Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_tashabbus
Адлия вазирлиги "Энг фаол қонунчилик ташаббускори" танловини ўтказади.
Танлов 2 номинация бўйича ўтказилади:
▪️“Қонунчиликни такомиллаштиришда энг фаол жамоатчилик вакили”;
▪️“Қонунчиликни такомиллаштиришда энг фаол давлат ташкилоти”.
Таклифларингизни номинация номини кўрсатган ҳолда [email protected] почта манзилиги юборинг.
❗️Таклифлар 1 июлдан 30 октябрга қадар қабул қилинади.
@adliyangiliklari

Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
#Adliya_tashabbus
Адлия вазирлиги аҳоли учун фойдали ва зарур тадбирларни мунтазам ташкил этишда давом этмоқда. Мустақиллининг 30 йиллиги шодиёналари арафасида Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси билан биргаликда “Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ташкил этилди.
👉Батафсил
@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги аҳоли учун фойдали ва зарур тадбирларни мунтазам ташкил этишда давом этмоқда. Мустақиллининг 30 йиллиги шодиёналари арафасида Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси билан биргаликда “Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ташкил этилди.
👉Батафсил
@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_tashabbus
📹 Адлия вазирлиги томонидан 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Адиблар хиёбонида “Давлат тили — миллат ғурури” шиори остида сайёр қабул ташкил этилиб, байрам тадбири ўтказилди.

Адлия вазирлиги автомототранспорт ишончномалари учун тўланадиган давлат божини камайтиришни таклиф қилди

#DIQQAT_MUHIM #Adliya_tashabbus
⚡️Адлия вазирлиги аёллар ҳуқуқларини кучайтириш бўйича қатор жиддий таклифларни илгари сурди
Бугунги кунда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилганлигига қарамасдан, аёллар ўртасида тазйиқ ва зўравонлик натижасида ўз жонига, фарзандлари ҳаётига қасд қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Аёлларнинг нақафат турмуш ўртоқлари томонидан, балки қайнота ва бошқа қариндошлари томонидан, энг ачинарлиси, боғча, мактаб ёшидаги қизларга зўравонлик қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Адлия вазирлиги томонидан хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммолар таҳлил қилиниб, уларнинг олдини олиш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.
1. Қонунчиликда “таъқиб этиш” (stalking), яъни қизларни, аёлларни орқасидан кузатиб юриш тушунчаси киритилмаганлиги, ушбу ҳолатдан ҳимояланиш механизмлари ҳам мавжуд эмаслигини англатади...
Батафсил👉🏻https://minjust.uz/uz/press-center/news/102941/

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ: озиқ-овқат маҳсулотлари исрофгарчилигини камайтириш тизими такомиллаштирилади
Жорий йилнинг 21 апрель куни Адлия вазирлиги томонидан “Озиқ-овқат маҳсулотлари исрофгарчилигини камайтириш ва кам таъминланган аҳолини бепул истеъмол маҳсулотлари билан таъминлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа идораларнинг масъул ходимлари, шунингдек, “Korzinka.uz”, “Makro”, “BALTON TRADING (ASIA)” каби озиқ-овқат маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи 10 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти вакиллари иштирок этди.
Батафсил👉🏻https://minjust.uz/uz/press-center/news/103567/

Адлия вазирлиги томонидан мустақилликнинг 31 йиллигига бағишлаб аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган “Адлия халқ орасида” номли ҳуқуқий фестиваль ўтказилади.
Фестивалда “Ҳуқуқий маслаҳат” акцияси доирасида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ходимлари, нотариуслар, адвокатлар ҳамда юридик хизмат кўрсатиш марказлари, ФҲДЁ ва давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади.
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази нашр этган китоблар ва ногиронлиги бўлган шахслар томонидан яратилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилади.
Фестиваль дастурида концерт дастурлари ҳам ўрин олган.
Тадбир доирасида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун пресс-тур ўтказилиши режалаштирилган.
Қачон❓
29 август куни 18:00
Қаерда❓
Тошкент марказий эко боғи ("Эко парк")
БАРЧАНИ ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!

⚡️Эндиликда электрон рақамли имзосиз ҳам давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин
Мобил-ID тизимидан қандай мақсадларда фойдаланилади?
OneID тизими орқали давлат органлари ва ташкилотларининг портал ва ахборот тизимларига киришда фойдаланувчиларнинг шахсини тасдиқлаш (аутентификация қилиш);
Мобил-ID тизимидан фойдаланаётган фойдаланувчининг ҳақиқийлигини тасдиқлаш (верификация қилиш);
электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича фойдаланувчилар томонидан берилган аризаларни тасдиқлаш;
фойдаланувчи ўзининг шахсига доир маълумотларни давлат органлари ва ташкилотлари “Электрон ҳукумат” тизими орқали олганда бу ҳақида хабарномалар қабул қилиш;
фойдаланувчи ўзининг шахсига доир маълумотларини давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат ташкилотлар “Электрон ҳукумат” тизими орқали олиши учун рухсат бериш;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
Батафсил👉🏻https://minjust.uz/uz/press-center/news/104218/
📹Видео

Ер соҳасидаги муносабатлар янада такомиллаштирилмоқда
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан мақулланди.
Мазкур Қонун билан Фуқаролик, Ер ва Шаҳарсозлик кодексларига ҳамда Мулкчилик, Ижара, Ипотека, Гаров тўғрисидаги Қонунларга ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш кўзда тутиган.
Хусусан, амалдаги қонун ҳужжатларида ижарага олинган ноқишлоқ ерларини қайта ижарага беришнинг қонуний асослари мавжуд эмас эди.
Шунга кўра, мазкур Қонунда ноқишлоқ ерларни бошқа шахсларга ижара муддатидан ошмаган муддатга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкинлигини назарда тутувчи қоидалар белгилаб қўйилмоқда.
Шунингдек, ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут)га доир қоидалар ҳам батафсил ёритиб берилмоқда.
Унга кўра, сервитут шартлари, ҳақ тўлаш тартиблари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бинолар, иншоотларга сервитут белгилаш тартиблари аниқ белгилаб қўйилмоқда ҳамда қонунчиликка илк маротаба жамоат эҳтиёжлари учун давлат томонидан сервитут белгилаш тартиби (оммавий сервитут ёки “public servitude”) киритилмоқда.
Мазкур Қонун ижара муносабатларининг янада кенгайишига, сервитут белгилаш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга, инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишдаги тўсиқларни камайтиришга, ер ижарасига оид ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этишга хизмат қилади.

Адлиядан фойдали янгилик!
Эндиликда Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтидан ёки “Исмлар” порталидан фарзандингизга исм танлашингиз мумкин.
Ўз исмингизни тўғри ёзилиши ва маъносини ҳам кўришингиз мумкин. Ҳозирда 11 минг атрофида исмлар мавжуд.
Сиз қидирув бериш орқали исмларнинг ўзини, унга яқин вариантларни, лотин/кирилл алифбосида ва инглизча ёзилиши ҳамда маъноси билан танишишингиз мумкин.
Лойиҳалар грант асосида ишлаб чиқилди.

Konstitutsiyaning Brayl alifbosidagi shakli tayyorlandi
Adliya vazirligi tomonidan O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni munosabati bilan yangi tahrirdagi Konstitutsiyaning Brayl alifbosidagi shakli tayyorlandi va nashr qilindi.
Ushbu nashrlar O‘zbekiston ko‘zi ojizlar jamiyati va boshqa tashkilotlar orqali nogironligi bo‘lgan shaxslarga maqsadli yetkaziladi.
Bundan tashqari, barcha aholining Konstitutsiya normalari bilan qulay shaklda tanishishi uchun Konstitutsiya normalarining audio formati ham tayyorlandi.
Konstitutsiya normalarini audio shaklda bu yerda tinglashingiz mumkin.

Адлия вазирлиги: Қишлоқ хўжалиги ерларидан гаров таъминоти сифатида фойдаланиш имконияти яратилди
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди.
Унга кўра, 2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) рухсат этилади. Бунда:
– шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда ҳолда ўтказилади;
– ижарага олувчи ерга ижара ҳуқуқини ўтказишдан олдин ундан камида 3 йил, 2021 йилгача ҳоким қарори билан олган бўлса, камида 5 йил давомида ўзи фойдаланган бўлиши керак;
– ижарага олувчи аукцион ёки танлов натижасига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлиши шарт;
– юридик шахслар ўзларига тўғридан тўғри равишда ижарага берилган ер участкаларини ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 5 йилдан кейин бошқа шахсга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги: Энди қишлоқ хўжалиги ерлари факат электрон аукцион орқали ижарага берилади
Аввал маълум қилинганидек, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди.
Унга мувофиқ, гаровга қўювчининг ер участкасига бўлган ҳуқуқлар гарови билан таъминланган мажбурияти бажарилмаган тақдирда, ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда, ижара ҳуқуқини ер ижараси шартномасининг қолган даврига электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилишга рухсат этилади. Бунда:
-ер участкасига ижара ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаришни ваколатли органлар билан келишиш (хулоса олиш) талаб этилмайди;
-суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ижара ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилишдан тушган маблағлар қонунда белгиланган тартибда тақсимланади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_tashabbus
“Hech bir shaxs hujjatsiz qolmaydi” huquqiy aksiyasi davom etmoqda
Batafsil videorolikda👆🏻

#Adliya_tashabbus #Qonunchilikdagi_yangiliklar
Тадбиркорлик соҳасидаги айрим бюрократик тартиблар бекор қилинмоқда
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тадбиркорлик соҳасидаги айрим бюрократик тартиб-таомилларни бекор қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (ЎРҚ-910-сон, 20.02.2024 й.) қабул қилинди.
Мазкур Қонун билан қуйидагилар бекор қилинди:
тадбиркорлик субъектлари томонидан устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганида оммавий ахборот воситаларида бу ҳақида эълон бериш ҳамда 30 кунлик муддатда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилишга оид мажбуриятлар;
тадбиркорлар солиқ идораларининг сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити натижаларидан норози бўлган тақдирда, солиқ идоралари устидан тўғридан тўғри судга шикоят қилишдаги чекловлар.
Бугунги кунга қадар тадбиркорлар сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити натижаларидан норози бўлган тақдирда, уларнинг шикоятлари дастлаб юқори турувчи солиқ органи томонидан кўриб чиқилиши, шундан кейингина судга шикоят қилишлари белгиланган эди.
Қонун билан ўрнатилган янги тартибларга кўра эндиликда, тадбиркорлар солиқ текширувлари натижаларидан норози бўлган тақдирда энди ўз ихтиёрига кўра солиқ органи устидан бевосита судга ёки юқори турувчи солиқ органига шикоят қилиши мумкин бўлади.
Ушбу Қонун тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоясини янада кучайтиришга ҳамда улар фаолиятини амалга оширишда ортиқча мажбурий талабларнинг бекор қилинишига хизмат қилади.

Жорий йил 27 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар томонидан қабул қилинди.
Мазкур йиғилишда Адлия вазири ўринбосари А. Каримов томонидан Қонун лойиҳаси юзасидан депутатларга батафсил маълумотлар берилди.
Таъкидланганидек, дастлабки ўрганишларга кўра, ҳозирги кунда ҳуқуқий ҳужжатлари йўқ ёки тўлиқ бўлмаган, ер участкасидан узоқ йиллар давомида фойдаланиб келаётган ёки ерга бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш масаласи турли сабабларга кўра охирига етказилмаган 3,8 млн.дан ортиқ 493 минг гектар ер участкалари мавжуд.
Шунингдек, амалдаги қонунчиликда ушбу муаммоли ер участкаларига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этишнинг ҳуқуқий асоси ва тартиби мавжуд эмас.
Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш, кўчмас мулк объектларини тўлиқ давлат рўйхатига олинишини таъминлаш ҳамда ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши устидан давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Батафсил👈🏻