#Adliya_loyiha #infografika
Нодавлат ташкилотларининг хорижий грантларни амалга ошириш тартиби соддалаштирилмоқда
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий фойдали дастурлар ва лойиҳалар амалга оширилишида ижтимоий шериклик ҳамда халқаро ҳамкорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Адлия вазирлиги лойиҳа юзасидан келиб тушадиган таклиф ва тавсияларни кўриб чиқишга ҳамда муҳокама қилишга тайёр!

1008да нима гаплар🗣?!
Бир мурожаат бўйича шу йўналишда ишловчи ҳамкасблар билан гаплашиб қолдим. “Ишонч телефони”га оид ОАВ ва жамоатчилик эътирозлари қанчалик ўринлилиги бўйича фикрлашдик. Суҳбатлашиш жараёнида “Ишонч телефони”ларига одамлардан қанчалик соҳага оид масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушиши билан қизиқдим.
Адлия вазирлиги ишонч рақамига ҳуқуқий масалалардан ташқари айрим қизиқарли мурожаатлар ҳам бўлиб тураркан. Масалан, “кучугим йўқолиб қолди ёрдам беринглар тополмаяпман”, “уйимиздан каламуш чиқди ким қарайди буларга”, “Афросиёб поездига чипта топиб беринглар”, “экинларимга сув олиб келолмаяпман, кўчада аёллар сув беришмаяпти, ёрдам беринглар”, “сеҳр ишлатганларга чора кўриб беринглар”, “Қўшнимизни чорваси кўпайиб кетти экинларимни пайҳон қилиши мумкин, чора кўриб беринглар”.
Шунингдек, айрим фуқаролар ишонч рақамига танишув чати сифатида, айрим талабалар эса якуний ҳамда оралиқ назорат иши саволларига жавоб топиб беришни сўраб мурожаат қилиш ҳолатлари ҳам кузатилиб туради.
Уларни гап сўзларини эшитиб на кулишни, на йиғлашни биласиз. Бир ёқда “сизларга боғлана олмаяпман”деб жар солаётганлар, бир ёқда эса “ўз дарди” билан оввора бўлган гўшакдагилар.
Аслида қандай масалалар бўйича 1008 ишонч рақамига мурожаатлар қабул қилинади дерсиз?
Демак, Адлиянинг “Ишонч телефони”га қуйидаги масалалар бўйича мурожаат этиш мумкин:
1.Нотариуслар ва нотариал ҳаракатлар, адвокатлар ва ҳуқуқий хизматлар.
2.Давлат хизматлари ва ФҲДЁ органлари фаолияти бўйича.
3.Суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича ҳуқуқий тушунтиришга оид масалалар.
4.Меҳнат муносабатларига оид масалалар.
5.Инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича масалалар.
6.Ижтимоий ҳимоя (пенсия, нафақа, моддий ёрдам, бола пули) масалалари бўйича ҳуқуқий тушунтириш.
7.Уй-жой соҳаси бўйича ҳуқуқий тушунтиришга оид масалалар.
8.Бошқа турдаги муаммолар (фуқаро талаблари ҳамда илтимослари бўйича) ҳуқуқий маслаҳатга оид масалалар.
бўйича қилинган мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш берилади, назоратга олинганлари бўйича вазирлик фаолияти доирасида кўмак берилади.
Амалдаги қонунчиликда ҳам “Ҳар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга”лиги белгиланган. Мурожаатларни кўриб чиқиш “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. Бу ҳуқуқдан фойдланиш чекланмаяпти. Фақатгина ўзаро ҳурмат билан бошқа ҳамюртларимизга ҳам муносабат бўлиш сўраляпти.
Эслатиб ўтамиз, мазкур “Ишонч телефони” орқали қўнғироқлар байрам кунларидан ташқари душанба кунидан жума кунигача (жума куни ҳам) соат 09.00 дан 13.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача қабул қилинади. Бундан ташқари, вазирликнинг давлат хизматлари соҳасидаги масалалар бўйича 1148 қисқа рақамли алоқа-ахборот маркази орқали маслаҳатлар берилиб, мурожаатлар қабул қилиниб келинмоқда.

Telegram
Huquqiy axborot
#Конституцияни_ўрганамиз
Конституциямизнинг 40-моддаси: “Ҳар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар…

Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Bilasizmi
📝 Rasmiy hujjatlarga elektron apostil qoʼyish boʼyicha davlat xizmati haqida bilasizmi?
✔️ Hukumat qaroriga (732-son, 03.12.2021-y.) asosan O‘zbekiston Respublikasi hududida tuzilgan rasmiy hujjatlarga elektron apostil qoʼyish tizimi yo‘lga qo‘yilgan.
🔹 Hozirda Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasiga doir taʼlim va fan sohasiga tegishli rasmiy hujjatlarga
🔹 Tegishli hududdagi adliya organlari va muassasalaridan hamda fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish organlaridan chiqadigan rasmiy hujjatlarga;
🔹 Sudlardan chiqadigan rasmiy hujjatlarga;
🔹 Prokuratura, tergov, surishtiruv va tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organlardan chiqadigan rasmiy hujjatlarga;
🔹 Shu bilan birga boshqa rasmiy hujjatlarga Tashqi ishlar vazirligi tomonidan apostil qoʼyish boʼyicha davlat xizmatidan foydalanishingiz mumkin.
🖥 Murojaatlar qabul qilinadi:
— Davlat xizmatlari markazlari;
— YIDXP – my.gov.uz orqali;
📄 So‘rovnomani ko‘rib chiqish uchun murojaat etuvchidan BHMning 20 foizi miqdorida yig‘im undiriladi.
❕YIDXP orqali murojaat etilganda, yigʻim miqdorining 90 foizi undiriladi.
🗓 Soʻrovnoma rasmiy hujjatlar taqdim etilgan kundan boshlab 2 ish kuni ichida (zarur hollarda, 10 ish kuni ichida) koʻrib chiqiladi.
☑️ Rasmiy hujjatga elektron apostil qoʻyish bilan bogʻliq barcha jarayonlar “E-App” va “E-register” dasturlaridan foydalangan holda amalga oshiriladi.
😄 Kanalga ulanish👇 👇 👇
https://t.iss.one/davxizmat
— Davlat xizmatlari markazlari;
— YIDXP – my.gov.uz orqali;
❕YIDXP orqali murojaat etilganda, yigʻim miqdorining 90 foizi undiriladi.
https://t.iss.one/davxizmat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Diqqat_muhim
📢📢 Ertaga, 21-iyul kuni soat 17:00 da Adliya vazirligi yuridik texnikumlariga qabuliga oid muhim masalalar bo‘yicha onlayn muloqot bo‘lib o‘tadi.
Asosiy maqsad — yuridik texnikumlarga 2023/2024-o‘quv yili uchun qabul jarayonlarini yuqori saviyada tashkil etish masalalarini ommaviy axborot vositalari va keng jamoatchilikka yetkazish.
Muloqot vazirlikning Facebook dagi “Adliya bilan muloqot (https://www.facebook.com/groups/adliya/)” guruhi va YouTube dagi “Adliya vazirligi Ministry of Justice (https://www.youtube.com/c/Adliya)” kanali orqali to‘g‘ridan-to‘g‘ri efirga uzatildi.
Onlayn muloqotda Adliya vazirligi mas'ul xodimlari savollarga javob beradi.
Mavzu yuzasi bo‘yicha savollarni @adliyaga_savolbot manzili orqali yuborishingiz mumkin.

#Adliya_hisobot #Adliya_infografika📊
2023-yilning 1-yarim yilligida Adliya vazirligi tizimida murojaatlar bilan ishlash holati
Murojaatlar yuzasidan qoʻllanilgan taʼsir choralar:
Qoʻllanilgan taʼsir choralar soni – 11 875 ta
Shundan:
Daʼvo arizalar soni – 7 533 ta
Daʼvo arizalari summasi – 258 mlrd 341 mln 964 ming soʻm
Kiritilgan taqdimnomalar soni – 3 172 ta
Maʼmuriy takliflar soni – 868 ta
Jinoiy takliflar soni – 25 ta
Boshqa turdagi taʼsir choralari – 277 ta.
Murojaatlar yuzasidan qoʻllanilgan taʼsir choralari natijasida:
- 873 nafar xodim - intizomiy javobgarlikka tortilgan. (shundan, 69 nafari bilan mehnat shartnomasi bekor qilingan);
- 749 nafar xodim - maʼmuriy javobgarlikka tortilgan;
- 3 nafari - jinoiy javobgarlikka tortilgan;
- 12 425 ta hujjatlar bekor qilingan yoki ijrosi toʻxtatilgan;
- ta’sir choralar natijasida 473 836 367 000 soʻm undirilgan.

#Адлия_хабари #Адлия_ҳуқуқий_акция
Адлия вазирлиги: 148 нафар шахс маъмурий, 69 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди
Акцияси давомида адлия органлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан 2 500 га яқин ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилган.
Хусусан, тегишли ташкилотларга 379 та тақдимнома, судларга 21 млрд сўмга яқин миқдордаги 635 та даъво аризалари, тегишли органларга 178 та маъмурий таклифлар ҳамда 1 200 дан ортиқ огоҳномалар киритилган.
Кўрилган ҳуқуқий таъсир чоралар натижасида 111 млрд. сўмдан ортиқ (111 423 млн сўм) пул маблағлари тегишли шахсларга ундириб берилиб,
960 та ҳужжат (қарор)лар бекор қилиниши таъминланган. 148 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка ҳамда 69 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилган.

Sevara Urinbayeva
#Diqqat_muhim 📢📢 Ertaga, 21-iyul kuni soat 17:00 da Adliya vazirligi yuridik texnikumlariga qabuliga oid muhim masalalar bo‘yicha onlayn muloqot bo‘lib o‘tadi. Asosiy maqsad — yuridik texnikumlarga 2023/2024-o‘quv yili uchun qabul jarayonlarini yuqori saviyada…
Онлайн мулоқот бошланди.Кузатиб бориш учун ҳавола 👉https://www.youtube.com/embed/JuqxAvXhZtk
YouTube
Adliya vazirligi yuridik texnikumlariga qabuliga oid muhim masalalar bo‘yicha onlayn muloqot.
#Adliya_муносабат
Қандай ҳужжатлар Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатдан ўтказилмайди?
Ижтимоий тармоқларда тавсиявий ҳужжатлар ижрога қаратилаётгани ва Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтмаган ҳужжатлар қандай ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқариши мумлигини ҳақидаги хабарлар дуч келинмоқда.
Мазкур ҳолат бўйича Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:
Биринчидан, Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1997-йил 9-октябрдаги 469-сон қарорига асосан қуйидаги ҳужжатлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилади:
умумий мажбурий тусдаги ҳужжатлар;
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи ҳужжатлар;
идоралараро тусга эга бўлган ҳужжатлар;
қабул қилувчи орган тизимига кирмайдиган ташкилотлар учун мажбурий кучга эга бўлган ҳужжатлар.
Иккинчидан, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2565, 2014-йил 28-феврал) асосан қуйидагилар давлат рўйхатидан ўтказилмайди:
а) якка тартибдаги ҳужжатлар:
шахсий тусдаги (лавозимга тайинлаш, бошқа лавозимга ўтказиш ёки лавозимидан озод қилиш, комиссия ва бошқа коллегиал органлар таркибини тасдиқлаш, фахрий ёки ҳарбий унвонлар бериш, муайян шахсларга имтиёзлар бериш ва бошқа шу кабилар);
амал қилиши бир марта қўллаш билан тамом бўлувчи;
тезкор-фармойишли тусдаги (бир марталик топшириқлар);
б) муқаддам белгиланган тартибни ижро этишни ташкил этишга йўналтирилган ҳамда янги ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олмаган ҳужжатлар (шу жумладан, бутун мазмуни бошқа органлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари тўғрисида хабардор қилишдан иборат бўлган ҳужжатлар);
в) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар;
з) тавсия хусусиятига эга ҳужжатлар;
и) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш тўғрисидаги ҳужжатлар;
к) умум мажбурий тусга эга бўлмаган бошқа ҳужжатлар.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуннинг 37-моддасига кўра, Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас ҳамда ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

#FHDY_xizmatlari
📌 ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда ундириладиган тўлов миқдорлари ҳақидаги маълумотлар инфографикаларда.
🔊Ҳурматли фуқаролар!
⚡️ ФҲДЁ органларида ортиқча пул маблағлари талаб қилиш ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, Адлия вазирлигининг @antikorbot телеграм ботига ҳамда 1148 ишонч телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
Ўзбек ва хорижий тилларда “Янги Ўзбекистон Конституцияси” ягона миллий портали ўз фаолиятини бошлади.
Мазкур портал орқали қонунчиликни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш ҳамда уни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар қабул қилинади.
Шунга кўра, фуқаролар конституциядаги ҳар бир модда бўйича таклифларини қолдириши мумкин.
Жараёнда таклифларингиз билан фаол иштирок этинг ва қонунчилик мустаҳкамланишида ўз ҳиссангизни қўшинг.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Nogironlik, boquvchisini yo‘qotganlik va yoshga doir nafaqalar tayinlanishi uchun davlat xizmatlari markazlari yoki my.gov.uz orqali murojaat qilinadi.
📈Batafsil Infografikada👆👆👆
📎Mavzuga doir qo'shimcha ma'lumotlar:
🟣Barcha uchun muhim raqamlar
🟣Pensiya (nafaqa) haqida ma’lumot olish tartibini bilasizmi?
🟣Parvarishlash nafaqasi kimlarga beriladi?

Forwarded from ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
#Муносабат
Коррупциявий ҳолатларга аралашган ходимларга сафимизда ўрин йўқ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Зангиота туман давлат хизматлари маркази ходими билан боғлиқ бўлган вазият ҳақидаги хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Мазкур ҳолат ўрганилганида Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази ходими томонидан амалга оширилган қонунбузилиш ҳолати унинг бевосита иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ва хизмат вазифаларини амалга ошириш жараёнида рўй бермаганлиги аниқланди.
Марказ ходими юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, Тошкент туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган суғориладиган ер майдонига нисбатан эгалик ҳуқуқини олиб беришни ваъда қилиб ўзганинг ишончига кирган.
Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларини бузганлиги, давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий маданияти ҳамда хизматдан ташқари вақтда давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган ҳатти-ҳаракатларни содир этган.
Ҳозирда ушбу ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Адлия тизимида коррупциявий ҳолатларга муросасиз муносабатда бўлишни, давлат хизматчисиининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган ҳатти-ҳаракатларни содир этган ҳар қандай ходимларга сафимизда ўрин йўқлигини эслатиб ўтади.
❗️Эслатиб ўтамиз, бундай нохуш ҳолатлар юз берса адлия бошқармасининг 70-201-05-15 телефон рақами ёки @antikorbot телеграм-боти орқали тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.
Тошкент вилояти адлия бошқармаси
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
Савол ва мурожаатлар учун @toshviladliya_bot
#Ochiq_adliya
⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз кураш эълон қилинган.
📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан:
▫️адлия бошқармалари ва бўлимлари;
▫️юридик хизмат кўрсатиш марказлари;
▫️ФҲДЁ органлари;
▫️давлат хизматлари марказлари;
▫️"Ўзархив" агентлиги ва унинг ҳудудий тузилмалари;
▫️Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
▫️“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази;
▫️Персоналлаштириш агентлиги;
▫️Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази;
▫️Давлат хизматларини ривожлантириш маркази;
▫️Интеллектуал мулк маркази;
▫️давлат нотариал идоралари ва архивлари;
▫️Юристлар малакасини ошириш маркази;
▫️Тошкент давлат юридик университети;
▫️Юридик техникумлар;
▫️ТДЮУ қошидаги академик лицейдаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, (71) 207-04-64 (1321 ёки 1322) телефон рақамига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.
❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Telegraph
Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз кураш эълон қилинган
Forwarded from Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
#Бу_муҳим
⚡️Давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар бор
Бу Ўзбекистон Республикаси қонуни билан белгиланган.
✅ Давлат фуқаролик хизматчиси қуйидагиларга ҳақли эмас:
◽️ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат органида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўладиган давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллашга, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
◽️педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга, Ўзбекистон Республикаси қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
◽️тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;
◽️тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларига қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида эгалик қилиш ҳоллари мустасно;
◽️ўзи хизмат қилаётган давлат органи назорати остидаги ёки у билан алоқалар ва манфаатларга эга бўлган ташкилотлардаги улушларни, пайларни ва акцияларни бевосита ёки вакиллар орқали олишга;
◽️ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга;
◽️Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган шахс давлат фуқаролик хизматига қабул қилингандан сўнг тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
🗣 Бу ҳақда батафсил
Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz