#Кун_фотоси
- Уйимизга ҳоким ёрдамчиси келди, қувонч келди. 🥰🤗🐥
Фото:
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

Чиноз туманининг «Исломобод» маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси
Шаҳбоз Низомиддинов
ишлаяпти
.Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Расман
ЧИНОЗЛИК БАНКИР ИШИ: АВВАЛ ЎМАРДИ, КЕЙИН ҚАЙТАРДИ
🚨 ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси томонидан АТБ “Халқ банки” Чиноз филиали мансабдор шахслари “Олмазор файзли тантаналари” МЧЖ раҳбарлари билан ўзаро тил бириктириб, давлат дастурлари доирасида ажратилган 1 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланди.
⚖️ Вилоят прокуратураси билан ўтказилган хамкорликда текширув тадбирларида аниқланишича, қайд этилган банк филиали томонидан “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури доирасида тикувчилик цехи, ўқув маркази ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси қуриш мақсадида ажратилган 1 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари қайд этилган корхона раҳбари Х А. ва унинг яқин қариндоши А.А. томонидан нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.
📍 Мазкур ҳолатлар юзасидан АТБ “Халқ банки” Чиноз филиали мансабдор шахслари ва “Олмазор файзли тантаналари” МЧЖ раҳбарларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси (ЖК)нинг 167, 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
✅ Жиноят иши доирасида олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида юқорида қайд этилган шахслар томонидан етказилган зарар тўлиқ қопланди.
‼️ Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди томонидан А.А. ЖКнинг 167-моддаси билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов
Ҳозиргина Халқаро симпозиумлар саройида "Харижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
🥉 Олмалиқ шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби ўқувчиларидан таркиб топган жамоа 3-ўринни қўлга киритди.
🧾 Президент қарорига мувофиқ, 3-ўрин соҳибларига 300 миллион сўм нақд пул мукофоти топширилди.
❗️Факт: 5-мактаб ўқувчилари шу танлов орқали жами 650 миллион сўм пул ишлаб топишди. Туман босқичи ғолиблиги 100, вилоят босқичи ғолиби сифатида 250 миллион, мана энди, республикадаги 10 мингта мактаб орасидан 3-ўрин ва 300 миллион пул ютиб олишди.
💰Қалай? Ўқиш керак, ўшанда пулнинг ўзи сизни қувлаб юради, ҳурматли ёшлар.

#Шаҳидлар_ўлмайди #Ватан
Шаҳидлар ўлмайди | Маҳмуд Абдуллаев.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Шаҳидлар ўлмайди | Маҳмуд Абдуллаев.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️Ўзбекистон биринчи ўринга чиқиб олди!
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 7-турида эркаклар терма жамоамиз Перу терма жамоаси устидан ғалаба қозонди! Ўзбекистон 🇺🇿 — Перу 🇵🇪 4:0.
7-тур натижаларидан сўнг Ўзбекистон олимпиадада биринчи ўринга чиқиб олди. Терма жамоамизни табриклайман, кейинги ўйинларда ҳам омад ва ғалабалар тилаб қоламан!
Алишер Саъдуллаев
P.S. Бугунги ғалабанинг қадрини билиш учун рўйхатда биздан кейин турган давлатларга қаранг. 🚀😍

#Туйғу
Қучоғинг кўп юрту давлатлардан кенг,
Мен учун сен ўзинг битта жаҳонсан.
Ғазалим бешиги сулув Ғазалкент,
Байтларим сочилган Байтиқўрғонсан.
Шеър: Эркин Воҳидов
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Қучоғинг кўп юрту давлатлардан кенг,
Мен учун сен ўзинг битта жаҳонсан.
Ғазалим бешиги сулув Ғазалкент,
Байтларим сочилган Байтиқўрғонсан.
Шеър: Эркин Воҳидов
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият
Ҳадеб эркалик қилаверган қизалоғини ота яхшилаб тергаб қўйибди. Узооқ гаплашишибди. Улар бир-бирини жуда яхши тушунди. 🙈😂

#Таълим #Муқояса
МАКТАБНИНГ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ
Таниқли блогер, IT бизнесида мувафаққиятга эришган инсон, «Нажот таълим» ўқув маркази асосчиси Темурбек Адҳамовга ташқи ишлар вазири мурожаат қилибди. Фото тепада👆
Гап нимадалигини тушунгунимча, уч-тўрт марта ўқидим. Ал-Хоразмий номидаги махсус мактабда ўқитиш тизими, таълимга ёндашув бошқача эканлигини билгач, хурсанд бўлдим.
Бугун Twitter лентамда иккита хабар эътиборли эди: 1) ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабга қабулга 25 ўрин учун 3 мингдан кўп талабгор борлиги; 2) ЎзЖОКУ 75 та талаба қабул қиладиган факультетга 31 нафар абитуриент ҳужжат топширгани.
Давр ўзгарди, таълимга оид қарашлар ўзгарди. Буёғига универга кириш осон, ўқиш қийин бўлади. Болалар таълимининг қиймати, қадри ошаяпти. Ота-оналар болани таълимга жон-жаҳди билан даъват қилаяпти.
Ҳа, таълим ва тарбия борасида 17-18 ёшгача кучли фундамент бўлмаса, универ ёрдам беролмайди. Қуруқ диплом билан иш битмаяпти, калла керак буёғига.

#Қутлов #Хушхабар #Бокс
❗️Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида ўтказилаётган "Осиё фарзандлари" халқаро турниридан навбатдаги хушхабар келди.
‼️Бокс бўйича 60 кг вазнда Тошкент вилояти Зангиота тумани фарзанди Фарруҳ Тўлаганов чемпион бўлди!
🥊 Баракалла, чемпион! Бардавом бўлсин!

ОНЛАЙН СУҲБАТ
🎙 Мавзу: Конституция ва олий таълим
👤 Суҳбат меҳмони: Чирчиқ давлат Педагогика университети проректори Баҳодир Ҳусанов
🕰 Суҳбат вақти – бугун соат 18:00
🌐 Суҳбат манзили: https://Facebook.com/Yoshlarkundaligirasmiy
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
🎙 Мавзу: Конституция ва олий таълим
👤 Суҳбат меҳмони: Чирчиқ давлат Педагогика университети проректори Баҳодир Ҳусанов
🕰 Суҳбат вақти – бугун соат 18:00
🌐 Суҳбат манзили: https://Facebook.com/Yoshlarkundaligirasmiy
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов #Бокс #Хушхабар
🥊 Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида ВИИ “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларида Тошкент тумани фарзвнди Аббос Абдураҳимов бокс мусобақаларида 70 кг вазн тоифасида қатнашиб, олтин медални қўлга киритди.
Бир кунда иккита чемпион! Баракалла, Аббос!

#Муҳокама_учун_мавзу #Нурафшон
Бу суратга ким қандай изоҳ беради?
20 ёшлар чамаси қизми ё аёлми, билмадим. Тўхтаб бу аёлга: "Сиз намоз ўқийсизми?", деган савол билан мурожаат қилдим. "Йўқ", деб жавоб берди. "Намоз ўқимасангиз нима учун бундай кийиниб олдингиз?", деб яна сўрадим. "Бу либос ҳозир мода-ку", деб жавоб берса бўладими.
Ҳурматли аёллар, қизлар! Мода-ку, деб бу либосларни кийиб юриш жамиятни оёқости қилиш билан баравар. Бу либосни ичида қиз болами, ўғил болами билиб бўлмайди. Изоҳ ўзингиздан.
Муаллиф:
〰〰〰〰〰〰〰
Хўш, бу ерда ким ҳақ? Нима дейсизлар?

Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси раҳбари Шуҳратжон Раджапов
〰〰〰〰〰〰〰
Хўш, бу ерда ким ҳақ? Нима дейсизлар?
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
СУҲБАТ БОШЛАНДИ!
Чирчиқ давлат Педагогика университети проректори Баҳодир Ҳусанов билан "Конституция ва олий таълим" мавзусидаги суҳбат бошланди.
Суҳбатда иштирок этинг ва ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилинг:👇👇👇
https://www.facebook.com/YoshlarKundaligiRasmiy/videos/1036392440579148
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Чирчиқ давлат Педагогика университети проректори Баҳодир Ҳусанов билан "Конституция ва олий таълим" мавзусидаги суҳбат бошланди.
Суҳбатда иштирок этинг ва ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилинг:👇👇👇
https://www.facebook.com/YoshlarKundaligiRasmiy/videos/1036392440579148
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шаҳидлар_ўлмайди #Ватан
Шаҳидлар ўлмайди | Баҳодир Мирзаев.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Шаҳидлар ўлмайди | Баҳодир Мирзаев.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Таассуф
17 ЙИЛ СУВСИЗ ЎТИРГАН УЧТА МАҲАЛЛА ИШИ: СЕНАТ ЯЛПИ МАЖЛИСИДА ЎРТА ЧИРЧИҚДАГИ АҲВОЛ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Ўрта Чирчиқ туманидан Сенатга сайланган сенатор Қутбиддин Бурҳонов куни кеча бўлиб ўтган Сенатнинг ялпи мажлисида 17 йилдан буён сувсиз ўтирган маҳалла хусусида "Ўзсувтаъминот"дан изоҳ сўради.
– Сайловчилар билан учрашувда, хусусан, "Туркистон", "Бешбой", "Чангтепа" МФЙлар маҳалласи аҳолиси билан учрашганимда у ердаги мингдан ортиқ аҳоли 2005 йилга қадар ичимлик суви билан таъминлангани, ундан кейинги 17 йил давомида ичимлик суви узилиб қолганини айтиб, мурожаат қилган, – деди сенатор Қутбиддин Бурҳонов.
Сенатор икки марта "Ўзсувтаъминот" раиси Соҳиб Саифназоровга сенаторлик сўровномаси юборган. Раис ўзи жавоб бермаган, қолаверса, 2021 йил 7 май кунги жавобда бюджетдан қўшимча ажратиладиган 179 миллиард сўм маблағ ҳисобидан кўрсатиб ўтилган маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти 2021 йилнинг иккинчи ярмида амалга оширилиши айтилган.
Амалда эса фақат битта маҳаллага 6 км. узунликда қувурлар ётқизилган. Уям чала ташлаб кетилган. Хурсанд бўлган халқ яна сенаторга мурожаат қилган. Бу орада эса яна бир йил ўтиб кетган. Сенатор Қутбиддин Бурҳонов яна "Ўзсувтаъминот"га сўров юборади. Такроран сўровга антиқадан антиқа жавоб келади: бу жойлар режага киритилмаган экан, таъмирланмас экан.
Ие, унда 2021 йилги таъмир қайси ҳисобдан ва қайси режага кўра бўлган? Нега у бўтқа вужудга келаяпти? Хуллас, Сенат ялпи мажлисидаги муҳокамаю муҳорабадан кейин бу уч маҳалладаги сув таъминоти бу йил режага киритиладиган бўлди.
Энг қизиғи, Сенат йиғилишига "Ўзсувтаъминот" раиси келмабди. Йиғилишда қатнашган "Ўзсувтаъминот" раисининг ўринбосари Тоҳир Ҳайдаров маблағ етишмагани учун ишлар тўхтатилганини билдирди. "Бу йил қўшимча имкониятлар ҳисобидан сув таъминоти тикланади", деди у.
Аммо яна ишониш қийин. Чунки буям ҳали насия гап. Одатдагидек.

#суперромантика
🎧Қадрдон оҳанглар: «Инсон ўзинг»
🎤Ижро: Шерали Жўраев
📝Шеър: Эркин Воҳидов
🎼Бу қўшиқ дунёнинг кўплаб тилларида янграган, аммо ўзбекона ижрога ҳеч бири тенг келолмаган...
🔥Тингланг-а, сўз ва ижро жудаям уйғун келган. Халқона айтганда, йиғлаб кўришган. Чиндан одамни йиғлатади, ўйлатади. Айниқса, оқшом маҳал юракни сел қилади, ғуборлардан тозалашга ёрдам беради. Тингланг, азизим ...
👨👩👧👦Собиту сайёрада Инсон ўзинг, Инсон ўзинг...
Қўшиқни тўлиқ эшитиш.

Бир кун келиб, қабоғинг қирғоқ бўлади,
Икки чашминг – иккита ирмоқ бўлади,
Кипригингдан дилда мавж – титроқ бўлади,
Ўшанда ҳам битта ман денгиз бўламан...
Шеър: Иқбол Мирзо
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Бир кун келиб, қабоғинг қирғоқ бўлади,
Икки чашминг – иккита ирмоқ бўлади,
Кипригингдан дилда мавж – титроқ бўлади,
Ўшанда ҳам битта ман денгиз бўламан...
Шеър: Иқбол Мирзо
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Ухлаётган сенаторлар. Qalampir.uz сенатда хуррак отиб ухлаётганларга эътибор қаратибди.
Аслида бу одатий ҳол. Масалан, ухлаётганлардан бири Қудратилла Рафиқов. Касабақўмларнинг бошлиғи. Иши жуда кўп. Ҳокимларга селектор ўтказади, хотин-қизларга оид муаммоларни ўрганади, ортса ўз ишини қилади, бўш вақтларида эса сенатда ухлайди. Шу.
Қизиқ, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг журналистларсиз, ими-жимида ўтказиладиган сессияларида ухлаб ўтирганлар қанча экан-а?😉😊

🥊 Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратиб ғалаба қозонди.
⚡ АҚШда бўлиб ўтган жангда Бектемир Мелиқўзиев босниялик рақиби Сладан Янянинни 3-раундда техник нокаутга учратиб, профессионал боксдаги 10-ғалабасини қўлга киритди.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡ АҚШда бўлиб ўтган жангда Бектемир Мелиқўзиев босниялик рақиби Сладан Янянинни 3-раундда техник нокаутга учратиб, профессионал боксдаги 10-ғалабасини қўлга киритди.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Ўқишни кўчириш бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлаш имкони берилди
🔘Республика ичидаги ОТМлараро ўқишни кўчиришга ариза берган, лекин рад жавобини олган фуқароларга аризасини 10 августгача қайта таҳрирлаш имконияти берилди.
📌Маълум қилинишича, кўплаб ҳолатларда талабгорлар тегишли ҳужжатларни тўлиқ юкламаган, сўралган ҳужжат ўрнига бошқасини киритган, турдош бўлмаган йўналишни белгилаган.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
🔘Республика ичидаги ОТМлараро ўқишни кўчиришга ариза берган, лекин рад жавобини олган фуқароларга аризасини 10 августгача қайта таҳрирлаш имконияти берилди.
📌Маълум қилинишича, кўплаб ҳолатларда талабгорлар тегишли ҳужжатларни тўлиқ юкламаган, сўралган ҳужжат ўрнига бошқасини киритган, турдош бўлмаган йўналишни белгилаган.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Абитуриентга_кўмак
Тест бўлиб ўтадиган бино ва майдонлар билан мана бу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти ҳудудида тест синовлари ўтказилмайди. Абитуриентлар пойтахтга бориб, имтиҳон топширишади.