Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#нигоҳ
#Қибрай
Блогерлар нигоҳи Қибрай туман Давлат хизматлари марказига қадалибди.
📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy

#онлайн
#Қибрай
Қибрайда нима гаплар?
Қибрайда "Ёшлар дафтари"да турган, ишсиз тадбиркорлик қилиб бандлигимни таъминлайман, деган бир гуруҳ ёшлар рўйхат шакллантирилган. Аммо устомонлар ўша рўйхатни субсидия ажратилди, деб қозоғни тўлдирган ҳам. Лекин бирон ёшга ажратилган субсидия ҳалигача тақдим этилмаган. Чунки ҳозирда ҳаммаёқ карантин...
Ёшлар билан ишлаш тизимини мониторинг қилаётган ишчи гуруҳ боргандан кейин субсидия сўраб келган биргина ёш Малика Азимовага ўзи истаган маҳсулоти тақдим этилди.
Суратда Малика Азимовага субсидия бериш жараёни.

📌Лазизжон аввалгидек ўртоқлари билан кўча чангитиб тўп тепишни, мактабга боришни орзу қилади. Ёш бўлишига қарамай ҳаётнинг кутилмаган синовларида синалаётган ўсмирнинг орзулари жуда кўп.
🤲Кўп дуоси - кўл. У ниятларига албатта етишади. Биз бунга ишонамиз ва дуодамиз. Сиз ҳам уни дуо қилинг, қадрдон!
📹Видеони кўринг, ёнингизда яшаётган қаҳрамонларни таниб олинг. Сабр, матонат борасида улардан ибрат олинг.
(Видео кетказган мегабайтингизга арзийди)
Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш
https://t.iss.one/joinchat/XL-gB-7fK7s2Mjdi

#Қибрай_тумани
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташаббуси билан байрам олдидан маҳаллабай хотин-қизлар билан учрашувлар бошланди.
📍Ушбу учрашувларда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг вилоятлардаги, туман ва шаҳарлардаги вакиллари иштирок этмоқда. Бугун шундай учрашув Қибрай туманининг "Бунёдкор" маҳалласида ташкил этилди.
✅ Мулоқот давомида хотин-қизларга таълим тизимида яратилган имтиёзлар, тадбиркорликни ривожлантиришда ва бандлигини таъминлашда, хуқуқий ёрдам кўрсатишда аёлларимизга берилган кенг имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
🔸 Мутасаддилар ва маҳалла фаоллари ӯртасидаги учрашув баҳорий кўтаринки кайфиятда ӯтди.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

🤦♂️ Кийимларни кўринг. Болаларни кўринг. Ёмғир ёғиб турибди, катталар иссиқ кийимда, болалар эса...
🤔 Нега шунақа иллатлар сира тўхтамайди? Нега болаларни майдонда юпун кийимлар билан туришига мажбур қиласизлар?
Сизда адолат борми, жаноблар?

