Sevara Urinbayeva
2.19K subscribers
9.95K photos
1.21K videos
23 files
4.51K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Адлия вазири Жиззах вилоят юридик техникумида бўлди

Жиззах вилоят юридик техникуми соҳага етук мутахассислар етиштириб бераётган таълимнинг ўрта бўгини ҳисобланади. Бугунда мазкур ўқув маскани капитал тамирдан чиқарилиб, ўқувчи ва педагогик жамоа учун муносиб шароитлар яратилди.

Адлия вазири А.Тошқулов техникумдаги ўқув хоналари, кутубхона фаолияти, спорт билан шуғулланиш учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди.

Ўқитувчилар билан юзма-юз суҳбатлар жараёнида ўқишни сифатли ва самарали ташкил этиш юзасидан таклифларини тинглади. Бу борада моддий-техник базани янада бойитиш, ўқувчиларни рағбатлантириб бориш, ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятига қараб янги инновацияларни ўқув тизимига жорий этишга кумаклашиш масалаларини алоҳида такидлаб ўтдилар
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

➡️ Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Адлия вазирлигидан буюк Соҳибқиронга эҳтиром

Бугун 9 апрелда юртимизда буюк бобакалонимиз соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги нишонланмоқда. Шу муносабат билан турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан пойтахтнинг Амир Темур хиёбонида буюк бобомиз ҳайкали пойида ўтказилган тадбирда Адлия вазирлиги жамоаси ҳам иштирок этди. Тадбирда улуғ давлат арбоби, оламгир саркарда Амир Темур ҳайкали пойига вазирлик жамоаси номидан гулчамбар қўйилди ва руҳига ҳурмат бажо келтирилди.

Шунингдек, адлия органлари ва муассасаларида соҳибқирон бобомиз таваллуди куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар давом этади.
#Adliya_aralashgach

Buzilgan bino evaziga kompensatsiya puli to'lab beriladi

Fuqaro S.Nga tegishli bo‘lgan choyxona binosi 164.725.057 so‘mga baholangan. Biroq, ushbu mablag‘ mulk egasiga to‘lab berilmagan.

▶️Batafsil👈
#Adliya_loyiha

Адлия вазирлиги: муаммоли
ер участкаларига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этишга қаратилган қонун депутатлар томонидан қабул қилинди Сенатга юборилади


Жорий йил 9 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси моддама-модда муҳокама қилиниб, иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинди.

Таъкидланганидек, амалдаги қонунчиликда ушбу муаммоли ер участкаларига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этишнинг ҳуқуқий асоси ва тартиби мавжуд эмас.

Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш, кўчмас мулк объектларини тўлиқ давлат рўйхатига олинишини таъминлаш ҳамда ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши устидан давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида мазкур Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси билан ер участкаси ва унда қурилган иморатга бўлган ҳуқуқни, шунингдек якка тартибдаги уй-жой қурилган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг аниқ тартиблари белгиланмоқда.

Шунингдек, лойиҳада фуқаролар томонидан ортиқча эгалланган ер участкасига, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар эгаллаган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг ҳуқуқий асослари белгилаб берилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши натижасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқи ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини расмийлаштириш учун ҳуқуқий асослар яратилишига хизмат қилади.

Шунингдек, аҳолининг ижтимоий (прописка, моддий ёрдам, мактаб, боғча) ҳамда бино ва иншоотларни коммунал тармоқларга улаш бўйича юзага келаётган муаммоларининг ҳал этилишига имкон беради.
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Адлия вазирлиги: 116 минг нафардан ортиқ шахснинг ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолари ижобий ҳал этилди

Фуқароларнинг шахсига доир ҳужжатларининг мавжуд эмаслиги уларнинг жамият билан тўлақонли муносабатга кириша олмаслигига, ўзининг қонун билан белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларидан тўла даражада фойдаланиш имкониятининг чекланишига сабаб бўлади.

Шахсга доир ҳужжатлар билан боғлиқ аҳоли муаммоларини ҳал этиш мақсадида адлия органлари томонидан жорий йилнинг 20 мартидан-1 апрелига қадар «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» ҳуқуқий акцияси ўтказилди. 

– Ҳуқуқий акция доирасида республика миқёсида кенг қамровли ишлар амалга оширилди, – деди Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева. – Нафақат адлия органлари томонидан бериладиган ҳужжатлар, балки бошқа давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар юзасидан ҳам амалий ёрдам бериш орқали 116 мингдан ортиқ шахснинг ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолари ижобий ҳал этилди. 

3 минг 246 нафар бугунги кунга қадар ўлими рўйхатга олинмаган шахсларнинг ўлими қайд этилиб, яқин қариндошларига гувоҳномалари тақдим этилди. 11 минг 357 нафар фуқарога ID-карталар берилди. 

29 минг 118 нафар фуқаронинг тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. 15 минг 312 нафар фуқаронинг тадбиркорлик субъектлари қайта давлат рўйхатидан ўтказилди. 24 минг 480 нафар фуқаронинг кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. 

15 минг 817 нафар фуқарога йўқотилган ҳужжатлари ўрнига такрорий гувоҳномалар берилди. 1 минг 49 нафар фуқаронинг туғилиш ва ўлими ҳақидаги юридик фактларни тасдиқлаш юзасидан судларга аризалар киритилди. 

Мисоллар билан айтганда, ҳужжати йўқлиги сабабли 10-13 ёшида ҳам умумтаълим мактабига чиқа олмаётган болалар акция натижасида бу йил 1-синфга қабул қилинди. 20, 30, 40 ва ҳаттоки 90 ёшга кирганда ҳам туғилиши қайд қилинмаган ва фуқаролик паспорти ёки ID-карта олмаган шахслар эндиликда тегишли ҳужжатларга эга бўлди. 

Президентимиз таъкидлаганидек, фуқароларнинг ҳар қандай муаммоларини ҳал этиш давлатнинг халққа нисбатан асосий мажбуриятларидан бири эканини унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. 

Шу боис, акция тугаган бўлса ҳам адлия органлари бу борадаги ишларни давом эттиради. Аҳоли орасида тегишли ҳужжатга эга бўлмаган шахслар мавжуд бўлса, бевосита туман (шаҳар) адлия бўлимлари ёки Адлия вазирлигининг «1008» ва «1148» қисқа рақамли ишонч телефонлари орқали мурожаат қилиши мумкин.
#Бу_қизиқ

Соҳибқирон билан бир хил кунда туғилган Темурлар
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Барчангизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз.

Юртимизда тинчлик ва хотиржамлик бардавом, адолат ҳамиша барқарор бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Дам олиш кунлари ёки ишланмайдиган байрам кунлари учун камида икки ҳисса ҳақ тўланади.

Ички ҳужжатларда икки ҳиссадан кўпроқ ҳақ тўланиши белгиланиши мумкин.

➡️ Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин.

📌 Дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш учун ходимга ўзининг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилиши мумкин. Бунда ходимга бир ҳисса ҳақ тўланади.

⚠️ Ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) ишласа, дам олиш кунлари эса унга бошқа кунда берилса, умумий дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_сўровнома

🔉Азизлар! Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

❗️Адлия вазирлиги тизимида коррупцион омилларни аниқлаш юзасидан навбатдаги онлайн сўровнома ўтказилмоқда

📝Барчани ушбу сўровномада фаол иштирок этиб, коррупциянинг олдини олишда ўз ҳиссангизни қўшишга чорлаймиз.

СЎРОВНОМА ТЎЛДИРИШ👈🏻
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_эълон

📣Журналистлар ва фаол жамоатчилик вакиллари диққатига!!!

📣15 апрель куни соат 15:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида “Қонунчиликдаги янгиликлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилмоқда.

Мавзу: Меҳнат миграцияси, хорижда қонуний ишлаш тартиби ва меҳнат мигрантларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалалари

Тадбирда Адлия вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошқа тегишли ташкилот масъуллари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.