Sevara Urinbayeva
2.48K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири Русланбек Давлетов:

— Ҳаракатлар стратегияси нафақат давлат органлари учун иш дастури, балки умумий жамиятимизни ўзгартириш учун ўзига хос “ғоявий драйвер”га айлана олди.

Ҳаракатлар стратегияси биз давлат хизматчиларига халқ билан мулоқот қилишни ўргатди, халқ ҳокимиятнинг бирдан бир манбаи эканлигини чинакамига ҳис қилдик.

Барча ислоҳотлар янги ислоҳотлар эшигини очади, яъни биз жамиятимизни янгилишнинг фақатгина битта босқичини босиб ўтдик. Олдимизда бунданда катта ислоҳотлар, чақириқлар турибди.

"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференциядан

@adliyangiliklari
#Adliya_online

⚡️"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференция доирасида "Давлат ва жамият қурилиши такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги ислоҳотлар кўлами" мавзусида 1-секция йиғилиши давом этмоқда.

📹Онлайн трансляция: https://www.youtube.com/watch?v=78Iws9KjCs8
________

📹 Онлайн-трансляция на русском язы
ке: https://www.youtube.com/watch?v=5riQVaxTZn8

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_online

Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистонда ҳукумат модернизацияси тўғрисида:

▫️ давлат органлари ва халқ ўртасида муносабатлар;
▫️жамоатчилик назорати;
▫️давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги;
▫️номарказлаштириш жараёни;
▫️давлат хизматлари тизим.

"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференциядан

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_online

Адлия вазири Русланбек Давлетов мурожаатлар билан ишлаш ҳақида:

"Тизим тўғри ишласа, мурожаатлар сони ҳам камаяди. Масалан, нотариат соҳасини ислоҳ қилиш натижасида вазирликка келиб тушаётган шикоятлар сони 50 фоизга камайди".

"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференциядан

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_online

Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мақбуллаштириш ҳақида

"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференциядан

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун билан 49 та лицензиялар, 120 та рухсат бериш ҳужжатлари ҳамда 33 та хабарномаларнинг якуний рўйхатлари тасдиқланди. Ваколатли органни хабардор этиш орқали фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ мутлақо янги механизм илк бор жорий этилди.

"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференциядан

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири давлат харидларидаги очиклик ва шафофлик ҳақида

"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференциядан

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири давлат харидларидаги очиклик ва шафофлик ҳақида

"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференциядан

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири: "Низо камайса, судда иш камаяди"

"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференциядан

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири: "Давлат органи қанча кўп бўлса, шунча иқтисодиёт юриб кетиши қийин бўлади. Чунки давлат органи дегани — бу бюрократия дегани, қўшимча ваколат ва бошқарув функциялари дегани".

"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференциядан

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги, электрон давлат хизматлари ҳақида

"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференциядан

@adliyangiliklari
#Сообщение_юстиции

Подписан меморандум о взаимопонимании между Министерством юстиции Республики Узбекистан и Министерством адалат Туркменистана

В рамках официального визита Президента Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова в Республику Узбекистан 5 октября 2021 года Министерство юстиции Республики Узбекистан и Министерство адалат Туркменистана подписали меморандум о взаимопонимании.

Цель документа — создание основы для совместных институциональных взаимоотношений и развитие двустороннего сотрудничества.

В рамках меморандума предусматривается сотрудничество в области нормотворчества, правоприменительной практики, повышения правосознания и правовой культуры граждан, подготовки и повышения квалификации юридических кадров, а также в иных направлениях, представляющих взаимный интерес.

Документ послужит укреплению, поощрению и развитию двустороннего сотрудничества в сфере права и юстиции между министерствами двух стран.

Следует отметить, что на сегодня Министерством юстиции Республики Узбекистан установлено двустороннее сотрудничество с более чем двадцатью министерствами юстиций зарубежных стран.

Отдел по связям с общественностью
Министерства юстиции

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди

Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи Қонун (ЎРҚ–719-сон, 04.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

❗️Киритилган ўзгартишларга кўра, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди.

🔘 Бундай ҳаракатлар:

БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима (илгари фақат 50 бараваригача);
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 1 йилгача);
1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (илгари 1 йилгача).

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳокимият вакилининг, ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлик учун ҳам жавобгарлик чоралари кучайтирилиб, жарима миқдорлари оширилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Adliya_xabari

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Туркманистон Адолат вазирлиги ўртасида ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзоланди

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг мамлакатмизга расмий ташрифи доирасида жорий йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Туркманистон Адолат вазирлиги ўртасида ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзоланди.

Мазкур меморандумнинг мақсади ҳамкорликдаги институционал ўзаро муносабатлар учун асос яратиш ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Меморандум доирасида норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, юридик кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек ўзаро манфаатли бошқа йўналишларда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилмоқда.

Мазкур ҳужжат икки мамлакат вазирликлари ўртасида ҳуқуқ ва адлия соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, рағбатлантириш ва ривожлантиришга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида келтириб ўтамиз,
бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан хорижий мамлакатларнинг йигирмадан ортиқ адлия вазирликлари билан икки томонлама ҳамкорлик ўрнатилганини қайд этиш жоиз.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага кўра, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини “коррупциядан ҳоли қонунчилик” тамойили асосида ишлаб чиқиш ва қуйидагиларни назарда тутувчи коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби жорий этилмоқда:

амалдаги 21 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2022-2026 йилларда тўлиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади;
жисмоний шахслар – мустақил экспертларга коррупцияга қарши илмий ҳамда мустақил экспертизадан ўтказиш ҳуқуқи берилади;
илмий, олий таълим ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари учун коррупцияга қарши экспертиза бўйича грантлар эълон қилинади;
коррупцияга қарши экспертизадан ўтазилмаган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқувчига қайтарилади;
қонунчилик ҳужжатларидаги коррупциявий омиллар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири этиб белгиланади.

Лойиҳа билан қуйидагиларни тасдиқлаш назарда тутилмоқда:
қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатларидаги коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича “йўл харитаси”;
2021 йилда амалдаги қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш режаси (бундан буён ҳар йили шундай режа тасдиқланади);
2022—2026 йилларда амалдаги қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш режа-графиги;
давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш фаолиятини баҳолаш мезонлари.

Адлия вазирлиги томонидан жамоат муҳокамасига жойлаштирилган мазкур қарор лойиҳасининг тўлиқ матни билан 👉бу ерда танишиш мумкин.

@adliyangiliklari
Президентнинг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Адлия вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларини тартибга солувчи 226 та қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган ва натижасига кўра ушбу ҳужжатларнинг 75 тасида 302 та коррупциявий омиллар аниқланган.

Қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижасида аниқланган коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланади.

Олий Мажлис палаталари, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Адлия вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни “коррупциядан холи қонунчилик” тамойили асосида ишлаб чиқиш ҳамда қуйидагиларни назарда тутувчи коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади:

▪️амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни босқичма-босқич тўлиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш;
▪️норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишда жамоатчилик, илмий ташкилотлар ва мустақил экспертларни кенг жалб қилиш;
▪️норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ишлаб чиқувчи томонидан коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича намунавий шаклдаги саволнома (чеклист) тўлдирилиши ва лойиҳа қабул қилингунига қадар бўлган барча босқичларда унга илова қилиниши;
▪️чеклист тўлдирилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаслиги ва ишлаб чиқувчига қайтарилиши;
▪️норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларида адлия органлари томонидан аниқланган коррупциявий омиллар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири этиб белгиланиши.

@adliyangiliklari
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️Хорижда олинган ҳайдовчилик гувоҳномасининг Ўзбекистонда амал қилиши

🌐 Батафсил
👉 www.advice.uz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Сайлов_2021

🔘 Оммавий ахборот воситаларининг вакиллари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш, сайлов куни овоз бериш биноларида ҳозир бўлиш, шу жумладан овозларни санаб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга.

➡️ ОАВ вакилларининг ваколатлари Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан берилган ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.

☑️ Бошқа давлатларнинг ОАВ вакилларини Марказий сайлов комиссияси аккредитациядан ўтказади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Миллий, ирқий, этник ёҳуд диний масалаларда адоватни қўзғатувчи ахборотларни тарқатиш учун жавобгарлик бор

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасига кўра, барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

Шунингдек, миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш, тайёрлаш ёки сақлаш жавобгарликка сабаб бўлади.

"Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Қонунда белгиланишича веб-сайт саҳифасининг ёки бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер ўз веб-сайтида ёки веб-сайт саҳифасида ёхуд бошқа ахборот ресурсида миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиши мумкин эмас.

Ушбу ҳаракатни содир қилиш фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Агарда ушбу ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса БҲМнинг 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий сайлов комиссияси томонидан Президент сайлови натижалари расмий равишда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан 2 ой ичида Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қасамёд қилган пайтдан эътиборан ўз лавозимига киришади.

❗️Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимга киришгунига қадар бажаради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot