиш. Камбағалларнинг ҳаёт фалсафаси шу! Жун тўқувчи фабрикада кейин кирхонада, газета сотишда, денгиз броканерлари кемасида, хуллас қаерда иш бўлса қилаверди. Балки шу туфайли бўлса керак, унинг ҳаётий тажрибаси, бадиий адабиётга кўчди. У нималарнидир ёзгиси келарди. Шу кезлари ўзини ижодга уриб кўрди. Туни билан мижжа қоқмас, ўхшамаган асарлари аламига янаям кўпроқ қалам тебратарди. Таҳрирятлардан қайтаришди, яроқсиз асар, арзимайди дейишди. Ўзидан ёзувчи чиқмаслигини деярли тан олди. Пичоқ бориб суякка қадалганда, олтин топиш истагида саёҳатга жўнаб кетти-ю, ярим йил ўтиб, қайтанга касалманд қайтиб келди. Бироқ нима ҳам бўлдики, ёзган асарлари газеталарда чоп этишни бошлашди. Энди оила боқиш учун иш қилиш шарт эмас...

Туғма бетоқатлиги ёки ақлининг тез ишлаши фақат унинг ҳикоялари ютуғи учун хизмат қилди. Лекин энг яхши романлари ҳам ҳикояларичалик машҳур бўлмади. У ҳаётдан, реализмдан сўзларди. Оламни шунчаки чиройли кўрсатиш учун ялтироқ конфет қоғозига ўраб ўтирмасди.

У шундай деганди: "Қайтадан ўсмирга айланиб қолишни истайман, негаки ўсмирлик лаззатларидан баҳраманд бўлиш менга насиб этмаган. Ҳаётга ҳам минбаъд аввалгидай жиддий қаролмайман. Яна ким билади дейсиз, балки ўша умр баҳорига яна дуч келиб қоларман!"

“Мартин Иден”, “Ёввойилар чақириғи”, “Денгиз бўриси”, “Темир товон” ва “Оқ сўйлоқ” сингари роман ва қиссалар жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб жой эгаллаган юзлаб ҳикоялар муаллифи бўлган бу даҳо...

Жек эди... Жек Лондон эди...

Нилуфар Убайдуллаева,
“Ёшлар кундалиги” мухбири.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эътибор

Тошкент вилояти ёшларига респект

🫖Бугунги аномал совуқда улар бирлашиб ободонлаштириш ходимлари, ЙҲТ вакилларига иссиқ чой ва овқат, ширинликлар тарқатишяпти.

🔰Вилоятнинг барча ҳудудлари, хусусан, Ангрен шаҳрининг довонга туташ йўлларида қолиб кетган инсонларга ёрдам берилмоқда. Оҳангарон ва Янгийўл ҳудудларидаги ёшлар етакчилари ҳам бу жараёнда ташаббус кўрсатмоқда.

❗️Муҳими, бу хайрли ташаббуслар жойларда давом этяпти. Олға ёшлар!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳ_бўлинг

Фирибгарлардан огоҳ бўлинг!!!

📃Агар шундай хабарларни кўриб қолсангиз асло ишонманг! Бу фирибгарларнинг иши!

🌐Кўрсатилган манзилга кирганингиздан сўнг пластик картангизга уланиб олишади ва бор пулларингизни ечиб олишади.

❗️Яқинларингизни ҳам огоҳлантириб қўйинг!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ, ЧЕЛЛЕНЖ!

🫡Аскарлик – йигитнинг Ватан чорловига жавоби, эрликка, шерликка ўтиш поғонаси
. Бу даврнинг ўзига яраша бетакрор хотиралари бўлади. Буни ҳарбий хизматга борган йигитлар яхшироқ билади.

🔊"Ёшлар кундалиги" Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан #Аскарликка_қайтиб челленжини эълон қилади.

❗️Челленж шартлари оддий: ўзингиз иштирокингизда ҳарбий хизмат даврини эслатувчи сифатли фотони @Yoshlar_aloqada_bot га жўнатинг.

📝Исм-шарифингиз, яшаш ҳудуди ва ҳарбий хизматни ўтаган жойингизни ёзишни унутманг. Айтганча, сурат қачон олингани ҳам эсдан чиқмасин-а...

😉Демак биз бошладик, аскарлик даврларига қайтамиз.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Аскарликка_қайтиб

👨‍💼Мирзобек Ҳасанов, Янгийўл шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари.

🗺У 2013-2014 йилларда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида ҳарбий хизматни ўтаган.

❗️Қадрли каналимиз кузатувчилари, ўзингиз иштирокингиздаги ҳарбий хизмат даврини эслатувчи сифатли фотосуратларни @Yoshlar_aloqada_bot га жўнатинг.

😉Челленжда фаол бўлинг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

Биз ҳар қандай вазиятда ҳам Ўзбекистоннинг давлат суверенитети, унинг сарҳадлари дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашимиз шарт. Бу – бизнинг тарих ва келажак авлодлар олдидаги муқаддас бурчимиз ва мажбуриятимиздир.

Шавкат Мирзиёев.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Аскарликка_қайтиб

Тўрақул Арзиқулов 1984-1986 йилларда Россия Федерациясининг Иваново вилоятида ҳарбий хизматни ўтаган. У айни пайтда Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлайди.

Челленжда иштирок этмоқчи бўлсангиз ҳарбий хизмат даврингизда олинган фотосуратларни @Yoshlar_aloqada_bot га жўнатинг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Аскарликка_қайтиб

Нурафшонлик Тоҳир Болтабоев хизматдош дўстлари билан.

Сурат 1982-1984 йилларда Россиянинг ПЕЧУРА шаҳридаги ҳарбий хизмат пайтида олинган

Челленжда иштирок этмоқчи бўлсангиз, ҳарбий хизмат даврингизда олинган фотосуратларни @Yoshlar_aloqada_bot га жўнатинг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Аскарликка_қайтиб

Умиджон Кенжаев 2017-2018 йилларда Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган.

Айни дамда Қибрай тумани "Ботаника" маҳалласида ёшлар етакчиси сифатида фаолият юритади.



Челленжда иштирок этмоқчи бўлсангиз, ҳарбий хизмат даврингизда олинган фотосуратларни @Yoshlar_aloqada_bot га жўнатинг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM