Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинган бемор ким билан мулоқот қилганини кўрсатувчи мобил илова жорий этилади
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ҳамда Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Унда тиббиёт соҳасида, жумладан «COVID-19»га қарши кураш борасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
📍Икки давлат вазирлари юртимизда коронавирусга қарши мобил иловаларни яратиб, трекинг усулини жорий этиш борасида келишувга эришди. Бу эса бизга худди Кореядагидек коронавирусга чалинган беморни ким билан мулоқот қилган ва кайси худудларда бўлганини инновацион тарзда аниқ кўрсатиб бериш имкониятини яратади.
🧪Шунингдек, ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашда тестлар ва дорилар ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама этилди. Жумладан, «COVID-19»га қарши вакцинани биргаликда клиник синовларини ўтказиш тўғрисида ҳам келишувга эришилди.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Forwarded from Advice.uz huquqiy axborot portali
#Билиб_қўйган_яхши!
“Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти аҳолига ҳуқуқий масалалар бўйича бепул юридик ёрдам кўрсатади.
✅ Саволларни йўллаш учун:
🔹 www.advice.uz ҳуқуқий ахборот порталидаги онлайн маслаҳатчи;
🔹Telegram-bot: @Madadnnt_bot;
✅ Мурожаатларни қолдириш учун:
🔹 [email protected] электрон манзили.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram

Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
#Сўраган_эдингиз
❓15 июндан умумий овқатланиш жойларига рухсат бериляпти экан. Менинг ҳам умумий овқатлантирадиган жойим бор. Мен нималарга амал қилишим керак?
— Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра 2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари фаолиятига рухсат берилди. Шу билан бир қаторда умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилди:
🔹банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
🔹фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;
🔹столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
🔹бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
🔹ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
🔹 ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw

Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Биз_биргамиз 🤝 #Мониторинг
Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан Сардоба воқеаси туфайли фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбатлар ўтказилмоқда.
Бугунга қадар жами 2387 та ҳужжатлар, жумладан 1799 та туғилганлик, 529 та никоҳ, 5 та ажрим, 54 та ўлим ҳақида гувоҳномалар тикланди.
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube

#Адлия_хабари
‼️Ўз-ўзини банд қилган фуқароларга берилган имтиёзлар манзилли тарзда тушунтирилди
📌Маълумки, Президентимизнинг 2020 йил 8 июндаги қарори билан ўзини ўзи банд қилган, қўлида касб-ҳунари бор фуқароларга муносиб шароит яратиш мақсадида янги тизим жорий этилган бўлиб, унга кўра, ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият турларининг рўйхати 24 тадан 67 тага оширилди.
📌Президент Администрацияси ва Адлия вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори мазмун-моҳияти ва аҳамиятини фуқаролар ҳамда маҳалла раисларига етказиш мақсадида бир қатор манзилли учрашувлар ташкил этилди.
📌Хусусан, Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан жорий йилнинг 11 июнь куни Фарғона, Фурқат ҳамда Ўзбекистон туманларидаги ўзини ўзи банд қилган фуқаролар яъни, сартарош, новвой, дурадгор, тикувчи каби касб эгалари ҳамда маҳалла раислари билан учрашув ҳамда семинарлар ўтказилди.
📌Учрашув ва семинарларда фуқароларга ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш ҳамда меҳнат стажини ҳисоблаш тартиби тушунтирилиб, қарорнинг мазмун-моҳияти акс этган тарғибот материаллари тарқатилди.
❗️Манзилли учрашувлар давом этмоқда.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

#Адлия_муносабат_раддия
#Раддия
⚡️Кun.uz сайтида 2020 йил 9 июнь куни чоп этилган “Хусусий нотариусларнинг молиявий мустақиллиги ҳамон таъминланмади, ходимлар эса маош олмасдан ишламоқда” номли мақолада кўрсатилган хусусий нотариусларнинг молиявий мустақиллиги таъминланмаётганлиги ва адлия органларининг таъсири остида ишлаётганликлари ҳақиқатга тўғри келмайди.
👉Батафсил
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Раддия
⚡️Кun.uz сайтида 2020 йил 9 июнь куни чоп этилган “Хусусий нотариусларнинг молиявий мустақиллиги ҳамон таъминланмади, ходимлар эса маош олмасдан ишламоқда” номли мақолада кўрсатилган хусусий нотариусларнинг молиявий мустақиллиги таъминланмаётганлиги ва адлия органларининг таъсири остида ишлаётганликлари ҳақиқатга тўғри келмайди.
👉Батафсил
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Telegraph
Kun.uz сайтида 2020 йил 9 июнь куни чоп этилган “Хусусий нотариусларнинг молиявий мустақиллиги ҳамон таъминланмади, ходимлар эса…
Кun.uz сайтида 2020 йил 9 июнь куни чоп этилган “Хусусий нотариусларнинг молиявий мустақиллиги ҳамон таъминланмади, ходимлар эса маош олмасдан ишламоқда” номли мақолада кўрсатилган хусусий нотариусларнинг молиявий мустақиллиги таъминланмаётганлиги ва адлия…
#Биласизми
Суд автотехника экспертизаси
КАНАЛГА УЛАНИШ👇👇👇
https://t.iss.one/sudexuz
☎️ 71-209-11-55
📩 [email protected]
🌐 https://sudex.uz/
📲 https://www.facebook.com/sudexuz/
Суд автотехника экспертизаси
КАНАЛГА УЛАНИШ👇👇👇
https://t.iss.one/sudexuz
☎️ 71-209-11-55
📩 [email protected]
🌐 https://sudex.uz/
📲 https://www.facebook.com/sudexuz/
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️ Бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилиш натижасида ҳисобингиздан катта миқдордаги маблағ ечиб олиниши мумкин
💰 “Ўзкомназорат” давлат инспекцияси коронавирус пандемияси даврида мобил алоқа операторларининг абонентларига нисбатан фирибгарларлик йўли билан ҳисоб рақамидан пулни ечиб олиш ҳолатлари учрагани ва кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.
📲 Инспекциянинг ахборот хизмати маълум қилишича, "Вангири" номли хориж рақамидан қўнғироқни амалга ошириб, абонент ушбу рақамга қайтиб қўнғироқ қилганидан кейин унинг ҳисобидан катта миқдордаги маблағни ечиб олиш ҳолатлари кузатилган.
📞 Фирибгарлар абонентга телефон қилиб, унга жавоб берилмасидан илгари алоқани узиб қўяди. Муайян одамлар эса хориждан қилинган ва ўтказиб юборилган бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилиши оқибатида уларнинг ҳисобидан катта миқдордаги маблағ ечиб олинади.
💳 Шунингдек, мобил алоқа операторлардан олинган маълумотларга кўра карантин даврида пластик карталарни электрон тизимлар орқали бошқарилишида учраган шубҳали ҳаракатлар мониторинг килиниб, фирибгарликни олдини олиш борасида тегишли чоралар кўрилмокда.
“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун бегона рақамдан, хориждан қўнғироқ бўлган ва у ўтказиб юборилган бўлса рақамни қайтиб термаслик, пластик карта рақами, паспорт серияси ва бошқа шахсий маълумотларни бегоналарга ошкор қилмаслик, ижтимоий тармоқларга жойлаштирмасликни тавсия қилади.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official

Маъмурий ҳужжатга ишониш оқибатида келиб чиққан зарар қанча вақтда қопланади?
⚠️ "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Қонунга кўра, манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониш сабабли келиб чиққан ёки муқаррар бўлган мулкий зарарнинг ўрни қопланади.
❕Мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш маъмурий ҳужжатнинг мазмунига кўра манфаатдор шахс олиши керак бўлган наф миқдоридан ошмаслиги керак.
⏰ Мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаб манфаатдор шахс маъмурий ҳужжат бекор қилинганлиги ҳақида хабардор қилинган пайтдан эътиборан бир йил ичида тақдим этилиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Telegram
Huquqiy axborot
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme

⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ
Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият яхшиланиб бораётган мамлакатлар билан халқаро авиақатновларни қайта йўлга қўйиш, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимлари ҳамда инвестиция лойиҳалари доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
1️⃣ БИРИНЧИДАН, жорий йилнинг 15 июнидан қуйидаги тоифадаги шахсларга авиақатновлар орқали санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатларга:
а)❗️Ўзбекистон Республикасидан кириш ва чиқишга рухсат берилди:
➖ хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари;
➖ инвестиция лойиҳалари доирасидаги Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий компания ва бошқа ташкилотлар мутахассислари;
➖ даволаниш учун келаётган (чиқаётган) шахслар;
➖ хорижда яқин қариндошлари ёхуд оғир касал бўлган қариндош-уруғлари мавжуд бўлган шахслар;
➖ хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари сўровларига асосан Ўзбекистон Республикаси орқали бошқа давлатларга олиб ўтилаётган (транзит ҳаракатланаётган) шахслар;
➖ Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатдан ўтган хорижий давлат фуқаролари, доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, хорижий давлатда доимий рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
б)❗️ўқиш ва меҳнат фаолиятини давом эттириш учун фуқароларга Ўзбекистон Республикасидан чиқишга рухсат берилди. Бунда, авиақатновлар санитария қоидалари ва нормаларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилади.

2️⃣ ИККИНЧИДАН, Ўзбекистон Республикасига:
✈️ 🟢 санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар) — Япония, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси ва Исроил давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар КАРАНТИН НАЗОРАТИГА ОЛИНМАЙДИ;
✈️ 🟡 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар) — Европа Иттифоқи, Малайзия, Таиланд, Сингапур давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар 14 кун давомида УЙ КАРАНТИНИ назоратига олинади;
✈️ 🔴 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейлар — эвакуация рейслари) — қолган бошқа давлатлар, шу жумладан, БАА, Туркия, Эрон, Афғонистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатларидан кириб келган шахслар 14 кун давомида КАРАНТИН назоратида САҚЛАНАДИ.
〰️〰️〰️〰️〰️
❌ Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган ва яхшиланаётган мамлакатларда авиарейс қатнови кунига қадар узлуксиз 14 кундан кам бўлган, шунингдек, оғир санитария-эпидемиологик вазият сақланиб қолаётган давлатлардан транзит орқали келаётган шахсларга Ўзбекистон Республикасига келиш учун АВИАБИЛЕТЛАР РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНМАЙДИ.

3️⃣ УЧИНЧИДАН, фуқароларга қулайликлар яратиб бериш мақсадида Республикада эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда,
🚆🟡🟢 “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилган ҳудудлар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда қуйидаги ПОЕЗДЛАР ҚАТНОВИ тикланишига рухсат берилди:
Тошкент - Бухоро - Тошкент;
Тошкент - Термиз - Тошкент;
Тошкент - Хива - Тошкент;
Тошкент - Нукус - Тошкент;
Андижон - Хива - Андижон;
Андижон - Бухоро - Андижон;
Андижон - Термиз - Андижон.
📝 Бунда, Транспорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб поездлар қатнов режасини белгилаб боради.
☑️ Шунингдек, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда “Афросиёб” поездларининг қатновлари йўлга қўйилишига рухсат берилди.
😷 Юқоридагилар билан бир қаторда автотранспорт воситаларида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка рухсат берилди.

4️⃣ ТЎРТИНЧИДАН,
❗️давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларни қабул қилишга пухта тайёрлаш, шу жумладан санитария-гигиеник қоидалар ва хавфсизлик чораларини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларнинг фаолиятига жорий йилнинг 1 августидан бошлаб рухсат берилади. Бунда:
➖ давлат мактабгача таълим ташкилотлари бинолари доимий равишда дезинфекция қилинади, уларга кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшаклар” билан жиҳозланади;
➖ ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланади ва ижтимоий масофани сақлайди;
➖ тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчилар машғулотларга киритилмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❗️Шу билан биргаликда, 2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилган бўлиб, бунда мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.
☝️Бунда, нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин чекловларига қатъий риоя этилиши бўйича масъулият мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар зиммасига бирдек юклатилади.

5️⃣ БЕШИНЧИДАН, юқорида келтириб ўтилганлар билан биргаликда, жамоат жойларида тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабига қатъий риоя этилиши, шу жумладан ижтимоий масофани сақланиши устидан назоратни кучайтириш белгиланмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
‼️ Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.
〰️〰️〰️〰️〰️
💰 Карантин чекловлари шароитида фаолият юритишига рухсат берилган тадбиркорлик субъектларига (қурилиш, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари ва б.) тегишли объектларда белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этмаслик оқибатида коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда ушбу объектларни ва шахсларни карантинга олиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ харажатлар мазкур субъектлар ҳисобидан қопланиши белгиланди.

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 15 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтадиган брифинглар:
📣 Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ савол ва мурожаатлар юзасидан
🕙 13:00 ➖ Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси
Спикер: Нурмат Отабеков – бош инспектор
📣Ноқонуний манбаларни Ўзбекистонга қайтарилиши юзасидан ҳисобот
🕙 14:00 ➖ Адлия вазирлиги
Спикер: Севара Ўринбоева – матбуот котиби
🕙 14:30 ➖ Молия вазирлиги
Спикер: Шерзод Муҳаммедов – бошқарма бошлиғи
📲 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.
〰️〰️〰️〰️
Брифинги, запланированные на сегодня, 15 июня, в штабе АИМК:
📣 По вопросам и обращениям, связанным с коронавирусной инфекцией
🕙 13:00 ➖ Государственная инспекция санитарно-эпидемиологического надзора
Спикер: Нурмат Отабеков – главный инспектор
📣 Отчёт о возврате в Узбекистан незаконно выведенных средств
🕙 14:00 ➖ Министерство юстиции
Спикер: Севара Уринбоева – пресс-секретарь
🕙 15:00 ➖ Министерство финансов
Спикер: Шерзод Мухаммедов – начальник управления
📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном телеграм-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtub.
@aoka_uz

#Адлия_хабари #Адлия_брифинг
Адлия вазирлиги Гулнора Каримова олиб чиққан 1,3 млрд. долларлик мулкларни қайтариш бўйича маълумот берди
https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/BDdo4uPrz

Teletype

15 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи С.Ўринбоева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Гулнора Каримова олиб чиққан 1,3 млрд. долларлик мулкларни қайтариш бўйича маълумот берилди
📢 Спикер: Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева
АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифинг видеоси
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
📢 Спикер: Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева
АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифинг видеоси
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Чет элга ноқонуний олиб чиқилган активлар Ўзбекистонга қайтарилганда давлат бюджетига даромадлар сифатида кирим қилинади ва умумий тартибда ишлатилади
Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Шерзод Муҳаммедов:
👥 Молия вазирлигида мол-мулкларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши ёки мамлакатимиз ичида мол-мулкларни мусодара қилиниши бўйича ҳар бир сотилган мол мулк эгасининг фамилия ва исми бўйича ҳисоб юритилмайди.
💰Жорий йилнинг 14 май куни Франциядан 9,8 млн.евро (10,2 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилган ва давлат бюджетига (Яғона ғазна ҳисоб рақамига) келиб тушган.
📨 Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар Республика бюджети даромадлари манбаи ҳисобланади. Шу сабабдан, юқорида айтиб ўтилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига (Яғона ғазна ҳисоб рақамига) даромадлар сифатида кирим қилинди.
🏗 Мазкур маблағлар умумбелгиланган тартибда, яъни 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги қонунида белгиланган тадбирлар учун (иш ҳақи, ижтимоий объектлар ва бошқа муассасаларни сақлаш, давлат дастурлари доирасидаги харажатларга) йўналтирилади.
🌀Бошқача тушунтирадиган бўлсак, Давлат бюджети харажатлари миқдори ўзгармаган ҳолда унинг даромадлари ошади, яъни бюджет дефицити камайиб, ўз-ўзидан ушбу суммага четдан камроқ қарз жалб қиламиз.
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Хусусий нотариус лавозими учун малака имтиҳонини ўтказиш тартиби белгиланди
“Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3114-1, 15.06.2020 й.).
📝 Буйруққа асосан, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятининг йўлга қўйилиши муносабати билан Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
✅ Мазкур Низом билан шу кунга қадар давлат нотариал идоралари нотариуслари учун танлов ўтказиш тартиби белгиланган бўлса, эндиликда хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби ҳам белгиланмоқда.
🔰 Низомга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ қуйидагилар белгиланди:
👉 хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонидан ўтиш учун ҳужжатлар топшириш, малака имтиҳонини ўтказиш тартиби ва муддатлари;
👉 малака имтихонида иштирок этишни рад этиш асослари;
👉 малака имтиҳони саволларининг соҳалари;
👉 малака имтиҳони натижалари бўйича баҳолаш мезонлари ва бошқалар.
🌐 Шунингдек, Низомга имтиҳон саволлари Адлия вазирлигининг расмий веб сайтида эълон қилиниши ҳақидаги қоида киритилди.
🚫 Бундан ташқари, эндиликда нотариус лавозимида ишлаб турган фуқаро бошқа давлат нотариал идорасига ўтиш истагида танловда иштирок этиб, етарли баллни тўплай олмаса, эгаллаб турган лавозимидан озод қилинмайди.

❗️Муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик бор
📘Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 149-моддасига биноан интеллектуал мулк объектига нисбатан муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олиш, ҳаммуаллифликка мажбурлаш ҳаракатлари учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Тафаккур мулки объектига нисбатан муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олиш, ҳаммуаллифликка мажбурлаш, шунингдек, тафаккур мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни улар расман рўйхатдан ўтказилгунга ёки эълон қилингунга қадар муаллифнинг розилигисиз ошкор қилиш –
🔹5 млн 575 минг сўмдан 16 млн 725 минг сўмгача миқдорда жарима ёки
🔹5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд
🔹360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки
🔹3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.