#Пискент
#Инвестиция
Шуҳрат Аҳмедов хитойлик инвесторлар билан учрашди – Пискентда электрон техника воситаларини ишлаб чиқарадиган йирик технопарк қурилиши мумкин
Учрашувда туманнинг инвестицион салоҳияти, бу ерда яқин келажакда амалга ошириладиган ишлар кўлами ҳақида сўз борди.
Ўз навбатида, нуфузли Хитой компаниясининг директорлар кенгаши раиси жаноб Юэ Хэфу жаноблари истиқболдаги бизнес лойиҳалар ҳақида сўзлаб берди.
Шундан сўнг, хитойлик тадбиркорлар лойиҳа истиқболи учун зарур ер майдонини бориб кўришди. Туман ҳокимлиги томонидан уларга транспорт ва инсрафструктура нисбатан яхши ривожланган 3 та ҳудуддан ер майдони кўрсатилди.
Мазкур лойиҳа амалга ошса, келгусида қарийб 2 мингта янги ўрни яратилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, 150 миллион доллар қийматидаги бу инвестицион дастур орқали Пискентда электрон техника ишлаб чиқариладиган йирик қувват фаолият кўрсата бошлайди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

#инвестиция
Нурафшон шаҳри ҳокими Қ.Хакимов ҳокимлик биносида Хитой Халқ республикаси делегациясини қабул қилди.
Музокаралар чоғида галдаги ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилиниб, "Smart city" майдонига инвестиция жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Forwarded from Оҳангарон тумани ҳокимлиги / Ohangaron tumani hokimligi
#инвестиция_ва_ташқи_савдо
Оҳангарон туманида янги завод қурилади.
2019 йилнинг 22 октябрь куни Хитойнинг “TOSHKENT CONCH CEMENT” МЧЖ хорижий корхонаси билан Оҳангарон туман ҳокимлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик МЕМОРАНДУМИ имзоланди.
Меморандумнинг асосий мазмуни Оҳангарон тумани “Қизилой” МФЙ ҳудудида йилига 2,2 млн. тонна цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган заводни қуришга қаратилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 200 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу лойиҳа тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари эвазига амалга оширилиши режалаштирилди.
Лойиҳа ишга тушиши натижасида 350 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
Оҳангарон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
@ohangaronthokimligi

#инвестиция_ташқи_савдо
Дастлабки музокаралар бошланди
Бугун Оҳангарон туманига хитойлик инвесторлар ташриф буюрди. Улар томонидан ҳудудда керамик блоклар ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод қуриш таклифи билдирилмоқда. Умумий қиймати 50 млн. АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳа асосида бунёд бўладиган ушбу завод йилига 130 миллион дона блок ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.
Дастлабки музокаралар давомида хорижлик ҳамкорларимизга завод қурилиши учун қулай ер майдони таклиф этилди. Музокаралар ҳали давом этади.

Пискент туман ҳокими Шуҳрат Аҳмедов ва Жанубий Кореянинг "Kostan Co LTD" компанияси раҳбари жаноб Лим Юн Со ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Туманда индустрия комплекслари, қурилиш ва ишлаб чиқариш корхоналари барпо этиш, туризмни ривожлантириш сингари истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун мазкур компанияга Пискент ҳудудидан 150 гектар ер майдони ҳамда замонавий гидропоника иссиқхоналари қурилиши учун 40 гектар майдон таклиф этилди. Ушбу мақсадда Жанубий Корея инвесторлари томонидан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш кўзда тутилган.
Ушбу меморандум "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" доирасида Пискент туманида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишларнинг узвий давомидир. Туман ҳокимининг тадбиркор ва ишбилармонлар, кичик бизнес вакилларига йўллаган мурожаати эса соҳа ривожида яна бир муҳим босқич бўлди.
@piskenthokimligi

Биринчи босқичда 14,5 миллион доллар
Оҳангарон тумани ҳокими Абдувоҳид Турдибоев инвестицион лойиҳаларни ўрганиш жараёнида туманимизда амалга оширилаётган “Sardorkom” МЧЖ мева-сабзавот кластери ва «Tct cluster milk and meat» МЧЖ чорвачилик комплекси ҳамкори бўлган Муртаза Раҳматов билан учрашув ўтказди.
Учрашув маънавият улашувидан бошланди. Туман ҳокими инвесторга “Иқтисодиёт университети олимлари” китобини, инвестор эса туман ҳокимига ўзи ҳаммуаллифлигида ёзилган “Истеъдодли инсонлар мамлакатнинг бебаҳо бойлигидир” номли китобини совға қилди.
Ўзаро танишувдан сўнг, мавзу асосий масаласига кўчди. Инвестор сўнгги вақтда Ўзбекистонда амалга ошираётган инвестицон лойиҳалари хусусида тўхталиб ўтди. Хусусан, у Қуйичирчиқ туманига умумий қиймати 42 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қишлоқ хўжалиги техникаларини олиб келган, Бухоро вилоятида кейинги йилда 1000 гектар ҳудудда боғ ташкил қилишни режалаштирмоқда. Бугунги кунда инвестор 14 минг ишчига раҳбарлик қилмоқда, иш ҳакининг ўзи 50 млрд. сўмни ташкил қилади. 2 йил ичида ишчилар сони 17 мингга етиши кутилмоқда. Шунингдек, суҳбат жараёнида Муртаза Раҳматов юқори малакали кадрларга эҳтиёж мавжудлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
Ҳозирда туманимиз ҳудудидан инвесторга човачилик ва боғдорчилик учун ер майдонлари ажратилган ва у айни пайтда туркиялик мутахассислар билан ҳамкорликда ишламоқда. Лойиҳа доирасида чорва комплекси барпо этилиб, гўштни қайта ишлаш орқали ҳалол колбаса, сосиска, тушёнка ва бошқа маҳсулотлар ҳамда ем ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мазкур ишларнинг биринчи босқичида инвестор томонидан 14,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ киритилади.
Оҳангарон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
📡 @ohangaronthokimligi
Каналга уланиш: ⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFX7jNb2k287TXSHIQ

#Зангиота
#Инвестиция
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилхон Рустамов Зангиота туманида тадбиркор ва инвесторлар билан учрашди
Тошкент вилоятида Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, тадбиркорлик фаолияти йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, истиқболли лойиҳалар доирасида аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ва бу борада масъулларнинг масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Вилоятнинг Зангиота туманига ташриф буюрган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилхон Рустамов туманда бу борада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Бир қатор қўшма корхоналарда бўлиб, тадбиркор ва хорижий инвесторлар билан учрашди.
Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигида фаолият бошлаган "Шарқ балиғи” МЧЖ Ўзбекистон-Эрон қўшма корхонаси масъуллари иштирокидаги учрашувда ҳорижий ҳамкорларга республикада тадбиркорлар учун яратилаётган шарт-шароит, имтиёзлар, қулай географик жойлашув ва иқлим ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ўзаро ҳамкорлик ҳар икки томон учун кўп жиҳатдан самарали бўлишига ишонч билдирган инвесторлар туманда балиқ етиштириш ва уни қайта ишлашга мўлжалланган қўшма корхона очиш ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан ўз режалари айтиб ўтишди.
Маълумот ўрнида: Ушбу лойиҳанинг қиймати 43 миллиард сўмга тенг бўлиб, жами 35 гектар майдонда балиқ плантацияларини ташкил этиш орқали 700 нафар янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Шу куни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Рустамов инвестиция лойиҳаси доирасида “Назарбек” ҳудудида жойлашган ва лойиҳа қиймати 6 млрд сўмга тенг "Takro Osiyo" МЧЖ ҳамда “Хонобод” ҳудудида фаолиятини 215 млрд сўм маблағ билан бошлаши режалаштирилган "International Beverages Tashkent" МЧЖ қўшма корхонасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишди.
Ушбу корхоналарнинг ишга туширилиши ҳудудда 1200 нафар ишчи-ходимни иш билан таъминлашга замин яратади.