Sevara Urinbayeva
2.46K subscribers
9.89K photos
1.18K videos
23 files
4.45K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчи ва мураббийларни табриклаш мақсадида “Байрамингиз муборак, азиз устозлар!” номли байрам тадбири бўлиб ўтди.

👉Батафсил

@adliyangilikalri
#Адлия_табриги

Адлия вазирлиги жамоаси Сиз азиз устозларни 1-октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан самимий муборакбод этади.

Байрам муборак !
В Узбекистане около полутора тысяч женщин занимают руководящие должности различных уровней

Подробнее

Telegram | Facebook | Twitter| Telegram (O'zbekcha)
📣 ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси электрон тизимида техник-профилактик тадбирлар амалга оширилиши муносабати билан, 2021 йилнинг 2-3 октябрь (шанба ва якшанба) кунлари эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш хизмати вақтинчалик кўрсатилмайди.

Хизматдан фойдаланиш учун 4 октябрь, душанба кунидан рўйхатдаги Давлат хизматлари марказларига ҳамда ИИББ ЙҲХБ бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_hudud

Бухоро вилоятида "Адлия фахрийлари эъзоз ва эътиборда!" шиори остида фахрийлар билан учрашувлар ўтказилди

@adliyangiliklari
2021 йил 1 октябрь - жума куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

👉Батафсил
_____

2021 йил 2 октябрь - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

👉Батафсил
_____

2021 йил 3 октябрь - якшанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Биласизми

Айрим ходимларга уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмайди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Adliya_xabari

4 октябрь куни Адлия вазирлиги томонидан “Янги медиа таълим маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият олиб бориши учун тегишли гувоҳнома топширилди.

Марказнинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ахборотга бўлган талабини қондириш, интернетнинг миллий сегментини ғоявий жиҳатдан бойитиш, аҳолининг барча қатламларида, айниқса ёшларда тажовузкор контентга нисбатан мустаҳкам иммунитетни шакллантириш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларининг медиасаводхонлигини ҳамда ахборот хизматлари ходимлари, журналистлар ва блогерларнинг малакасини оширишга кўмаклашишдан иборат.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Эълон

Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар

ТАШКИЛОТЧИЛАР:
“Тараққиёт стратегияси” маркази ва ҳамкор ташкилотлар

МАҚСАД: Ҳаракатлар стратегияси ижроси доирасида уддаланган ишлар якуни, барча соҳаларда рўёбга чиқарилган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти муҳокама этилади. Шунингдек, туб ўзгаришлар — фуқароларимиз ҳаётида ва ҳалқаро ҳамжамият нигоҳида нечоғли самара бергани аниқ мисоллар асосида таҳлил қилиниб, миллий ва хорижий экспертларнинг бу борада берган баҳоларига қулоқ тутилади.

ИШТИРОКЧИЛАР: Халқаро конференцияда — Бирлашган Миллатлар ташкилоти ва унинг халқаро тузилмалари, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, турли мамлакатлардан келган халқаро экспертлар, шунингдек, миллий парламентимиз аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этади.

ВАҚТИ ВА КУНИ: 2021 йил 5 октябрь куни, 14:00

МАНЗИЛ: “International Tashkent” меҳмонхонаси (Тошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 А-уй)

МАЪЛУМОТ УЧУН: Халқаро конференция доирасидаги маърузалар – “Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги ислоҳотлар кўлами”, “Ўзбекистон иқтисодиёти ва ижтимоий соҳанинг замонавий ривожланиши: натижалар ва истиқбол” ҳамда “Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ҳамда ташқи сиёсатни таъминлашда янгича ёндашув натижалари” каби секцияларга бўлинган ҳолда муҳокама қилинади.

@adliyangiliklari
#Адлия_хабари

Муаммоларга ҳуқуқий ечим топа олмаяпсизми?

Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube ижтимоий тармоғига жойланди.

Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

Батафсил: youtube.com/adliya
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди

Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи Қонун (ЎРҚ–719-сон, 04.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

❗️Киритилган ўзгартишларга кўра, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди.

🔘 Бундай ҳаракатлар:

БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима (илгари фақат 50 бараваригача);
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 1 йилгача);
1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (илгари 1 йилгача).

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳокимият вакилининг, ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлик учун ҳам жавобгарлик чоралари кучайтирилиб, жарима миқдорлари оширилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
5 йилдаги ислоҳотлар: Рақамлар.Фактлар.Фикрлар.

Саноқли дақиқалардан сўнг...
Ушбу ҳавола орқали кузатиб боринг

https://youtu.be/PKaDGPLwBJ8
Адлия вазири Русланбек Давлетов:

— Ҳаракатлар стратегиясининг мазмунини ёдга оладиган бўлсак, унда бешта устувор йўналиш бўйича Ўзбекистонни ривожлантириш учун жами 118 та фунтаментал ғоя мужассам қилинган эди.

Уни амалга ошириш учун изчил равишда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб 5 та давлат дастури қабул қилиниб, уларни амалга оширишга 114 трлн сўм ва салкам 31 млрд АҚШ доллари йўналтирилиши белгиланди.

"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференциядан

@adliyangiliklari
Адлия вазири Русланбек Давлетов:

— Ўтган даврда Ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқариш учун:
▫️311 та қонун қабул қилинди, шундан 80 таси мутлақо янги қонунлар;
▫️2000 га яқин Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари;
▫️ 3000 дан зиёд Ҳукумат қарорлари қабул қилинди.

Албатта, бу рақамлар ислоҳотларни юридик расмийлаштириш учун қабул қилинган ҳужжатлар бўлиб, аслида уларни ҳаётга татбиқ этиш учун давлат органларининг барча даражадаги раҳбарларидан бошлаб, оддий ходимларигача “сафарбарлик режимида” ишлади.

"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференциядан

@adliyangiliklari