#Биз_биргамиз #Уйда_қолинг #Адлия_халқ_хизматида
#vahimasizkarantin
Биз биргамиз: аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли лойиҳага старт берилди
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Адлия вазирлиги 2018 йилдан бери “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳасини йўлга қўйган. Лойиҳа доирасида аҳолининг заиф қатламларига ижтимоий ва иқтисодий кўмак беришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш мақсадида инсонларнинг ҳаракатланишига айрим чекловлар киритилганлиги натижасида аввало аҳолининг эҳтиёжманд қатлами, яъни кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор шахслар ва ишсиз фуқароларни зарурий маҳсулотлар билан таъминлаш эҳтиёжи ортмоқда.
Бундай шароитда Шодиев халқаро фонди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан олиб борилаётган чора-тадбирларга ўзининг ҳиссасини қўшишга ва дастлабки босқичда аҳолининг кам таъминланган қатламига моддий кўмак беришга тайёрлигини маълум қилди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида Адлия вазирлиги, Шодиев халқаро фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан республика бўйича 1 500 дан ортиқ ёрдамга муҳтож оилалар аниқланди. Фонднинг ёрдами билан жами 13 турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббиёт воситаларини ўз ичига олган ижтимоий ёрдам тўпламлари шакллантирилди.
Мазкур ижтимоий ёрдам тўпламлари ортилган автоуловлар ички ишлар органлари кузатуви билан республиканинг олис ҳудудларида яшовчи юртдошларимизга етказиш учун йўлга чиқди. Ижтимоий ёрдам тўпламларини эгаларига топшириш пайтида ҳудудий адлия органлари ва “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотининг жойлардаги филиаллари томонидан уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилади.
Шу ўринда, Адлия вазирлиги ва Фонд барчани ўз фуқаролик масъулиятларини тўлиқ ҳис этишга, ўрнатилган қонун-қоидалар ва тартибларга сўзсиз риоя этишга, бу борада кечаю-кундуз хизмат қилаётган ташкилотлар ходимларига, айниқса шифокорларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақиради.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Фото ва видеолавҳалар👆🏻👆🏻👆🏻

#Уйда_қолинг❗
Короновирус дилеммаси: Европада инсон ҳуқуқлари ва инсон соғлиғи ўртасидаги танлов
https://bit.ly/2XdXNWS

Teletype

Дунё оммавий ахборот воситаларининг сўнгги янгиликларига кўра, умумжаҳон COVID-19 коронавирус пандемиясидан энг кўп зарар кўрган...
#Сўраган_эдингиз #Уйда_қолинг!
💡САВОЛ: Нодавлат нотижорат ташкилот раҳбариман. Биз ташкилотни тугатиш арафасида эдик, лекин карантин туфайли жараён бошланмай қолди. Карантин вақтида ҳам ташкилотни тугатса бўладими? Ишчилар билан қандай йўл тутса бўлади, аҳир карантин вақтида уларни ишдан бўшатиш мумкин эмас эканку? Аниқлик киритиб беришингизни сўраймиз?
Жавоб: Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 36-моддаси талабларига кўра унинг раҳбари ёки ижро органи қарори билан эмас, балки фақат унинг юқори (олий) раҳбар органи қарорига биноан ёки суд тартибида амалга оширилади.
Қонун ҳужжатларида нодавлат нотижорат ташкилотининг юқори раҳбар органига нисбатан ташкилотни тугатиши тўғрисида қарорини қабул қилишни чеклаш бўйича нормалар мавжуд эмас.
Қайд этиш лозимки, юридик шахс тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда унинг ходимлари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кунидан амалга оширилмайди.
Меҳнат кодексининг 102-моддасига кўра корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни камида икки ой олдин огоҳлантириши шарт.
Демак, нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса ҳам икки ой давомида ходим билан меҳнат шартномаси кучда қолиши мумкин.
Шунингдек, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ушбу юқоридаги огоҳлантириш унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин.
Бундан ташқари, карантин вақтида уларни ишдан бўшатиш мумкин эмас эканку деган саволизга жавобан Ўзбекистон Републикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармонларига мувофиқ, коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади. Бу фақат ушбу ҳолатларга тааллуқли норма.
Шунингдек, МКнинг109-моддаси кўра, Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади.

#Биз_биргамиз #Адлия_халқ_хизматида #Уйда_қолинг!
“Биз биргамиз” лойиҳаси: аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган
хайрли лойиҳанинг иккинчи босқичи
Эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида Адлия вазирлиги ва Шодиев халқаро фонди томонидан 1 500 та ижтимоий ёрдам тўплами, картошка, пиёз ва тухум маҳсулотлари Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига келтирилди. Ушбу хайрия ёрдами Марказ орқали аҳолига етказиб берилиши таъминланди.
Ҳар бир ижтимоий ёрдам тўпламида 13 турдан ортиқ бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари (шакар, гуруч, ун, ёғ ва бошқалар) ҳамда гигиена воситалари мавжуд.
Кучлар бирлашиб, имкониятлар ортгани сабабли хайрия тадбирларининг самарадорлиги, манзиллилиги ҳам кучайди. Муҳими, бунда коронавирусга чалинишнинг “риск гуруҳи”га кирувчи фуқароларимиз саломатлиги ҳимояланиб, умумий эпидемиологик вазият назоратда ушлаб турилибди.
Марказ томонидан бугунги кунга қадар 15 000 дан ортиқ хонадонга умумий қиймати 2 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Адлия вазирлиги ва Шодиев халқаро фонди эса аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли лойиҳанинг кейинги босқичида соғлиқни сақлаш муассасалари учун зарур тиббиёт ускуналарини сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда.

#Уйда_қолинг #ОАВ_учун_махсус
⚖️ Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида масофавий таълим йулга қўйилди.
🌐 Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари - Тошкент давлат юридик университети, унинг Ихтисослаштирилган филиал, академик лицей, Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази ва Адлия вазирлигининг юридик коллежларида ўқув жараёнини узлуксизлигини таъминлаш ва талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб методик қўллаб-қувватлаш мақсадида 2019/2020 ўқув йили баҳорги семестр фанлари бўйича масофавий таълим тизими тўлиқ йўлга қўйилди.
Масофавий таълимни амалга оширишда хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ўрганган ҳолда, таълим платформалари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар, таълим муассасаларининг телеграм тармоғидаги каналлари, YouTube расмий каналлари, шунингдек Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг dist.edu.uz ҳамда tube.edu.uz даги таълим платформаларидан самарали фойдаланилмоқда.
🔸Бундан ташқари, 2019/2020 ўқув йили баҳорги семестр фанларини масофавий ўзлаштиришни методик жиҳатдан қўллаб-қуваватлаш учун https://moodle.tsul.uz/ масофавий таълим тизими тўлиқ йўлга қўйилди.
🔸Таълимни ўзлаштиришни назорат қилиш SRS (Student Records System) электрон дастурий таъминот (https://srs.tsul.uz/) орқали амалга оширилмоқда.
🔸ТДЮУнинг бакалавриат таълим йўналиши 5 та соҳа мутахассислиги ва 8 та магистратура мутахассисликларида ҳозирда ўқитилаётган 44 та фандан шунингдек, юридик коллежлар ва академик лицей электрон таълим платформасига 33 та фандан маъруза матнлари, видео ва аудио маърузалар ва бошқа материаллар электрон таълим дастурларига жойлаштирилиб борилмоқда.
🔸 Тошкент давлат юридик университетининг https://library.tsul.uz электрон кутубхонасида 1000 яқин ўқув ва илмий адабиётларнинг электрон вариантлари жойлаштирилган. Ушбу электрон таълим манбаларидан масафавий таълимни ташкил этишда эркин фойдаланмоқдалар.
🔸 Шунингдек, маърузачи профессор-ўқитувчилар томонидан ҳар бир фан бўйича талабалар билан телеграм гуруҳларини шакллантириб, ўзаро алоқада мавзуларни муҳокама қилиб келмоқда ҳамда Zoom дастури орқали он-лайн видеоконференция кўринишида маърузалар ва семинар машғулотларини ўтиш йўлга қўйилди.

#Уйда_қолинг #Адлия_брифинг #Савол_жавоб
Бугун АОКА штабида Адлия вазирлиги масъул ходими Ғайбулло Примов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда фуқароларни қизиқтирган масалалар бўйича саволларга жавоб берилди.
💡1-САВОЛ. Мен адвокатман. Давлат хизматлари марказига стикер олиш учун мурожаат килган эдим, менга рад жавобини беришди. Сабабини сўраганимда менга тушунтириб бера олишмади. Бу ҳолатда мен кимга мурожаат этсам булади?
Жавоб: Республика махсус комиссиясининг тегишли қарорида, қайси соҳа вакиллари ва қайси транспорт воситаларига стикер берилиши аниқ белгиланган эди. Шунингдек, рўйхатда қайсидир ҳолат назарда тутилмаган бўлса Адлия вазирлиги томонидан комиссия кўрсатмаси асосида рухсатнома берилиши кўрсатилган эди.
Таъкидлаш жоизки, суд-тергов органлари томонидан адвокатларнинг ўзларининг автотранспорт воситаларига ҳамроҳлик қилган ҳолда суд-тергов тадбирларида иштироки таъминлаб берилмоқда, шунингдек Адвокатлар палатаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига автотранспорт воситаларини бошқариш учун алоҳида сўровга асосан тегишли рухсатномалар (стикерлар) тақдим этилган.
Бундан ташқари, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адвокатнинг шошилинч иштирокини таъминлаш мақсадида зарур ҳолларда, адлия органлари томонидан хизмат автотранспорт воситалари билан таъминланади.
Комиссия қарори ва юқорида айтиб ўтган тоифаларда адвокатнинг транспорт воситаларига стикер берилиши назарда тутилмаганлиги боис.Сизга давлат хизматлари томонидан стикер берилмаган.
Бундан ташқари, хабарингиз бор махсус комиссиянинг
2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилган.

💡2-САВОЛ Тошкент шаҳрида яшайман, ёшим 52 да “Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзидан хабарим бор. Кўчага фақат озиқ-овқат ва аптека учун чиқиш мумкин эканлигини айтишмоқда. Менда битта муаммо бор мен ҳар куни 2 марта уйдаги итимни кўчага сайрга олиб чиқардим, энди нима бўлади, итимни кўчага сайр қилдириш учун олиб чиқолмайманми? Илтимос шу масалада ёрдам берсангиз.
Жавоб: Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрелдан “Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи мажбурий тарзда жорий этилган бўлиб, унга кўра, Сиз айтиб ўтганингиздек, кўчага фақат биринчи галдаги ҳаётий зарур бўлган эҳтиёжлари (озиқ-овқат, дори-дармон харид қилиш, шифокорга ва иш жойига бориш) учунгина рухсат этилган.
Бевосита саволингиздаги ҳолат бўйича махсус комиссиянинг
жорий йилнинг 8 апрелдаги қарори билан Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида уй ҳайвонлари (уй итлари)ни уйдан 100 метр атрофида кунига бир маротаба сайр қилдиришга рухсат берилган

#Адлия_брифинг #Уйда_қолинг #Савол_жавоб
💡4-САВОЛ. Ассалому алайкум. Мен мактабгача таълим ташкилоти раҳбариман. Саволим шундай февраль ойида ишга кирган янги ходимим бор. Барча ходимга 2020 йил 18 мартдан пандемия сабаб 2020 йил учун меҳнат таътили берилди. Ушбу янги ишга кирган ходимни пуллик таътилга чикарсам бўладими. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ–5969-сон Фармони ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 25 мартдаги буйруғи билан тасдиқланган низомга кўра, карантинга оид чоралар амал қилиш даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили таътиллар графигидан қатъи назар, ходим биринчи иш йили учун 6 ойдан кам ишлаган бўлса ҳам тақдим этилиши белгиланган.
Шунга кўра, февраль ойида ишга қабул қилинган ходимнинг мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси ёки умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчи бўлган фарзанди бўлса, ходимга ишга кирганига 6 ой бўлмаган бўлса ҳам ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътили бериш мумкин.

‼ Эслатиб ўтамиз, бугун АОКА штабида Адлия вазирлиги масъул ходими Ғайбулло Примов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда фуқароларни қизиқтирган масалалар бўйича саволларга жавоб берилди.
❓10-САВОЛ Махсус комиссиянинг қарорлари асосида жаримага тортиш қанчалик қонуний?
Жавоб: “Аҳолининг санитария-эпидемологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари давлат органлари ҳамда бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши шарт бўлган талабларни белгилайдиган ҳужжатлардир.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси иккинчи қисмида белгиланганидек, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 176-сон қарорида кўзда тутилганидек, Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Шу билан бирга, МЖтКнинг 1-моддасига мувофиқ, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нафақат мазкур Кодекс, балки Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат эканлиги кўрсатилган.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, махсус комиссия қарорларини бузаётган шахсларни жавобгарликка тортилиши Республикамиз қонунчилигига тўла асосланган.

💡Савол Нима учун Махсус комиссиянинг қарорлари тўлиқ кўринишда эълон қилинмаяпти?
Жавоб: Махсус комиссия қарорлари баённома кўринишида расмийлаштирилади. Эътибор беришимиз лозимки, Махсус комиссия юз бераётган ҳодисаларга нисбатан тезкор жавоб бериш мақсадида ташкил этилган.
Зарур бўлганда эпидемиологик вазият ўзгариши натижасида юзага келаётган комплекс масалаларни ечиш ва уларга жавоб бериш, жумладан, муаммоларни турли хусусиятга эга бўлган махсус механизмларни ишга солиш орқали ҳал этиш билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган қарорларни қабул қилишга тўғри келади.
Шунга кўра, Махсус комиссия томонидан қабул қилинаётган қарорлар тўлиқсиз кўринишда эълон қилиняпти.
Шу билан бирга ушбу қарорларнинг аҳоли ва юридик шахсларга тааллуқли қисмлари Махсус комиссиянинг расмий баёноти тарзида эълон қилинмоқда ва аҳоли билан мулоқот қилиш мумкин бўлган барча алоқа каналлари орқали тарқатилмоқда.
Қолаверса, худди бугунгидек, марказий телеканаллар орқали ҳар куни тўғридан-тўғри жонли эфирга узатилаётган ва ижтимоий тармоқлар саҳифаларида ёриталаётган кундалик брифинглар ташкил қилинган бўлиб, унда қабул қилинаётган қарорларни фуқароларга бевосита тегишли соҳа мутахассислари томонидан содда тилда тушунтириб боришга алоҳида эътибор қаратилган.
Бундан ташқари, Комиссиянинг қарорларини тарғиб қилишга Махсус комиссия ва барча давлат органлари барча саъй-ҳаракатларини сафарбар қилишган.
‼Унутманг, Сизни, ҳа, айнан Сизни қизиқтирган саволларга жавобларни, ҳуқуқий масалалардаги маълумотларни фақатгина @huquqiyaxborot телеграм каналини кузатиб бориш орқали олишингиз мумкин ❗ Ўзингизни ва яқинларингизни асранг❗

#Уйда_қолинг #vahimasizkarantin #Ўқинг_бу_қизиқ
Тарихда Тошкентдаги вабо Бухоро амирлигига ҳам катта талофат етказган эди
https://hudud24.uz/tarihda-toshkentdagi-vabo-buhoro-amirligiga-ham-katta-talofat-etkazgan-edi/