#Уйда_қолинг #Адлия_брифинг #Савол_жавоб
‼ Эслатиб ўтамиз, бугун АОКА штабида Адлия вазирлиги масъул ходими Ғайбулло Примов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда фуқароларни қизиқтирган масалалар бўйича саволларга жавоб берилди.
❓10-САВОЛ Махсус комиссиянинг қарорлари асосида жаримага тортиш қанчалик қонуний?
Жавоб: “Аҳолининг санитария-эпидемологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари давлат органлари ҳамда бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши шарт бўлган талабларни белгилайдиган ҳужжатлардир.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси иккинчи қисмида белгиланганидек, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 176-сон қарорида кўзда тутилганидек, Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Шу билан бирга, МЖтКнинг 1-моддасига мувофиқ, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нафақат мазкур Кодекс, балки Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат эканлиги кўрсатилган.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, махсус комиссия қарорларини бузаётган шахсларни жавобгарликка тортилиши Республикамиз қонунчилигига тўла асосланган.

#Адлия_брифинг #Уйда_қолинг #Савол_жавоб
💡Савол Нима учун Махсус комиссиянинг қарорлари тўлиқ кўринишда эълон қилинмаяпти?
Жавоб: Махсус комиссия қарорлари баённома кўринишида расмийлаштирилади. Эътибор беришимиз лозимки, Махсус комиссия юз бераётган ҳодисаларга нисбатан тезкор жавоб бериш мақсадида ташкил этилган.
Зарур бўлганда эпидемиологик вазият ўзгариши натижасида юзага келаётган комплекс масалаларни ечиш ва уларга жавоб бериш, жумладан, муаммоларни турли хусусиятга эга бўлган махсус механизмларни ишга солиш орқали ҳал этиш билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган қарорларни қабул қилишга тўғри келади.
Шунга кўра, Махсус комиссия томонидан қабул қилинаётган қарорлар тўлиқсиз кўринишда эълон қилиняпти.
Шу билан бирга ушбу қарорларнинг аҳоли ва юридик шахсларга тааллуқли қисмлари Махсус комиссиянинг расмий баёноти тарзида эълон қилинмоқда ва аҳоли билан мулоқот қилиш мумкин бўлган барча алоқа каналлари орқали тарқатилмоқда.
Қолаверса, худди бугунгидек, марказий телеканаллар орқали ҳар куни тўғридан-тўғри жонли эфирга узатилаётган ва ижтимоий тармоқлар саҳифаларида ёриталаётган кундалик брифинглар ташкил қилинган бўлиб, унда қабул қилинаётган қарорларни фуқароларга бевосита тегишли соҳа мутахассислари томонидан содда тилда тушунтириб боришга алоҳида эътибор қаратилган.
Бундан ташқари, Комиссиянинг қарорларини тарғиб қилишга Махсус комиссия ва барча давлат органлари барча саъй-ҳаракатларини сафарбар қилишган.
‼Унутманг, Сизни, ҳа, айнан Сизни қизиқтирган саволларга жавобларни, ҳуқуқий масалалардаги маълумотларни фақатгина @huquqiyaxborot телеграм каналини кузатиб бориш орқали олишингиз мумкин ❗ Ўзингизни ва яқинларингизни асранг❗

#Адлия_брифинг
‼ Айни дамда АОКА штабида Адлия вазирлиги масъул ходими Ғайбулло Примов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Унда фуқароларни қизиқтирган масалалар бўйича саволларга жавоб берилмоқда.

#Адлия_брифинг #Савол_жавоб
💡1-САВОЛ. Суд томонидан бизга ташкилотимизни баҳолатиш мажбуриятини юкланган. Ташкилот ходимлари 24 мартдан меҳнат таътилида. Бундан ташқари, карантин сабабли баҳоловчиларни Тошкент шаҳридан келиши муаммо бўлмоқда. Шунингдек, ташкилотимизнинг балансида баҳоловчига тўлаш учун маблағ ҳам етарли эмас. Ҳозирда МИБ суд қарорини ижросини таъминлашимизни талаб қилмоқда. Айтингчи карантин вақтида суд қарорини ижросини тўхтатиш ёки кейинга қолдириш бўйича Қонунчиликда аниқ талаблар борми?
Жавоб: Бу масала ижро билан боғлиқ. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга асосан ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар бўлган тақдирда, давлат ижрочиси ўз ташаббуси билан ёхуд тарафлардан бирининг аризасига кўра, шунингдек тарафларнинг ҳар бири мустақил тарзда ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳамда ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Давлат ижрочиси ижро ҳаракатлари амалга оширилишини ундирувчининг аризасига кўра кейинга қолдиришга ҳақли. Аризада ижро ҳаракатларини кейинга қолдиришнинг сўралаётган муддати кўрсатилиши керак.
Ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда давлат ижрочиси ижро ҳаракатларини қарздорнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббусига кўра 10 кундан кўп бўлмаган муддатга кўпи билан 2 марта кечиктириши мумкин.
Шунга кўра, Сиз ижро ҳаракатини кечиктириш юзасидан МИБ ёки судга мурожаат қилишингиз мумкин.

#Адлия_брифинг #Савол_жавоб #vahimasizkarantin
💡
2-САВОЛ. Ассалом алайкум. Карантинга олиш учун ҳуқуқий манба борми яъни қай тартибда олиш бўйича?
Жавоб: Албатта бор. “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг санитария муҳофазаси санитария-карантин назоратини амалга ошириш ва чекловчи тадбирлар яъни карантин жорий этиш йўли билан таъминланади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги
176-сон қарори билан Коронавирус инфекцияси аниқланганда (гумон қилинганда) бажариладиган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Низомда коронавирус инфекциясига гумон қилинган беморлар аниқланганда давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг ҳаракатланиш тартиби, коронавирусга гумон қилинган бемор уйда ва тиббиёт муассасасида аниқланганда ҳаракатланиш тартиби ҳамда коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар учун карантин белгилаш тартиблари аниқ белгилаб берилган.
Низомга кўра, коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда бўлган шахслар провизор госпитал (коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахсларни сақлаш
ва даволаш учун юқумли касалликлар шифохонаси ёки бошқа тиббиёт муассасаси базасида ташкил этилган даволаш муассасаси) ёки изоляторга (юқумли касалликлар шифохонаси ёки бошқа алоҳида ажратилган биноларнинг махсус жиҳозланган хонаси) жойлаштирилади.
Коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан мулоқотда бўлган шахслар эса уй карантинида сақланадилар.

#vahimasizkarantin #Адлия_брифинг #Савол_жавоб
💡
3-САВОЛ. Менда шундай савол бор. Фуқаролик ишлари бўйича судларга онлайн яъни электрон мурожаат қилса бўладими? Агар мумкин бўлса, буни қандай қилиш керак?
Жавоб: Бунда Сиз "E-XSUD" тизими орқали мурожаат қилишнигиз мумкин.
Мазкур тизим республика судларига мурожаатларни "E-XSUD" ахборот тизими орқали тақдим этиш, мазкур мурожаатлар юзасидан олиб борилган процессуал ҳаракатлар ва уларнинг натижалари юзасидан хабардор қилиш имконини беради

4-САВОЛ. Нега муҳтож одамларга озиқ-овқат етказиб берадиган амалдорлар қоидаларни бузадилар, ногиронларни ҳаётига хавф туғдиришади? Улар карантин талаблари билан танишми ўзи?
Жавоб: Махсус Комиссия қарори билан, якка тартибдаги хайрия акциялари жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан вақтинча тўхтатилган.
Эндиликда, Тошкент шаҳари, Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил этилган бўлиб, хайрия тадбирлари марказлашган тартибда амалга оширилиб келинмоқда.
Бунда. жисмоний ва юридик шахсларнинг беғараз ёрдамлари Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари орқали сантитар-гигиеник талабларга мувофиқлиги кўрикдан ўтказилиб, карантин талабларига қаътий риоя этилган ҳолда (махсус кийим бош ва шаҳсий ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳолда) эҳтиёжмандларга етказиб берилмоқда.
Хайрия қилувчи тўғридан тўғри пул маблағларини эҳтиёжманд оилаларга бериш истагини билдирган ҳолларда пластик карталарига ўтказилиб берилмоқда.
Пул кўринишидаги маблағларни “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиш тавсия қилинган.

5-САВОЛ. Ассалому алейкум хар бир вилоят туманларда коронавирус бўйича штаб ташкил қилинган. Штаб аъзолари қўллаб қувватланиб моддий рағбатлантириш берилиб туриладими?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5969-сон Фармонида тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилиш белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4652-сон қарорида, коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун:
врач ходимларга, врач-лаборантларга — 25 миллион сўм;
ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга — 15 миллион сўм;
кичик тиббиёт ходимларига — 10 миллион сўм;
бошқа ходимларга — 5 миллион сўм миқдорда махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланган.
Бундан ташқари, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекцияси юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга 100 млн сўм, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекциясини юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ёки уларнинг оила аъзоларига 250 млн сўм бир марталик тўлов тўланиши белгиланган.

‼ Эсатиб ўтамиз , айни дамда АОКА штабида Адлия вазирлиги масъул ходими Ғайбулло Примов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Унда фуқаролардан келиб тушган саволларга жавоб берилмоқда.
💡6-САВОЛ. Автомашинамни махсус рухсатномасиз бошқарганлигим учун 4 млн 460 минг сўм жаримага тортилганман? Эшитишим бўйича Президентимизнинг қарорлари билан жаримани карантиндан кейин тўлашга рухсат этилибди. Шу тўғрими?

3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5978-сон Фармонига кўра, карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни (карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бундан мустасно) тўлаш муддатлари карантин муддати тугагунга қадар узайтирилиши белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, сиз карантин қоидаларни бузганлигингиз учун Сизга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни тўлаш муддати узайтирилмайди.
Бундан ташқари, мазкур норма фақат карантинга олинган шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

💡7-САВОЛ. Мен хусусий клиниканинг бош врачиман, лекин бизда хизмат машиналаримиз йўқ, шахсий транспортда ҳаракатланса бўладими?
Жавоб: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил
30 мартдаги қарори билан Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома расмийлаштиришнинг вақтинчалик тартибига кўра, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситаларига рухсатномасиз ҳаракатланиши белгиланган эди.
Махсус комиссиянинг 2020 йил 8 апрелдаги қарори билан Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотлар хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари рўйхатдан чиқарилиб, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари рўйхатда қолдирилди.
Мазкур рўйхатда хусусий тиббиёт муассасалари ходимларининг шахсий автотранспорт воситаларида ҳаракатланишларига рухсат этилмаган.

#Адлия_брифинг #Савол_жавоб #Онлайн
💡8-САВОЛ. Ассалом алейкум, Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида яшайман. Карантин сабабли масофадан ишлаяпман, ҳар куни қўшнимиз кечки соат 12 гача баланд мусиқа ҳалақит беради. Шунақа ҳолатлар бўйича Қонунларда жавобгарлик белгиланганми?
Жавоб: Ха албатта. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига кўра, тунги вақтда - соат 23:00 дан 06:00 гача фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун, яъни:
- баланд овоз билан қўшиқ айтиш;
- мусиқа чалиш;
- товуш сигналлари бериш;
- хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;
- турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш фуқароларга
74 333 сўм, мансабдор шахсларга эса 111 500 сўмгача маъмурий жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. Бу каби ҳолатларда сиз яшаш ҳудудингиздаги профилактика инспекторига мурожаат қилишингиз мумкин.

#Онлайн #Адлия_брифинг #Савол_жавоб
💡9-САВОЛ. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига риоя қилишни талаб қилишга ҳақлими?
Жавоб: “Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи “Аҳолининг санитария-эпидемологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонун ва Ҳукуматнинг 176-сон қарорига мувофиқ жорий этилгани боис, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айнан ички ишлар органлари “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, фуқаролардан қонунчиликка риоя қилишларини, ҳуқуққа хилоф ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиш, бу талаблар бажарилмаган тақдирда уларни мажбурлаш чораларини қўллаш ҳуқуқига эга.

💡10-САВОЛ. Мани 2 ойлик ёш болам бор. Чилласи чиксин деб Кашкадарё вилоятига кайнонамни уйига хотиним билан бирга колдириб келгандим. Ҳозирда Тошкент шаҳрига шахсий автомашинамда хотиним ва боламни олиб кетсам бўладими? Тошкент шаҳрига боришда постларга муаммо бўмасмикан?
Жавоб: Бу ерда бир нечта ҳолатларни инобатга олишингиз зарур.
Биринчидан, Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида автотранспортда ҳаракатланиш учун махсус стикер бўлиши ёки Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатида белгиланган тоифаларга тўғри келиш талаб этилади.
Иккинчидан, рухсатномалардан мақсадли фойдаланиш ёки рухсатномасиз ҳаракатланиш ҳуқуқи берилган транспорт воситаларидан фақат хизматда фойдаланиш, шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатъий тақиқланган.
Учинчидан, 2020 йил 6 апрелдан “Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи мажбурий тарзда жорий этилганлигига яъни, кўчага фақат биринчи галдаги ҳаётий зарур бўлган эҳтиёжлари (озиқ-овқат, дори-дармон харид қилиш, шифокорга ва иш жойига бориш) учунгина рухсат этилган.
Шунга кўра, ҳозирда шахсий автомашинада махсус рухсатномасиз кўчада ҳаракатланиш ва биринчи галдаги ҳаётий заруратсиз кўчага чиқиш карантин қоидалаларини бузиш ҳисобланади.

#Адлия_хабари #Адлия_брифинг
Адлия вазирлиги Гулнора Каримова олиб чиққан 1,3 млрд. долларлик мулкларни қайтариш бўйича маълумот берди
https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/BDdo4uPrz

Teletype

15 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи С.Ўринбоева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
#Адлия_брифинг #Сўраган_эдингиз
✅Жорий йилнинг 13 июль куни АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалиши олдини олиш бўйича кўрилаётган чораларнинг қонуний асослари тўғрисида саволларга жавоб берди.
❓Савол :Нима учун фавқулодда ҳолат (вазият) шароитларига ўхшаш чекловлар ўрнатилганига қарамай, фавқулодда ҳолат ўрнатилгани ҳақида расман эълон қилинмаяпти?
‼Жавоб :Дунё мамлакатлари тажрибасининг таҳлили коронавирус қарши кураш бўйича вазиятни баҳолаш ва унинг натижадорлиги киритилган тартибнинг шакли: фавқулотда ҳолат, фавқулотда вазият, комендантлик соати, карантинни алоҳида ёки биргаликда жорий қилинганлигига боғлиқ эмаслигини кўрсатмоқда.
Республикамиз қонунчилиги фавқулотда ҳолат, фавқулотда вазият, карантин тартиби киритилишига имкон беради.
Конституциянинг 93-моддаси 19-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этиши мумкин.
“Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқаришга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат фавқулодда вазият, деб аталади.
“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг 3 ва 31-моддаларига биноан, юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва (ёки) товарлар ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутадиган маъмурий, тиббий-санитария чора-тадбирларини кўзда тутувчи чекловчи тадбирлар (карантин) киритилиши мумкин.
Ўзбекистонда ўтказилаётган эпидемияга қарши тадбирлар кўпроқ “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг талабларига мос келади ва қуйидагиларни қамраб олади:
– мамлакат ҳудудларининг санитария муҳофазаси (санитар-карантин назорати ўтказиш ва чекловчи тадбирлар (карантин) киритиш орқали таъминланади);
– инфекцион касалликлар ўчоқларида дезинфекция тадбирлари ўтказиш, мажбурий тиббий кўриклар.
Ҳозирда коронавирус инфекцияси билан курашда чекловчи тадбирлар (карантин) мавжуд тартиблар ичида энг мутаносиби бўлиб турибди ва ўзининг натижасини бермоқда. Зарурат туғилганда, мазкур тартиб доирасида қўшимча чекловлар киритилиши мумкин, ҳаммаси вазиятдан келиб чиқади.
Бу борада коронавирус билан оммавий зарарланишнинг тарқалишига йўл қўймаслик бўйича қонунларда кўзда тутилган мақсадларга етишиш учун кўрилаётган чоралар мутаносиб ёки етарли эмаслиги ҳақидаги “хаваскор таҳлилчилар”нинг фикрига асло қўшилиб бўлмайди.
Таҳлиллар кўрсатишича, 2020 йилнинг 11 июль ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим ҳолатлари ҳар 1 млн. аҳолига 2 нафарни ташкил этмоқда. Бу мамлакатда коронавирус илк қайд этилганидан буён ўтган тўрт ойдан кейинги кўрсаткичдир. Шу даврда дунёнинг 35 та давлатида ушбу кўрсаткич 100-1230 нафар оралиғида бўлиб турибди, дунёдаги ўртача кўрсаткич эса ҳар 1 млн. кишига 72 нафар бўлиб турибди. Ўзбекистон бу борада 159-ўринда жойлашган, агар мамлакатимиз аҳолиси сонини инобатга олсак, бу энг яхши кўрсаткичлардан биридир. Бошқа томондан, бу ҳолат Ўзбекистон чеклов чораларини ўз вақтида киритиш эвазига 2,5-20 минггача бўлган кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолганини англатиши мумкин.

💡Киритилган чеклов чоралари фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларини бузмайдими?
Ҳуқуқшунос, адлия вазири ўринбосари сифатида аниқ айтишим мумкинки, чеклов чоралари фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларини поймол этмайди ва қонунчилигимиз ва республиканинг умумқабул қилинган мажбуриятларига мос келади.
Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
20-моддасида фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда (эътибор қилинг) бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шартлиги белгиланган. Яъни, шахсий ҳуқуқларни амалга ошириш бошқаларнинг ҳуқуқи олдида мутлақ бўлиши мумкин эмас.
Иккинчидан, Конституциянинг 28-моддасида Ўзбекистон Республикаси Фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга, қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустасно эканлиги қайд этилган.
Аҳоли ва автотранспорт ҳаракатланишига ўрнатилган чеклашларнинг ҳуқуқий асосини эса “Аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонуни ташкил этади. Ушбу қонуннинг 3-моддасида карантин чоралари сифатида одамлар, товарлар ва автомобилларнинг ҳаракатланиши чекланиши мумкинлиги тўғридан-тўғри кўрсатилган.
Ушбу қонуннинг 31-моддасида юқумли ва паразитар касалликларнинг пайдо бўлиш ёки тарқалиш хавфи юзага келган тақдирда тегишли ҳудудларда ёки объектларда белгиланган тартибда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этилиши мумкинлиги белгиланган.
Ҳозиргига ўхшаган муқобили кузатилмаган ҳолатларда энг асосий жиҳат бўлган ҳаракатланишни давлат чеклашга қодир бўлмаса, қандай қилиб карантин ҳақида гапириш мумкин. Дунёнинг барча давлатлари шу каби ҳуқуққа эга ва биз бошқа давлатларда ушбу ҳуқуқ қандай рўёбга чиқарилаётганлигини кўриб турибмиз.
Чекловчи тадбирлар (карантин) ўтказиш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади. Вазирлар Маҳкамаси ўзининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарори билан ушбу ҳуқуқни Махсус комиссия зиммасига юклади.
Учинчидан, ушбу чеклашлар Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига ҳам зид эмас. Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 12-моддаси биноан эркин ҳаракатланиш ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқи давлат хавфсизлиги, жамоат тартиби, аҳолининг саломатлиги ёки ахлоқини ёки бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш учун зарур бўлган қонунда кўзда тутилган чекловлар киритишга рухсат этилади. Бу каби бутун инсоният бошидан ўтказаётган замонавий тарихда мисли кўрилмаган воқеалар ушбу чекловларнинг қонунийлигидан далолат беради.
Гўёки халқаро шартномалар, амалдаги қонунчилик ва инсон ҳуқуқлари бузилаётганлиги ҳақида асосланмаган маълумотларни тарқатаётганлар барчани чалғитиб, уларнинг ҳаракати шундай ҳам мураккаб бўлиб турган вазиятни янада чигаллаштиришга қартилгандир.

Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) эпидемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Адлия вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.
Батафсил 👉https://youtu.be/q0tyPqIysU8

YouTube
Adliya vazirligi Axborot xizmati rahbari Sevara O'rinboyeva
Официальный сайт: https://uzreport.news/ UzReportTV @ Instagram: https://www.instagram.com/uzreport.news/ UzReportTV @ Facebook: https://www.facebook.com/uzr...
#Адлия_брифинг
#Сўраган_эдингиз
Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) пандемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Адлия вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.
❓ Ассалом алайкум. Кўчмас мулкимга кадастр паспортини олмоқчи эдим. Яқинда кадастр паспортини бериш бўйича янги тартиб жорий этилди деб эшитдим. Бу бўйича қаерга мурожаат қилсам бўлади ва кадастр паспорти нечи кунда тайёр бўлади?
👉 Жорий йилнинг 2 сентябрь куни “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.
Кадастр паспортини тайёрлаш кучмас мулкни турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
🔹 кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;
🔹 якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача.
Батафсил 👇👇👇
https://youtu.be/9WuND00qAD0

Adliya vazirligi axborot xizmati rahbari Sevara O'rinboyeva ishtirokida brifing
Официальный сайт: https://uzreport.news/
UzReportTV @ Instagram: https://www.instagram.com/uzreport.news/
UzReportTV @ Facebook: https://www.facebook.com/uzreport.tv/
UzReportTV @ Telegram: https://t.iss.one/UzReport

#Адлия_хабари #ОАВ_учун_махсус #Адлия_муносабат #Адлия_брифинг
Юридик хизматлар тугатилдими? Адлия вазирлиги изоҳи
https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/3HUIclTrg

Давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматлар қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида 1993 йилда ташкил этилган эди. 2017 йилга...
#Сўраган_эдингиз #Адлия_брифинг
❓Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман, маъмурият малака оширишга юбораяпти. Малака оширишга кетган вақтимда менга иш ҳақи тўланадими?
➖ Ҳа, албатта, бу даврда Сизга иш ҳақи тўланади.
🔰 Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги Низомга мувофиқ, мактаб ўқитувчилари малака оширишга юборилганда ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа аъзолар ўртасида тақсимланади.