#онлайн
#Оҳангарон_тумани
#лойиҳа
Каналимиз кузатувчиларининг "Ҳоким билан бир кун" лойиҳани бошлаганимиздан хабари бор. Лойиҳанинг навбатдаги сонини қарийб 20 минг нафар ёшлар истиқомат қиладиган Оҳангарон туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев билан давом эттирмоқдамиз.
Ҳокимнинг туман ёшлари билан амалга ошираётган ишлари билан қизиқсангиз Бизни кузатишда давом этинг.
📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy

#ҳоким_билан_бир_кун_лойиҳа
Оҳангарон ҳокими туманда қад ростлаётган Ёшлар маркази иншоотида қурилиш жараёни билан танишди.
Абдурасул Неъматович таъкилашича, марказда ёшлар учун барча шароитлар муҳайё бўлиб, 35 дан ортиқ тўгараклар ташкил этилар экан.
Бино мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган экан.
Битганда кўрасизлар "вобше" зўр бўларкан, лекин.

✅Оҳангарон туман ҳокими Телов қишлоғидан имтиёзли кредит асосида балиқчилик хўжалигини ташкил этган 22 ёшли Муҳаммадамин Ҳусанбоев билан учрашди.
📌Муҳаммадамин меҳмонларни ўз фаолияти билан таништириб, келгусидаги режалари билан ўртоқлашди.
Мотивация учун айтай, Муҳаммадамин ҳаражатдан ташқари 50 миллион сўм даромад олишни режалаштиряпти экан.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшларга_субсидия
#Оҳангарон_тумани
"Қўли калта"лиги, имконсизлигидан орзуларини амалга оширишга қийналганларга ёрдамлашиш халқимизга хос фазилат.
Президент ташаббуси билан ушбу фазилат жорий йилда кенг қулоч ёйди.
Хусусан, Оҳангарон туман ҳокими яна бир гуруҳ ишсиз ёшларга ўзлари истак билдирган асбоб-ускуналар совға қилинди.
Бор товоғим, кел товоғим", деганларидек ёшлар ҳам олинган совғага муносиб бўлишга интилмоқдалар.
Видеолавҳани охиригача томоша қилсангиз ўзингиз бунга амин бўласиз.

#халқ_таълими
#Оҳангарон_тумани
📌“Гулобод” МФЙ Тошсой қишлоғидаги 43-умумтаълим мактаби учун 12х24 ҳажмдаги спорт зали қуриб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
⚡️“Кушон дизайн қурилиш” МЧЖ томонидан барпо этилган мазкур спорт зали учун 1,6 млрд. сўм маблағ сарфланди.
🏣Бинонинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев, шоир ва ёзувчи Барот Исроил иштирок этиб, спорт залининг очилиши билан йиғилганларни қутлади.
🏟Тадбир спортчи ёшларнинг чиқишлари ҳамда кичик концерт дастури билан давом этди.
Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy

🏔Қурама тоғлари этакларида яшовчи қишлоқларда кузакдан баҳоргача дам олиш. Қиш эрта келади, баҳор эса кечроқ бошланади. Тоғолди ҳудуд дедингиз-қўйдингиз.
📌Туман иккинчи сектор раҳбари Иқболжон Қамбаровнинг ташаббуси билан ҳудуд аҳолиси ўртасида футзал бўйича чемпионат ўтказилди.
🛖Қишлоқлар, маҳаллалар ўртасидаги мусобақа қизигандан қизиди, қорли чўққилар томондан ҳам мухлислар келиб, ҳамқишлоқларига "балельщик" бўлди.
🏆Якунда "Санам" МФЙ йигитлари ғолиб бўлди. Аммо, ҳозирча шундай. Айтишларича, Овжазсой ва Телов қишлоғининг гапга етар оқсоқоллари жам бўлиб, келгуси чемпионатда қандай қилиб чемпион бўлиш ҳақида "Барбаросса" режасини тузишмоқда.
😉Кўрамиз-да энди. Ҳозирча эса "Санам" маҳалласи жамоаси Қурама тоғлари қишлоқларининг амалдаги ва мутлақ чемпиони, вассалом.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

👮♂️ Чотқол тоғлари билан Қурама тизмаси туташган ҳудудда, довон йўлида Четсув деган қишлоқ бор. Бугун шу ҳудудда ҳарбий ватанпарварлик мазмунидаги учрашув ўтказилибди. Таъсирли сурат. Тафаккур қилинг, қаерлардадир болалар бомбалар ёмғиридан чўчиб, ертўлада йиғлаб ўтирибди...
Тинчлигимизга кўз тегмасин!

#Оҳангарон_тумани #Зоҳиджон_Ғаффоров
ЧИРОҒИ ЎЧМАЙДИГАН СТАДИОН
📍"Илғор" маҳалласида иш бошлаган ёшлар етакчиси ҳудудда ёшларнинг севимли маскани бўлган стадионга тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш юзасидан таклиф киритган эди.
📆Туман ҳокими маблағ ажратди ва куни кеча стадионга чироқлар ўрнатилди.

ҚОРАХИТОЙ ЁШЛАРИ БУ ГАЛ ЧЕМПИОН БЎЛА ОЛМАДИ
📌 Эсласангиз керак, авваллари йилда бир марта қишлоқлар ўртасида хотира турнирлари ўтказилиб турилган. Ўшанда Оҳангароннинг машҳур Қорахитой қишлоғи улоқни анча йиллар бошқаларга бермаган.
🏆 ДХХ кубоги (мини-футбол) мусобақаларининг туман босқичи якунларига кўра, "Увак" МФЙ чемпион бўлганига кўпчилик ажабланди. Яна денг, яқин-яқинларгача тузукроқ стадиони ҳам бўлмаган "Гулобод" МФЙ ёшлари мусобақада иккинчи ўринни олиб турибди. Қорахитойликлар эса учинчи бўлишди. Кимдир бўларкан-ку, деб қўйди, кимдир эса минг уйлик Қорахитойда спорт орқага кетибди, аттанг, деб қўйди...
⚽️ Бу ҳолат – қишлоқ ёшлари тенг спорт шароитлари, спорт иншоотлари билан таъминланса, қачондир шаклланган мувозанат, (фалон қишлоқни ҳеч ким енголмайди, фалон қишлоқнинг болалари спортда кучли сингари) стереотип ўзгаради, оммавий спорт ҳамма жойда бирдек ривожланади дегани.

#Фестивал #Оҳангарон_тумани
«ИЛОҚ» ЭТНОФЕСТИВАЛИ: ТАРИХ ВА КЕЛАЖАК ЎРҒОЗДА ЮЗЛАШДИ
Қурама тоғлари қадимда Кўҳисим тоғлари дейилган. Чор-атрофи обод, маъмурчилик гуллаб-яшнаган, фаровон бу давлатнинг 18 шаҳри бўлган.
Бугун V «Илоқ» этнофестивали ўтказилган жой ана шу қадимий манзилда яшовчи аҳоли, хусусан, ёшлар учун зўр кайфият бағишлади.
Ўзбекистонда фольклор ижодкорлари тўхтамаган, яшаб келаётган иккита ноёб ҳудуд бор. Бири Бойсун, бири Оҳангарон тумани. Айни чоғда, Оҳангарон дарёси бўйларидаги 3 шаҳар ва 3 туман аҳолиси учун катта тўй берилди, десак муболаға бўлмайди.

#Қишлоқларимиз_тарихидан #Оҳангарон_тумани
"Олдин"дан "Илғор"гача
⚪️Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ёшлар комиссияси йиғилишида ҳар бир ёш ўз маҳалласи, қишлоғи тарихини яхши билиши кераклиги, шу мақсадда маҳаллалар тарихи бўйича ёшлар ўртасида танлов эълон қилиниши ва жамланган мақолалар китоб ҳолида нашр этилиши ҳақида гапирган эди.
🔺"Ёшлар кундалиги"да #Қишлоқларимиз_тарихидан лойиҳаси йўлга қўйилди. Бугун Оҳангарон туманидаги "Илғор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳақида ҳикоя қиламиз.
🔘Илғор қишлоғи XX аср бошларида Ачамайли, 1917 йилдан бошлаб Октябрь номи билан аталиб келинган. ХХ асрнинг 20-йиллари охири - 30-йиллар бошига бориб коллективлаштириш ҳаракати бошланганда “Олдин” колхози ва қишлоқ совети ташкил этилган. “Олдин” қишлоқ советига Пардабой Холматов, Жўра Йўлдошев, Қаҳҳор Пардаев, Маматали Раимбобоев каби фидойи инсонлар раислик қилган.
📌Қишлоқ советига Қаҳҳор Пардаев раислик қилган кезлари (1937-1957 йилларда) маҳалла атрофидаги тўқайзорлар ўзлаштирилиб, деҳкончилик қилиш, экинлар экиш учун ўзлаштирилган. Маҳаллий аҳоли Қаҳҳор ака ўз маблағидан Иккинчи жаҳон уруши вақтида фашизмга қарши курашиш, танк ясаш учун 15 минг сўм пул бергани ҳақида кўп эслашади. Шу инсоннинг ташаббуси билан маҳалла кутубхонаси ва клуб қурилган.
✅ “Олдин” қишлоқ совети 1960 йилда “Облиқ” қишлоқ совети, тахминан 1970 йилларда “Серго”, деб ҳам аталган. 1988 йил “Сусам” қишлоқ советига қўшиб юборилган. 2013 йилда “Илғор” маҳалла фуқаролар йиғини номи билан қайта тикланган.
Севара Турғунова,
24 ёш, Илғор қишлоғи
* * *
Ҳурматли тенгдошим! "Ёшлар кундалиги" сизни ҳамкорликка чорлайди. Сизда ҳам маҳаллангиз (қишлоғингиз) тарихи ҳақида асосли маълумот бўлса, @Yoshlar_aloqada_bot га жўнатинг. Биз уни ўрганиб, ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда эълон қиламиз.

#Очиқ_дарс #Оҳангарон_тумани
Креатив Муаллим: Оҳангарон офтоби
Дадамнинг орзуси
Махсуда Назарова 1961 йил 25 февралда Оҳангарон туманининг Убайд қишлоғида туғилди. Мактабни битириб Ангрен Давлат педагогика институтининг филология: тил ва адабиёт факультетини тамомлади. Ҳозирда туманнинг 1-сонли мактабида она тили ва адабиёт фанидан дарс беради.
— Отам урушдан сўнг педагогика соҳаси бўйича ўқишга кирди. 2 ойгина ўқиди, сўнг асирга олинганлар педагог бўла олмайди деб уни ўқишдан четлаштиришди. Ўқитувчи бўлиш отам учун армонга айланган эди. Мен дадамнинг орзусини амалга оширдим, муаллима бўлдим.
Дўст
— Ўқувчига меҳр улаша олсангиз, у сизга икки баробар меҳр беради. Ўқувчилар билан тил топиша олиш учун дўстона кайфиятда бўлиш керка. У сизга муаммоларини айта олсин, сизни дўст деб қабул қила олсин. Орада масофа узоқ ва "совуқ" бўлса, ўқувчини гапингизга қулоқ солишидан умид қилманг. Бола қўрқиши эмас, ҳурмат қилиши керак.
Дарс ўтмайман...
— Она тили ва адабиёт фани жуда қизиқ, тасаввурга чамбарчас боғланган. Зерикиш ҳисси унга тегишли деб ўйламайман. У бошқача олам, асарларда яшайсан киши. Тафаккур, билим унда мужассам. Мен болаларга дарс ўтмайман, аксинча иккинчи дунёга, асарларга етаклайман, сайр қилдираман...
Ўқувчим, эшит
— Ҳаётда билимсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Ишонаверинг. Омад одамга бир келар, икки келар, доимий эмас. Маънавиятсиз, илмсиз тана эса хашак билан тўлдирилган қопдан фарқ қилмайди. Ўқинг, изланинг. Фақат овқат ва уйқуни ўйлаш инсонга ярашмайди. Инсон тафаккур билан инсон.
Шогирдларим: Наргиза Боймирзаева (1-мактаб директори), Наргиза Холтўраева (ўқитувчи), Наргиза Ҳамраева (ўқитувчи), Фарҳод Тўлаганов (жарроҳ), Гулида Турсунбоева (ўқитувчи).