#Adliya_муносабат
Қандай ҳужжатлар Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатдан ўтказилмайди?
Ижтимоий тармоқларда тавсиявий ҳужжатлар ижрога қаратилаётгани ва Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтмаган ҳужжатлар қандай ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқариши мумлигини ҳақидаги хабарлар дуч келинмоқда.
Мазкур ҳолат бўйича Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:
Биринчидан, Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1997-йил 9-октябрдаги 469-сон қарорига асосан қуйидаги ҳужжатлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилади:
умумий мажбурий тусдаги ҳужжатлар;
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи ҳужжатлар;
идоралараро тусга эга бўлган ҳужжатлар;
қабул қилувчи орган тизимига кирмайдиган ташкилотлар учун мажбурий кучга эга бўлган ҳужжатлар.
Иккинчидан, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2565, 2014-йил 28-феврал) асосан қуйидагилар давлат рўйхатидан ўтказилмайди:
а) якка тартибдаги ҳужжатлар:
шахсий тусдаги (лавозимга тайинлаш, бошқа лавозимга ўтказиш ёки лавозимидан озод қилиш, комиссия ва бошқа коллегиал органлар таркибини тасдиқлаш, фахрий ёки ҳарбий унвонлар бериш, муайян шахсларга имтиёзлар бериш ва бошқа шу кабилар);
амал қилиши бир марта қўллаш билан тамом бўлувчи;
тезкор-фармойишли тусдаги (бир марталик топшириқлар);
б) муқаддам белгиланган тартибни ижро этишни ташкил этишга йўналтирилган ҳамда янги ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олмаган ҳужжатлар (шу жумладан, бутун мазмуни бошқа органлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари тўғрисида хабардор қилишдан иборат бўлган ҳужжатлар);
в) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар;
з) тавсия хусусиятига эга ҳужжатлар;
и) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш тўғрисидаги ҳужжатлар;
к) умум мажбурий тусга эга бўлмаган бошқа ҳужжатлар.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуннинг 37-моддасига кўра, Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас ҳамда ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими