Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#ОАВ_учун_махсус #Диққат #Адлия_сўровнома

‼️Нодавлат нотижорат ташкилотлари карантин шароитида фаолиятида пайдо бўлаётган масалалар юзасидан сўровномага таклиф этилади!

Коронавирус
пандемияси нафақат инсонлар соғлигига, балки жамиятнинг барча соҳаларига ўзининг таъсирини кўрсатмоқда. Барча ташкилотларнинг фаолият кўрсатиб кета олиши билан боғлиқ масала кун тартибида асосий ўринга кўтарилди.

Ҳозирда нодавлат сектордаги фаоллик ҳам ўз-ўзидан сусаймоқда. Лойиҳалар ва ижтимоий буюртмалар доирасида амалга ошириладиган тадбирларни ўтказиш, ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этиш билан боғлиқ фаолият кескин камайди. Нодавлат секторни молиявий таъминлаш, хусусан унда фаолият кўрсатаётган ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари очиқ қолмоқда.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ–5997-сон Фармони билан тасдиқланган 2020 – 2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепциясида нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат органлари томонидан ижтимоий аҳамиятли вазифаларни бажариши учун давлат ижтимоий буюртмасини бериш сони ва ҳажмини ошириш чораларини кўриш назарда тутилган.

‼️Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги пандемия шароитида ННТ фаолиятидаги масалаларни ўрганиш учун ННТлар, ташкилий тузилишидан қатъи назар, қуйидаги ҳавола орқали онлайн сўровномада иштирок этишга таклиф қилинади:

⭕️https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSd-NsR7opykX0Vd1w4wafV4hfKRUHc3KvY40MsGSa7YnW8tag/viewform

👉🏻Саволларга жавоблар кўпи билан 5-7 дақиқа давом этади. Имкон қадар батафсил тўлдирилиши сўралади. Сўровнома 2020 йилнинг 18 августидан
28 августигача бўлиб ўтади.

☝🏻Жавоблар нафақат ННТ фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш, балки мазкур соҳани такомиллаштиришга қаратилган кейинги тавсиялар ва тадбирларни ишлаб чиқишда ёрдам беради.

👉🏻Тадқиқот натижалари Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 20 сентабргача вазирлик расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Sevara Urinbayeva
#Сўровнома Қайси соҳада ҳуқуқий саводхонлигингизни оширишни хоҳлардингиз? Умуман олганда, ҳуқуқий билимингизни нечига баҳолайсиз? 🗒Шу каби саволлар бўйича Адлия вазирлиги U-Report билан биргаликда сўровнома ўтказмоқда. Сиз ҳам унда қатнашишингиз мумкин.…
#Адлия_сўровнома

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги U-Report лойиҳаси билан биргаликда сўровнома ўтказиб келмоқда.

Сўровноманинг 2023 йил 10 февраль ҳолатига кўра, натижалар вазирликлар ва идораларнинг Ахборот хизматлари лидерлик қилмоқда. Сўровнома иштирокчилари Матбуот хизматларини ишончли манба деб эътироф этмоқда.

Сўровнома давом этмоқда. Фикрингизни билдиришда давом этинг!

Фикрингизни 👉 @UReportUzbBot да қолдиринг.
#Адлия_сўровнома

🔉Азизлар! Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

❗️Эслатиб ўтамиз, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида навбатдаги онлайн сўров ўтказилмоқда.

📝Барчани сўровдан ўтиб, давлат хизматлари соҳасини янада яхшилашга ўз ҳиссасини қўшишга чорлаймиз.

СЎРОВНОМА ТЎЛДИРИШ
#Адлия_сўровнома

🔉Азизлар! Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

❗️Адлия вазирлиги тизимида коррупцион омилларни аниқлаш юзасидан навбатдаги онлайн сўровнома ўтказилмоқда

📝Барчани ушбу сўровномада фаол иштирок этиб, коррупциянинг олдини олишда ўз ҳиссангизни қўшишга чорлаймиз.

СЎРОВНОМА ТЎЛДИРИШ👈🏻
#Адлия_сўровнома

🔉Азизлар! Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

❗️Адлия вазирлиги тизимида коррупцион омилларни аниқлаш юзасидан навбатдаги онлайн сўровнома ўтказилмоқда

📝Барчани ушбу сўровномада фаол иштирок этиб, коррупциянинг олдини олишда ўз ҳиссангизни қўшишга чорлаймиз.

СЎРОВНОМА ТЎЛДИРИШ👈🏻