#Қибрай #Янги_боғ
📍Қибрай туманидаги "Селекция" МФЙ Камолот кўчасида норасмий чиқиндихона мавжуд эди. Автомобиль йўли ёқасида жойлашган 1,2 гектар майдондаги саноат чиқиндилари уюми кўрган кўзга хунук кўринар, ёмон таассурот қолдирарди.
🌳Департаментнинг туман бўлими ходимлари ушбу ҳудудни боғга айлантиришни мақсад қилишди. Эрта тонгдан қарийб 62 та машина чиқинди чиқарилиб, 100 та юк машинада унумдор тупроқ олиб келинди, кўчат экиш ишлари бошланди.
🌿Янги ташкил этилган боғга серҳосил 100 та олма, 120 та бодом, 200 та олхўри, 150 та узум ва манзарали 100 та павлония кўчатлари ўтқазилди.
📜Ўзбекистон халқ шоираси Зулфиянинг машҳур мисралари ёдимизга тушди:
"Бу боғлар бир боғлар бўлади ҳали..."
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул #Қибрай
🛑Зойир Мирзаевнинг Қибрайдаги сайёр қабули қандай ўтди? У кимларга огоҳлантириш берди❓
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
🛑Зойир Мирзаевнинг Қибрайдаги сайёр қабули қандай ўтди? У кимларга огоҳлантириш берди❓
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қатағон #Қибрай
⚡️ҚИБРАЙДАГИ ҚОНЛИ КУН
🔹 Бу овлоқ манзилда миллатнинг энг сара фарзандлари ваҳшийларча ўлдирилган.
Қибрайдан топилган 333 инсон жасади қолдиқлари — у бахтиқаролар ким эди?
🎞Батафсил видеода томоша қилинг👇https://youtu.be/30P1qEi29K4
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️ҚИБРАЙДАГИ ҚОНЛИ КУН
🔹 Бу овлоқ манзилда миллатнинг энг сара фарзандлари ваҳшийларча ўлдирилган.
Қибрайдан топилган 333 инсон жасади қолдиқлари — у бахтиқаролар ким эди?
🎞Батафсил видеода томоша қилинг👇https://youtu.be/30P1qEi29K4
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Қибрай
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ ЭНГ КЎҲНА ҚИШЛОҚ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?
Ўнқўрғон қишлоғи Қибрай туманидаги энг қадимий қишлоқлардан бири бўлиб, тарихга муҳрланган.
У ўтган замонларда тўкин-сочин боғлари, ичишлик чучук сувлари билан шуҳрат қозонган. Қишлоқнинг пайдо бўлиши 1870 йилга тўғри келади.
Асосий ўтроқ халқ Тошкент шаҳрининг ҳозирги “Лабзак”, “Тахтапул”, “Себзор” ҳудудларидан деҳқончилик қилиш учун кўчиб келган.
“Янги Ўнқўрғон” маҳалла фаоли (маслаҳатчиси) Акром Кенжаевнинг маълумотларига кўра, “Ўнқўрғон” деб номланиши географик жиҳатдан тепаликлар 10 та қўрғон билан ўралган. Ҳозиргача аҳоли орасида Маҳамаджон бой тепалиги, Азимбой қири, Комил нонвой сойи атамалари мавжуд.
“Ўнқўрғон қишлоғининг тарихи” китоби муаллифи Абдукарим Пўлат ўғлининг ёзишича, 1930 йилдаги коллективлаштириш даврида “Ўнқўрғон” қишлоғида “Ғайрат” ва “Равшан” колхозлари ташкил этилади. Бу икки колхоз 1935 йилга келиб Киров колхози номи билан аталган.
Шунингдек, қишлоқдаги аҳоли сонининг ортиб бориши натижасида 2001 йили “Ўнқўрғон” ва “Янги ўнқўрғорон” маҳаллаларига, 2014 йили “Янгийўл”, “Янги Ўнқўрғон”, ”Ўнқўрғон”, “ Обод”, ”Гулистон”, ”Парвоз” маҳаллаларига бўлинади.
Айни пайтда мазкур 6 та маҳаллада жами 18 мингдан зиёд аҳоли яшайди.
Ҳудуддаги “Янгийўл” маҳалласида “Бувраота” зиёратгоҳи жойлашган.
Мазкур ном билан аталувчи қабристонда 1968 йилда олиб борилган археологик қазишмаларда сопол парчалар, кундалик рўзғорда фойдаланиладиган идиш ва буюмлар синиқлари эрамизнинг Х асрига, кейинчалик V-VIII асрларга тегишли экани маълум бўлган.
Қишлоқдан етишиб чиққан машҳур шахслар: Меҳнат қаҳрамони Йўлдош Муслимов, “Шуҳрат” ордени соҳиби Икром Кенжаев, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Раҳмат Азизхўжаев, профессор Орифхўжа Азизхўжаев, биология фанлар номзоди Абдусаттор Ниёзов, қишлоқ хўжалиги номзоди Пайзуллахўжа Абдуллаев, педагогика фанлар академиги Раҳмонберди Нуримов, филология фанлар номзоди Неъматулла Саъдуллаев, профессор Зафар Нуримов, доцент Шавкат Файзиев.
Қишлоқнинг марказий 2 маҳалласига тўхталиб ўтамиз:
Янги ўнқўрғонликларнинг асосий даромади деҳқончилик ва чорвачиликдан. 3039 нафар аҳоли яшайди. Уларнинг 0-30-ёшлилар 1453 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони - 78 гектар.
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Бобомурод Қўшоқов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Иззатилла Аъзамов
🔹Ёшлар етакчиси – Рустам Абдусаматов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Дилфуза Мақсудова
“Ўнқўрғон” маҳалласидаги аҳоли даромади деҳқончилик ва чорвачиликдан. Ҳозирда бу ерда аҳоли сони 4005 нафар, 0-30-ёшлилар 1771 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони – 82 гектар.
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Бахтиёр Юсупалиев,
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Шавкат Расулов,
🔹Ёшлар етакчиси – Жавоҳир Аловиддинхўжаев,
🔹Хотин-қизлар фаоли – Шаҳноза Абдусаматова.

БАЙТИҚЎРҒОНМИ ЁКИ БАЙТҚЎРҒОН?
Қибрай туманида машҳур Байтқўрғон қишлоғи бор. Айни вақтда бу ҳудуд “Байтқўрғон” маҳалласи деб номланади. Қишлоқ тарихига оид айрим талқинлар бор.
Хайрулла Инағомовнинг "Байтқўрғон қишлоғи тарихи ва гиеографияси" қўлланмасида ёзилишича, қадимда мазкур қишлоқ қамишзорлардан иборат бўлиб, у ерда йирик судралиб юрувчи йиртқич ва паррандалар кўп бўлган.
Дастлаб “Бой тик” лақабли қозоқ кўчиб келган. У қамишзорларни тозалаб, ариқ қазиб сув келтиради. Чорвасини йиртқичлардан сақлаш мақсадида қўрғонлар қуради. Аста-секин бу ерга одамлар кўчиб келиб, ерни ўзлаштириб, деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланади. Шундай қилиб “Бой тик” қўрғони кенгайиб, қишлоқ даражасига етган. Қишлоқ номи қозоқ лақаби билан “Байтиқўрғон”деб атала бошланган. Аммо вақт ўтиши билан Байтиқўрғон атамаси “Байтқўрғон"га айланиб кетган.
Яна бир ривоятга кўра, қишлоқ табиати гўзал, баҳаво, зилол сувлари, кўп боғлари, узумзорлари, гулзорлари, кўп лолазорларга бой, шоир аҳлининг илҳомини келтирадиган жойлардан иборат бўлган. Шунинг учун ҳам яқин атрофдаги қишлоғу шаҳарлардан шоир, ёзувчи, бахшилар келиб шеърхонлик, ғазалхонлик, байтхонлик қилишган. Вақт ўтиши билан қишлоқ шоир аҳлининг байтхонлик қиладиган марказига айланган. Қишлоқ эса “Байтқўрғон”деб аталган.
Тарихий маълумотларга қараганда аҳоли асосан 1900 йилларда келиб яшай бошлаган. Аҳолининг асосий қисмини ўзбек, тожик, қозоқ миллатига мансуб фуқаролар ташкил этади.
Байт сўзи арабча бўлиб, уй-жой маъносини билдиради. Байтқўрғон асли Байти – қўрғон яъни мустаҳкамланган жой ёки ”қўрғон” маъносини билдиради. Қишлоқ номининг келиб чиқишида ана шундай фараз ва тахминлар бор.
2000 йилда қишлоқ қабристонида археология институтининг илмий доценти Сарвар Азимов бошчилигида олиб борилган қазишма ишларида сопол идишлар, қозон, қопқоқ,лаган дастурхон ва бошқалар топилган. Улар IV-V ва Х-ХI асрларга тўғри келиши айтилмоқда.
Байтқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғини 2014 йилда тугатилиб, "Нуробод"," Навбаҳор", А.Навоий, "Кўприкбоши", "Уйма-ўт", "Байтқўрғон", "Истиқбол" маҳаллаларига ажралади. Қишлоқ номи билан аталувчи "Байтқўрғон" маҳалласида 6 та кўча мавжуд.
“Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиблари Рихсибой Зияев, Дилором Салимова, "Шуҳрат" медали соҳиби Нигматилла Исроилов, “Shotakan” карате бўйича жаҳон ченпионати бронза медали совриндори, бир неча бор Осиё чемпиони Шохрух Қўзиев шу ернинг таниқли инсонларидан
Айни дамда маҳаллада 2722 нафар аҳоли яшайди. Уларнинг 14-30 ёшлилар 505 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ҳудуди - 30.72 гектар.
Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Абдуллазокир Акмалов
🔹Ҳоким ёрдамчиси –Ҳамидулла Раҳманқулов
🔹Ёшлар етакчиси – Баҳодирхўжа Ғуломхўжаев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Лайло Нурматова
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM