#Пискент
Бугун ҳудудларда 5 муҳим ташаббус асосида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги масъулларини ҳам Пискентга айни шу эзгу мақсад етаклаб келган бўлса ажаб эмас.
Учрашувда ҳудуддаги 39 та умумтаълим мактабларининг раҳбарларига Ҳудудларни ривожлантиришга инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 ташаббуси бўйича инновацион тўплам совға қилинди.
Маълумот учун:
Тўпламдан "Темурийлар тарихи давлат музейи бўйлаб 3D саёҳат", Алишер Навоийнинг "Хамса" асари асосида ишланган "Фарход ва Ширин", "Лайли ва Мажнун" компьютер ўйинлари, "Қалбим кўзгуси" номли электрон китоб ўрин олган.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Ёшлар боғида Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан Сардорлар форуми ўтказилди. Форумга умумтаълим мактабларидан мингга яқин ўқувчи ёшлар иштирок этишди.
Кўтаринки руҳда ўтган форумда шижоатли, ташаббускор, лидерлик салоҳиятига эга ёшлар орасидан 18 нафарига Ёшлар иттифоқи ва туман ёшлари ишонч билдирдилар. Сардорларга тавсиянома ва рағбатлантирувчи совғалар тақдим этилди.

#Инвестиция
Шуҳрат Аҳмедов хитойлик инвесторлар билан учрашди – Пискентда электрон техника воситаларини ишлаб чиқарадиган йирик технопарк қурилиши мумкин
Учрашувда туманнинг инвестицион салоҳияти, бу ерда яқин келажакда амалга ошириладиган ишлар кўлами ҳақида сўз борди.
Ўз навбатида, нуфузли Хитой компаниясининг директорлар кенгаши раиси жаноб Юэ Хэфу жаноблари истиқболдаги бизнес лойиҳалар ҳақида сўзлаб берди.
Шундан сўнг, хитойлик тадбиркорлар лойиҳа истиқболи учун зарур ер майдонини бориб кўришди. Туман ҳокимлиги томонидан уларга транспорт ва инсрафструктура нисбатан яхши ривожланган 3 та ҳудуддан ер майдони кўрсатилди.
Мазкур лойиҳа амалга ошса, келгусида қарийб 2 мингта янги ўрни яратилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, 150 миллион доллар қийматидаги бу инвестицион дастур орқали Пискентда электрон техника ишлаб чиқариладиган йирик қувват фаолият кўрсата бошлайди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

#ҳудудий_матбуот_хизмати_хабарлари
Атиги уч-тўрт йил аввал туман ҳокимини оддий фуқаролар унча танимасди ҳисоб. Ҳоким ҳам ТВ ва матбуотга чиқишдан бурун, етти эмас, етмиш марта ўйлаб кўрар эди. Ҳозир-чи?
Мамлакат Президентининг 4366-сонли Қарори билан жойларда ташкил этилган ахборот хизматлари, улар томонидан юритилаётган ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар орқали ҳокимлар халқ билан очиқ-ойдин мулоқотга киришаяптилар. Эндиликда ҳар бир ҳокимнинг ўз матбуот котиби бор.
Вилоятимизда иш бошлаган матбуот котиблари орасида Пискент тумани ҳокимлиги матбуот хизмати фаоллиги билан ажралиб турибди. Мавзу ва ахборот танлашдаги нозик ёндашув яққол сезилаяпти. Муҳими, ҳокимларни йўқдан мўъжиза яратган, бўлмаганни бўлдирворган афсонавий қаҳрамонлар сифатида эмас, оддий инсон, буюк ислоҳотлар даврининг фарзанди, Президент ғояларининг етук ижрочиси сифатида кўрсата билиш – бинобарин, бу айни ҳақиқат, – ҳозирги босқичда матбуот котибларининг бирламчи вазифасидир.
Шу маънода, Пискент тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг дастлабки қадамларини олқишлаган ҳолда, эътиборимизни тортган ана шундай материаллардан бирини ҳавола қиламиз.
Мақолада бундан 32 йил аввал ўрта мактабда ўқишни тамомлаган 32 нафар ўқувчи, уларнинг кейинчалик туман ҳокими бўлган бир синфдоши, устозга эҳтиром ҳақида сўз боради.
Мақолага ўтиш учун мана бу ерни босинг.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Жорий йилнинг июнь-сентябрь ойларида вазирлик ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Пискент туманидаги маҳаллаларни ўрганиб чиқиб, мавжуд масалалар ва уларни ҳал этиш йўлларини ишлаб чиққан эди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Пискент туманига ташриф буюрди.
Жараёнда саноат, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва ижтимоий қурилиш соҳаларини қамраб олган ҳолда туманни жадал ривожлантириш бўйича белгиланган топшириқлар бажарилиши ўрганилди.
Йиғилишда тегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Юртбошимизнинг ёшларга кўрсатаётган бевосита ғамхўрлиги уларнинг илм-фан, санъат, спорт соҳаларидаги муваффақиятларида яққол кўринмоқда.
2-умумтаълим мактаби ўқувчилари Эъзозбек Ғофуржонов, Ҳуснора Машрапова Россиянинг Санкт-Петербург, Сочи шаҳарларида ўтказилган нуфузли мусиқа фестивалларида қатнашиб, фахрли биринчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритдилар.

Тошкент вилояти прокурори С.Самадов Пискент тумани Қирққизобод ҳудуди "Кўлота" маҳалла фуқаролари билан сайёр қабул ўтказди.
Учрашувда аҳоли томонидан коммунал соҳа-ичимлик суви, электр кучланиши пастлиги, йўлларнинг таъмирталаблиги масалаларида мурожаатлар бўлди.Жараёнда муаммоларнинг ечими юзасидан тегишли мутасаддиларга шу ернинг ўзида топшириқлар берилди.

Сўнгги йилларда минтақавий хусусиятга эга бўлган қатор масалалар, жумладан Орол фожиаси оқибатларининг олдини олиш, кенг жамоатчилик эътиборини ушбу глобал муаммога қаратиш борасида амалий чоралар кўрилмоқда.
Пискент тумани Мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган "Менинг оролим" номли кўргазма ҳам юқоридаги тадбирларнинг узвий бўлагидир.
Маданият бўлими ҳамда Мусиқа ва санъат мактаби маъмурияти ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмада санъат мактабининг "Тасвирий санъат" бўлими ва умумтаълим мактабларининг иқтидорли ўқувчилари қатнашдилар.
Кўргазмада иштирокчиларнинг Ўзбекистоннинг бетакрор табиати, Орол денгизининг аянчли тақдири тасвирланган суратлари намойиш этилди.
Эътиборлиси, ёшларни табиатни севишга, экологияни асраб-авайлашга чорлаши билан тарбиявий аҳамиятга эга бу каби кўргазмалар ва маданий-маърифий тадбирлар эндиликда ҳар ойда ташкил этилиши белгилаб олинди.

#Миллатлараро_иноқлик
Ўзбекистонда 130дан ортиқ миллат ва элатлар аҳил яшайди. Ноябрь ойи мактабларда рус тили фани ойлиги сифатида эълон қилиниши муносабати билан таълим даргоҳларида халқларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларни тарғиб этувчи кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда.
Пискентдаги 12-умумтаълим мактабида ўтказилган байрам тадбири ҳам шу мавзуга бағишланди. Мактабнинг устозлар ва ўқувчилар жамоаси биргаликда байрам дастури уюштирдилар. Рус халқи урф-одатлари, куй-қўшиқлари, пазандалик намуналари намойиш этилган тадбирга ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда русийзабон меҳмонлар таклиф этилдилар.
Фан ойлиги доирасидаги бундай тадбирлар Пискент туманидаги ҳар бир мактабда ўтказилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Пискентда фольклоршунос олима Музайяна Алавиянинг 110 йиллиги нишонланади
Шу муносабат билан Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов бир гуруҳ олим ва шоирлар билан учрашди.
Ўзбекистон халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Маҳмуд Тоир, тиббиёт фанлари доктори, академик Анисхон Алавий, Журналистлар уюшмаси аъзоси, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиби Собиржон Иномов, туман ҳокими ўринбосарлари иштирок этган давра суҳбатида пискентлик фольклоршунос олима Музайяна Алавия таваллудининг 110 йиллигини юксак савияда, катта тантана билан муносиб тарзда нишонлаш масаласи муҳокама этилди.
Музайяна Алавия - ўзбек адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшган фольклоршунос олима, шоира, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. У 1909 йилда Пискентда туғилган. Музайяна Алавиянинг бой адабий мероси - шеърлару достонлар, халқ ижодкорлари тилидан ёзиб олган фольклор асарлари тўплаб, китоблар шаклида нашр этилган. Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати.