Sevara Urinbayeva
2.12K subscribers
9.99K photos
1.22K videos
23 files
4.54K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Бу_қизиқ

Соҳибқирон билан бир хил кунда туғилган Темурлар
👍11
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Барчангизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз.

Юртимизда тинчлик ва хотиржамлик бардавом, адолат ҳамиша барқарор бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси
👍7
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Дам олиш кунлари ёки ишланмайдиган байрам кунлари учун камида икки ҳисса ҳақ тўланади.

Ички ҳужжатларда икки ҳиссадан кўпроқ ҳақ тўланиши белгиланиши мумкин.

➡️ Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин.

📌 Дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш учун ходимга ўзининг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилиши мумкин. Бунда ходимга бир ҳисса ҳақ тўланади.

⚠️ Ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) ишласа, дам олиш кунлари эса унга бошқа кунда берилса, умумий дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍5
#Адлия_сўровнома

🔉Азизлар! Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

❗️Адлия вазирлиги тизимида коррупцион омилларни аниқлаш юзасидан навбатдаги онлайн сўровнома ўтказилмоқда

📝Барчани ушбу сўровномада фаол иштирок этиб, коррупциянинг олдини олишда ўз ҳиссангизни қўшишга чорлаймиз.

СЎРОВНОМА ТЎЛДИРИШ👈🏻
👍8
#Адлия_ва_ёшлар

Ёшлар муаммоларидан амалий натижага


Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд вилоят адлия бошқармасига бириктирилган ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга қаратилган чора-тадбирлар давом этмоқда. Натижада ёшлар ўз масалаларига адлия ходимлари аралашуви билан ечим топмоқда.

Жумладан, Оқдарё туман адлия бўлими томонидан бугунга қадар тумандаги 1400 нафардан ортиқ ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари, қизиқишлари ўрганилди. Биргина “Мустақиллик” маҳалласидаги 358 нафар ёшлар ана шулар жумласидан.


Мазкур маҳаллада ўтказилган ўрганишларда 1997 йилда туғилган, I-гуруҳ ногирони, фуқаро Тўлқин Кубаевнинг юролмаслиги, ногиронлар аравачасига эҳтиёжи борлиги аниқланган эди. Туман адлия бўлимининг саъй-ҳаракатлари билан “Инсон” ижтимиой хизматлар маркази билан ҳамкорликда фуқарога замонавий,  электрон бошқариладиган ногиронлик аравачаси совға қилинди.
👍6😁1
#Адлия_эълон

📣Журналистлар ва фаол жамоатчилик вакиллари диққатига!!!

📣15 апрель куни соат 15:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида “Қонунчиликдаги янгиликлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилмоқда.

Мавзу: Меҳнат миграцияси, хорижда қонуний ишлаш тартиби ва меҳнат мигрантларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалалари

Тадбирда Адлия вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошқа тегишли ташкилот масъуллари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.
👏2
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Адлия: барча ҳужжатлари ёниб кетган оилалар аниқланди ва уларга ёрдам кўрсатилди

Самарқанд ва Тошкент вилоятларида уйида содир бўлган ёнғин натижасида барча ҳужжатлари ёниб кетган оилалар аниқланди. Адлия органлари уларга тегишли ҳужжатлар расмийлаштиришда ёрдам кўрсатди.

Масалан, Зангиота туманидаги бир оилага жами 8 ҳужжат, жумладан, 4 нафар фарзандига ва ота-онанинг ўзига туғилганлик, никоҳ, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди.

Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 20 январдан 1 апрелга қадар «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» ҳуқуқий акциясида ана шундай хайрли ишлар амалга оширилди.

Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев акциядан халқимиз миннатдор бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

– Тошкент шаҳрида шундай ҳолат бўлдики, оғир касал бўлган бемор ҳужжати йўқлиги сабабли даволаниш учун хорижга чиқа олмаган. 2019 йилда туғилган О.А. онкологик касалликка чалинган. Ота-онаси уни зудлик билан хорижга даволатиш учун олиб бориши керак бўлган пайтда унинг хорижга чиқиш паспорти бўлмаган. Қийин вазиятда турган оилага адлия ходимлари зудлик билан ёрдам кўрсатди, яъни ҳужжат тезкор равишда расмийлаштириб берилди.

Нурота туманининг олис Қизилча қишлоғида истиқомат қилаётган 94 ёшли онахоннинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга эмаслиги аниқланди. Маълум бўлишича, фуқаро 1930 йил 1 июлда туғилган, аммо ҳаёт ташвишлари билан бўлиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олмаган.

Адлия ва ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан туғилганлик фактини белгилаш юзасидан судга ариза киритиш орқали фуқаронинг туғилиши қайд этилди. Эндиликда онахонга шахсини тасдиқловчи ҳужжат расмийлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Батафсил👉🏻https://uza.uz/uz/posts/adliya-barcha-huzhzhatlari-yonib-ketgan-oilalar-aniqlandi-va-ularga-yordam-korsatildi_588213
👍5
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, қуйидаги жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш БҲМ нинг учдан бир қисми (113 минг сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади:

🔹иш жойларида;

🔹соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида;

🔹ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда;

🔹автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида.

❗️ Тамаки маҳсулотини махсус ажратилган жойлар ёки хоналарда истеъмол қилиш лозим.
👍4
#Адлия_эълон

📣Журналистлар ва фаол жамоатчилик вакиллари диққатига!!!

📣Бугун,15 апрель куни соат 15:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида “Қонунчиликдаги янгиликлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилмоқда.

Мавзу: Меҳнат миграцияси, хорижда қонуний ишлаш тартиби ва меҳнат мигрантларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалалари

Тадбирда Адлия вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошқа тегишли ташкилот масъуллари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#амалий_ёрдам ⭕️⭕️⭕️⭕️

✍️"Мадад" ННТ туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари томонидан фуқароларга ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаб бериш йўли билан амалий ёрдам кўрсатилмоқда

Каналга уланиш
📱https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
🌐Advice.uz |✈️Telegram | ™️Facebook | 🟥Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
#Амал_қилинг

🔰 Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш БҲМининг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 20 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
👍3
#Биласизми

❗️ Давлат хизматчилари хизмат фаолияти давомида ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда мансабдор шахслар фаолиятини муҳокама қилмаслик, ахлоққа зид ибораларни ишлатмаслик, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан одамларда ишончсизлик кайфиятини юзага келтириши мумкин бўлган материалларни жойлаштирмасликка мажбур.

⚠️ Шунингдек, фуқаролар ва ҳамкасбларининг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширувчи маълумотлар, туҳмат, иғво ва уйдирмаларни тарқатмаслиги керак.
👍41
Sevara Urinbayeva
#Адлия_эълон 📣Журналистлар ва фаол жамоатчилик вакиллари диққатига!!! 📣Бугун,15 апрель куни соат 15:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида “Қонунчиликдаги янгиликлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилмоқда. Мавзу: Меҳнат миграцияси, хорижда…
#Adliya_onlayn

⚡️Ўзбекистон Миллий матбуот марказида   Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг  матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:  “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар”.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/dz1ipZ28zSI?si=OMvYv2KFRFXWKz-6

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
👍3
#Adliya_xabari

Mehnat migratsiyasi, xorijda qonuniy ishlash tartibi va mehnat migrantlarini huquqiy himoya qilish masalalariga bag‘ishlangan matbuot anjumani tashkil etildi

👉Batasil

@adliyangiliklari
👍4
#adliya_hudud

44 YILLIK MUAMMO YECHIM TOPDI

Muborak tuman "O'zbekiston" mahallasida yashovchi fuqaro Davron Azamatov 44 yoshida ham tug'ilish guvohnomasini olmagan edi.

Fuqaroni ota - onasining hujjatlarida kamchilik bo'lgani bois vaqtida guvohnoma ololmagan fuqaro ko'p joylarda hujjat masalasida qiyinchiliklarga uchraganini aytadi.

Muborak tuman FHDY bo'limi tomonidan amaliy ko'mak berilib, sud tartibida ko'rib chiqildi.

Fuqaro Davron Azamatovga 44 yoshida tug'ilish guvohnomasi sayyor tartibda  yetkazib berildi.
👍8