Forwarded from Navoiy adliya | Rasmiy kanal
RASMIY MUNOSABAT
🔹Joriy yilning 22-avgust kuni ijtimoiy tarmoqlarda “Adliyada muammosini hech kim eshitmayotgan qorovul” mavzusida e’lon qilingan murojaat bo‘yicha Navoiy viloyat adliya boshqarmasi ma’lumot beradi.
🔹Aytib o‘tish kerakki, bugungi kunda Navoiy shahar adliya bo‘limi Davlat xizmatlari markazida jami 1,5 stavka qorovul shtati mavjud. Mazkur shtat birliklarida 2022-yilning 8-iyul kuniga qadar 3 nafar qorovul ishlab kelgan.
🔹19-avgust holatiga ko‘ra, markazda 0,5 stavkadan faoliyat yuritayotgan qorovullarning 2 nafari ish jarayonini davom ettirib, ularga qonunchilikda belgilangan tartibda (1 stavka uchun 1 700 ming so‘m, 0,5 stavka 850 ming so‘m) oylik ish haqi to‘lab kelingan.
Bugungi kunda adliya boshqarmasi boshlig‘ining tegishli buyrug‘iga asosan fuqaro Sh.Xolmatov Navoiy shahar adliya bo‘limi Davlat xizmatlari markazi
0,5 stavka qoruvuli lavozimiga ishga qabul qilingan bo‘lib, hozirda markazda jami 3 nafar qorovul ishlab kelmoqda.
Xodimlarga ishlagan davri mobaynida oylik moashidan tashqari qonunchilikda belgilangan tartibda ustama haqlari, mukofot va rag’batlantirish pullari qo’shimcha ravishda to‘lanib kelinmoqda. 🔹Tizimda xodimlarga nisbatan hech qanday qonun buzilishi mavjud emas.
Eslatib o‘tamiz, qonunchilikka ko‘ra, manbalarni aniqlashtirmasdan ma’lumotlarni e’lon qilish javobgarlikka sabab bo‘lishi mumkin. Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇
t.iss.one/Navoiy_adliya
Telegram
Navoiy adliya | Rasmiy kanal

Навоий вилояти адлия бошқармаси расмий телеграм гурухи!!! Мурожаатлар учун админ: @adliya_savol
Ушбу гуруҳда қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий савол-жавоблар бериб борилади!!! Гуруҳимизга аъзо бўлинг!!!

Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_сентябрдан
✅ Автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.
❗️Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.
🔰Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:
🔹бир ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
🔹олти ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
🔹уч йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм).
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Адлия_хабари
Журналистлар ва блогерлар диққатига!
Эртага, 24 август куни соат 15:00 да Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида матбуот анжумани ўтказилади.
Мавзу: Хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясида
📲 Матбуот анжумани трансляциясини УзРепорт ТВ телеканали ва телеканалнинг YouTube ва Фасебоокдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.
👉 Ушбу матбуот анжуманига ОАВ вакилларини, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.

#Tahlil
⚡️ P2P-платформалари (Пайнет) орқали онлайн қиморга тўлов қилиб бераётганларнинг жавобгарлиги кучайтирилади
👨🏻💻 Онлайн қиморга қизиқишни билдираётган аксарият аҳоли бу ўсмирлар ва ёшлар бўлиб, тез ва мўмай даромад олиш мақсади уларни онлайн қимор – тотализаторлар ва хорижий спорт ўйинларига муккасидан кетишга олиб келмоқда.
💰 Қимор ўйини структураси шунчалик муғомбирона ишлаб чиқилганки, уни тушунмасдан, тезда бойиб кетмоқчи бўлган фуқаролар асосан катта миқдорда қарзга ботмоқда. Охир-оқибат эса муаммодан қутулиш учун ўз жонига қасд қилиб, оила аъзоларини доғда қолдириб кетмоқда. Афсуски, онлайн қимордан бошланган муаммони марҳумнинг яқинлари ҳал қилишга мажбур бўлмоқда.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ходимлари ўрганишлар давомида қуйидаги таклифларни тақдим этади:
📌 айни вақтда кенг тарқалган қиморга қизиқтирувчи фирибгарликлардан хабардор қилишга йўналтирилган фаол тарғиботни амалга ошириш;
📌 мазкур ўйинлар рекламаси учун жавобгарликни қайта кўриб чиқиш ва белгиланадиган жарималарни ошириш;
📌 P2P-платформалари (Пайнет) орқали ноқонуний онлайн-тотализаторларга тўловларни амалга ошириш имкониятини яратаётган шахсларга жавобгарликни кучайтириш;
📌 мазкур ҳолатда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг ҳар қандай турларини таъқиқлаш позициясида қолиш, спорт соҳасини ривожлантиришда букмекерлик фаолиятига йўл қўйилмаслиги талабини қатъий белгилаш лозим бўлади.
Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти

Huquqiy tadqiqot
🇺🇿Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти телеграм канали
🏛The Telegram channel of the Research Institute of Legal Policy under Ministry of Justice of the Republic of Uzbekistan
🌐 Веб сайт: hsti.uz
📲 Aлоқа: 99871-268-28-95

#Adliya_xabari
⚡️Умумий овқатланиш корхоналари учун янги санитария-гигиена талаблари ҳисобга олинди: нималар ўзгармоқда?
Санитария-эпидемиология хизмати томонидан ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги “Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари” (0027-22-сон СанҚваН) Адлия вазирлиги томонидан ҳисобга олинди (19.08.2022-йил, 104-сон).
Ушбу янги талаблар билан тадбиркорлик субектларининг фаолиятига тўсқинлик қилувчи айрим талаблар (умумий овқатланиш корхоналарида сув таъминоти бўлмаганда корхона фаолиятини тўхтатиши кераклиги, овқат тайёрлашда кўмир ва ўтин каби ёқилғиларда фойдаланиш тақиқланиши кабилар) бекор қилинди.
Янги таҳрирдаги ҳужжат билан қуйидаги санитария-гигиена талаблари белгиланди:
- умумий овқатланиш корхоналарида ичимлик суви билан таъминлаш марказлаштирилган сув таъминоти тизимига уланиш йўли билан амалга оширилиши;
- марказлаштирилган сув таъминоти тизими мавжуд бўлмаган тақдирда, ички сув таъминоти тизими артезиан қудуғидан, бошқа қудуқлардан ёки каптажлардан фойдаланган ҳолда ташкил этилиши мумкинлиги;
- чиқинди йиғиш майдончасини белгиланган масофада жойлаштириш имкони бўлмаганда, чиқиндилар корхоналарнинг совитиш тизими, ювиш ва дезинфекциялаш имкони бўлган алоҳида хонасида сақланишига йўл қўйилиши каби.
Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарида қуйидагиларни амалга оширишга рухсат этилмаслиги белгиланди:
– технологик жараён талабларига риоя қилишни таъминлаш имконияти мавжуд бўлмаганда маҳсулот тайёрлаш;
– яроқлилик муддати ўтган, сифациз ёки сифати бўйича шубҳали, бузилиш белгилари бўлган маҳсулотлардан фойдаланиш;
– герметик идишларда сабзавотли, гўштли, балиқли, қўзиқоринли консервалар тайёрлаш;
– қуритилган ва дудланган балиқ тайёрлаш ва қуритилган қўзиқоринлар тайёрлаш.
Шу билан бирга, ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этувчи ходимлар томонидан иш бошлашдан олдин қуйидагилар амалга оширилиши шарт:
- заргарлик буюмлари, соатлар ечилиши;
- сочларни рўмол ёки қалпоқ остига йиғилиши;
- тоза санитария кийимлари кийилиши;
- қўллар илиқ сувда совун билан ювилиши ва дезинфекцияловчи воситалар билан ишлов берилиши, тирноқлар олинган ва лак сурилмаган бўлиши керак.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Мустақиллик байрами арафасида 4 кун дам олинади
❗️2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами арафасида 4 кун дам олинади.
🔰 Булар:
● 1 сентябрь (пайшанба) – Мустақиллик байрами куни;
● 2 сентябрь (жума) – қўшимча дам олиш куни;
● 3 сентябрь (шанба) – 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 4 сентябрь (якшанба) – умумий дам олиш куни.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақилликка_31_йил #Мустақиллик_ёшлари
Адлия вазирлиги томонидан янги "Мустақиллик ёшлари" лойиҳаси йўлга қўйилгани ҳақида хабар бергандик.
Ушбу лойиҳа орқали вазирлик тизимида фаолият юритаётган мустақилликнинг юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга ёш ҳуқуқшуносларнинг муваффақият сирлари ҳақида маълумотга эга бўласиз.
Ўз хизмат вазифасига масъулият билан ёндашадиган билимли ёшларимиздан бири Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси масъул ходими Азиза Ҳакимованинг фаолияти билан танишинг.
Батафсил видеолавҳада 👆🏻

#Adliya_teleloyiha
Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги ва "Ўзбекистон" телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда "ЮРИДИК КЛИНИКА" кўрсатуви йўлга қўйилди.
Айни вақтда кўрсатувнинг навбатдаги сони "Ўзбекистон" телеканали орқали жонли эфирга узатилмоқда.
Мавзу: Мерос ҳуқуқи масалалари
Кўрсатувда Адлия вазирлиги ва бошқа масъул идора вакиллари Сизлардан келиб тушган саволларга жавоб беради.
Мавзу юзасидан ўз саволларингизни @yuridiklinikabot Телеграм-боти орқали юборишингиз ёки 71.233-75-74 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.
Онлайн трансляция 👉https://www.youtube.com/embed/xq_aqeGvUME

#Adliya_onlayn
⚡️ ⚡️ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бошланди.
✅ Мавзу: Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 15 августдан 15 сентябрга қадар ўтказилаётган “Хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир” акцияси юзасидан.
📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.
👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
🎥
https://youtu.be/XSkA5r16lyU

YouTube
O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi ishtirokida matbuot anjumani
Adliya vazirligi tomonidan 2022 yil 15 avgustdan 15 sentyabrga qadar o‘tkazilayotgan “Xususiy mulk daxlsiz va davlat himoyasidadir” aksiyasi
Официальный сайт: https://uzreport.news/
UzReportTV @ Instagram: https://www.instagram.com/uzreport.news/
UzReportTV…

Адлия вазири: Мулк ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилмасдан ривожланиб бўлмайди!
"Шахснинг тергов давомида мулкини хатлаб қўйиш ҳам судлар ваколатига берилиши эса “Хабеас корпус” институтини янада кенг жорий этишга хизмат қилади.
Адлия вазирлигига эса юқорида келтирилган янги тартибларни назарда тутувчи “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Бу Фармон устида узоқ ишланди, 3 ой ишлаб чиқишга, 5 ой вазирликлар билан келишишга сарфланди. Чунки ундаги янгиликлар жуда жиддий.
Ўйлаймизки, ушбу Фармон мулк ҳуқуқини юксак қадрият сифатида давлат органлари тизимида тўлиқ рўёбга чиқаришга катта ҳисса қўшади ва мулкий ҳуқуқларнинг давлат томонидан кафолатланишига бўлган ишончни мустаҳкамлайди", — деб ёзган адлия вазири ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Facebook
Ruslanbek Davletov
Мулк ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилмасдан ривожланиб бўлмайди!
Хусусий мулк иқтисодиётнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи.
Адлия тизими мулк ҳуқуқи масаласига алоҳида эътибор билан қарайди, уни...

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Энди ҳеч ким ўз мулкидан суд қарорисиз маҳрум этилмайди
“Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, мулк дахлсизлиги муҳофазасини янада мустаҳкамлаш ҳамда хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини оширишни назарда тутувчи бир қатор янги тартиблар жорий қилинди.
👉Батафсил

#Adliya_loyiha
⚡️Ҳокимликларнинг қурилишга рухсат бериш ваколати бутунлай бекор қилинади!
Сўнгги вақтларда мамлакатимизда бюрократияни қисқартириш, коррупциявий ва инсон омили аралашувига барҳам бериш, аҳоли
ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган давлат хизматларини автоматлаштириш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, қурилишга рухсат бериш, реконструкция қилиш, вақтинчалик бино-иншоотлар қуришга рухсат бериш каби давлат хизматларини кўрсатиш бундан бир неча йил аввал давлат хизматлари марказлари орқали
“ягона дарча” тамойили асосида амалга ошириш бошланган.
Бугунги кунда, мазкур жараёнлар Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йилдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ амалга оширилади.
Бироқ, Адлия вазирлиги томонидан “E-qaror” тизими орқали ҳокимликларнинг қарорлари мониторинг қилинганда улар томонидан қурилишга рухсат бериш, реконструкция қилиш, вақтинчалик бино-иншоотлар қуришга рухсат бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинаётганлиги аниқланди.
Бундай қарорлар қабул қилишга Шаҳарсозлик кодексининг айрим нормалари асос қилиб олинган.
Шу боисдан, Адлия вазирлиги томонидан рухсат бериш соҳасида ягона амалиётни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларидаги номувофиқликларни бартараф этиш мақсадида “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги маъмурий тартиб-таомилларнинг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Мазкур Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишнинг электрон порталига ( https://regulation.gov.uz/oz/d/66888) жойлаштирилди.
Лойиҳада маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қурилиш соҳасига оид уларга хос бўлмаган ваколатларини чиқариб ташлаш назарда тутилган.
Бу эса қурилиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишдаги мавжуд муаммоларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар
ва зиддиятларни ҳамда ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни бартараф этилишига хизмат қилади.

regulation.gov.uz
Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги маъмурий тартиб-таомилларнинг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик…
#Adliya_loyiha
⚡️Лизинг ва кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бериш билан боғлиқ муносабатлардаги фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоя кучайтирилмоқда
Ҳозирда фуқароларнинг лизинг ва келгусида сотиб олиш шарти билан ижара муносабатларида фирибгарлик натижасода ҳуқуқлари бузилиб, уларга моддий зарарлар етказилганлик ҳолатлари кўпаймоқда.
Шу муносабат билан, Адлия вазирлигининг ташаббуси билан мамлакатимизда ижара ва лизинг муносабатларида иштирокчиларининг, айниқса, фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш ҳамда ушбу муносабатларда фирибгарлик жиноятлари олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тоғрисида”ги ва “Ижара тўғрисида”ги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур Қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг ҳуқуқий кафолатига оид бир қатор қоидалар белгиланмоқда, жумладан:
– кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бериш шартномаси ёки лизинг шартномаси объектига (масалан, автортанспорт ва кўчмас мулк) мулк ҳуқуқи истеъмолчига ўтказилиши таъминлангунга қадар унинг фойдасига гаровга олинган бўлиши;
– ижара ва лизинг шартномаси объекти унинг мулкдори бўлган шахснинг қарздорликлари учун ундирувга қаратилишида ушбу мулкни ижарага ва лизингга олган шахснинг ҳуқуқлари инобатга олиниши;
– ижарага ва лизингга олган шахснинг розилигисиз ушбу мулкларни ўзгалар фойдасига гаровга қўйилиши ёки тасарруф этилишини тақиқлаш каби нормаларни киритиш таклиф этилмоқда.
Қайд этиш лозимки, ижарага ва лизинг объекти гарови қонун асосида ташкил этилади, яъни ижара ва лизинг шартномалари тузилиши билан бир вақтда расмийлаштирилиши таклиф этилмоқда. Ушбу жараён шартнома томонлари учун ҳеч қандай харажат ва вақт сарфлашга олиб келмайди.
Мазкур Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишнинг электрон порталига ( https://regulation.gov.uz/oz/d/66885) жойлаштирилди .
Мазкур порталга кириб, ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
#Adliya_xabari
Adliya vazirligi tomonidan Milliy matbuot markazi binosida “Xususiy mulk daxlsiz va davlat himoyasidadir” mavzusida matbuot anjumani o‘tkazildi.
Tadbirda Adliya vazirligi mas'ul xodimlari ishtirok etib, jurnalistlar va fuqarolarning savollariga javob berdi.
👉Batafsil
📹 https://youtu.be/XSkA5r16lyU
@adliyangiliklari