Yoshlar kundaligi | Rasmiy
85.4K subscribers
12.1K photos
7.04K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

❗️Озарбайжон-Арманистон уруши қайта бошланди. Озарбайжон Қуролли кучлари Арманистон позицияга зарба бергани акс этган видео эълон қилинди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

🏟 Олмалиқда ўтаётган ОКМК - «Металлург» баҳсида шубҳали тарзда ҳисоб очилди. Меҳмонлар яримҳимоячиси Дамир Темиров бурчакдан гол урди.

Биринчи таймнинг ўзида АГМК бир киши кам бўлиб қолди. Хуллас, ўйин "Металлург" назорати остида кечмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Мулоҳаза

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Бугун вилоят ҳокими ҳузуридаги йиғилишда қатнашдим. Кун тартибидаги мавзу мустақиллик байрамини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш масаласи. Маданият ва санъат соҳаси вакиллари, адиблар, зиёлилар вакиллари, байрамни ўтказишга техник ва ташкилий жиҳатдан масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган мажлисда учта жиҳат эътиборимни тортди.

Аввало, бу йилги Мустақиллик байрами учун алоҳида объект ишга тушади. Туя гўштини еган "Нурафшон сити" ҳудудида ва ниҳоят илк катта тадбир ўтказилади. Вилоят марказида қурилаётган муҳташам боғ ҳудудида қад кўтараётган улкан амфитеатр байрамга мезбонлик қилади. Ҳозир у ерда минглаб ишчилар уч сменада ишлаяпти. Зойир Мирзаев ўз "эго"сига эга раҳбар экан. Аввалги йўллардан юриш, тайёр рецептлардан фойдаланиш игнор қилинди. Бу ҳолни ён дафтаримга ёзиб қўйдим. Эътиборли факт. Мени доим характерлар қизиқтирган. Характери йўқ, эгилувчан одамлар, раҳбарлар халқнинг шўри. Том маънода.

Иккинчидан, байрамга таклиф қилинадиган контингент очиқ муҳокама қилинди. "Шундай тантаналарга чақирилаверганидан ўзиям чарчаган, байрамлардан байрамларга судралиб юрадиган, қилар иши даврларни солиштириш бўлган, ҳайрат туйғусини бой берган кишиларни чақирманглар", деди ҳоким. Аксинча, кўзларидан ўт чақнаган, бугунги куннинг реал ҳаёти билан яшаётган, байрамларни соғинган одамларни, оддий, камтарин ҳаёти билан беғалва яшаётган заҳматкаш юртдошларимизни чақирайлик, деган маслаҳат бўлди. Бу таклиф менга жуда ёқди.

Учинчидан, асосий байрамнинг бадиий дастури ҳар жиҳатдан пишиқ-пухта бўлиши, шу чоққача ўтказилганларидан тубдан ажралиб туриши, ҳар бир саҳнада Тошкент вилояти колорити бўлишига эътибор қаратилди. Ижодий жамоа олдига катта масъулият ва вазифалар қўйилди. Муқимий номидаги Ўзбекистон мусиқали драма театри режиссёри Сайфиддин Мелиев байрамнинг режиссёри бўлади. Хуллас, театрлаштирилган, маданий-ғоявий жиҳатдан аниқ концепция ("Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз") га эга ноёб, эсда қоларли дастур – байрам намойиш этилиши аниқ.

Кичик жамоаларга бўлинган ишчи гуруҳлар алоҳида маслаҳатлашиб, тадбирнинг майда-чуйда деталларига қадар маслаҳат-режасини тайёрлашни бошладилар. Қизиқ жараён ва масъулиятли иш. Тўғрисини айтсам, бундай ёндашувни ҳеч ким кутмаган эди. Одатдагидек, маданият бошқармасига машҳур артистлар рўйхати берилади, тадбир ярмида Маҳмуд Тоир шеър ўқийди, охирида Ватан ҳақида қўшиқ бўлади ва бўлди. Ҳар доим шундай бўлган. Негадир бошқача ёндашувни ўйлаб кўрмаган эканмиз.

Мен асосий байрамда "Шум бола" мотивидан фойдаланишни таклиф қилдим. Юз йиллар оша келажакка саёҳат қилган Қоравой образи, шу мотив атрофига воқеалар занжирини тизиб чиқишни таклиф қилдим. Чунки у асарда воқеалар Тошкент вилояти ҳудудида бўлади. Шунингдек, ўзгаришлар динамикасини кўрсатиб беришга тайёр сюжет линиялари бор. Ғайрат Шералиев, Зоҳиджон Олов сингари ижодкорлар фикримни маъқуллашди ва тўлдиришди.

Шу каби ўнлаб ғоялар айтилди. Асосийси, тинч ва сокин хонада ўлтириб, буюк байрамимизни кутиб олиш бўйича завққа чўмиб режалар туздик. Кимнинг таклифи муҳокамалардан ўтишидан қатъи назар жараённинг ўзи қизиқарли бўлди. Маза қилдим.

Беҳзод Қобулов,
Yoshlar kundaligi
#Абитуриент2022

РАСМАН: Тест синовлари 8 августдан бошланади ва 20 август куни якунланади.

Тест синовида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш эртага, 4 август кунидан бошланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Яна сенга бурдим мавзуни,
Яна сендан гап очдим бугун.
Ахир йўқдир соғинч мавсуми,
Тақиқ йўқдир муҳаббат учун...

Шеър: Носиржон Жўраев.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#тезкор #Абитуриент2022

Бугундан абитуриентларга рухсатнома бериш бошланди


👨🏻‍💻 Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.dtm.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

📥 Шунингдек, рухсатномани Давлат тест марказининг қуйидаги махсус телеграм ботлари орқали ҳам юклаб олиш имконияти мавжуд:

👉 @e_dtm_mandatbot
👉 @e_dtm_mandat1bot
👉 @e_dtm_mandat2bot
👉 @e_dtm_mandat3bot
👉 @e_dtm_mandat4bot

📆 Тест синовлари 8 августдан бошланишини инобатга олган ҳолда абитуриентлар рухсатномаларни 7 августга қадар юклаб олишлари керак.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
ЭНДИ КУМУШКОНДА ҲАМ КУТУБХОНА БОР!

📚Тошкент тиббиёт академияси талабаси, паркентлик Маржона Қиёмова ўзи туғилиб ўсган “Кумушкон” маҳалласида кутубхона очиш ҳаракатида юргани, бунинг учун Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан эълон қилинган грант танловида қатнашиб, 200 нафарга яқин иштирокчи орасида ғолиб бўлганини хабар қилгандик.

‼️Ва ниҳоят у ваъдасининг устидан чиқди. "Кумушкон"да кутубхона очилди. Энди маҳалла ёшларининг ўз зиё маскани бор!

Баракалла, Маржона!😊👍

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Танқид

БЕКОБОДДА НИМА БЎЛДИ
?

Тармоқда кўриб қолдик: Бекобод шаҳрида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган шоу бўлибди.

📢 Дарров журналист ва блогер дўстлардан сўрадим: хабаринг бормиди, нима бўлди ўзи? Ҳамма жим, бехабар.

⁉️ Нега шундай, азизим Туризм ва спорт бошқармаси? Нимага шунақа жўшқин, халқ кайфиятини кўтарадиган, қизиқарли шоуни ими-жимида, дейлик, фақат «Ўзбекистон24» ни чақириб ўтказвординглар?

⚡️ Умуман, шундай қизиқарли футбол шоуни тасодифий суратлар, шахсий аккаунтлар орқали маълум қилишдан кулгили ва ачинарли пиар бўлмаса керак.

Журналистика ва блогинг ҳайратда. Сюрреализм. Нокта. 😎

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кун_фотоси

Катта оила. Пискент. «Ойбек» маҳалласи.

P.S. Ойим билан мириқиб суҳбатлашгани келдим. Телефон, йўқаааал! 😂

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
ОНЛАЙН СУҲБАТ

🎙Мавзу: Конституция ва хотин-қизлар

👤Суҳбат меҳмони: Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори маслаҳатчиси Ширин Зайнутдинова

🕰Суҳбат вақти – бугун соат 16:00

🌐Суҳбат манзили: https://Facebook.com/yoshlarkundaligirasmiy

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Етакчи_минбари #Бекобод_тумани

"Маллабой" маҳалласи етакчиси ёшларнинг бекор юришига қараб турмайди. Бўш вақт топди дегунча уларни нима биландир банд қилишга тиришади.

♦️Фирдавс Дадабоев жуда меҳнаткаш йигит. Тошкент давлат техника университетини тамомлаган, лекин спортга мойиллиги кўпроқ. Жисмоний ва ақлий чиниқишни баравар ушлашга ҳаракат қилади.

🟢Етакчи масъуллар кўмагида шу кунгача маҳалласидаги 1601 нафар ёшга турли соҳада ёрдам бериб келмоқда. Жумладан, 66 нафарига ер ажратилиб, уларнинг бандлиги таъминланди. 4 нафарига кредит ва 1 нафарига субсидия ажратилди.

🥇Маҳалла ёшлари шахмат мусобақасида вилоят босқичига чиқди.

🏋️Етакчи ёш-у қарини спорт билан шуғулланишга ундайди. Бунга шароит яратиш учун қўлидан келган барча имкониятини ишга солмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
🔴 Live

«Ёшлар кундалиги»да ОТМ масъуллари билан туркум суҳбат давом этади:

Айни пайтда Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори маслаҳатчиси Ширин Зайнутдинова билан онлайн суҳбат бўлиб ўтмоқда.

🎙Мавзу: Конституция ва хотин-қизлар.

Қатнашинг, савол беринг. Манзил бу ерда:👇 https://www.facebook.com/YoshlarKundaligiRasmiy/videos/618014136287607
#Кун_иқтибоси

Энди раҳбарликка тасодифий номзодлар бўлмайди - Шавкат Мирзиёев

Айни пайтда Президент раҳбарлигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишидан.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шаҳидлар_ўлмайди #Ватан

Шаҳидлар ўлмайди | Ваҳобиджон Нуриддинов.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Нуқтаи_назар

ЯНА МИЛЛИЙ ҒУРУР ҲАҚИДА

Бугун ва эртага Чирчиқда ҳудудий саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.
Бугун тушга яқин атай вақт топиб, мазкур ярмаркага бордим. Таассуротлар бир олам.

Ташкилий томонлари ўз йўлига, аммо шу ва шу каби тадбирлар миллий ғурур уйғотади кишида. Ўзимизда ишлаб чиқарилган, авваллари импорт қилинган маҳсулотлар қатор-қатор турганини кўриб, давлатингдан фахрланасан киши.

Алам қиладигани, бу тадбирда иштирокчилар сони ниҳоятда кам. Билмадим, балки фикрим эриш туюлар, Ватан, миллий ғоя ва мафкура сингари соҳаларда ўн соат маъруза ўқигандан кўра кейинги бир-икки йилда қандай ноёб конструкциялар, маҳсулотлар маҳаллийлаштирилганини жонли кўрсатиш фойдалироқ бўлар эди.

Мен журналистман ва маълум вақт мафкура, фалсафа соҳаси билан жиддий шуғулланганман. Шу боис, бу гапларим омади бир фикр ёхуд нотавон кўнгилнинг хашаки ўртанишлари эмас, идеология нималигини тушунган одамнинг гапи.

Тракторнинг ўзидан 11 хилини санадим. Нимагадир Тошкент трактор заводи ёпилиб кетган деб юрарканман. Қаёқда, замонавий, митти ва ихчам трактор, шунга мос тиркамалардан тортиб баҳайбат машиналаргача саф тортиб турибди. Бу хилма-хил маҳсулотларни кўриб, юрагинг тошади, ғурурланасан, улғаясан киши. Секин пичирлайман: Ватан бу! Давлат бу! Мафкура бу! Эҳ...

Энг ҳайратланарлиси, бундай ютуқларимиз ҳақида халқимизга зўр ҳикоя қилиб бера оладиган, шунга қодир журналистларимиз, ҳамкасбларимиз бу йирик тадбирга беписанд муносабатда бўлишганини тушунолмадим. Қачонки, одамларда ён-атрофида нималар бўлаётганидан бохабарлик бўлгандагина миллий ғурур юксалади. Бу – энг муҳими!

Эслайсизми, Қирғизистон президенти Тошкентга келиб кетгач, ўз юртида интервью берган эди: "Биз 30 йил ичида мих ҳам ишлаб чиқармадик. Ўзбек қардошларимиз ҳамма нарсани ишлаб чиқариб, тайёрлаб сотишни йўлга қўйибдилар". Ўшанда бу гапдан алланечук фахрландим, лекин ишонқирамаган эдим.

Бугун Чирчиқда Қирғизистон президентининг ўша ҳайратларини тушунгандек бўлдим. Эртага ярмарканинг охирги куни. Боринг, кўринг, маҳалладошларингиз, дўстларингиз билан боринг. Тадбиркорлар савдолашаётганда, шартномалар тузаётганда мамлакатимизда иқтисодий муҳит қандайлигини ҳам синчиклаб кузатинг. Ёш-ёш тадбиркорлар нималар қилаётганини кўринг.

Ана шунда хонанишин ўтириб, воқеа-ҳодисалар ҳақида фалсафа сўқигандан кўра, атрофда нималар бўлаётганидан хабардорлик минг карра яхшилигини ўзингиз тушунасиз.

Беҳзод Қобулов,
Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Сен бир тоғсен, арслонлари, қулонлари меники,
Бировларга на қулон, қилингни ҳам бермасман.
Тушунарсан сендан ўзга бойлиги йўқ фақирни,
Боғ эмас, бир қовжираган гулингни ҳам бермасман..

Ялинаман... мен ўчгунча сен ўчмай тур, ўчмагин!
Агар ўчсанг... совуб қолган кулингни ҳам бермасман...


Шеър: Ҳалима Худойбердиева

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Меҳр #Эслаб

Бу менинг онам... 😭😍

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Таассуф

ПАРКЕНТДА ЎН ТЎРТ ЯШАР БОЛА ТОҒАСИНИНГ ЎҒЛИНИ МИЛТИҚДАН ОТИБ ЎЛДИРДИ

⚠️ Пневматик қурол ўқи 15 яшар жабрланувчининг чап кўкрагига жароҳат етказган. Бола ҳодиса жойида вафот этган.

🗓 Воқеа сешанба куни, Паркентнинг «Ёшлик» маҳалласида содир бўлган.

🚨 Қотилга айланган болакай тоғасининг уйига меҳмонга келган. У ерда 2007 йилда туғилган М.Т. (тоғасининг ўғли) билан қушларни овлаш мақсадида, тоғасига тегишли бўлган 4,5 калибрли пневматик қуролни уйдан олиб чиққан.

🔫 Кейин эҳтиётсизлик оқибатида ов қуролидан ўқ отиб, ўзидан бир ёш катта бўлган тоғаваччасининг чап кўкрагига ўқни қадаб қўйган. У шу заҳотиёқ оламдан ўтган.

😔 Мусибат, оғир мусибат. Бола ўз ўртоғини беихтиёр ўлдираяпти, қотилга айланаяпти, ота-она бехабар. Қурол сақлаш тартиб-қоидаларига риоя этилмагани, назоратнинг йўқлиги шу ҳодисага сабаб бўлган, дейиш мумкин.

📌 Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Оққўрғонда 16 яшар бола онасини онгли равишда ўлдирган эди.

❗️Болалар билан алоҳида ишлаш керак. Ёшлар алоҳида йўналиш, болалар бошқа дунё.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi