Yoshlar kundaligi | Rasmiy
85.4K subscribers
12.1K photos
7.04K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Таълим #Муқояса

МАКТАБНИНГ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ

Таниқли блогер, IT бизнесида мувафаққиятга эришган инсон, «Нажот таълим» ўқув маркази асосчиси Темурбек Адҳамовга ташқи ишлар вазири мурожаат қилибди. Фото тепада👆

Гап нимадалигини тушунгунимча, уч-тўрт марта ўқидим. Ал-Хоразмий номидаги махсус мактабда ўқитиш тизими, таълимга ёндашув бошқача эканлигини билгач, хурсанд бўлдим.

Бугун Twitter лентамда иккита хабар эътиборли эди: 1) ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабга қабулга 25 ўрин учун 3 мингдан кўп талабгор борлиги; 2) ЎзЖОКУ 75 та талаба қабул қиладиган факультетга 31 нафар абитуриент ҳужжат топширгани.

Давр ўзгарди, таълимга оид қарашлар ўзгарди. Буёғига универга кириш осон, ўқиш қийин бўлади. Болалар таълимининг қиймати, қадри ошаяпти. Ота-оналар болани таълимга жон-жаҳди билан даъват қилаяпти.

Ҳа, таълим ва тарбия борасида 17-18 ёшгача кучли фундамент бўлмаса, универ ёрдам беролмайди. Қуруқ диплом билан иш битмаяпти, калла керак буёғига.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муқояса

Иккинчи жаҳон урушида енгилган, оғир иқтисодий аволга тушиб қолган Япония қандай ўзига келди?

❗️Бир сўз билан айтганда, ҳаммаси миллий ғурурга боғлиқ. Суратга қаранг. 1945 йил. Болакай дафн ўчоғи олдида марҳум укасини ёқиш учун навбат кутмоқда. Йиғлаб юбормаслик учун қаттиқ қимтилган лаб, жиддий қиёфа, мағрур турган ёш йигитча.

😔У жонсиз танани ерга ёки ёнидаги тош устига қўйса ҳам ҳеч ким эътироз билдирмасди. Шу ердаги қоровул “Елкангдаги юкни менга бер”, дейди. Ғамхўрлик билан айтилса ҳам “юк” сўзи қаттиқ тегади. Йигитча қатъий жавоб беради: “У юк эмас, у менинг укам”.

🇯🇵Ўйлаб кўрилса, бир оилада энди фақат шу йигитча қолди. Ота-онаси аввалроқ ўтиб кетганини тушунасиз. Шунақа гаплар. Японлар давлатини йўқотиб қўйиш қандай даҳшатли эканлигини тушунди. Умрининг кейинги қисмини шак-шубҳасиз буюк Япония учун сарфлади.

Давлатимиз бор ва биз бунинг қадрига етаяпмизми?
Уйғон!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM