Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
#Adliya_xabari
Юк машинаси катта тезликда фоторадарга тушганда, унинг тезлиги қандай аниқланади
Суд автотехника экспертизасини ўтказиш масалалари бўйича Адлия вазирлигининг "Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией" гуруҳида “On-line” мулоқот ўтказилди.
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅ Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw

#Адлия_хабари
Адлия хабари: Тошкент медиация маркази ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Тошкент медиация маркази давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади низоларни муқобил ҳал этиш билан шуғулланувчи профессионал медиаторларни ўзаро ташкилий
ва услубий жиҳатдан бирлаштириш, медиация ва низоларни муқобил ҳал этиш фаолиятини амалга ошириш, профессионал медиаторларни тайёрлашдан иборат.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Қашқадарёлик нотариуснинг лицензияси тўхтатилди
Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг 2020 йил 21 сентябрдаги 2-сон мажлиси баёни қарорига асосан Қамаши туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Маматов Мардон Суюновичнинг (лицензия KS № 0044, 27.04.2020 й) лицензияси 2020 йилнинг
22 сентябридан 15 кун муддатга тўхтатилди.

Бугун АОКАда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда аҳолидан келган саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Фарзандликка олишни расмийлаштиришда ФҲДЁ органига қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
Фарзандликка олишни расмийлаштириш учун:
🔹ФҲДЁ органига суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қароридан кўчирма;
🔹фарзандликка олинувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
🔹фарзандликка олувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари тақдим этилади.
❗️Фарзандликка олувчилар икки ёки ундан кўп болани бир вақтда фарзандликка олган ҳолларда ҳар бир бола учун алоҳида суднинг ҳал қилув қарори тақдим этилиши, агар ушбу масалада суд томонидан битта ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, мазкур ҳал қилув қарорининг нусхалари фарзандликка олинаётган болаларнинг сонига мутаносиб миқдорда тақдим этилиши ҳамда ҳар бир қарорга алоҳида кирим ва ижро ҳақида белги қўйилиши лозим.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Ёлғиз она сифатида маҳалладан бола парвариши учун нафақа олар эдим. Аммо ишга кирганимдан сўнг маҳалла томонидан нафақа бериш тўхтатилди. Бу ҳолатда уларнинг ҳаракатлари қонунийми?
⚡️“Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 38-бандига кўра, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тўлаш бола парвариши бўйича нафақа олувчи она ишга чиққанда тўхталиши белгиланган.
✔️Шунга кўра, ишга кирганлигингиз сабабли нафақа бериш тўхтатилганлиги асосли ҳисобланади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Университетда ўқиганлигим ҳақида маълумотнома олмоқчи эдим. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шу хизмат ишга туширилганини айтишди. Маълумотнома олиш учун қаерга ва қайси тартибда ҳужжат топширсам бўлади?
🔘Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан Давлат хизматлари марказига ўзингиз келиб мурожаат этишингиз ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтишингиз мумкин.
📲Ушбу Регламентга мувофиқ сўровнома электрон тарзда тўлдирилади. Агар ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётган бўлса, сўровномага нотариал тасдиқланган ишончноманинг нусхаси ҳам илова қилинади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Мен II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсман. Ўз номимда бўлган уйга кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда имтиёз мавжудми?
⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 24 июлдаги 623-сон карори билан тасдикланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига кўра I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
❓Номимда шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома қаердан олсам бўлади?
🔹Фуқароларни номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
💰Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи (6690 сўм) миқдорида йиғим, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
✔️Маълумотнома шакллантирилиш 3 иш куни ичида амалга оширилади.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Хабар берилганидек, бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева аҳолидан келган саволлар юзасидан жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Юридик техникумга ҳужжат топширмоқчи эдим. Ҳужжат қабул қилиш қачонгача давом этади, юридик техникумни битиргач қаерларда ишласам бўлади?
❗️Юридик техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 25 августидан бошланган бўлиб, жорий йил
25 сентябрга қадар давом этади.
📝Жорий ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.
🔰Техникумларда ўқув жараёни кредит-модуль тизимини қўллаган ҳолда 2 сменада (кундузги ва кечки) ташкил қилинади.
📌Техникум битирувчилари нотариус ёрдамчиси, ФҲДЁ бўлими инспектори, Давлат хизматлари маркази мутахассислари, судья ёрдамчиси ва давлат ижрочиси каби 89 та мутахассисликда ишлашлари мумкин бўлади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Менинг бошлиғим мени вазифамга кирмайдиган ишларни қилишга мажбурлайди. Агарда қилмасам ишдан бўшатишини айтиб қўрқитади. Қонунчиликда мажбурий меҳнат учун қандай жавобгарлик белгиланган?
🔰Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
51-моддасига асосан Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима, худди шундай ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса БҲМнинг 70 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
⚡️Шунингдек, Жиноят кодексининг 1482-моддасига асосан меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно, худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 4 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан, худди шундай ҳаракат вояга етмаган шахсга нисбатан худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки
3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Корхонам умумий овқатланишга ихтисослашган. Карантин чекловлари сабаб қийналиб қолдим. Менга ёрдам сифатида қандайдир қўшимча имтиёзлар борми?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
20 июлдаги ПФ–6029-сон Фармонига асосан умумий овқатланиш корхоналарига қуйидаги имтиёзлар берилган:
➖2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилади;
➖ 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашдан озод қилинади;
➖ умумий овқатланиш корхоналарига алкоголь маҳсулотларини етказиб бериш орқали сотиш ҳуқуқи берилади;
➖ умумий овқатланиш корхоналари учун кичик тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаган ҳолда, уларни кичик корхоналар тоифасига киритиш мақсадида 2020 йил 1 июлдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган ходимларнинг йиллик ўртача сони 25 нафардан 50 нафарга оширилди;
➖2021 йил 1 июлга қадар умумий овқатланиш корхоналари карантин чекловларининг бекор қилинишига қараб туман (шаҳар) ҳокимликларини хабардор қилиш орқали истеъмолчиларга овқатланиш хизматларини кўрсатиш учун ўзларига туташ бўш ер участкаларида енгил конструкцияларни бепул жойлаштириш ва қуриш ҳуқуқига эга.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Меҳнат шартномасининг муддати тугаса ва ходим ишлашда давом этса меҳнат шартномасида кўрсатилган муддат бузилган ҳисобланмайдими?
🔰Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
105-моддасига мувофиқ, муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаши билан бекор қилинади. Агар муддат тугагандан кейин ҳам меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси бир ҳафта давомида унинг бекор қилинишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга узайтирилган, деб ҳисобланади.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️ Қонун ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими жорий этилади
“Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.
✅ Фармон билан Президентнинг 500 га яқин эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлари бекор қилинди.
🔰 Фармонга мувофиқ, қуйидагилар амалга оширилади:
🔸 Олий Мажлис палаталари, Президент, Ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг индивидуал ва ташкилий тусдаги ҳужжатларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фарқлаш мезонларини белгилаш;
🔸 янги таҳрирдаги қонун ҳужжатини қабул қилиш ўрнига янги қонун ҳужжатини қабул қилиш амалиёти жорий этиш;
🔸 Президент ва Ҳукуматнинг расмий саналарни нишонлашда ишланмайдиган кунни белгилаш, дам олиш кунини кўчириш ҳамда тадбирларни ўтказиш ҳақидаги ҳужжатларини йил якуни бўйича ўз кучини йўқотган деб топиш амалиёти жорий қилиш;
🔸 қонунчилик базасини ялпи хатловдан ўтказиш ва уни тизимлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
🔰 Шунингдек, Фармонга кўра:
👉 қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тартибга солишнинг таъсирини баҳолаш лойиҳани ишлаб чиққан ташкилотлар томонидан regulation.gov.uz портали орқали;
👉 амалдаги қонун ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳуқуқий мониторинг бўйича электрон платформадан фойдаланган ҳолда;
👉 маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш “E-Qaror” ягона электрон тизимдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
❗️Қуйидагиларни назарда тутувчи тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича таҳлилий материаллар қонун ҳужжатлари лойиҳаларига илова қилиниши шарт:
👉 муаммо таҳлили ва ҳал этиш йўллари;
👉 рақобатга таъсирнинг баҳоси;
👉 янги тартибга солиш воситалари ва уларни жорий этишнинг эҳтимолий оқибатлари прогнози ва баҳоси;
👉 фуқаролар ва тадбиркорлар учун фойда ва харажат таҳлили.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

❗️Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида “очиқ платформа” жорий қилинади
🔰 Фармонга мувофиқ, Адлия вазирлиги:
👉 қонун ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади;
👉 ҳар йили баҳолаш тизими ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ОАВда эълон қилади ҳамда Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.
🏢 Адлия вазирлигида Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси ташкил этилди.
💼 Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун масъул ходим белгиланади.
🔰 Шу билан бирга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида “очиқ платформа” жорий этилади ва бунда қуйидагилар назарда тутилади:
👉 жамоатчилик, бизнес ҳамжамияти, илмий доиралар ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари;
👉 давлат органлари билан тематик онлайн учрашув ва муҳокамалар ўтказиш бўйича ташаббус кўрсатиш;
👉 қонун ҳужжатларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётига таъсирини баҳолашда “краудсорсинг” имкониятларидан фойдаланиш, онлайн сўровномалар ўтказиш.
🗓 2021 йил 1 июнга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда Олий Мажлис палаталарининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига киритилади.
❕2021 йил 1 февралга қадар илмий-таҳлилий фаолият натижасида ишлаб чиқилган таклифларни оммавий онлайн ахборот тизимида мажбурий акс эттириш механизми жорий этилади.

#Адлия_таҳлил
“Тартибга солиш гильотинаси”: қонунчиликда нимани сақлаб қолиш ва нимадан воз кечиш керак?
https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/3d64CxOCz

Teletype

Адлия вазирлиги таклифи асосида 2,5 мингга яқин эскирган, бюрократик ғов яратаётган қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотади.
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Беруний Алимов: “Оламшумул сенсациялар" жамиятда "ахборот очлиги"ни келтириб чиқаради”
Барча учун мураккаб бир вазият – падемия даврида оммавий ахборот воситалари вакиллари ахборотнинг қадр-қиймати ҳақида қандай фикрда? Замонавий ахборот майдонида фейкларнинг ўрни қандай?
Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш марказида ҳозирги кунда долзарб ҳисобланган мазкур масала юзасидан хорижий ва маҳаллий эксперт, журналистлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
"Фейк янгиликлар узоқ вақтдан бери давом этаётган стереотипларни янада жонлантириб, жамоатчиликда нотўғри фикрни шаклланишига таъсир қилмоқда. Фейк ёки ёлғон хабарлар, афсуски, замонавий ҳаётнинг бир қисмига айланиб улгурди. Уларнинг тан олинишига эса жамиятда бу каби хабарлар, дунёвий фитналар, турли сенсацияларга талаб борлиги билан ҳам характерлидир. Замонавий оммавий ахборот воситаларидан нафратланмайдиган жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш ҳақида кўп гапириш мумкин. Бир нарса аниқ: оламшумул "сенсациялар" аудиторияда "ахборот очлигини" келтириб чиқаради. Мен бу каби аудиториянинг "совуқ бош" функциясини ёқишларини ва уни дезинформация билан ифлослантирмасликни истардим. Танқидий фикрлаш ва скептицизм билан тўйинган соғлом ОАВ ададидаги маълумот билан тўйинишини хоҳлардим”, дейди Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази медиа тренери, журналист Беруний Алимов.
Давра суҳбатида қатнашган хорижий медиа-эксперт Питер де Туа онгли равишда ёлғон маълумот тарқатишни демократия учун таҳдид деб, баҳоламоқда.
“Қачонки инсонлар оммавий ахборот воситаларида онгли равишда ёлғон ахборотларни тарқатса, улар демократик жараёнларга путур етказаётган бўладилар. Сохта янгиликлар атайин тарқатилганда шундай бир вазият юзага келадики, эндиликда одамлар кимга ёки нимага ишониш ёки ишонмасликни билмай қолишади. Бу шунга олиб келиши мумкинки, журналистлар муҳим ҳақиқатларни очиб берадиган чуқур изланишларни олиб борсалар ҳам, аудитория алалоқибат кимга ишонишини билмай қолади.
Бу оммавий ахборот воситаларининг назоратчи сифатидаги ролига таъсир кўрсатади ва ўз навбатида, демократик давлатларда жамоатчиликнинг ахборий хабардорлигини таъминлашда жиддий оқибатларга олиб келади. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари борасида ҳам шуни айтиш мумкин. Шу билан бирга, агар аудитория ҳақиқий ва сохта аккаунтларни ажрата олмаса, жамоатчилик назорати салоҳияти заифлашади”, дейди медиа-эксперт Питер де Туа.
ЎзА

Ҳурматли фуқаролар!!!
Ҳозир Адлия вазирлигининг facebookдаги "Адлия билан мулоқот" (https://www.facebook.com/groups/adliya/) “Бюрократияни қисқартириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилмоқда.
Саволларга Адлия вазирлиги Давлат бошқарувини тизимининг самарадорлигини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси ходимлари жавоб беради.
Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
1.Бюрократик тўсиқлар нима ва уни салбий оқибатлари.
2. Бугунги кунда бюрократик тўсиқларни қисқартиши борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар.
Ютубда кузатиш учун :
https://www.youtube.com/embed/EtiG1UACbGU

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
#Адлия_ҳудуд
МАХСУС МТТ ХОДИМЛАРИГА НЕГА ҚЎШИМЧА ҲАҚ ТЎЛАНМАГАН?
https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/maxsus-mtt

Фурқат тумани 19-махсус кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотида фаолият олиб борадиган ишчиларнинг маошига...
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
🎙Бугун, 26 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:
📣 Қонунчиликка киритилаётган муҳим янгиликлар бўйича
🕙 12:00 ➖ Адлия вазирлиги
Спикер: Нодир Кенжаев – бўлим бошлиғи
📣 Ички ишлар вазирлиги фаолияти билан боғлиқ қонунчиликка киритилаётган ўзгариш ва янгиликлар ҳақида
🕙 14:00 ➖ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси
Спикер: Музифа Султонова — матбуот котиби
📲Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Брифинги, запланированные на сегодня, 26 сентября, в АИМК:
📣 О важных нововведениях, вносимых в законодательство
🕙 12:00➖Министерство юстиции
Спикер: Нодир Кенжаев – начальник отдела
📣 Об изменениях и нововведениях, вносимых в законодательство, связанное с деятельностью Министерства внутренних дел Республики Узбекистан
🕙 14:00 ➖ Главное управление безопасности дорожного движения МВД
Спикер: Музифа Султонова- пресс-секретарь
📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Qonunchilikka kiritilayotgan muhim yangiliklar. Adliya vazirligi bo'lim boshlig'i Nodir Kenjayev ishtirokida brifing boshlandi
https://youtu.be/0qe0moFd9YE
https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/329849401455362/
https://youtu.be/0qe0moFd9YE
https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/329849401455362/
#Адлия_хабари
Адлия билан мулокот: ҳокимларнинг бекор бўлаётган ваколатлари, қулаётган тўсиқлар ва янги имкониятлар
https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/SKhRcW6-4

Давлат томонидан тартибга солиш ва хизматлар кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш, давлат...
#ОАВ_учун_махсус #Адлия_хабари
Ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз, кучга кираётган янги тартиблар: 1 октябрдан нималар ўзгаради?
👉 https://bit.ly/3cALtWD

1. Тадбиркорларга “Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси” берилади
#Адлия_хабари
ЭЪЛОН!
2020 йил 29 сентябрь куни 15:00да Миллий матбуот марказида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Мавзу : “Қонунчиликда нимани сақлаб қолиш ва нимадан воз кечиш керак?”
Тадбирда Адлия вазирлиги мутасадди ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

Айни дамда Андижон вилояти Марҳамат туманида янги ташкил этилаётган Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказига ишга қабул бўйича танлов ўтказилмоқда.
Жараённи тўғридан-тўғри ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.👇👇👇
https://www.youtube.com/embed/uVNCxQ_8uOY

YouTube
Андижон вилояти адлия бошқармаси ишга қабул жараёни (онлайн трансляция)