Sevara Urinbayeva
2.57K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Очиқ_адлия #ҳудудларда #Тошкент_вилояти #тур

Еттинчи манзил...Бу сафар Тошкент вилоятидаги журналистлар билан учрашдик.

Тошкент вилояти пойтахтнинг биқинидаги ҳудуд.Бу ердаги мулоқотимизда вилоятдаги идоралар матбуот хизмати вакиллари ва яна кўплаб маҳаллий журналистлар ,блогерлар қатнашишди. Учрашувимиз росмана очиқ мулоқот ,диалог бўлди десам адашмайман.

Учрашувда фақат биз гапирмадик😁

Бошқарма бошлиғи А.Дадажонов қўрқмай уларни саволларига жавоб берди😉. Ҳуқуқий хизмат кўрсатиш, ДХМ, юридик хизмат кўрсатиш соҳаси ва улар фаолияти, ҳуқуқни қўллаш, тизимга кадрларни ишга қабул қилиш жараёнлари, ФҲДЁ, e-qaror, кадастр каби масалалар бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди. Бундан ташқари, оғриқли мавзу ''снос'' бўйича ҳудудлардаги ҳолатлар бўйича кўтарилган саволларга ҳам жавоб берилди.Ҳар бир савол шунчаки ўртага ташланмади.
Муаммоли масалалар назоратга олинди.Боиси қўшимча ўрганиш талаб қилганди. Мулоқот ҳар икки томон учун самарали бўлди десак адашмаймиз.

Янги лойиҳалар ҳақида ҳам келишиб олдик. Мулоқот доирасида ташкил этилган пресс турда Нурафшон шаҳар, Ўрта чирчиқ, Қибрай туманлари адлия бўлимлари ,ДХМ,юридик хизмат кўрсатиш марказлари, ФҲДЁ бўлимлари фаолиятлари билан яқиндан танишдик. Кўрдикки, ҳар бир ''адлия уй''лари ўзига хос.

Фуқаролар учун қулайликлар яратилган. Қонунчилик бузилишлари бўйича эслатмалар, алоҳида ''1148 -Ишонч қутилари'' ҳам бор. Бу ердаги тизим ходимлари ҳам, хизматдан фойдаланувчилар ҳам яратилган шароитлардан,кўрсатилаётган хизматлардан мамнунлиги қувонарли. Ўрта чирчиқлик онахон ҳам 15 минутга қолмай кадастр ҳужжатини олиб кетаётганини айтиб марказ ходимларидан розилигини айтиб, узоқ дуо қилди. Шундай пайтларда қилаётган хизматинг бесамар кетмаётгани,одамларнинг бир оғиз розиман деган сўзи у ёқ бу ёқда чиқиб дилни хира қилган мингта негативни босиб кетаркан🙏
Мотивация бераркан кейинги фаолиятга😍

Бизнинг ҳудуд бўйлаб сафаримиз шу ерга етганда адо бўлмади.Энди насиб бўлса шимол ва жануб томон йўл оламиз ...😉
Янги манзиллар,янги таассуротлар ...
#Adliya_tashabbus

Адлия вазирлиги томонидан мустақилликнинг 31 йиллигига бағишлаб аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган “Адлия халқ орасида” номли ҳуқуқий фестиваль ўтказилади.

Фестивалда “Ҳуқуқий маслаҳат” акцияси доирасида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ходимлари, нотариуслар, адвокатлар ҳамда юридик хизмат кўрсатиш марказлари, ФҲДЁ ва давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади.

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази нашр этган китоблар ва ногиронлиги бўлган шахслар томонидан яратилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилади.

Фестиваль дастурида концерт дастурлари ҳам ўрин олган.

Тадбир доирасида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун пресс-тур ўтказилиши режалаштирилган.

Қачон
29 август куни 18:00

Қаерда
Тошкент марказий эко боғи ("Эко парк")

БАРЧАНИ ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақилликка_31_йил #Мустақиллик_ёшлари

Адлия вазирлигидаги жамоанинг деярли 30 фоизини ташкил этаётган, ёшларнинг 212 нафари турли таркибий бўлинмаларда бевосита раҳбарлик лавозимларида ишлаб келмоқда. Вазирлик марказий аппаратининг ўзида эса 20 нафар ёш раҳбар ходим фаолият юритади.

"Мустақиллик ёшлари" лойиҳамиз доирасида Сизга таништирмоқчи бўлган навбатдаги ёш ҳуқуқшуносимиз Искандар Генжаевдир.

Искандар ҳам бошқа тенгдошлари сингари ўз билими ва тиришқоқлиги билан ажаралиб туради. Ёш бўлишига қарамай вазирликнинг Қонунчиликни тизимлаштириш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармасида масъулиятли лавозимлардан бирида фаолият юритиб келмоқда...

У нима учун мазкур соҳани танлаганини эса ўзидан эшитишингиз мумкин!

Батафсил видеолавҳада 👆🏻
⚡️“Adliya organlarida korrupsiyaga qarshi kurashish va oldini olish: hozirgi holat va istiqbollar” mavzusida onlayn muloqot davom etmoqda.

Muloqotni Adliya vazirligining Facebookdagi «Adliya bilan muloqot/ Диалог с юстицией» guruhi hamda vazirlikning YouTubedagi sahifasi orqali kuzatib borishingiz mumkin.

Muloqot davomida Adliya vazirligida korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida amalga oshirilayotgan islohotlar, qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa masalalarga oid savollarga javob beriladi.

Mavzu bo‘yicha savollaringizni Adliya vazirligining @adliyaga_savolbot Telegram-boti orqali yo‘llashingiz mumkin.

@adliyangiliklari
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси сессиясида Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliyadan_layfxak

Xarid vaqtida original mahsulot bilan kontrafakt mahsulotni farqlashda ikkilanyapsizmi?

Mazkur video maslahat bilan tanishish orqali Siz kontrafakt mahsulotni aniqlashda nimalarga e'tibor qaratish kerakligi haqida ma'lumot olishingiz mumkin.

@adliyangiliklari

#Биласизми

Мол-мулкни ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божи олинмайди

Батафсил инфографикада👆

#Биласизми

❗️Энди ҳеч ким ўз мулкидан суд қарорисиз маҳрум этилмайди

Батафсил инфографикада👆
#Шахсий_фикр

Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятмасми?!

Охирги вақтларда жамиятда хотин-қизларга нисбатан турли хил тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари кўплаб учраётгани, содир этилган қотиллик, ўғирлик, фирибгарлик каби жиноятларни акс эттирувчи хабарлар сони ошиб бораётгани ташвишли ҳолат.

Ўйлашимча бу жиноятлар сони ортганлигидан эмас аксинча ортиқча ХАЙП олиш, гуруҳ аъзолар сонини ошириш мақсадида қилинаётган иш деб ҳисоблайман.

Телеграм гуруҳлар ўз йўлига аммо бунга айрим оммавий ахборот воситалари ҳам қўшилишини қандай тушуниш мумкин.

Ҳуқуқий жиҳатдан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари ўтказилаётган вақтда воқеа юзасидан бирор шахсни айблаш, дахлдорликни эълон қилиш амалдаги қонунчиликка зид.

Айрим масъуллар буни ҳуқуқбузарликларни олдини олиш профилактик тадбири деб ўзини оқлашга ҳаракат қилмоқда. Баъзи ҳамюртларимиз эса бундай ҳолатларни бошқалар учун ибрат, дея оқлаяпти. Мен шу соҳа мутахассиси сифатида шуни айтишим мумкинки, профилактик тадбирлар бу тарзда қилинмайди. Бу каби ҳолатлар кимлардир учун намуна сифатида қаралмаслигига ким кафолат беради?! Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятмасми?!

Ваҳший қоттиллик акс этган тасвирларни кунора кўрган инсон дийдаси қаттиқлашиб, меҳрни йўқолиши ҳар қандай қотилликни оддий ҳолга айлантириб қўяди. Мени бу фикримни психологлар ҳам қўллаб-қувватласа керак.

Бу каби хабарларни зўравонликни ва шафқатсизликни тарғиб қилиш деб баҳоланиши тарафдориман.

Миллий қонунчилигимизда Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер:

ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириши лозимлиги белгиланган.

Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, қолаверса фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш тақиқланади.

Шунга кўра, барчани қонунчиликка риоя этиш ва жамият манфаатлари шахсий манфаатдорликдан устун эканлигини эслатиб ўтамиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатлар

Аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида ўтган ҳафта давомида мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги маълумотлар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақилликка_31_йил #Мустақиллик_ёшлари

Сарвиноз Сунатиллаева: Қилаётган ишингиздан фархланаётган бўлсангиз, сиз тўғри йўлдасиз

Замонамиз ёшларининг ҳаётда бирор бир мақсадга эришишга бўлган интилиши, янгиликларга ўчлиги албатта яратилаётган имконият ва ишончнинг самараси деб бемалол айтиш мумкин.

Адлия тизимида ҳам ана шундай тиришқоқ ва ўз устида ишлашдан чарчамайдиган ёшлар фаолият кўрсатиши албатта қувонарли ҳол. Сарвиноз Сунатиллаева ҳам тизимнинг ёш ва умидли ходимлардан биридир.

Адлия вазирлигининг "Мустақиллик ёшлари" лойиҳаси доирасида бугун иқтидорли ёш ҳуқуқшунос қизимиз Сарвиноз ҳақида сўз юритамиз.

Сарвиноз бошқа тенгдош дугоналари сингари билим олиш,касб танлаш, ҳаётда ва жамиятда ўз ўрнига эга бўла олиш имкониятидан фойдаланишга ҳаракат қилиб келмоқда. Албатта, она-отасининг, устозларининг кўмагида.

Батафсил видеолавҳада 👆🏻
Forwarded from EKOLOG.UZ| UZ🇺🇿
🥳Бугун www.ekolog.uz сайти жамоаси учун тарихий кун.

😊 Сайтимиз жамоаси "EKOLOG" JAMOAT BIRLASHMASI тузиб, Нодавлат нотижорат ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги 2022- йил 9-августдаги 1034-сон ГУВОҲНОМАСИни олди.📄.☘️

📌Нодавлат нотижорат ташкилотимизнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экологик муаммоларни бартараф қилишда давлат органларига ёрдам бериш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, давлат ва маҳалий ҳокимият органларининг табиатга нисбатан инсонпарварлик сиёсатини амалга оширишга кўмаклашиш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини оширишда ёрдам беришдан иборат. 🌱

Адлия вазири, вазирликнинг ходимларига экология борасидаги ННТларнинг очилишини қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз!.😊

Насиб қилса келажакда катта лойиҳалар кутяпти бизни. 🚀

@ekologuz
#Adliya_xabari #tashabbus

⚡️Адлия халқ орасида” фестивали

Жорий йил 29 август куни Адлия вазирлиги томонидан мустақилликнинг 31 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”шиори остида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга бағишланган “Адлия халқ орасида” номли ҳуқуқий фестиваль илк маротаба ўтказилди.

Тошкент марказий Эко боғида ташкил этилган ушбу тадбирда Адлия вазирлиги масъуллари, адлия органлари ходимлари, Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда кўплаб фуқаролар иштирок этишди.

Адлия вазирлиги масъули фестивални кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисми бошланди. “Ёшлар” радиоканали ҳамда “Ориат доно” радиоканали ижодкорлари билан ҳамкорликда қизиқарли ўйин ва викториналар ташкил этилди.

Фестивалда “Ҳуқуқий маслаҳат” акцияси доирасида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ходимлари, нотариуслар, адвокатлар ҳамда юридик хизмат кўрсатиш марказлари, ФҲДЁ ва давлат хизматлари марказлари, “Мадад” ННТ ходимлари томонидан фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.