Yoshlar kundaligi | Rasmiy
104K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги

ПУШКИН — РОССИЯГА ЎЗЛИГИНИ ҚАЙТАРГАН ШОИР


12 ёшида Россиянинг энг кучли ўқув юртига ўқишга қабул қилинади.

Ўша йиллари лицейдаги кўпчилик ўртоқлари уни яхши кўришмаган: бунинг сабаби унинг хушчақчақ феъл-атвори ва ақлли экани эди. 20 ёшидаёқ у 3 та тилни мукаммал билар эди.

Ёш, хушбичим, доҳиёна фикрлар соҳиби бўлган йигитчанинг аёлларга суяги йўқ эди. Ҳатто шоирнинг ошиқ-маъшуқлик варақасида 30 дан ортиқ исм-шарифлар бўлган.

⬇️Батафсил мақола билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

➡️Кирилл алифбосида ўқиш

➡️Лотин алифбосида ўқиш

Рассом: Фарруҳ Авелов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги

📚 ТУРКИЙ ГУЛИСТОН БОҒБОНИ

1878 йил 12 июль. Тошкентнинг Мерганча маҳалласидаги тўқувчилар оиласида ўғил туғилди. 7 ёшидан Ўқчидаги эски мактабда, 12 ёшидан мадрасада таълим олди. 17 ёшида ўқитувчиликдай шарафли касбда ишлашни бошлади.

Унинг болалиги ва ёшлиги оғир замонларга тўғри келди. Бир йигитга қирқ ҳунар оз, деган нақлга амал қилиб бир неча йил сувоқчи, ғишт қуювчи, печка ясовчи, қурувчи, дурадгор бўлиб тер тўкди. Катта уста номи билан эл оғзига тушди.

Аммо миллатни уйғотиш истаги унга тинчлик бермади. Қачонгача бу халқ илм-фан ва техника ютуқларидан бебаҳра ўтади? Шу каби саволлар тинчини ўғирлади. 1900 йиллар атрофида жадид дўстлари сафига қўшилди. Араб, форс ва рус тилларидан фойдали китобларни таржималар қилди. Кейинроқ “Шуҳрат”, “Осиё” газеталарини чиқарди.

Болалар учун янги усул мактаби очиб, ўзи дарс берди. Ўқувчи тушуниши учун осон ва мазмуни кучли бўлган ўнга яқин дарслик ёзиб, чоп этди. “Биринчи муаллим”, “Иккинчи муаллим”, “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” шулар жумласидан.

Туркистон мактабларида биринчи бўлиб география, кимё, астрономия ва физика фанларини ўқитиш таклифини берди. Дарслар орасида танаффусларни, ўқувчилар бир синфдан иккинчисига ўтиши орасида имтиҳон топшириш тизимини йўлга қўйди.

Бир муддат ҳатто Афғонистон халқ таълими вазири бўлиб ишлади, Совет Иттифоқининг Афғонистондаги элчи-консули бўлди.

Илк унвони "Иморатчи уста" бўлган, “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”, дея ҳайқириқ билан майдонга чиққан бу инсон...

Абдулла эди. Абдулла Авлоний эди.

✍️ Зайниддин Шерзод
🎨 Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги

27 ЁШЛИ РЕКТОР. БЕРУНИЙНИНГ ШОГИРДИ

1912 йил 31 август.
Ўш вилояти Аравон қишлоғи. Эрта-ю кеч Худодан фарзанд тилаган онанинг илтижоси ижобат бўлиб, ўғил туғилди. У тик қояларга термилиб, қуёшга тик боқиб катта бўлди. Тупроқ билан, лой билан ўйнашни яхши кўрарди. Уни ер устидаги табиатдан кўра, заминнинг остидаги сирлар ўзига тортарди. Ўхшашликни қарангки, ўрикни ҳам мевасини эмас данагини чақиб, мағзини ерди.

Етти йиллик мактабни 4 йилда битириб, Ўрта Осиё индустрия институтининг кончилик факультетига ўқишга кирди. У илм оламида учиб юрарди гўё. Барча масалага юқоридан туриб назар ташлар, бошқаларга кўринмайдиган нуқталарни топиб, аниқларди. Назари баланд бўлиб ўсганди у.

Ўқишни битириб, қайноқ меҳнат жабҳасида тер тўкди. Идора ишими, қора ишми – ажратмасдан ҳаракат қилди, иш деб илмни ҳам эсдан чиқармасди. Аксинча, назарияни амалиётда мустаҳкамлади. Натижада, 40-йилларда ўзи ўқиган университетда доцент, 27 ёшида ректор, 32 ёшида фан доктори бўлди.

Унинг бевосита иштироки ва раҳбарлигида "Чотқол-Қурама тоғлари магматизми ва металлогениясининг асосий хусусиятлари" монографияси яратилди. Геология соҳасидаги илмий ишлари ва китоблари 50-60 йилларда дунёнинг турли тилларига таржима бўлди. Жаҳон минбарларида маъруза қилди. Дунё олимларнинг бир кўзи унинг илмий ишларига қаратилган эди.

Олимнинг назарияси асосида ғарбий Ўзбекистонда кўплаб конлар очилди. Улардан бири ҳалигача миллион-миллионлаб фойда олинадиган Мурунтов конидир.

У ҳеч бир ишни шунчаки бажармади. Нафси учун хизмат қилмади. 37-йиллар қатағонидан сўнг у бўш  майдонни кучли олимлар, замонавий жадидлар билан тўлдиришни ўзига бурч деб билди. Фанлар академияси президенти бўлган даврда академиядаги қабул сони ва факультет йўналишларини  10 бараварга оширди. Талабаларни чет элга ўқишга юборди. Зиёлиларсиз қолган халқ миллат эмас, сўқир оломонга айланишини жуда яхши англаб етганди.

Буюкларга тош отадиган, уларнинг баланд парвозини кўролмайдиган манфур каслар ҳамма замонларда ҳам бўлган. Нурли чўққиларни забт этган чоғи Мелников ва унинг малайлари унга тиш-тирноғи билан қарши турди. Ҳатто, сояси ҳам назорат остига олинди. Пичоққа илинмайдиган, куракда турмайдиган туҳматлар билан муттасил босим ўтказилар, кўз очгани қўйишмас эди. Салкам "халқ душмани"га чиқаёзган эди...

Олим 1962 йил, 50 га кирмай юрак хуружидан вафот этди. Ўладиган одам эмас эди у. Айтадиларки, арслон атрофига бир тўда лайчани қўйиб юборишади, ҳайвонлар шоҳи эса тинимсиз акиллашларига чидолмай жон беради.

Унинг геологияга қўшган ҳиссаси Мирзо Улуғбекники билан тенг эди. Форобий ва Берунийга бўйдош бўлиб, уларнинг ХХ асрдаги ворисига айланган олим...

Ҳабиб эди... Ҳабиб Абдуллаев эди...

Yoshlar kundaligi
#Даҳонинг_болалиги

ТАРИХДАГИ ЭНГ АҚЛЛИ “ҚИШЛОҚИ”

“Мен болалик чоғимданоқ ўз ёшим ва шароитимга қараб, имкони борича кўпроқ билим олишга интилдим”, ‒ у.

1051 йил аввал айни шу кунда қадимги Кот шаҳрида (ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди) бир гўдак дунёга келади. Ана шу гўдак тарихдаги энг ақлли инсон бўлиб етишди. Ҳали дунё халқлари Ер оламнинг маркази ва у ҳўкиз шохида туради деб юрганда, у биринчи глобусни ясади. Бундан минг йил олдин Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш вақтини шундай аниқ ўлчадики, бугунги кунда атиги 0,3 фоизга адашгани маълум бўлди.

Ўз давридаги деярли барча фанларни ўрганиб, 120 дан ортиқ асарлар ёзди. Араб, сўғдий, форс, сурёний, юнон, қадимги яҳудий ва санскрит тилларини мукаммал ўрганди. Геодезия фанига асос солди.

Унинг исми “шаҳар ташқарисидан келган” деган маънони англатарди. У оддий қишлоқдан чиқиб энг катта илм даргоҳларида раҳбарлик қилди, кўплаб султонлар унинг суҳбатига муштоқ турарди, қаерга бормасин оддий халқнинг мушкулларини илм йўли билан осон қилди.

Ёзувчи Ойбек депутатликка номзод сифатида Қорақалпоғистонга боради. Одамлардан қандай мурожаати борлигини сўраганда улар фақат бир нарсани илтимос қилади: “У ҳақида роман ёзиб берсангиз!”. Афсус, адиб умри бу илтимосни бажаришга етмади.

Христофор Колумбдан беш юз йил олдин денгиз ортини ақл машъали билан ёритган бу олим

Беруний эди. Абу Райҳон Беруний эди...

🎨 Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги

ОТ УСТИДА ЮЛДУЗ УЗГАН ОЛИМ

У Ер юзидаги энг қудратли сулолада дунёга келди. Эроннинг ғарбидаги Султония шаҳрида тикилган ҳарбий чодирда кўзини очди. Ҳаётининг илк йиллари бобосининг ҳарбий юришларида ўтди. Унинг тарбияси билан буюк малика Сароймулкхоним, таълими билан шахсан Қозизода Румий, ҳарбий тайёргарлиги билан эса амир Шоҳ Малик шуғулланарди.

Жаҳон султони Соҳибқирон унга исм берган. Амир Темурнинг хос мажлисларида ҳам ёшлардан фақат унга қатнашиш ваколати бериларди. Темур тахтида ўтирган чоғда ҳам унга эркалик қила оладиган, бобосининг тиззасида ўтирадиган ягона невара ҳам у эди.

Ўсмир ёшида ҳарб-зарб қаторида илм-фан билан чуқур шуғуллана бошлади. Ҳокимиятга кўп ҳам интилмади. Мовароуннаҳр тахтига чиққач узоқ йиллик юришлардан ҳориган халққа тинч ҳаёт келтирди. Ҳукмдорлиги даврида Самарқанд йирик илм марказига айланди. Ҳатто, Бағдод ва Хоразмдан ҳам ўтиб кетди.

Қўлидаги ваколат орқали илм-фан ривожи ва олимлар таъминотига катта маблағ ажратди. Натижада, Самарқандга йиғилган олимлар дунёни илмга тўлдириб юборди. Бу илм халқ фаровонлиги, юрт ободлигига сафарбар этилди.

У ҳали 20 ёшидаёқ бугунги тил билан айтганда математика, геометрия, астрономия фанларини барча эшикларидан кириб чиқишга улгурганди. Регистонда мадраса қурдириб, подшо бўлишига қарамай талабаларга дарс ўтарди. Устозлари ва шогирдлари билан илмий ишлар олиб бориб дунёда мисли бўлмаган “Зижи жадиди Кўрагоний” китобини ёзди. Унда 1018 та юлдуз ҳақида маълумотларни киритди.

Орадан олти аср ўтиб замонавий технологиялар “Зиж”даги юлдузлар ҳаракатини текшириб чиқади. Буни қарангки, буюк олим ўша пайтда бор-йўғи бир неча дақиқага адашган экан, холос.

Султонлар олими ва олимлар султони даражасига эришган болакайнинг исми...

Муҳаммад Тарағай ибн Шохруҳ ибн Темур Кўрагоний эди. Мирзо Улуғбек эди.

🇺🇿 Куни кеча “Буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди.

🎨 Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
#Даҳонинг_болалиги

БЕЗОРИЛИКДАН БУЮКЛИККАЧА

Гўдакликдан маълум ҳар одам,
Бола бошдан деган гап тўғри.
Мабодо мен шоир бўлмасам,
Бўлар эдим безори, ўғри.


Разянь кўчаларида Сибир олапарини етаклаб юрган болакай кун етиб оламга машҳур "Ит ҳақида достон" асари муаллифи бўлади. У кучга тўлган Маяковскийнинг шуҳратига соя солади, адабиётшунослар эса "Россияда янги Пушкин туғилди" дейишади, кибор аёллар илҳоми ҳамиша жўш уриб турган малла соч йигитга суқланиб қарайдилар. Хуллас, у ўн тўққизинчи асрдан йигирманчи асрга зўр ижтимоий пўртаналар билан ўтиб келган Россия империясининг эркатой шоири эди.

Ҳаммаси шундай бошланганди. Камбағал деҳқон оиласида 1895 йил 21 сентябрда мовий кўзли болакай дунёга келади. Ота-онаси тинмай иш қидиргани, шаҳарма-шаҳар кўчиб юргани сабаб, у она томондан бува-бувисининг қўлида катта бўлди.

У ёшлигида жуда ҳам тўполончи бола эди. 5 ёшдаёқ ўқишни биларди, 9 ёшдан эса шеърлар ёза бошлади. Бувиси эртаклар айтиб берарди. Охири ёмон бўлган баъзи эртакларни ёқтирмас ва уларни ўзича қайта ёзиб чиқарди.

Унинг ҳаётида ҳеч ким бобосичалик катта таъсир кўрсатмаган. Сариқ жингалак соч, бўй-басти келишган бу йигитча кўринишидан беғам, беташвиш қиёфани эслатса-да, унинг юрагида бутун жаҳон яширинганди.

У ҳаммасини ичида сақларди. Шеърларида сақларди. Пушкинни ўқирди. Лермонтовдан ёд оларди. Шеърларида шундай куч бор эдики, Максим Горький уларни ўқиганда йиғидан ўзини тўхтата олмаганди ҳатто.

У ҳеч қандай сирли қобилиятга эга эмасди. У шунчаки ёзарди. Ва ана шу ёзиши эди унинг сеҳри. Шунга қарамай, шахсиятида оғриқ бор эди: изтиробли, ярадор, кейин эса қўпол тус олди бу хусусиятлар.

Кейин эса...ҳаёти тугади. У халқи учун афсона эди ўз даврида ва ҳануз шундай эсланиб келинади.

20 ёшгача ҳам ўқиб, ҳам муҳаррирлик қилган ва халқ орасида "безори шоир" номини олган бу болакайнинг исми...

Сергей эди. Сергей Есенин эди.

🎨 Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi