Yoshlar kundaligi | Rasmiy
109K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#ДХХкубоги

"Толбулоқ" ДХХ кубоги соҳиби бўлди

📌"Гулбоғ" марказий ўйингоҳида ДХХ Кубоги туман босқичининг финал ўйни бўлиб ўтди.

⚽️Мусобақада "Толбулоқ" ва "Сой" жамоалари баҳс олиб борди.

🏆 Якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозинган "Толбулоқ" жамоаси ДХХ кубоги соҳиби бўлди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Фестивал #Оҳангарон_тумани

«ИЛОҚ» ЭТНОФЕСТИВАЛИ: ТАРИХ ВА КЕЛАЖАК ЎРҒОЗДА ЮЗЛАШДИ

Қурама тоғлари қадимда Кўҳисим тоғлари дейилган. Чор-атрофи обод, маъмурчилик гуллаб-яшнаган, фаровон бу давлатнинг 18 шаҳри бўлган.

Бугун V «Илоқ» этнофестивали ўтказилган жой ана шу қадимий манзилда яшовчи аҳоли, хусусан, ёшлар учун зўр кайфият бағишлади.

Ўзбекистонда фольклор ижодкорлари тўхтамаган, яшаб келаётган иккита ноёб ҳудуд бор. Бири Бойсун, бири Оҳангарон тумани. Айни чоғда, Оҳангарон дарёси бўйларидаги 3 шаҳар ва 3 туман аҳолиси учун катта тўй берилди, десак муболаға бўлмайди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#муҳокама_учун_мавзу

🔘Тошкент вилоятида жами 37 та (20 та очиқ,17 та ёпиқ) сузиш ҳавзаси мавжуд.

📌Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармасига қарашли 13 та сузиш ҳавзасида ҳафтада бир кун “Аёллар куни” этиб белгиланган. Лекин, бу фақат қоғозда қолиб кетади, амалда «Аёллар куни» деган ҳолат йўқ.

Энг кўп сузиш ҳавзаси Қибрай туманида (5 та) жойлашган.

🏊‍♀Нурафшон шаҳри, Ўртачирчиқ, Қуйичирчиқ, Оҳангарон, Оққўрғон, Пискент туманларида умуман сузиш ҳавзалари йўқ.

Ачинарлиси, Тошкент вилоятида айнан қизлар учун мўлжалланган ёпиқ бассейн мутлақо йўқ. Сиз бунга нима дейсиз?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
БАРЧАНИНГ ДИҚҚАТИГА!

❗️ Болалар. Бу сўзни эшитганингизда ниманинг тасвирини кўз олдингизга келтирасиз? Сизни билмадимку, лекин мен Аллоҳнинг инсон шаклидаги фаришталарини кўраман. Беғубор, мурғак фаришталарни.

🕰 Кеча чамаси тунги соат 23 дан ошган, шошилинч иш билан Қибрай туманида юрган эдим. Ишларимни битириб овқатланиш учун туманидаги тамаддихонага кирдим. Бир пайт кўзим "салфетка" сотиб юрган жажжи болакайга тушди. Олдига бориб, кимлиги, нега бу ерда юрганлигини сўрадим. Кўзлари жовдираб турган бу болакайнинг жавобидан турган жойимда қотиб қолдим, тўғриси...

— Мен Чирчиқ шаҳри "Лола" маҳалласида яшайман. Энди 6-синфни битирдим. Отам йўқ, ташлаб кетган. Онам кўчада майда-чуйда нарса сотади, афсуски бетоб. Мен оилани ёлғиз боқувчиси сифатида ишлаяпман. Ўқишга имконим йўқ, мажбурман,— деди у ийманиб.

🗓 Кеча 1- июнь эди. Болалар куни эди. Бошқа болалар ота-онаси билан гўдаклик гаштини сураётган бир пайтда, бу "йигитча"... Гапиришга тилим ҳам бормаяпти.

📞 Шу пайтнинг ўзидаёқ маҳалла етакчиси билан боғландим. Болакай билан онаси олдига, Чирчиққа бордик. Не кўз билан кўрайки, ярим тунда аёл кўчада пуфак сотиб ўтирибди. Боласи у ёқда сарсон, она бу ёқда сарсон.

📄 Аҳволни тубдан ўргандим, оилага ёрдам учун тегишли топшириқлар берилди.

❗️ ҲУРМАТЛИ ЕТАКЧИЛАР! Мен сизлардан вазифангиз учун ҳам эмас, инсонийлик бурчингиз учун мана шундай ҳолларга бефарқ бўлмаслигингизни сўрайман ҳам ТАЛАБ қиламан!

☝️ Маҳаллангиздаги оилалар билан БИРМА-БИР танишинг. Уларнинг шароитини ўрганинг. Ёрдамингиз учун улкан ажрни яратган эгамнинг ўзи беради!

✍️Миразиз Мирсултонов,
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#туйғу

Мендан ўтди. Иқрорман. Узр..
Билишимча, юрагингиз ғаш.
Кўрдингизми, нақадар ҳузур..
Кимнидир жим қизғониб яшаш..?
Кўрдингизми..?


Шеър: Шаҳриёр Шавкат.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#футбол

⚽️ Нурафшон шаҳрида ҳам футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги мусобақаларининг финал босқичи бўлиб ўтди.

🏆 "Бобур" ҳамда "Янгиобод" маҳаллалари жамоалари кубок учун қизғин беллашди. Ким ғолиб бўлди дейсизми?

😉 Видеони кўринг, қадрдон!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#ДХХ_кубоги

ДХХ РАИСИ КУБОГИНИНГ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ БОСҚИЧИ ФИНАЛ НАТИЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ:

📍 Зангиота тумани
:
🥇"Маданият" МФЙ - катта футбол
🥇 "Ўратепа" МФЙ- мини футбол

📍 Олмалиқ шаҳри
🥇 "Боғаро" МФЙ - мини футбол

📍Ангрен шаҳри
🥇"Грум" МФЙ - катта футбол
🥇"Грум МФЙ - мини футбол

📍Оҳангарон тумани
🥇 "Увак" МФЙ - мини футбол

📍Бекабод шаҳри
🥇 "Янги хаёт" МФЙ - катта футбол
🥇"Ҳамид Олимжон" МФЙ - мини футбол

📍Чирчиқ шаҳри
🥇“Гулистон” МФЙ - катта футбол
🥇 “Ҳумо” МФЙ - мини футбол

📍Нурафшон шаҳри
🥇"Қумариқ" МФЙ - катта футбол
🥇"Янгиобод" МФЙ - мини-футбол

📍Бекабод тумани
🥇"Пастки керайит-Теракзор" МФЙ - катта футбол
🥇"Янги овул" МФЙ - мини футбол

📍Оққўрғон тумани
🥇"Қўрғонтепа "МФЙ - мини футбол
🥇"Султонобод
" МФЙ- катта футбол

📍Бўстонлиқ тумани
🥇 "Новобод" МФЙ - катта футбол

📍Бўка тумани
🥇“Дўстлик” МФЙ - мини футбол

📍Қуйи Чирчиқ
тумани
🥇"Хўжапистон" МФЙ - катта футбол
🥇"Дўстлик" МФЙ - мини футбол

📍Қибрай тумани
🥇"Уймавут" МФЙ - катта футбол

📍Паркент тумани
🥇"Толбулоқ" МФЙ - катта футбол
🥇"Гулистон" МФЙ - мини футбол

📍Тошкент тумани
🥇 "Қизғалдоқ" МФЙ - катта футбол
🥇"Фаровон" МФЙ - мини футбол

📍Чиноз тумани
🥇"Сарбозор" МФЙ -катта футбол
🥇"Янгиобод" МФЙ - мини футбол

Қолган туман, шаҳарларда финал ўйини давом этмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Илоқ #Видео

🎉 Анъанавий "Илоқ" этнофестивали уч йиллик танаффусдан сўнг яна тикланди. Ўзбек давлатчилиги тарихида алоҳида ўрни бўлган қадимий Илоқ-Шош давлати таркиб топган ҳудуд, хусусан, унинг пойтахтиТункат қалъаси яқинида ташкил этилган фестивалга қизиқиш юқори бўлди.

😊 Ҳудуд аҳолиси, меҳмонлар, санъаткорлар давра қуриб, қадимий ўланлар, термалар, лапарлар айтишиб, соз суҳбатлар қуришди, турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.

📯 Маданият бошқармаси, бадиий ва ҳаваскорлар жамоалари, фольклор-этнографик дасталар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш қилинди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

🔴 Айни пайтда Бекобод туманидаги "Ёшлик 2" маҳалласида катта тантана

☝️ Элни бирлаштирган эзгу қадрият - умумхалқ ҳашари туфайли ҳудуднинг мазкур олис маҳалласи ҳам обод ва кўркам манзилга айланди. Шу муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, вилоят ва туман фаоллари, маҳалла аҳли шу манзилда жам бўлди.

📌 Дастлаб меҳмонлар маҳалладаги 35-умумий ўрта таълим мактаби фаолияти билан танишди. Бу ердаги замонавий кутубхона ва мономарказдаги тўгараклар фаолияти кўздан кечирилди, ёшлар билан самимий суҳбат қилинди.

Тадбир давом этмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

ЗОЙИР МИРЗАЕВ: "КАРАВОТГА ЧИҚМАСАК, БУ ШЕЪРЛАР ҚАЕРДА ЭДИ?"

🔘 "Ёшлик-2" маҳалласида бўлаётган байрам шодиёналари давомида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги ҳудуд фаоллари, нуронийлар маҳалладаги Эркин Душаев хонадонида меҳмон бўлди.

📌Уй бекаси меҳмонларга ҳозиргина тандирдан узилган нон улашди. Ҳовлидаги "каравот"да самимий суҳбат бўлди. Шеърхонлик, ҳазил-мутойиба қизиди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

"НИЛУФАР" ДАСТАСИ ЭНДИ "КУЧАЯДИ"😉

⚡️Зойир Мирзаев Бекобод туманидаги "Нилуфар" бадиий лапар дастаси фаолиятини ривожлантириш, моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 30 миллион сўм маблағ ажратадиган бўлди.

🔘Мазкур ижодий жамоа 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, 12 нафар ижодкор хотин-қизлар, бувижонлар фаол қатнашади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЗОЙИР МИРЗАЕВ - ТАРЖИМОН!

Бекобод тумани 35-мактабдаги самимий суҳбатлар чоғидан.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi